Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013 06.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1516
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг буйруғи, 06.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1516
Кучга кириш санаси
16.10.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУғИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 октябрда 1516-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 58-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2529, 22.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон почта конвенцияси, ёзма хат-хабарлар Регламенти, Ўзбекистон Республикаси «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом»га ва 2004 йил 19 июлдаги «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги 339-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом»ни амалга киритиш, шунингдек, почта маркаларининг мавзуга оид режалари номинали, адади, маркаланган почта конвертлари ва карточкаларини жумладан уларни оригинал маркалар билан ишлаб чиқаришни, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, почта маркаларига буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш, махсус хотира тамғаларини қўллаш ва муомалага киритишни шакллантиришнинг умумий принципларини аниқлаш мақсадида, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентликнинг Почта технологиялари ва хизматлари бўлими (Бажанова) Агентликда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари ва махсус хотира тамғалари тўғрисидаги низом»ни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом амалга киритилиши билан Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1995 йил 27 декабрдаги 292-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари, радиомаркалар ва махсус почта тамғалари тўғрисидаги низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1995 йил 22 декабрь, рўйхат рақами 202).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш Агентлик Бош директорининг ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 314-модда)