Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001 14.07.1993 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001
Ҳужжат 14.07.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ИШЧИ КУЧЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ ВА ЧЕТГА ЧИҚАРИШ
МАСАЛАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунгача «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда касби бўйича ишлаш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, чет элларда республика фуқароларини ишга жойлаштиришни давлат томонидан бошқариш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Вазирлик ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ва хўжалик ҳисоби асосида фаолият кўрсатадиган Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлиги тўғрисида Низом (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқаришни бошқариш тартиби тўғрисида Низом (2-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (3-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлиги фаолиятини ташкил этиш учун маблағлар дастлабки босқичда иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлигини лаёқатли кадрлар билан тўлдирсин, битим (контракт)ларга мувофиқ агентликнинг ишчи ва мутахассисларни танлаш, тест усулида синаш ҳамда чет элларга ўз вақтида юборишга доир ишларининг самарадорлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, чет элда ишлашга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролари учун ҳужжатлар ва визаларни расмийлаштириш Меҳнат вазирлигининг талабномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг виза ва рухсатномалар бериш бошқармаси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ишлаш учун чет элга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олиш, шунингдек уларга борган мамлакатида ишга жойлашишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, «чет элдан келиш вa чет элга кетиш тўғрисида» ҳамда «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғриси»да қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига чет элда ишлаш учун ҳужжатларини расмийлаштираётган ишчи ва мутахассисларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлигининг талабномасига биноан, чет элга кетувчи меҳнаткашлар учун авиачипталарни банд қилиб қўйишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Aҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўчма Меҳнатчилар ишлари бўйича республика агентлиги Тошкент шаҳар, Космонавтлар шох кўчасидаги 6-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 14 июль.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
14 июлдаги 353-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Кўчма
меҳнатчилар ишлари республика агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлиги (бундан кейин Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фуқароларнинг ишлаш учун чет элга кетишини амалга оширувчи мустақил бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ўзининг асосий фаолиятини ишчи кучларини ёллаш бўйича чет эллик иш берувчилар билан тузилган давлатлараро битимлар ва контрактларга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади. Агентлик ўз фаолиятини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, ўз номи ёзилган гербли ва юмалоқ муҳрларга, тўрт бурчакли муҳрга ва босма иш қoғoзлapигa эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ушбу Низомдан келиб чиқадиган вазифа ва хизматларни бажариш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентликнинг асосий вазифалари
ва хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва хизматлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет мамлакатларнинг Меҳнат бозорларини ўрганиш, чет эллик иш берувчиларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикасидан ишчи-кучларини экспорт қилиш юзасидан чет эллик шериклар билан битим ва контрактлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ушбу вазифаларни бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган контрактларга мувофиқ чет элда ишлаш учун кадрларни танлашни, уларнинг касби бўйича лаёқатини тест усулида синашни ташкил этишни, бориладиган мамлакатларнинг асосий қонунларини ўргатишни, тил бўйича минимал тайёргарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб бўйича дастлабки танловдан ўтган ишчилар ва мутахассислар билан меҳнат контрактлари тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг виза ва рухсатномалар бериш бошқармаси бўлинмалари билан чет элга ишлаш учун жўнаб кетаётган республика фуқароларининг ҳужжатларини ва визаларини расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар ва мутахассисларни ишга жойлашиладиган мамлакатга жўнатишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзлари борган мамлакатларда меҳнат фаолиятининг бажарилишини доимий назорат қилиб боришни, у ерда иш берувчилар ва воситачи фирмалар билан пайдо бўладиган ижтимоий-маиший ва молиявий муаммоларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг вакили орқали тезкорлик билан ҳал қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада қўшимча ишчи ўринлари ташкил қилиш ва иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жалб этиш мақсадида қўшма корхоналар (шу жумладан, МДҲ) корхоналари ва чет эл фирмалари иштирокида ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органлари томонидан кўзда тутилган тегишли ҳисоботни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқи доирасида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатлар ва Агентликнинг буйруғи асосида ишчи ва мутахассиснинг чет элда ишлаган даври тўғрисида унинг Меҳнат дафтарчасига ёзиб қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларда ва бошқа давлат органларида даъвогар ёки жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг буйpyғи билан тайинланадиган ва озод қилинадиган директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор мазкур Низомга мувофиқ Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ва хизматларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг тузилмаси, ходимларнинг сони ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штатлар жадвали агентлик директори томонидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентликнинг мулки ва мaблaғлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тўла хўжалик ҳисобини ва бошқаларни юритиш ҳуқуқлари билан устав жамғармасига ва алоҳида мол-мулкка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ўз мулкини хўжалик жиҳатидан тўлиқ юритиш ҳуқуқини амалга ошириб мазкур мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади ҳамда мулк бўйича ўз ихтиёри билан республика қонунчилигига зид бўлмаган исталган ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қуйидаги жaмғapмaлap ва захираларни ташкил қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни ривожлантириш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рағбатлантириш жaмғapмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия захираси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишчи ўринларни ташкил этиш жамғармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва бошқа органлар белгиланган тартибда назорат ва тафтиш қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта ташкил қилинади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентликнинг юридик манзили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш. — 700031, Космонавтлар шох кўчаси, 6-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
14 июлдаги 353-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга
чиқаришни бошқариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом умумий равишда қабул қилинган халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда Халқаро меҳнат ташкилотининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги конвенциялари ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқароларининг меҳнат фаолияти асосларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига халқаро меҳнат бозорида эркин қатнашиш имконини беради, шунингдек, чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан кейин кўчма меҳнатчилар деб аталади) ижтимоий-иқтисодий кафолатларини, қонуний ҳуқуқларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касб бўйича фаолиятни чет элда амалга ошириш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вақтинча чет элда бўлган даврда касб бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчма меҳнатчиларнинг хориждаги меҳнат фаолияти битимлар (контрактлар) тузиш ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, белгиланган тартибда лицензиялар олиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчма меҳнатчилар хорижга кетишдан олдин, ўзлари бораётган мамлакатнинг меҳнат, мулкчилик тўғрисида амалдаги қонунчилиги, меҳнат шароитлари, тили, дини, миллий урф-одатлари ва анъаналари, табиий иқлим шароитлари билан шахсан танишиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўчма меҳнатчилар борилаётган мамлакатларга ўзларига ва улар билан бирга кетишга рухсат берилган оила аъзоларига тегишли шахсни мулкни белгиланган меъёрларга мувофиқ олиб кетиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўчма меҳнатчилар ўзлари бораётган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ ижтимоий ҳимоя ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўчма меҳнатчилар ўзларининг соғлиқларини ҳимоя қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўчма меҳнатчилар, агар уларнинг номувофиқ меҳнат шароитлари ёки ижтимоий таъминот бўйича шикоятлари бўлса, у ҳолда ўзлари борган мамлакатнинг фуқаролари билан тенг даражада тегишли суд муассасаларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кўчма меҳнатчилар ўз имкониятларига қараб ва шу мамлакатнинг чет эл валютасини олиб чиқиш ва олиб кириш қонунчилиги доирасида жaмғapмaлapини ва ўзлари истаган бошқа барча пул маблағларини ўз Ватанига юбориш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кўчма меҳнатчилар ўзлари ишга жойлашган мамлакатлардаги қонунчиликка мувофиқ дам олиш (дам олиш ва овқатланиш учун танаффус қилиш, дам олиш ва байрам кунлари, ҳар йиллик меҳнат таътили) ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўчма меҳнатчилар чет элда ишлаш даврида ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган тақдирда белгиланган тартибда суғурта бўйича компенсация тўловлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўчма меҳнатчилар Ватанига жўнашга тайёрланиш вақтида вужудга келадиган (уларга тўланмайдиган иш ҳақини, меҳнат нафақасини, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ва ҳоказоларни олиш бўйича) муаммоларни ҳал қилишда ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўчма меҳнатчилар Ватанига қайтганларидан сўнг ишга жойлашиш ва ижтимоий таъминот бўйича тадбирлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кўчма меҳнатчиларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчма меҳнатчилар ва уларнинг чет элга бирга кетишга рухсат олган оила аъзолари борилган мамлакатда тиббий кўрикдан ўтишлари ва тиббий хизмат билан таъминланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш берувчи кўчма меҳнатчиларнинг иш жойига етиб бориш ва ватанига қайтиш, юкларини ташиш ва бошқа транспорт хизматлари харажатларини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш берувчи Кўчма меҳнатчиларни, иш жойларига етиб келишгач, уларни тегишли иш, турар жой ва бошқа зарур турмуш воситалари билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўчма меҳнатчилар битимларда (контрактларда) кўзда тутилган фаолият турларига мувофиқ, яъни ўз мутахассислиги ва малака даражаси бўйича иш билан таъминланадилар. Уларнинг меҳнат контрактларида кўзда тутилмаган ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўчма меҳнатчиларнинг иш ҳақи улар ишга жойлашган мамлакатдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўчма меҳнатчилар иш вақтининг меъёри ва меҳнат шароитлари улар ишга жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, ишдан ташқари вақтда ишлаш ходимнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўчма меҳнатчиларга хизматда юқори мартабага кўтарилиш бўйича улар ишга жойлашган мамлакат фуқаролари билан тенг имкониятлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили вақтида, агар уларнинг оилалари билан бирга бўлиш имкониятлари бўлмаса, камида 1 йил ишлаганларидан сўнг уларга оиласини бориб кўриб келишга рухсат берилади. Худди шунингдек, унинг оиласига ҳам ўз маблағлари ҳисобига меҳнатчини бориб кўриб келишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кўчма меҳнатчиларнинг чет элда ишлаган даври уларнинг умумий (узлуксиз) меҳнат стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўчма Меҳнатчилар чет элда ишлаган вақтда уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўчма меҳнатчилар контракти шартларининг бажарилишини назорат қилиш улар ишга жойлашган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг вакиллик органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иш берувчилар билан кўчма меҳнатчилар ўртасида пайдо бўлган келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг ишга жойлашилган мамлакатдаги вакиллик органлари орқали судда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кўчма меҳнатчиларнинг бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчма меҳнатчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим (контракт)да кўзда тутилган ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борган мамлакатининг амалдаги қонунлари ва тартибига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлашган мамлакатининг урф-одатлари, анъаналари ва маросимларини ҳурмат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчма меҳнатчилар, агар улар борган мамлакати ҳудудида қонуний равишда турган бўлсалар, мазкур мамлакатда исталган вақтда жойдан-жойга эркин бориши мумкин ва мазкур мамлакат меҳнаткашлари учун мавжуд бўлган чеклашлар уларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчма меҳнатчилардан солиқлар ва бошқа тўловлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги
Меҳнат фаолияти хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикасига ишлаш учун келаётган хорижий фуқароларни ёллаш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ва аралаш корхоналар республикага келишдан олдин Меҳнат фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаш учун рухсатномани (лицензияни) расмийлаштиришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ҳудудида хорижий фуқароларнинг Меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
14 июлдаги 353-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, ишлаб чиқилган ва унинг фуқароларни ёллаш ҳамда ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган барча юридик ва жисмоний шахслар, чет элда ишлаш учун хусусий Меҳнат битимларига эга бўлган республика Фуқаролари ҳамда Ўзбекистон ҳудудида Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари, шунингдек, кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ихтисосини ўзгартириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча юридик шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар фуқароларни республикада ҳамда чет элда ёллаш ва ишга жойлаштириш учун, юқорида кўрсатиб ўтилган жисмоний шахслар эса Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида тегишли лицензия оладилар. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва ихтисосини ўзгартириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ўзлари ўрнашган жойда — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Меҳнат вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида лицензия оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қуйидаги тартибда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фаолият турига лицензия олиш учун юридик шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар ва қўшма корхоналар Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензия бериш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун берилган расмий рухсатнома нусхаси (Ўзбекистон ва чет эл корхоналари, шунингдек, қўшма корхоналар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фуқароларни ҳам республикада, ҳам чет элда ишга жойлаштириш соҳасида хорижий шериклар билан тузилган битим ёки шартноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лицензия учун давлат божи тўланганлиги ҳақида банк (касса) ҳужжати (бериладиган лицензия учун тўлов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фаолият тури ва хусусиятларини асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг лицензиялар бериш комиссияси талаби бўйича бошқа қўшимча ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, ихтисосини ўзгартириш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият турига лицензия олиш учун юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат кўрсатиш нияти ҳақида ёзма мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уставнинг нусхаси ёки ундан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур ташкилотнинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маҳаллий ҳокимият қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лицензия учун давлат божи тўланганлиги ҳақида банк (касса) ҳужжати (бериладиган лицензия учун тўлов).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусий Меҳнат контрактларига (таклифномаларга) эга бўлган ва Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган шахслар Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хорижий фирма контрактининг (таклифномасининг) давлат тилидаги таржимаси билан биргаликдаги нусхаси, унда давлат органида қонунлаштирилган барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий cyғypтa кўрсатилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иш жойидан тақдимнома (зарурат бўлса) ва лицензия берилиши ҳақида ёзма ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чет элда ишлашга боришнинг мақсадга мувофиқлигини меҳнатчини юбораётган ташкилот томонидан асослаш (зарурат бўлса),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жўнаб кетаётган ходим ҳақида маълумотнома ёки унинг Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) саломатлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лицензияларнинг ҳамма турлари бир йилга берилади ва аризачининг илтимосига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божлари (лицензия берилиши учун тўловлар) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган миқдорларда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия берилиши бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, вазирлик тизимининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш, чет эл расмий делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш, Меҳнат вазирлиги тизими ходимларини чет элга хизмат сафарларига бориши билан боғлиқ харажатни қоплаш, шунингдек, вазирлик ходимларининг ишчи кучларни четдан келтириш ва четга чиқариш соҳасидаги фаолиятининг янги йўналишларини излаш ва ушбу фаолият соҳасини кенгайтириш бўйича ишларини рағбатлантириш мақсадида лицензия учун ўтказилган сўм ва валютадаги тушумларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолиятга лицензия бериш учун тушумларнинг 20 фоизи эса вазирликнинг жойлардаги таркибий бўлинмаларида қолдирилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаатлар натижалари бўйича бир ой муддат ичида лицензия бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилинади ва рад қилишнинг сабаблари кўрсатилиб бу ҳақда аризачига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лицензия босма қоғозида ўчиришларга, дoғлapгa, олдиндан келишилмаган ва тасдиқланмаган тузатишларга йўл қўйилмайди. Лицензияни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан меҳнат миграцияси масалаларига тааллуқли бўлган, чалкаштирувчи ахборотлар атайлаб тарқатилганда, кўчма Меҳнатчилар ва уларнинг оилаларини ноқонуний, шунингдек, махфий равишда чет элга ўтказишни уюштириш ва амалда оширишга ёрдам кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва кейинчалик уни бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар берилган лицензияда қайд этилган шартларни бузишган тақдирда ҳужжат олиб қўйилади ва ҳақиқий эмас деб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юридик ва жисмоний шахслар лицензия олинган кундан бошлаб 6 ой давомида ундан фойдаланмасалар ёки ўз фаолиятларини тўхтатиб қўйсалар, лицензия ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ва уни олиш учун тўланган пул қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат фаолиятини лицензия олмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия (савдо) ваколатхоналарнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл дипломатия (савдо) ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий дипломатия (савдо) ва бошқа тижорат ваколатхоналари ходимлари таркибида ишлаш учун ёлланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқувчилар талабалар, аспирантлар ҳамда 6 ойгача бўлган муддатга хизмат сафарига юборилган ва мазкур мамлакатда иш ҳақи олмаётган олимлар ва тажриба ўрганаётганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикасининг ва хорижий давлатларнинг халқаро ташкилотларда ишлаётган ёки ҳукуматлараро битимлар асосида ишлаётган расмий вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари (Меҳнат вазирлигининг топшириғига биноан) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарори ҳамда мазкур Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёллаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини текшириш ва назорат қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА

Бериладиган лицензия учун тўловлар миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 . Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштиришни амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек, хусусий ва бошқа контрактлар бўйича чет элда вақтинча ишлашга кетаётган шахслар учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бож миқдорлари (сўм)‎

1.‎ Юридик шахслар (фаолият турини амалга ошириш учун)

25000‎‎

2.‎ Бир кишини олиб кетиш учун:‎‎ ‎‎
малакасиз ишчи учун‎‎

3000‎‎

малакали ишчи учун‎‎

5000‎‎

олий маълумотли мутахассис учун ‎‎

8000‎‎

илмий даражага эга бўлган мутахассис учун‎‎

10000‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хусусий ва бошқа битимлар бўйича Ўзбекистон ҳудудида ишга жойлашаётган хорижий фуқаролар, шунингдек, фуқароларни ишга жойлаштиришда пулли хизматлар кўрсатадиган хорижий юридик шахслар учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бож миқдорлари
‎(АҚШ доллари)‎

1.‎ Юридик шахслар (фаолият турини амалга ошириш учун)

1100‎‎

2.‎ Бир кишини олиб келиш учун:‎‎ ‎‎
малакасиз ишчи учун‎‎

100‎‎

малакали ишчи учун‎‎

200‎‎

олий маълумотли мутахассис учун ‎‎

300‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, ихтисосини ўзгартириш ва ишга жойлаштиришда пулли хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бож миқдорлари
‎(сўм)‎

‎Юридик шахслар

‎15000‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва III бандлардаги бож миқдорлари пулнинг қадрсизланиши даражасига мувофиқ индексация қилинади
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда)