ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ИЧКИ МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ВА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1408-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 84, 258-В-3, 2011-43, 01-1/479-сонли «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1408-3, 06.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 5-6-сон, 30-модда) қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли қарори билан тасдиқланган «1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом»га (2004 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1408 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 414-модда) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 август,
66-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 август,
258-В-1-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 август,
2005-44-сон
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 август,
01-1/966-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 301-модда)