27.08.2026 йилдаги ПФ-176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон бозорларидаги ноаниқликлар, ташқи тўловлар ва банк ҳисоб-китобларидаги чекловлар, айрим хорижий контрагентлар томонидан шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатлари таъсирида тадбиркорлик субъектларида юзага келган муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик субъектларига экспорт операциялари бўйича активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат бериш бўйича 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга бир марталик умумдавлат акцияси (кейинги ўринларда — акция) эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, акция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ушбу Фармон кучга кирган санага қадар ташқи савдо шартномаси бўйича товарлар, ишлар ёки хизматлар амалда экспорт қилинган, бироқ хорижий контрагент томонидан тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли юзага келган ва «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида муддати ўтган сифатида қайд этилган дебитор қарздорликларга нисбатан татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав капиталида ушбу ташкилотлар улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акция доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) нақд шаклдаги валюта маблағларини йўловчи божхона декларацияси ва тегишли ишончномаларни тақдим этмаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк кассалари орқали тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағига киритиш йўли билан муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур банднинг «а» кичик бандидаги маблағлар кирим қилинганидан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тадбиркорлик субъектининг муддати ўтган дебитор қарздорлиги суммаси «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида автоматик равишда кирим қилинган маблағ суммасига мос равишда қисқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жариманинг ундирилмаган қисми кирим қилинган маблағларга мутаносиб равишда бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур банднинг «а» кичик бандидаги маблағлар товарлар, ишлар ва хизматлар экспортидан келиб тушган валюта тушуми сифатида эътироф этилмайди ҳамда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставка қўлланилишига асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Активларнинг репатриация қилинишини таъминлаш бўйича виждонан ҳаракат қилинган ҳолатлар учун жавобгарликни енгиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ҳолатларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарима миқдори суд томонидан икки бараварга камайтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) резидентнинг ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаш бўйича виждонан ҳаракат қилган ҳолда ўзига боғлиқ барча чораларни, шу жумладан суд, арбитраж ёки бошқа мажбурий ундирув воситаси орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўрганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми репатриация қилиниши таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ташқи савдо шартномаси бўйича хорижий ҳамкор жойлашган ёки тўлов амалга ошириладиган давлатда юзага келган ҳаммага маълум бўлган халқаро санкциялар, банк ва тўлов тизимларидаги чекловлар ёки валюта операцияларига оид тақиқлар сабабли активларни репатриация қилиш имконияти чекланганлиги, бундан енгиб бўлмас куч таъсирида юзага келган ҳолат белгиланган тартибда тасдиқланган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Фармоннинг 4-бандига асосан жаримани камайтириш устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондида ушбу ташкилотларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 4-бандидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси акцияни тарғиб қилиш режа-графигини тасдиқлаб, тижорат банклари, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тармоқ уюшмалари билан биргаликда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тадбиркорлик субъектлари ўртасида акциянинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида қайд этилган муддати ўтган дебитор қарздорликлари мавжуд тадбиркорлик субъектларига акция тўғрисида хабарномалар юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ қўмитаси Божхона қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда акциянинг ижро ҳолати бўйича ҳар ой, акция натижалари бўйича 2027 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев — белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов, Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов ҳамда тижорат банклари раислари — тадбиркорлик субъектларига акция механизмларининг етказилиши, тушунтирилиши, амалда сўзсиз ва тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Бош прокурор ўринбосари Д.С. Қосимов — Фармонда белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-176-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/176/0879-сон)