14.10.2026 йилдаги ПҚ-375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг ижтимоий ҳимоясини уларнинг энг устун манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш, зўравонликдан жабрланган болалар билан амалга ошириладиган терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш ва қайта руҳий жароҳатланишдан ҳимоя қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида уларни қайта руҳий жароҳатланишдан ҳимоя қилишга қаратилган илғор халқаро тажриба моделларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жинсий зўравонликдан жабрланган болаларни сўроқ қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, юзлаштириш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) процессуал ҳаракатларга жалб этилган зўравонликдан жабрланган ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Зўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони билан тасдиқланган 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегисида болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишда илғор халқаро тажриба моделларини (шу жумладан, «Барнахус» модели) жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Самарқанд шаҳрида «Барнахус» модели асосида «Нажот» болалар марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ фаолиятини ташкил этиш учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд штат бирликлари ҳисобидан 4 та штат бирлиги ажратилади ҳамда Марказ ходимларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари бошқарув ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан Марказ фаолиятига зарур ҳолларда, таржимон, махсус педагог (дефектолог), психиатр, реабилитолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Марказ фаолияти Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 20 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Жиноят кодексининг 118 (номусга тегиш), 119 (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш), 121 (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 128 (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), 1281 (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш), 129 (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) моддаларида, 135-моддаси (одам савдоси)нинг учинчи қисми «б» бандида (жинсий жиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар) ҳамда 1413-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш)нинг иккинчи қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича жабрланган вояга етмаган шахсларни ишни судга қадар юритиш жараёнида сўроқ қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш ва заруратга кўра бошқа процессуал ҳаракатлар (кейинги ўринларда — процессуал ҳаракатлар) Марказнинг ихтисослаштирилган хоналарида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказда Самарқанд вилояти ҳудудида содир этилган жиноятлар бўйича процессуал ҳаракатлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) болани Марказга олиб келиш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳолат аниқланган ҳудуддаги ички ишлар органлари томонидан ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) процессуал ҳаракатлар Марказ психологининг хулосаси асосида махсус тайёргарликдан ўтган прокуратура органининг ходими (интервьюер) томонидан амалга оширилади. Бунда ушбу ходим жиноят иши бўйича тергов гуруҳи таркибига киритилган ҳолда жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) процессуал ҳаракатлар жараёнида боланинг қонуний вакиллари ва адвокати, терговчи, экспертлар ва Марказнинг ижтимоий ходими ҳамда психологи иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Марказда амалга оширилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тартибда аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва стенограмма шакли билан бирга жиноят иши ҳужжатларига қўшилади. Олинган аудио- ва видеоёзувларни Марказда сақлаш, учинчи шахсларга бериш ҳамда ҳар қандай шаклда тарқатишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Марказда аудио- ва видеоёзув воситасида қайд этилган процессуал ҳаракатлар жиноят иши бўйича далил деб эътироф этилади ҳамда болани судга чақирмасдан суд муҳокамасида қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) жабрланувчи боланинг қонуний вакилининг иштирокисиз гумон қилинувчи, айбланувчи ёки уларнинг яқинлари ва ҳимоячилари билан бевосита учрашувига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2027 йил 1 январдан бошлаб жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрида болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатларнинг алоҳида рўйхати юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ваколатли органлар сўровлари асосида Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларни махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар билан таъминлашни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуддан камида 10 нафар адвокат халқаро стандартлар асосида болалар билан ишлаш бўйича махсус дастурларга мувофиқ ўқитилишини таъминласин. Бунда қоида тариқасида аёл адвокатларга устуворлик берилишига эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи «1246» махсус қисқа рақамли «ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «ишонч телефони» болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига оид мурожаатларни тезкор қабул қилиш ва тегишлилиги бўйича йўналтириш мақсадида «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «ишонч телефони» орқали қабул қилинган мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига йўналтирилган тақдирда, ушбу давлат органи томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда мажбурий тартибда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича маълумот мурожаат этувчига (унинг қонуний вакилига), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ҳамда тегишли прокурорга тақдим етилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев ва ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-375-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-375-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Зўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш

1.

Зўравонликдан жабрланган болаларни «Нажот» болалар марказига йўналтириш ҳамда терговга қадар текширув ва дастлабки тергов жараёнида улар билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга оширишни ташкиллаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро қўшма қарор

2026 йил октябрь

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий суд

2.

«Нажот» болалар марказида зўравонликдан жабрланган болаларга хизмат кўрсатиш стандартини ишлаб чиқиш.

Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

«Нажот» болалар маркази ходимларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган дастур асосида махсус тайёргарликдан ўтказиш ва малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь — декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Самарқанд вилоятида камида 2 нафардан прокуратура органининг ходими (интервьюер сифатида), суд-тиббий экспертизасини амалга оширувчи мутахассис, судья ва терговчиларни халқаро стандартларга асосланган дастур асосида махсус тайёргарликдан ўтказиш.

Бунда махсус тайёргарликдан ўтказишда аёл ходимларга устуворлик берилишига эътибор қаратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь — декабрь

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий суд

5.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар суди биносида болалар учун ихтисослашган хона ташкил этиш. Ушбу хонани болаларнинг ёши ва руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда мослаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Олий суд

6.

Ижобий натижаларини инобатга олган ҳолда «Нажот» болалар маркази намунасидаги марказларни республиканинг қолган ҳудудларида ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Ахборот таҳлилий маълумотнома

2028 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд

II. Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

7.

Ваколатли органлар сўровлари асосида жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларни махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар билан таъминлаш. Бунда:

а) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш ҳамда унда ваколатли органлар сўровлари асосида процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган зўравонликдан жабрланган ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар билан таъминлаш тартибини киритиш;

б) «Юридик ёрдам» ахборот тизимида ваколатли органлар сўровлари асосида процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган зўравонликдан жабрланган ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар билан таъминлаш имкониятини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. «Ишонч телефони» фаолиятини ташкил этиш

8.

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи «1246» махсус қисқа рақамли «ишонч телефони» орқали келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Зўравонликдан жабрланган болаларнинг мурожаатларини тегишлилиги бўйича прокуратура, соғлиқни сақлаш ёки ички ишлар органларига йўналтириш (стандарт операцион) тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Идоралараро қўшма қарор

2026 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

«1246» махсус қисқа рақамли «ишонч телефони»ни «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

11.

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи «1246» махсус қисқа рақамли «ишонч телефони» медиа тарғиботини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2026 й., 07/26/375/1040-сон)