Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ВА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМДАН МАЖБУРИЙ СОТУВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА БАНК КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ВА ЗАХИРА АККРЕДИТИВЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида», 2003 йил 3 июндаги 240-сонли «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида», 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари ҳамда Халқаро савдо палатаси томонидан тасдиқланган 458-сонли «Тақдим этилган талабнома бўйича тўлов бажарилиши шарт бўлган кафолатларга оид бирхиллаштирилган қоидалар» (1992 йилдаги таҳрири) ва 500-сонли «Ҳужжатли аккредитивлар учун бирхиллаштирилган қоида ва одатлар»дан (1993 йилдаги таҳрири) келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида» Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 сентябрь,
611-сон