Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 апрелда 1238-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилги «Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-cонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 7 мартдаги 43 ва 2003-37-сонли қарор билан тасдиқланган «Ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1238 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 40-41-сон, 442-модда) иловага* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
22-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
2005-15-сон