09.10.2026 йилдаги 556-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида «Мультииндикатор кластер кузатуви» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида икки томонлама меморандум имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш)нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал «Multiple Indicator Cluster Survey» (кейинги ўринларда — MICS) дастури талабларига мувофиқ, мультииндикатор кластер кузатуви (кейинги ўринларда — кузатув)га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув ўтказиш учун ваколатли орган ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ, кузатув режаси ва бюджетини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилишини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув саволномаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув натижалари бўйича тайёрланадиган миллий ҳисобот, қисқача таҳлилий материаллар ва таклифларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий статистика қўмитаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий статистика қўмитаси кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувнинг танланма ҳажми ва асосини шакллантириш, уй хўжаликларини MICS услубияти асосида тасодифий танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ кузатув режаси ва бюджетини ишлаб чиқиш ҳамда Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув саволномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, пилот ҳудудларда синовдан ўтказиш ва саволномаларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув саволномаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан уларнинг ваколати доирасида келишиш ҳамда Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувни ўтказиш учун экспертларни, шу жумладан, халқаро экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш ҳамда кузатувни ўтказиш учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув доирасидаги сўровларни респондентлар билан юзма-юз интервью ўтказиш орқали электрон қурилмаларда (планшетларда) амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда кузатув маълумотларининг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда кузатувни ўтказиш ва унинг натижаларини эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кузатувга тайёргарлик ишлари 2027 йилнинг июнь ойига, дала ишлари 2027 йил ноябрь ойига, маълумотларни таҳлил қилиш 2028 йил март ойига, миллий ҳисоботни тайёрлаш 2028 йил июнь ойига ва кузатув натижаларини эълон қилиш 2028 йил июль ойига қадар амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кузатувга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб қилинадиган шахсларнинг кузатув ўтказилиши белгиланган муддатларда асосий иш жойидаги иши (лавозими) ва ўртача иш ҳақи миқдори сақланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кузатувни ўтказиш харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва донор ташкилотлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идораларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий статистика қўмитаси Кенгаш томонидан тасдиқланган кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасининг 2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши учун Расмий статистика соҳасидаги давлат дастурига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2027 йил 1 апрелга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда кузатувни амалга ошириш доирасида халқаро ва донор ташкилотлар маблағларини белгиланган тартибда жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил якунига қадар Ташқи ишлар вазирлиги, зарур ҳолларда, кузатувни ўтказишда иштирок этувчи хорижий экспертларни жалб қилиш, уларнинг ташрифларини мувофиқлаштириш ва виза масалаларини ҳал этишда амалий томондан кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шифокорлик сирини сақлаш ва статистика маълумотларининг махфийлигини таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда, кузатув мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлардан, шу жумладан, кузатув ўтказиладиган жойлардаги оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги шахсий тиббий карталар ҳамда рақамли тиббий ахборот тизимларидаги тегишли маълумотлардан фақат статистика мақсадларида ва зарур ҳажмда фойдаланиш учун белгиланган тартибда шароит яратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кузатувни ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — жойларда ишларни ташкил этиш юзасидан ваколатли органга ҳар томонлама кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — кузатув учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кузатувни ташкил этишда кўмаклашувчи идораларнинг бевосита уй хўжаликлари билан ўтказиладиган сўровларга аралашиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички ишлар вазирлиги кузатувни ўтказиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Миллий гвардия ички ишлар органларига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи, жумладан, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.С. Каттахонова ва Миллий статистика қўмитаси раиси Б.С. Ҳамраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
556-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 556-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Қўчқоров

—

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси

2.

Д.С. Каттахонова

—

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Ғ.Ғ. Мирзаев

—

Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

4.

Б.С. Ҳамраев

—

Миллий статистика қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

5.

Реҳина Мария Кастижио

—

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили (келишувга асосан)

6.

М.П. Оллоёров

—

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори

7.

Э.Э. Адилов

—

соғлиқни сақлаш вазири

8.

Б.Э. Захидов

—

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

9.

Лавозимга кўра

—

таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари

10.

И.И. Норқулов

—

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

С.А. Турдиев

—

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори в.б.

12.

З.М. Зияев

—

Миллий статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 556-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Ижрочи

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Миллий статистика қўмитаси,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси

(ЮНИСЕФ)

Кузатувни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга оширади:

кузатувнинг танланма ҳажми ва асосини шакллантиради, уй хўжаликларини MICS услубияти асосида тасодифий танлаб олади;

кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини ишлаб чиқади;

саволнома лойиҳаларини пилот ҳудудларда синовдан ўтказади ва такомиллаштиради;

кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини Кенгашга тасдиқлаш учун киритади;

саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқади;

ўқув машғулотларини ташкил этади.

2026 йил октябрь ойидан 2027 йил июнь ойига қадар

II босқич

Миллий статистика қўмитаси,

ЮНИСЕФ

Кузатувни юзма-юз интервью усулида планшетлар ёрдамида ўтказади.

2027 йил ноябрь ойига қадар

III босқич

Миллий статистика қўмитаси,

ЮНИСЕФ

Кузатув маълумотларини йиғади ва таҳлил қилади.

2028 йил март ойига қадар

IV босқич

Миллий статистика қўмитаси,

ЮНИСЕФ

Кузатув натижалари бўйича ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.

2028 йил июнь ойига қадар

V босқич

Миллий статистика қўмитаси,

ЮНИСЕФ

Кузатув натижаларини эълон қилади.

2028 йил июль ойига қадар

VI босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

2028 йил ноябрь ойига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш бўйича Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори билан, тадбирларни бажариш учун белгиланган муддатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2026 й., 09/26/556/1029-сон)