Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 21.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1364
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 21.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1364
Кучга кириш санаси
31.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1364]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 201-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3587, 19.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРАДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур БҲМСнинг амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги операцияларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ташкилотларга (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур БҲМС таъсис ҳужжатлари ва бошқаларда қайта ҳисоблаш талаб қилинган ҳолларда, сўмда тузилган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини чет эл валютасига қайта ҳисоблашда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасида барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валютада ― сўмда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиши шарт, агарда қонунчиликда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Стандартда қўлланиладиган атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги фаолият ― Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланган хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида мустақил балансга ажратилмаган таркибий бўлинмалар орқали амалга ошириладиган фаолият;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий валютада операцияни амалга ошириш санаси ― қонунчилик ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектда чет эл валютасидаги операциянинг натижаси ҳисобланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳуқуқи юзага келган кун.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чет эл валютасидаги операциялар бўлиб чет эл валютасида амалга ошириладиган битим ҳисобланади, қачонки хўжалик юритувчи субъект:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) активлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида харид қилади ёки реализация қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўлаш ёки олиш суммалари чет эл валютасида белгиланган кредитлар ёки қарзларни олганда ёки тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чет эл валютасидаги мажбуриятларни ўзига қабул қилганда ёки мажбуриятларни қоплаганда, ёхуд олинадиган счётларга эга бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чет эл валюталарининг сўмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсининг (кейинги ўринларда ― Марказий банк курси) ўзгаришига ҳамда активлар ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашга боғлиқ ҳолда ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида, сўмда қайта ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмда қайта ҳисоблаш ушбу чет эл валютасининг сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун мазкур сўмдаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасидаги айрим операцияларнинг содир этиш саналари мазкур БҲМCнинг иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бухгалтерия ҳисобида консигнантга нисбатан чет эл валютасидаги кредиторлик қарзи консигнацияга олинган товарларни сотиш санасида, ана шу санадаги Марказий банкнинг курси бўйича вужудга келади. Қарздорликнинг кейинги ҳисоби мазкур БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта — сўмларда амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар хизмат кўрсатиш санасидан бошлаб тўлов келиб тушган санага қадар давр ичида Марказий банк курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келадиган курс фарқини молиявий фаолиятдан даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари (бундан консигнация шартномалари бўйича товарлар мустасно) ва бошқа активларни баҳолаш, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-банди, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ шаклланадиган, харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Курс фарқининг ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва хўжалик операцияларини содир этиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур БҲМСда қайта баҳолаш ва курс фарқларини аниқлаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кассадаги ва банк ҳисобварақларидаги валюта маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўланиши ёки олиниши чет эл валютасида белгиланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредитлар ва қарзлар, пул эквивалентлари ва бошқа активлар ва мажбуриятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чет эл валютасида харид қилинган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хўжалик юритувчи субъект, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар устав капиталининг миқдорлари ва таъсисчилари (иштирокчилари) улушларининг нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) устав капиталига ва акцияларга инвестициялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юзага келган курс фарқи, хўжалик юритувчи субъектнинг хоҳишига кўра молиявий натижаларга тўғридан-тўғри олиб бориш йўли билан (кейинги ўринларда ― тўғридан-тўғри олиб бориш усули) ёки жамғариш йўли билан (кейинги ўринларда — жамғариш усули) ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотларида курс фарқларини ҳисобдан чиқариш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўғридан-тўғри олиб бориш усулида курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига пайдо бўлишига қараб олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 2019 йил 1 январдан бошлаб жамғариш усули қўлланилмайди. 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қуйидагича олиб борилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича ― уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қолган ҳолларда ― баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг содир этилишига қараб.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарилган курс фарқлари молиявий натижаларга чет эл валютасининг бир бирлигига тўғри келадиган курс фарқларининг ўртача миқдори бўйича олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Курс фарқини олиб боришда қўлланаётган усуллар мажбурий равишда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак. Баланснинг турли хилдаги валюта моддаларига курс фарқини олиб боришнинг турли усуллари қўлланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Курс фарқларини олиб боришнинг жамғариш усулидан тўғридан-тўғри олиб бориш усулига ўтишда баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида олдинги жамғарилган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисоб сиёсати қабул қилинган календарь йилининг охиригача ҳар ойда (бир меъёрда) ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган ижобий (салбий) курс фарқи молиявий фаолиятнинг даромадлари (харажатлари) таркибида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бухгалтерия ҳисобида таъсисчиларнинг устав капиталига улушини чет эл валютасида киритиши, улушни киритиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Устав капитали миқдори чет эл валютасида белгиланган ва устав капиталига улушлар киритиш легитим сўмларда амалга оширилган ҳолларда ҳам, қайта ҳисоблаш Марказий банкнинг улушларни киритиш санасидаги курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва устав капиталига маблағларни ҳақиқатда киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасидаги вужудга келадиган курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланиладиган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Молиявий ҳисоботни тузиш учун, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланиладиган чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар қиймати сўмларда қайта ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш, ушбу чет эл валютасининг сўмга нисбатан Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур БҲМСнинг 15-бандида келтирилган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун фойдаланадиган чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни сўмда қайта ҳисоблаш ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва хўжалик операциялари содир бўлган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хўжалик юритувчи субъектнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиши учун фойдаланиладиган чет эл валютасида ифодаланган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари қийматини сўмда қайта ҳисоблаш, ушбу активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган асбоб-ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари қийматини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш жойи — хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари ёки қоидаларига мувофиқ қайта баҳоланган қийматини қайта ҳисоблаш, ушбу қайта баҳолаш ўтказилган санадаги Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритишнинг молиявий натижаларини шакллантирадиган, чет эл валютасида ифодаланган даромадлар ва харажатларни сўмда қайта ҳисоблаш, ҳисобот давридаги Марказий банкнинг курслари ва улар амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хўжалик юритувчи субъектнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиши учун фойдаланиладиган активлари ва мажбуриятларининг чет эл валютасида ифодаланган қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш натижасида юзага келган курс фарқи бухгалтерия ҳисобида мазкур БҲМСнинг 17-бандида кўрсатилган усуллардан бирини қўллаган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботларини бош жамият томонидан тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун қайта ҳисоблашда бош жамият қуйидаги тартиб-таомилларни бажариши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта ҳисобланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг хусусий капитали моддалари, бундан жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) мустасно, ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг даромадлари ва харажатлари моддалари, шунингдек тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобот давридаги Марказий банкнинг курслари ва улар амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган ҳолларда, ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш тартиб-таомиллари ушбу ўзгариш санасидан бошлаб фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Ахборотларни ёритиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Молиявий ҳисобот ва унга тушунтиришларда қуйидагилар ёритиб берилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қўшилган капитал сифатида таснифланадиган курс фарқлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бухгалтерия ҳисобининг бошқа счётларига олиб борилган курс фарқлари миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисобот санасидан кейин юз берган валюта курслари ўзгаришларининг оқибати, агар улар жуда муҳим бўлса ва уларни ёритиб бермаслик молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолашга ва қарорлар қабул қилишга салбий таъсир кўрсатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) курс фарқини хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқариш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) молиявий ҳисобот тузишнинг ҳисобот санасидаги Марказий банк курси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасидаги айрим операцияларни амалга ошириш саналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган сана бўлиб ҳисобланади

Чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари бўйича операциялар

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг банкдаги ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банкдаги ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси

Ходимларнинг ҳисобдор суммалари бўйича чет эл валютасидаги қарзларини акс эттириш

Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларнинг тўланиши (қопланиши)

Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш (қоплаш) санаси

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлар бўйича қарздорлигининг юзага келиши

Юридик шахс мақомини олиш санаси

Устав капиталининг шаклланиши (кўпайиши)

Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларини киритиш санаси

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 246-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)