04.09.2026 йилдаги 467-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.09.2026 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тўлиқ электрон шаклда кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, аризаларни қабул қилишнинг аниқ муддатлари ҳамда иштирокчиларни баҳолашнинг шаффоф мезонларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туризм қўмитаси Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар реал вақт режимида кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
467-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 467-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туроператорлар, жойлаштириш воситалари, транспорт ташкилотлари ва туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектларини (кейинги ўринларда — туризм соҳаси субъектлари) аниқлаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмалари доирасида ташкил этиладиган Ўзбекистоннинг ягона миллий стендида (кейинги ўринларда — миллий стенд) иштирок этиш истагида бўлган Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» давлат муассасасига ариза билан мурожаат қилувчи туризм соҳаси субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчи — Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» давлат муассасаси томонидан халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмалари доирасида ташкил этиладиган миллий стендда иштирок этиш учун аниқланган туризм соҳаси субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» давлат муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро туризм кўргазмаси — туризм соҳасида турли мамлакатлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маданияти, маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ва меҳмонхона хизматларини намойиш этадиган ихтисослаштирилган халқаро кўргазма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро туризм ярмаркаси — туризм соҳасида турли мамлакатларнинг сайёҳлик компаниялари ҳамда туризм соҳасининг бошқа номзодлари томонидан ўз хизматлари ва маҳсулотларини харидорларга тақдим этишга ихтисослаштирилган халқаро даражада ўтказиладиган тадбир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали Марказ томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий стенд учун майдонларни ижарага олиш, стенднинг дизайн ва безатиш ишлари билан боғлиқ харажатлар Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) тасдиқланган сметаси доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўшимча хизматлар туризм соҳаси субъектлари ва Марказ ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган пуллик шартнома шартларига ва ўзаро келишувга мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ариза бериш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ҳар бир халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаси (кейинги ўринларда — халқаро тадбир) ўтказилишидан камида 120 календарь кун олдин бу ҳақидаги эълонни ўзининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштиради, олдиндан режалаштирилмаган халқаро тадбирлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир халқаро тадбирларда миллий стенд учун ажратиладиган ижара майдонининг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, туризм соҳаси субъектлари учун ажратиладиган жойлар сони (лимит) Марказ томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виза талаб қилинадиган давлатларда ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш учун — халқаро тадбир тўғрисида эълон берилган кундан бошлаб (бироқ, тадбир ўтказилишидан камида 100 календарь кун олдин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виза талаб қилинмайдиган давлатларда иштирок этиш учун — халқаро тадбир тўғрисида эълон берилган кундан бошлаб (бироқ, тадбир ўтказилишидан камида 30 календарь кун олдин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизмати маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Иштирокчини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда уларнинг ушбу Регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан аризани қабул қилиш ёхуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Камчиликлар сабабли аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, асослантирилган хабарнома шу куннинг ўзида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Регламентнинг 8-бандида белгиланган аризаларни қабул қилиш муддати якунлангандан сўнг Марказ беш иш куни ичида қуйидаги рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган аризалар сони ажратилган квотадан (лимитдан) ошмаган тақдирда, талабларга жавоб берадиган барча ариза берувчиларнинг халқаро тадбирда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган аризалар сони ажратилган квотадан (лимитдан) ошиб кетган тақдирда, ушбу Регламентга 3-иловада белгиланган баҳолаш мезонига мувофиқ энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга рухсат бериш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ажратилган квотадан (лимитдан) ортиб қолган, шунингдек, баҳолаш натижаларига кўра етарли балл тўплай олмаган номзодларнинг халқаро тадбирда иштирок этиши рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта ариза берувчиларнинг тўплаган баллари тенг бўлиб қолса ва уларнинг сони ажратилган квотадан (лимитдан) ортиқ бўлса, иштирокчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза (сўровнома) юборилган вақтнинг кетма-кетлигига (соати ва дақиқасига) қараб, олдинроқ мурожаат қилганлар орасидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқаро тадбирда иштирок этишга рухсат бериш ёхуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган куннинг ўзида унинг электрон нусхаси Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат хизматини кўрсатиш ариза берувчининг аризасидаги маълумотларнинг ноаниқлиги ёки у тўғрисидаги маълумотлар ҳаққоний эмаслиги аниқланган тақдирда рад қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, мазкур Регламентнинг 8-бандида белгиланган аризаларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар аризани такроран тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такроран тақдим этилган ариза Марказ томонидан у қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда янги асослар бўйича рад этиш ёки илгари кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, қайта рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Регламентнинг 12-бандига мувофиқ қабул қилинган қарорлар (квота ёки балл тизими бўйича рад этиш) бўйича қуйидаги тартибда шикоят қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи якуний рад этиш тўғрисидаги қарор устидан ушбу қарорни олган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказнинг юқори турувчи органига белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори турувчи орган шикоятни у келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор шу куннинг ўзида ариза берувчига электрон шаклда юборилади. Бунда юқори турувчи орган томонидан шикоят қанотлантирилганда, ушбу ариза берувчи квота доирасида иштирокчи этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи юқори турувчи органнинг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Халқаро тадбирда иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектлари қуйидаги тоифалар бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I тоифа — туроператорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II тоифа — жойлаштириш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III тоифа — транспорт ва авиация ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV тоифа — иштирок этиш истагини билдирган туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экскурсия ва гид (экскурсовод) хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туристларга таклиф этиш (реализация қилиш) билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристларга умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмга оид кўнгилочар, маданий ва рекреацион хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари (аттракционлар, этноқишлоқлар, маданий-томоша тадбирлари ташкилотчилари ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тадбирда иштирок этиш учун ажратилган жойлар сони қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туроператор учун — 60 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлаштириш воситалари учун — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектлари учун — 10 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлаштириш воситалари, транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро тадбирда иштирок этиш учун қизиқиш билдирилмаган тақдирда, улар учун ажратилган ўринлар туроператорлар ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат хизматлари маркази ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туризм соҳаси субъектлари Давлат хизматлари маркази ва Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

«Миллий PR-маркази» ДМ (Марказ)

Халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаси (кейинги ўринларда — халқаро тадбир) ўтказилиши ҳақида ўзининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон жойлаштиради, шунингдек, Ўзбекистоннинг ягона миллий стендида ижара майдонидан келиб чиқиб жойлар сонини (лимитни) белгилайди.

Халқаро тадбир ўтказилишидан камида 120 календарь кун олдин

2-босқич

Ариза берувчи

(туризм соҳаси субъекти)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтган ҳолда сўровномани тўлдиради.

Виза талаб этилса: тадбирдан камида 100 календарь кун олдин;

Виза талаб этилмаса: тадбирдан камида 30 календарь кун олдин

3-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Ариза берувчи номидан (шахсан келганда) ёки мустақил равишда (ЯИДХП орқали) электрон сўровнома тўлдиради ва автоматлаштирилган тизим орқали Марказга юборади.

Реал вақт режимида

(сўровнома тўлдирилиши билан)

4-босқич

Марказ

1. Келиб тушган ариза ва маълумотларни кўриб чиқади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида

2. Уларнинг Регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан аризани қабул қилиш ёхуд камчиликлар сабабли рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва хабарнома юборади.

Қарор қабул қилинган куннинг ўзида

5-босқич

Ариза берувчи ва Марказ (Такрорий мурожаат)

1. Биринчи босқичда аризаси рад этилган ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, аризани такроран тақдим этади.

2. Марказ такрорий аризани қайта кўриб чиқади.

Аризаларни қабул қилиш муддати якунланганига қадар 2 иш куни ичида

6-босқич

Марказ

Ариза қабул қилиш муддати якунлангач, қуйидаги қарордан бирини қабул қилади:

ажратилган квотадан (лимитдан) ошмаган тақдирда, талабларга жавоб берадиган барча ариза берувчиларга рухсат бериш тўғрисида;

ажратилган квотадан (лимитдан) ошиб кетган тақдирда, Регламентга 3-иловадаги мезонлар бўйича баҳолаб, I — IV тоифадаги энг юқори балл олганларга рухсат бериш, етарли балл тўплай олмаган номзодларни эса рад этиш тўғрисида.

Аризаларни қабул қилиш муддати якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида

7-босқич

Марказ

Халқаро тадбирда иштирок этишга рухсат бериш ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарорнинг электрон нусхасини Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади.

Қарор қабул қилинган куннинг ўзида

8-босқич

Ариза берувчи ва Марказ

Иштирокчи сифатида аниқланган туризм фаолияти субъектлари билан миллий стенддаги қўшимча хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузади.

Келишувга мувофиқ

(тадбир бошлангунига қадар)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1.1. Фамилияси:

1.2. Исми:

1.3. Отасининг исми:

1.4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот

2.1. Юридик шахснинг СТИР:

2.2. Юридик шахснинг номи:

2.3. Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили):

2.4. Банк МФО:

2.5. Банк номи:

2.6. Банкдаги ҳисобварағи:

2.7. Электрон почта манзили:

2.8. Юридик шахс телефон рақами:

III. Ариза берувчи тоифаси

Қуйидагилардан бирини танланг:

☐ Туроператор

☐ Жойлаштириш воситаси

☐ Транспорт хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ташкилот

☐ Бошқа ташкилот (кўрсатинг):______________________

IV. Ариза берувчининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

4.1. Расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжудлиги:

☐ мавжуд

☐ мавжуд эмас

4.2. Ходимларнинг чет тилларини билиш даражаси (миллий/халқаро сертификатлар) ҳамда амалдаги туроператор ёки гидлик сертификатига эга ходимлар сонини белгиланг:

☐ 1 — 3 нафар ходим

☐ 4 — 6 нафар ва ундан ортиқ ходим

☐ малакали ходим мавжуд эмас

4.3. Охирги бир календарь йил давомида жалб қилинган туристлар сонини белгиланг:

☐ 100 нафардан 500 нафаргача

☐ 501 нафардан 800 нафаргача

☐ 801 нафардан 1000 нафаргача

☐ 100 нафардан кам

4.4. Ҳар бир амалдаги ва тасдиқланган туристик маҳсулотлар (турпакетлар) сони:

4.5. Барқарор ва экологик туризм стандартларига риоя этилиши, тегишли халқаро ёки миллий мувофиқлик сертификати мавжудлиги:

☐ мавжуд

☐ мавжуд эмас

V. Халқаро тадбир тўғрисидаги маълумотлар

5.1. Иштирок этиладиган халқаро туризм ярмаркаси ёки кўргазмаси номи:

5.2. Ўтказилиш саналари:

____ / ____ / ______ дан ____ / ____ / ______ гача

5.3. Ўтказилиш жойи (шаҳар, мамлакат):

VI. Имзоловчи шахс тўғрисидаги маълумотлар

6.1. Ф.И.О.:

6.2. Лавозими:

6.3. Аризани қайси асосда имзолаяпсиз?

☐ Ташкилот раҳбариман

☐ Раҳбар эмасман, ваколатни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади

6.4. Алоқа учун масъул шахс (агар имзоловчидан бошқа бўлса):

Ф.И.О.:_________________________________________

Телефон: _______________________________________

Электрон почта: _________________________________

VII. Тасдиқлаш ва розилик

☐ Сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғри ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.

☐ Нотўғри маълумот тақдим этилган тақдирда, қонунчиликда белгиланган жавобгарликни тушунаман.

☐ Шахсий маълумотларимни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ қайта ишлашга розилик бераман.

VIII. Электрон тасдиқлаш

Мазкур сўровнома my.gov.uz портали орқали электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Сўровнома фақат электрон шаклда тўлдирилади. Ариза берувчидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинадиган маълумотлар талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Баҳолаш мезони

Кўрсаткичлар

Максимал балл

1.

Веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллик

Расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда саҳифаларнинг мавжудлиги:

расмий веб-сайт ва саҳифалар мавжуд бўлса — 5 балл;

саҳифалар фаол юритилса (сўнгги 1 ойда мунтазам янгиланган бўлса) — 10 балл;

мавжуд эмас — 0 балл.

15

2.

Кадрлар салоҳияти ва профессионал квалификация

Ходимларнинг чет тилларини билиш даражаси (миллий/халқаро сертификатлар) ҳамда амалдаги туроператор ёки гидлик сертификатига эга ходимлар сони:

13 нафар ходим мавжуд бўлса — 5 балл;

4 — 6 нафар ва ундан ортиқ ходим мавжуд бўлса — 10 балл;

ходим мавжуд бўлмаса — 0 балл.

10

3.

Жалб қилинган туристлар

Охирги бир календарь йил давомида жалб қилинган туристлар сони:

100 нафардан 500 нафаргача — 5 балл;

501 нафардан 800 нафаргача — 8 балл;

801 нафардан 1000 нафаргача — 10 балл;

100 нафардан кам бўлса — 0 балл.

10

4.

Туристик маҳсулотлар (турпакетлар) хилма-хиллиги

Турпакетлар сони:

ҳар бир амалдаги ва тасдиқланган турпакет учун — 1 баллдан;

турпакетлар мавжуд бўлмаса — 0 балл

10

5.

Барқарор ва экологик туризм (Green Tourism) тамойиллари

Барқарор ва экологик туризм стандартларига риоя этилиши, тегишли халқаро ёки миллий мувофиқлик сертификати мавжудлиги:

сертификат мавжуд бўлса — 10 балл

сертификат мавжуд бўлмаса — 0 балл

10

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳар бир мезон белгиланган талаблар асосида баҳоланади ва умумий максимал балл 55 баллни ташкил қилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2026 й., 09/26/467/0899-сон)