21.09.2026 йилдаги ПҚ-345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат соҳасида ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, хавфсиз, ҳурматга асосланган ва камситишдан холи иш муҳитини таъминлаш, тазйиқ, зўравонлик ва шу мақсадда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг (workplace harassment) олдини олиш, бундай ҳолатлар юзасидан мурожаатларни холис, тезкор ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка асосан кўриб чиқишнинг ягона рақамли механизмларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини (safe workplace) таъминлашнинг энг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳнат соҳасида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб қилиш, камситиш ва шу мақсадда мансаб мавқеини суиистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатларнинг (кейинги ўринларда — тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари) олдини олиш ва уларга нисбатан таъсир чораларини кўриш бўйича самарали тизимни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари содир этилганлиги бўйича мурожаатларни қабул қилиш, бундай ҳолатларга холисона баҳо бериш жараёнларини рақамлаштириш ва унинг устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаат қилган фуқароларнинг шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) меҳнат соҳасида ходимларга нисбатан ёки улар томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига оид ҳуқуқбузарликлар яширилишининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг самарали тизимини жорий қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлис Сенати, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилари конфедерациясининг давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари), шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда (кейинги ўринларда — нодавлат ташкилотлар) Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) ахборот тизимларида давлат органлари ва ташкилотлари учун қуйидаги имкониятларга эга «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот порталини (кейинги ўринларда — Портал) ишга туширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига оид мурожаатни онлайн қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотларида Портални юритиш учун масъул ходимлар (кейинги ўринларда — масъул ходимлар), уларнинг бевосита раҳбарлари ёки давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни автоматик тарзда давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи инстанциясига жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулосалар тайёрлаш, ахборот алмашинуви ва мулоқотларни Портал орқали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказилиши, уларнинг натижалари, кўрилган чоралар ҳамда уларнинг ўзгартирилиши билан боғлиқ жараёнларга оид маълумотларни Порталда сақлаб қолиш ва уларнинг йўқ қилинишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қисқа онлайн тренинг курсларини (кейинги ўринларда — қисқа тренинг курслари) ташкил этиб бориш ҳамда улар ўтказилганлигини электрон тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни ўрганиш якунлари, тегишли қисқа тренинг курслари ва улар ўтказилганлиги натижалари бўйича таҳлилларни амалга ошириш, статистик маълумотларни тўплаш ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ умумлаштирилган маълумотларни очиқ эълон қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда мурожаатларни «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик 2026 йил 1 декабрга қадар «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимида нодавлат ташкилотлар учун ихтиёрий равишда фойдаланиш мақсадида ушбу қарорнинг 3 бандида назарда тутилган имкониятларни яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига доир мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда ошкор этилиши ва тарқатилишига йўл қўймаслик юзасидан жавобгарлик барча даражадаги ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали тизимни жорий қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва мансабдор шахслари ҳар йили Агентлик билан келишилган ўқув дастурлари асосида қисқа тренинг курсларида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) нодавлат ташкилотлар ходимлари ихтиёрий равишда Вазирлик томонидан ташкил этиладиган қисқа тренинг курсларида ўқитилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришга ёки кадрлар билан ишлашга масъул бўлган ходимлар орасидан камида бир нафар ходим Портални юритиш, қисқа тренинг курсларини ташкил этиш учун масъул бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рақамли технологиялар вазирлиги Вазирлик, Агентлик ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар Портални ишга тушириш учун уни «112» ягона диспетчерлик хизмати, «dmi.mehnat.uz» ахборот тизими хамда давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли ахборот тизимларига ўзаро интеграция қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини алоҳида назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентликка давлат органлари ва ташкилотларида Дастур доирасида белгиланган қоидалар аниқ ва бир хилда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Портал орқали мониторинг қилиш натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилари конфедерацияси билан биргаликда доимий равишда нодавлат ташкилотлар учун «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимида меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар билан ишлаш имкониятлари тарғиботини амалга ошириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик, Вазирлик, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари учун тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари, шу жумладан, улар юзасидан мурожаатлар билан Дастур доирасида ишлаш бўйича махсус тренинг курсларини ўтказсин. Бунда махсус тренинг курслари методологияси Агентлик томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларининг тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Портални ишга тушириш ва сақлаш ҳамда уни бошқа ахборот тизимлари ва «112» ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилиш харажатлари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Вазирликнинг «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари ва «112» ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилиш харажатлари Вазирликнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоаларига ички меҳнат тартиби қоидалари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган жинсий ёки жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ходим тарафидан ёки ходимга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим, камситиш ҳолатлари ҳамда мурожаат муносабати билан таъқиб қилиш ҳолатларини меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолашни белгилаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш амалиётини жорий этиш бўйича ташкилий масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда нодавлат ташкилотлар учун тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга чора кўриш бўйича ягона намунавий методологияни соҳадаги асосий талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясини (190-сон, 2019 йил) ратификация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашнинг аниқ механизмларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш бўйича янги амалиётни мониторинг қилиш ва унинг ижроси тўғри ташкил этилишини назорат қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинган маслаҳатчиси Н.Э. Давлетова белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Адлия вазирлиги Вазирлик, Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-345-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2026 й., 07/26/345/0959-сон)