«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг
1998 йил 14 декабрь 10/5-сон
қарори
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг
1998 йил 14 декабрь 10/5-сон
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ТЕХНИКА ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 февралда 134-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 27 августдаги 138-мҳ-сонли буйруғига асосан ўз кучини йўқотган ва давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги 1998 йил 19 ноябрь ПФ-2114-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 27 ноябрь 496-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг 1995 йил 18 февраль 2\4 сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 12 апрель 134-сон рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат меҳнат техника инспекцияси тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
1. 8-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат меҳнат бош техника инспекторлари ва бир вақтда, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири ўринбосари ва меҳнат бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари ҳисобланадилар.».
2. 10, 12, 17-бандлар ва 30-банднинг иккинчи хатбошиси тегишли равишда «риоя этилиши устидан», «ўз вақтида берилишини», «фойдаланишга топширилишини» ва «риоя қилинишини» деган сўзлардан кейин «белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 14-банд «риоя этилиши устидан» деган сўзлардан кейин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида (солиқ, молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш.».
5. V бўлим қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:
«18. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш.».
6. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Текширишлаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш.».