28.09.2026 йилдаги 519-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча кафолатлардан фойдаланишда давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, фуқароларнинг бандлик соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар ушбу қарор доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиш ҳолатини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
519-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарорига
1-ИЛОВА

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган айрим тоифадаги ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари бўйича ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори асосида тугатилгани ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилгани ҳамда технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгаргани сабабли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий меҳнат органлари — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин ёшга доир пенсия — меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ва маҳаллий меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга умумий асосларга кўра муддатидан икки йил олдин тайинланадиган пенсия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда, навбатдаги иш куни сўровномаларнинг маҳаллий меҳнат органига келиб тушган ва маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўровномани тўлдириш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интегрaциялашув платформасида автоматик тарзда шаклланади;

меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.

Агар ариза берувчининг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчасининг нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.

8. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар мавжудлигини ҳамда иш берувчи томонидан ариза берган шахс билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) киритилганини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома бўйича асословчи ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун келиши лозимлиги тўғрисида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, шунингдек, ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилади ва бу ҳақида ариза берувчи шу куннинг ўзида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш (фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш) тўғрисида таклиф олиш учун бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳаллий меҳнат органи ариза берувчига мақбул келадиган ишни таклиф этади ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ариза берувчини у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида мақбул келадиган ишга жойлаштириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчи ишсиз деб эътироф этилмайди ва давлат хизматини кўрсатиш якунига етказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз икки марта рад этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий меҳнат органи ходими ҳузурига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавоби олинмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчига уч ойлик давр тугагач, мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, у ишсиз шахс деб эътироф этилади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тақдимнома расмийлаштирилади ҳамда ушбу тақдимномани бир иш кунида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ЯИДХП орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳаллий меҳнат органи томонидан расмийлаштирилган тақдимнома муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пенсия жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган тақдимнома асосида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (кейинги ўринларида — Низом) 116-бандига мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКда мавжуд меҳнат стажи маълумотларини АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестридан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 14-моддасига мувофиқ талаб этиладиган иш стажи тасдиқланмаган тақдирда, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашни рад этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлангани ёки рад этилгани тўғрисида шу куннинг ўзида ариза берувчини ва тегишли маҳаллий меҳнат органини ЯИДХП орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчига муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланган тақдирда, унга тайинланган ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия миқдори Қонун ҳамда Низомда белгиланган тартиб асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Маҳаллий меҳнат органлари ва Пенсия жамғармаси давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ва Пенсия жамғармасининг хатти-ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга тақдимнома расмийлаштириш ва муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва уни яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборади.

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг

2-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

1. Муддатидан олдин пенсия тайинланиши учун талаб этиладиган меҳнат стажини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлигини ва ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритилганини текширади.

Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади.

2. Ариза берувчини маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида келиши лозимлиги тўғрисида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилади.

Мурожаат келиб тушгандан сўнг 2 иш куни ичида

3-босқич

Ариза берувчи

Маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун боради.

Иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида

4-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Ариза берувчини мақбул келадиган ишга жойлаштириш чорасини кўради.

Ариза берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида

5-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Уч ойлик давр тугагач, мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, ариза берувчини ишсиз шахс деб эътироф этади.

Ариза берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг уч ойлик давр тугагач, 11-кундан кечиктирмай

6-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Ариза берувчига тақдимнома расмийлаштиради ва Пенсия жамғармасига ЯИДХП орқали юборади.

Ариза берувчи ишсиз деб эътироф этилгандан сўнг 1 иш кунида

7-босқич

Пенсия жамғармаси

Маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган тақдимнома асосида Низомнинг 116-бандига мувофиқ ариза берувчига муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлайди ёки «ЯММТ» ИДАКда мавжуд меҳнат стажи маълумотларини АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестридан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ талаб этиладиган иш стажи тасдиқланмаган тақдирда, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали QR-кодли хабарнома юборади.

Хабарноманинг нусхасини тегишли маҳаллий меҳнат органига ЯИДХП орқали тақдим этади.

Низомда белгиланган муддатларда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга тақдимнома расмийлаштириш ва муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси

3. Исми

4. Отасининг исми

5. Туғилган йили ва санаси

6. Яшаш манзили

7. Маълумоти (умумий ўрта, касбий, профессионал, олий)

8. Тамомлаган таълим муассасасининг номи

9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса)

10. Касби (мавжуд бўлса)

11. Охирги иш жойи

12. Умумий меҳнат стажи*

13. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар (буйруқ рақами, санаси)**

14. Телефон рақами

15. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

* Меҳнат стажи маълумотлари тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчасининг нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга

ТАҚДИМНОМА

Электрон ҳужжатнинг идентификaция рақами

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири

QR-код

4-шакл

_______________туман (шаҳар) камбағалликни

қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими 20___йил «___»____________ __________-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

ТАҚДИМНОМА

___________________________________________________________

(Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи)

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 49-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан _______ йил «____»_____________ да туғилган ______________________________________________________________________га

(ишсизнинг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________________

(паспорти ёки идентификaцияловчи ID-картаси маълумотлари)

муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқиш учун тақдим этилмоқда.

_________________________________________________ 20___ йил «___» ____________да

 (ишсизнинг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________сабабли

(ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади)

ишдан бўшатилган ва 20__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи

(Ф.И.О.)

QR-код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш — Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 100-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ишдан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий меҳнат органлари — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали маҳаллий меҳнат органлари томонидан ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматидан фақат меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга кўра бекор қилинганлар фойдалана олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этгани ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгаргани, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаргани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилгани ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ экани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тиклангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга киргани сабабли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқ ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, шунингдек, ташкилотда бош бухгалтер лавозими мавжуд бўлмаган ҳолларда, бош бухгалтер вазифаларини амалга оширувчи ходимларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ЯИДХП орқали мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ сўровномани тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровнома тўлдириш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интегрaциялашув платформасида автоматик тарзда шаклланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи сўровномани тўлдиргандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кунлик муддат тугаганидан кейин юборилган мурожаат кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилганини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилмаган бўлса, маҳаллий меҳнат органи иш берувчини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддаси талабларини бир иш куни ичида бажариши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Огоҳлантиришдан бир иш куни ўтгандан сўнг ҳам иш берувчи томонидан ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар бир иш кунида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилмаса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан иш берувчига нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, шунингдек, ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиши учун беш иш кунидан иборат муддат берилади ва бу ҳақида ариза берувчи шу куннинг ўзида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳаллий меҳнат органи ариза берувчига у иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олингани тўғрисида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган маълумотномани ЯИДХП орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчи маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома асосида учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳаллий меҳнат органлари ариза берувчиларнинг электрон ҳисобини юритади ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимлар бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши учун маълумотнома олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва уни яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь кун ичида

2-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни ва у билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилганини текширади.

Мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида

3-босқич

Маҳаллий меҳнат органи

Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва унга иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олингани тўғрисида ЯИДХП орқали QR-кодли маълумотнома юборади.

Мурожаат келиб тушгандан сўнг 5 иш куни ичида

4-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома асосида учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақини олиш учун аввалги иш жойига мурожаат қилади.

Маълумотномани олгандан кейин 5 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши учун маълумотнома олиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Фамилияси

3. Исми

4. Отасининг исми

5. Туғилган йили ва санаси

6. Яшаш манзили

7. Маълумоти (умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий)

8. Тамомлаган таълим муассасасининг номи

9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса)

10. Касби (мавжуд бўлса)

11. Охирги иш жойи

13. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар (буйруқ рақами, санаси)*

14. Телефон рақами

15. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган шахс иш қидирувчи сифатида рўйхатга олингани тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

(Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи)

МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро__________________________________________________нинг 20___ йил «____» _______________даги ____________-сон мурожаати __________________ туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиб, 20___ йил «____» ____________дан иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинди.

Ушбу маълумотнома асосида ариза берувчи меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган иш жойидан учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

_______________________________

___________________________________

(масъул шахснинг лавозими)

(Ф.И.О.)

QR-код

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 09/26/519/0987-сон)