ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар |
1. | Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш. | 1. Ўзбекистонда теннис спорт тури билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 000 нафаргача етказиш. 2. Теннис спорт тури бўйича тренерлар сонини 200 нафарга етказиш. 3. Теннис спорт тури бўйича Осиёда топ-5 таликка кириш. 4. Теннис спорт турини истиқболли спорт турлари қаторига киритиш чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси |
2. | Ҳудудларда теннис спорт тури бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. | 1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш. 2. Ҳудудларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида теннис спорт тури бўйича ёш спортчилар билан маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш. 3. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириб бориш. | Доимий | - | Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. | Теннис спорт тури бўйича терма жамоаларнинг нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш. | 1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш. 2. Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш. 3. Режага мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб бориш. 4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш. | 2026 — 2030 йиллар | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги |
4. | Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар билан таъминлаш. | 1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг халқаро мусобақаларга самарали тайёргарлик кўриши учун зарур спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимлар рўйхатини шакллантириш. 2. Спорт инвентарлари, жиҳозлар, спорт экипировкалари ва махсус кийимларни харид қилиш. | 2027 йил 1 январдан бошлаб | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Спорт вазирлиги |
5. | Жойлардаги теннис спорт тури бўйича спорт инфратузилмасини яхшилаш. | 1. Ҳудудларда давлат спорт таълим муассасаларининг теннис кортларини хатловдан ўтказиш ҳамда спорт иншоотларининг таъмирга муҳтожлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш. | 2027 йил 1 январь | - | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ теннис спорт тури бўйича ўзини ўзи молиялаштириш имкониятига эга бўлмаган теннис кортларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериш тўғрисида ўрнатилган тартибда эълон бериш. | 2027 — 2030 йиллар | ||||
6. | Умумий ўрта таълим мактабларида «Juniors Tennis Initiative» дастурини жорий қилиш. | 1. Дастурни ишлаб чиқиш жараёнига мутахассисларни жалб этиш. | 2026 йил ноябрь | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон теннис федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда дастурни ишлаб чиқиш. Бунда дастурни 4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фани доирасида амалга оширишни назарда тутиш. 3. Теннис бўйича спорт инфратузилмаси мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини хатловдан ўтказиш. 4. Хатлов натижаларига кўра танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида теннис бўйича спорт секцияларини ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | ||||
5. Теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш, спорт инвентарлари, жумладан, «tennis wall» мосламалари билан жиҳозлаш. | 2026-2027 йиллар | ||||
7. | Теннис спорт тури бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиб бориш чораларини кўриш. | 1. Ўқув-машғулот жараёнларига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиб бориш. 2. Миллий терма жамоалар тренерлари ва бошқа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида теннис спорт тури ривожланган етакчи хорижий давлатларга юборишни йўлга қўйиш. | 2026 йил ноябрь | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси |
8. | Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш. 3. Такомиллаштирилган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашларда кўриб чиқиш ва чоп этиш. | 2026 йил ноябрь | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон теннис федерацияси |
9. | Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиш. 2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, теннис спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаб боришни ташкил қилиш. | Доимий | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон теннис федерацияси |