Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2019 04.03.1998 йилдаги 94-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ЎҚУВ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1035-сонли «Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч тиббий ёрдам масалалари бўйича тиббиёт ходимлари ва йўриқчиларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг анестезиология ва реаниматология кафедраси негизида Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ходимларини, вазирликлар ва идораларнинг авария-қутқарув хизмати шахсий таркибини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш бўйича тиббиёт ходимларини, йўриқчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор тажрибаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволашга ётқизишгача бўлган босқичда тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ишлари йўналишлари бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, мутахассисларни тайёрлаш асослари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш муаммолари бўйича семинарлар ва конференцияларда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказнинг тузилмаси ва Марказ тўғрисидаги низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Ссғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Марказни маблағ билан таъминлаш, шу жумладан тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича харажатлар педагогик ва хўжалик фаолиятидан тушадиган ўз маблағлари, шунингдек Америка халқаро соғлиқни сақлаш уюшмасининг молиявий ёрдами ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ташкилий даврда муваффақиятли фаолият кўрсатиши ва уни ўқув қўлланмалари ва санитария автотранспорти билан таъминлаш учун ўзига қарашли муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 1998 йил I чорагида зарур маблағлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг фаолият кўрсатишини ва юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мақсадли ўқув дастурларини кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш концепциясини 1998 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ҳар йили бюджет прогнозларини шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказида мутахассислар ва йўриқчиларни махсус дастурлар бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказни телетайп ва махсус телефон алоқаси билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
4 мартдаги 94-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
4 мартдаги 94-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази (бундан кейин матнда Марказ деб аталади) Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг анестезиология ва реаниматология кафедраси негизида Америка халқаро соғлиқни сақлаш уюшмаси (АХСУ) кўмагида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Марказ АХСУ билан биргаликда тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида тингловчилар тайёрлашни таъминлайди. Тингловчилар гуруҳлари аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати тиббий ходимларидан, йўриқчиларидан, халқ таълими ва олий таълим муассасалари, ҳалокатларга тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати тузилмалари, қутқарувчилар тузилмалари шахсий таркиби, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ишлари фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бўлган хизматлари ходимларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан фавқулодда вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш масалалари бўйича энг малакали илмий ходимлар-педагоглар орасидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва Марказнинг илмий-услубий ишларини, ўқув жараёнини маъмурий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Аҳолини ҳамда халқ таълими ва олий таълим тизимининг авария-қутқарув, ички ишлар органлари ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг ҳалокатларнинг санитария оқибатларини тугатишда ва экстремал вазиятларда беморларга, шикастланганларга тиббий ёрдам кўрсатишда қатнашувчи ходимларини АХСУ билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган ўқув дастурлари бўйича дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатувчи тиббиёт ходимларини, йўриқчиларини тайёрлаш.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Пировард мақсадни, курсларда тайёргарликдан ўтувчи мутахассисларнинг тайёргарлик даражасини, тингловчиларнинг умумий маълумоти даражасини ҳисобга олган ҳолда тингловчилар турли тоифаларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш, уларга тузатишлар киритиш ва уларни бирхиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Ўқиб бўлинган курс бўйича имтиҳонлардан ўтказиш ва тингловчиларнинг тоифаларига кўра, таълим курслари бўйича сертификатлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Илғор ўқув юртлари ва бошқа мамлакатларнинг ҳалокатлар тиббиёти бўйича тажрибасини умумлаштириш ва оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Соҳага доир материаллар, тавсияномалар ва қўлланмаларни тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек ҳалокатлар тиббиётига оид видеофильмлар ва слайдлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Тиббий ёрдам кўрсатиш, даволашга ётқизишгача бўлган босқичда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини оширишнинг ташкилий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Шошилинч тиббий ёрдам бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, семинар ва конференцияларда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Мутахассислар тайёрлаш асослари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ҳалокатлар тиббиёти хизматини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва концепциясини ишлаб чиқишда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Илмий тадқиқотлар режаларини ишлаб чиқади. Халқаро танловларда, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш бўйича танловларида қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Республиканинг ва бошқа давлатларнинг давлат муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, тиббиёт ўқув юртлари ва етакчи мутахассислар билан Марказ соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари борасида ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, асосий ўқув жараёни доирасида консультациялар, услубий ишланмалар ва ўқув қўлланмалари, кадрлар тайёрлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Ўз маблағлари ва халқаро хайрия жамғармалари, АХСУ ажратмалари ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолияти даромадлари доирасида ўз хўжалик фаолиятини мустақил режалаштиради ва амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказни маблағ билан таъминлаш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Хўжалик ҳисобидан тушадиган ўз маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. АХСУ ажратмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Хайрия жамғармалари, жамоат ташкилотлари ва бошқаларнинг маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг ҳисоб ва ҳисобот ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда жорий, бухгалтерия ва статистика ҳисобини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Марказ белгиланган тартибда, тасдиқланган шаклда ва белгиланган муддатларда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ахборот топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг рамзий белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Марказ Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек юридик шахснинг бошқа рамзий белгиларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Марказ банкда мустақил ҳисоб-китоб рақамини очиш ҳамда Марказнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берадиган молиявий операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказни тугатиш ва қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ амалга оширилади.