Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ВА ПАХТА ТОЛАСИГА ИШЛОВ БЕРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИГА СОТИШ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМДАН МАЖБУРИЙ СОТУВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА БАНК КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ВА ЗАХИРА АККРЕДИТИВЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 8 ноябрдаги 611-2-сонли қарори (рўйхат рақами 1512-2, 02.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 49-сон, 481-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 сентябрда 1512-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 611-4-сонли «Пахта толасини экспорт қилиш ва пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1512-4 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида», 2003 йил 3 июндаги 240-сонли «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида», 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари ҳамда Халқаро савдо палатаси томонидан тасдиқланган 458-сонли «Тақдим этилган талабнома бўйича тўлов бажарилиши шарт бўлган кафолатларга оид бирхиллаштирилган қоидалар» (1992 йилдаги таҳрири) ва 500-сонли «Ҳужжатли аккредитивлар учун бирхиллаштирилган қоида ва одатлар»дан (1993 йилдаги таҳрири) келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Пахта толасини экспорт қилиш ва пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида» Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 8 ноябрдаги 611-2-сонли қарори (рўйхат рақами 1512-2, 02.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 49-сон, 481-модда)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 10 сентябрь,
611-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 291-модда; 2007 й., 3-сон, 36-модда; 2008 й., 49-сон, 481-модда)