«ТАСДИҚЛАНГАН»
Меҳнат вазирлиги
ҳайъатининг 1995 йил 18 февраль
2/4-сон қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ТЕХНИКА ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ
Низом
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 12 апрелда 134-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 27 августдаги 138-мҳ-сонли буйруғига асосан ўз кучини йўқотган ва давлат реестридан чиқарилган.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг давлат меҳнат техника инспекцияси ва унинг жойлардаги қуйи бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаларининг давлат меҳнат техника инспекциялари ишлаб чиқариш усули, мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вазирликлар, корпорациялар, ассоциациялар, концернлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ҳиссадорлик жамиятлари давлат, жамоа, Фермер хўжаликлари, кичик корхоналар ва қўшма корхоналар (бундан буён корхоналар)да меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи ягона тизимни ташкил қилади, Ўзбекистон Республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
2. Давлат меҳнат техника инспекцияси ўз фаолиятида Президент фармонлари, Олий Мажлиснинг қонун ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Қонуни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги Низом, шунингдек ушбу низомга амал қилади.
3. Давлат меҳнат (бош) техника инспектори лавозимларига тегишли олий маълумотга ва мазкур мутахассислик бўйича камида 3 йиллик амалий меҳнат стажига эга бўлган шахслар тайинланади.
4. Давлат меҳнат техника инспекцияси ўз фаолиятини меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга оширувчи бошқа давлат органлари ва касаба уюшмалари меҳнат техника инспекциялари билан яқин алоқада олиб боради.
5. Давлат меҳнат (бош) техника инспекторларига ягона шаклдаги гувоҳномалар берилади, уларнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади.
II. Меҳнат вазирлиги давлат меҳнат техника инспекцияси таркиби
6. Давлат меҳнат техника инспекцияси таркибига қуйидагилар киради:
Меҳнат вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими;
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимларининг давлат меҳнат техника инспекторлари;
ҳудудий бошқармаларнинг туман, шаҳар меҳнат биржалари қошидаги давлат меҳнат техника инспекторлари.
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспекторларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат меҳнат бош техника инспекторлари ва бир вақтда, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири ўринбосари ва меҳнат бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари ҳисобланадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
9. Давлат меҳнат техника инспекцияларининг тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланадилар.
III. Давлат меҳнат техника инспекциясининг асосий вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга ҳамма жойда риоя этилиши устидан белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
11. Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларига эришишларида ёрдам бериш, шунингдек иш берувчилар ва бошқа тоифадаги масъул ходимлар томонидан уларнинг меҳнатни муҳофаза қилинишига бўлган ҳуқуқларини чеклайдиган ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ходимларга лозим бўлган махсус кийим, пойабзал, бошқа шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларини иш берувчилар томонидан ўз вақтида берилишини белгиланган тартибда назорат қилишни таъминлаш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
13. Давлат меҳнат техника инспекторларини ўқитиш ва малакасини оширишни таъминлаш.
IV. Давлат меҳнат техника инспекторларининг вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Корхоналарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларга, аввало технологик жараёнларнинг, технология ва энергетик асбоб-ускуналарнинг, транспорт воситаларининг, шамоллатиш ва кондиционер тизимларининг хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ бўлишига риоя этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
15. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ҳолати ва сабабларини таҳлил қилиш, белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиш.
16. Хавфсизлик техникасининг ягона тармоқлараро қоидалари ва меъёрлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП), андозалар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа норматив ҳужжатлари лойиҳалари бўйича хулосалар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лойиҳадан меҳнат шароитларини ёмонлаштирувчи ва унинг хавфсизлигини камайтирувчи четлашишларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш объектларининг қурилиши ва амалдагиларининг қайта қурилиши, уларни фойдаланишга топширилишини белгиланган тартибда огоҳлантириш назоратини амалга ошириш.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
V. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида (солиқ, молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш.
(V бўлим биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18.1 Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга асосан киритилган (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
19. Иш берувчилар, корхона раҳбарлари ва мансабдор шахсларга корхоналарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш.
20. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар, андозаларнинг бузилишида айбдор бўлган корхона раҳбарлари, мансабдор шахслар ва бошқа масъул ходимларга белгиланган тартибда жарима солиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Текширишлаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
22. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ходимлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган бузилишлари аниқланса, ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳлар ишини бу бузилишлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиш.
23. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқиш ва қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар бўйича билимлар текширувидан ўтмаган шахсларни ишдан четлаштириш.
24. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар, андозаларни мунтазам равишда бузадиган, меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қиладиган ва текширув ўтказадиган органларнинг ёзма кўрсатмаларини бажармайдиган, иши тўхтатилган ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳларнинг ишини ўзбошимчалик билан қайта бошлаган шахсларни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисида корхона раҳбарлари ва уларнинг бўйсуниши тартибига қараб юқори органларга тақдимномалар бериш.
25. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликнинг бузилиш холлари, давлат меҳнат (бош) техника инспекторининг ёзма кўрсатмаларини бажармаслик ҳоллари бўйича даъво талабномалари ва бошқа ҳужжатларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш.
26. Сертификати бўлмаган ёки давлат андозалари ва техник шартларга мувофиқ бўлмаган шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ман этиш.
27. Корхона раҳбарларидан зарур бўлган холларда бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва бошқа жиҳозлар ҳолатини улардан кейинчалик ҳам фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун техник экспертизадан ўтказишни талаб қилиш.
VI. Давлат меҳнат бош техника инспектори, давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими ва давлат меҳнат, техника инспекторларининг ваколати
28. Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспектори:
бахтсиз ҳодисаларни текшириш материаллари бўйича хулосаларни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида аввал берилган ёзма кўрсатмаларни, ишлаб чиқаришлар, устахоналар, дастгоҳлардан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш кераклиги тўғрисида қатъий қарор қабул қилади.
29. Давлат меҳнат техника инспекцияси бўлими:
барча қуйи давлат меҳнат техника инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштиришни ва уларга услубий рағбарликни амалга оширади;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар ва меъёрларни қўллаш ва уларга риоя қилиш бўйича энг муҳим муаммоларни Меҳнат вазирлиги ҳайъати кўриб чиқиши учун тақдим этади;
меҳнат муҳофазаси бўйича ҳар йили Ҳукуматга бериладиган ахборотни шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни ўрганиш, умумлаштириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдим қилиш учун қуйи меҳнат инспекцияларига кўрсатмалар ва топшириқлар беради.
30. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари давлат меҳнат техника инспекторлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик, қоидалар ва меъёрларга риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат ва текширувини амалга оширади;
(30-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 14 декабрда тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар таҳририда (рўйхат рақами 134-1, 05.02.1999 й.)
корхоналарнинг мансабдор шахслари ва бошқа масъул ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш қоида, меъёр ва йўриқномалари бўйича ўқитиш ва билимларини текширишда иштирок этади;
юқори органларга ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот ва меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича ҳар йили Ҳукуматга бериладиган ахборот учун керакли маълумотларни белгиланган тартибда беради;
корхоналарда аниқланган меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчилик, қоидалар, меъёрлар ва андозаларнинг бузилишлари тўғрисида жамоатчилик, меҳнат жамоаларини хабардор қилади;
меҳнатни муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши тўғрисида мурожаат қилган ходимларни қабул қилади ва уларнинг аризалари, хатлари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқади, йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
VII. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ёзма кўрсатмалари
31. Давлат меҳнат техника инспекторининг ёзма кўрсатмасини олган иш берувчилар, корхона раҳбарлари ва мансабдор шахслар талаб қилинган чора-тадбирлар кўрсатилган муддатда бажарилганлигини унга маълум қилишлари шарт.
32. Давлат меҳнат техника инспекторларининг ёзма кўрсатмалари бўйича улар берилган кундан бошлаб 10 кун ичида юқори давлат меҳнат техника инспекциясига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
33. Ўзбекистон Республикаси давлат меҳнат бош техника инспекторининг унинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича хулосаси қатъийдир ва албатта бажарилиши шарт. Хулосалар бўйича келишмовчиликлар суд йўли билан кўриб чиқилади.