04.02.1998 йилдаги ПФ-1923-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.02.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, пенсияларни, нафақаларни, стипендияларни, бюджет маблағидан пул билан таъминланадиган корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақини ўз вақтида тўлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцион судининг «Корхоналар ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқариш навбатини тартибга соладиган қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида»ги 1998 йил 16 январдаги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 1998 йил 20 январдаги 568-I-сонли қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998 йил 1 февралдан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамидан пул маблағларини чиқаришнинг қуйидаги тартиби белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб рақамида унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли миқдорда пул маблағи бўлса, бу маблағ мижознинг фармойиши ва бошқа ҳужжатларнинг тушиши тартибига (қайси бири олдин тушганига) қараб ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб рақамидаги пул маблағи унга қўйиладиган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамларидан пул маблағи биринчи навбатда бюджетга, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ҳамда иш ҳақини тўлашга пул маблағи беришни кўзда тутган тўлов (ижро) ҳужжатларига мутаносиб равишда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар ҳамда меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича мажбуриятларини баравар таъминлайдиган даражада ҳисобдан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига пул маблағларини қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш календардан ташқари навбатда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 апрелдаги ПФ-1992-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафталик муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб рақамидан пул маблағини чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг молия, солиқ, божхона ва банк муассасалари ишига хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқаришда белгиланган тартибни бузишга олиб келадиган аралашуви тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ушбу Фармоннинг 1-бандида келтирилган маблағни ҳисобдан чиқариш тартибини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ қаттиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тўловларнинг давлат бюджети даромадларига ўз вақтида ўтказилиши ва бюджетнинг даромад қисми бўйича операцияларнинг бажарилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисоб дафтарларидан маблағни чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик тижорат банклари муассасалари ва марказий банк бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказлари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Даромад маблағларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг (кейинги ўринларда — бюджетга тўловлар) тушиши ва қарзларнинг камайиши бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши учун солиқ, молия ва банк органлари раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тизими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга тўловларнинг тушиши ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг камайтирилишига доир белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясига зарур бўлган тақдирда унга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай бюджетга тааллуқли барча тўловлар тўла тушишига доир ишларнинг аҳволини, ҳудудлар бўйича боқиманданинг камайтирилишини кўриб чиқиб, солиқ, молия ва банк органлари раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси корхоналар ва ташкилотларнинг бюджетга тўловлар бўйича 1998 йил 1 январгача қолган қарзлар тузилмасини ўзгартиришга доир таклифларни бир ой муддатда солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссиясига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идораларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномаларини ушбу Фармон талабларига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунларга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритишга доир таклифларни тайёрласин ва тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1923-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон
Фармонига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга тўловларнинг тушиши ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг камайтирилишига доир белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика минтақаларида манбалар бўйича бюджетга даромадлар тушишининг ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг миқдорларини камайтириш юзасидан белгиланган кўрсаткичларнинг сифатли бажарилиши учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тизими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар солиқ хизмати органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоят, шаҳар ва туман молия бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг бюджет даромад қисмининг ижроси учун масъул бўлган ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга тўловлар бўйича операцияларни ўз вақтида ўтказиш масалалари учун жавобгар бўлган тижорат банклари муассасаларининг бош бухгалтерлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда Марказий банк бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказларининг директорлари ва бош бухгалтерлари учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Раҳбарлар ва мансабдор шахсларни мукофотлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш чоғида қуйидагилар асосий мезон ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман ҳудуд бўйича бюджетга тўловлар тушиши юзасидан белгиланган кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракнинг биринчи кунига нисбатан бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг миқдорини камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Раҳбарлар ва мансабдор шахсларга жарима солиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш чоғида қуйидагилар мезон бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман ҳудуд бўйича бюджетга тўловлар тушиши юзасидан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг жами миқдори белгилаб қўйилган юқори даражадан ошиб кетиши. Қарзлар бўйича энг юқори миқдор тўловларнинг тегишли даврда (ортиб борувчи якунга кўра) амалдаги тушумининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси томонидан аниқланган айрим манбалар бўйича тушумларнинг белгиланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминламаслик.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умуман ва манбалар бўйича бюджетга тўловлар тушиши юзасидан белгиланган кўрсаткичларни бажарганлик, шунингдек бюджетга тўловлар бўйича қарзларни камайтирганлик учун ҳар чоракнинг биринчи кунидаги ҳолатга кўра ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар ҳар чоракда мансаб маошининг 150 фоизи миқдорида мукофотланадилар. Меҳнат ҳақи фонди бўйича тежаладиган маблағ ва тегишли органлар махсус фондларининг маблағлари мукофотларни тўлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ қуйидагилар учун жарима солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман чоракка белгиланган кўрсаткич бажарилмаганлиги, бюджетга тўловлар бўйича қарзнинг жами миқдори белгилаб қўйилган энг юқори даражадан ортиқча ўсишига йўл қўйилганлиги учун — чоракка ҳисоблаганда мансаб маошининг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда. Ҳисобот чорагида ушбу кўрсаткичлар бажарилмаган, аммо ортиб борувчи якунга кўра уларнинг бажарилиши таъминланган ҳолларда мансабдор шахсларга жарима солинмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман белгиланган кўрсаткич бажарилгани ҳолда, аммо 4 ва ундан кўпроқ манбалар бўйича бюджетга тушумларни таъминламаганлик учун — чоракка ҳисоблаганда мансаб маошининг 10 фоизига қадар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман белгиланган кўрсаткич бажарилгани ҳолда, аммо 3 тагача манбадан бюджетга тушумларни таъминламаганлик учун мансабдор шахслар мукофотланмайдилар ва уларга жарима солинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низомнинг ижросини Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси назорат қилиб боради, у ҳар чоракда ўз мажлисларида республика минтақалари бўйича бюджетга тўловларнинг тушишига доир аҳволни кўриб чиқади ҳамда раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагиларга жарималар солинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ва унинг ўринбосарларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ хизматларининг бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг бошлиқларига — муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ хизматлари бошлиқларининг ўринбосарларига, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирининг ўринбосарларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқларининг бюджетлар даромад қисмининг ижроси учун жавобгар бўлган ўринбосарларига, шаҳарлар ва туманлар давлат солиқ хизматлари ҳамда молия органларининг бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига, тижорат банклари муассасаларининг бош бухгалтерлари ва уларнинг ўринбосарларига, Марказий банк бош бошқармалари ҳисоб-китоб-касса марказларининг директорларига ҳамда бош бухгалтерларига — уларнинг юқори органлари томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жарималар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида кўзда тутилган тартибда солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.