Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001 11.03.1993 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш соҳасида таъсирчан ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун ва бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ аҳолининг иш билан таъминланиш даражасини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнатга ҳақ тўлашни бундан буён ҳам такомиллаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликнинг ҳайъати 7 кишидан иборат бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири лавозимига кўра ҳайъат таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча меҳнат органлари ходимларининг сони кўпи билан 3940 кишидан, шу жумладан, Меҳнат вазирлиги марказий аппарати бўйича — 70 кишидан (бинога хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш ходимларидан ташқари) иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ходимларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджетидан, туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат органлари) ходимлари эса иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон ижтимоий тадқиқотлар республика маркази ва Тармоқ ахборот-ҳисоблаш маркази тугатилиб, Ўзбекистон меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази ташкил этилсин. Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар буюртмаларига биноан хўжалик ҳисоби асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишдан бўшаб қолганларни касбга йўналтириш ва қайта ўқитиш Ўзбекистон республика методологик маркази тугатилиб, унинг ўқиш режалари, дастурлари ва қўлланмалар ишлаб чиқишга доир вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппарати зиммасига юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнат шароитлари давлат экспертизаси бўйича Республика марказий лабораторияси фаолиятини хўжалик ҳисоби асосларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош бошқарув органи этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда, меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат меъёрлари ва шароитларини такомиллаштириш, ижтимоий меҳнат муносабатлари масалаларига доир халқаро шартномаларни бажариш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг турмуш даражасини, таркибини, сонини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, ҳисобга олиб бориш, демография, меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш бўйича «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларининг ҳамда туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат органлари)нинг намунавий тузилмалари ва ходимларининг чекланган сони 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади ва уларга ҳисоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига бўйсунади ва уларга ҳисобга беради, уларга услубий раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш эса Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари бошлиқларини ишга тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади. Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат органлари) раҳбарларини ишга тайинлаш тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан, туман (шаҳар) ҳокимлари тавсиясига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат органига услубий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
(1-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Меҳнат органлари тизими зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция жараёнларини бошқариш, демографик вазиятни ўрганиш ва уни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобини олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорининг талаб ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа давлатларнинг меҳнат органлари билан ишчи кучларидан фойдаланиш бўйича алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, хорижий меҳнат бозорларининг алоқа ва эҳтиёжларини ўрганиш, ишчи кучларини экспорт қилиш ҳамда тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ чет элларга ишга кетаётган республика фуқаролари манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳтожларга, уларнинг ҳақиқий даромадларини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган ёрдамларнинг мақсадга йўналтирилганлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш ягона умумдавлат сиёсатини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг энг кам миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ чет элларга ишга кетаётганлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий кафолатлаш шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринлари яратиш ва ушбу ўринларнинг тўлдирилишини назорат қилиб боришни таъминлаш;
(5-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини таҳлил этиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат нормативлари ва шароитлари соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга иштиёқ ва рағбатни кучайтириш чора-тадбирларини, нормаларни, нормативларни, тариф ставкалари ва маошларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитларини, меҳнат қонунчилиги бажарилишини давлат экспертизасидан ўтказиш ва назорат қилишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар учун имтиёзлар ва компенсациялар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажариши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳнат муносабатлари юзасидан касаба уюшмалари ва ишга ёлловчилар иштирокида тузиладиган уч томонлама битимларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман бўлимлари меҳнат биржалари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфдаги ташкилотларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқсин тузилмасини ва низомларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига мазкур қарордан келиб чиқадиган зарур ўзгаришларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини, вазирликнинг янги вазифалари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирига вазирликнинг марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги босқичини ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлашнинг минтақавий дастурлари мазмунини, уларни янги ишчи ўринлари барпо этишга, ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жамоат ишларини кенгайтиришга кўпроқ йўналтирган тарзда, қайта кўриб чиқсинлар, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланишни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда меҳнат бўйича республика, вилоят, шаҳар ва туман органлари фаолиятини кўриб чиқсинлар, уларнинг тузилмаларини аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни бошқариш масалаларини ҳал қилишга йўналтириш, уларнинг ўзаро ва республика Меҳнат вазирлиги бўлинмалари билан пухта ҳамкорлик қилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар. Меҳнат органлари зиммасига юклатилган янги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсинлар, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, Ташқи ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республикадан ишчи кучларини экспорт қилишни, чет элларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, хорижий давлатлар меҳнат бозорини ўрганиш механизмини ишлаб чиқиш, меҳнат контрактлари бўйича чет элларга жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига «Меҳнат» газетасини таъсис этиш ва хўжалик ҳисоби асосида нашр қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 октябрдаги 253-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг июлида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127-сон