Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг
Қарори
Наркомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 15 апрелда 1233-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-бандини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарор қилади:
1. Наркомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 7 апрель,
8-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБИДОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 7 апрель,
46-сон
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАХОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2003 йил 7 апрель,
14-10-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси Кенгашининг 2003 йил 7 апрелдаги 8, 46, 14-10-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси Кенгашининг 2003 йил 7 апрелдаги 8, 46, 14-10-сон қарори
Наркомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг
рўйхати
1. Юқори хавфлилик манбалари билан боғлиқ ҳамда юқори аниқлик ва тезкорликни талаб қилувчи иш фаолиятлари:
а) ўқотар қурол олиб юриш ва уни ишлатишга рухсат этилган хизматлар;
б) махсус алоқа хизмати;
в) нақд пул муомаласи билан шуғулланувчи барча муассаса ва банклардаги хизмат;
г) солиқ ва божхона хизматлари;
д) ФВВда хизмат;
е) Қуролли Кучлардаги хизмат;
ж) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизмат;
з) ёнғин хавфсизлиги хизмати;
и) газдан қутқариш хизмати;
к) шошилинч тиббий ёрдам хизмати (доимий тайёргарликда бўлган ихтисослаштирилган тиббий гуруҳлар)
2. Алоҳида муҳим мухофаза қилинадиган объектларда ишлаш.
3. Портловчи моддалар билан боғлиқ бўлган барча фаолият турлари.
4. Портлаш ва ёнғин чиқариш хавфи бўлган ишлаб чиқаришдаги барча иш турлари.
5. 127 В ва ундан юқори кучланишга эга бўлган ҳаракатдаги электр қурилмага техник хизмат кўрсатиш, уларда электр токи йўналишини ўзгартириш, созлаш ишлари ва юқори вольтли синовларни олиб бориш билан боғлиқ барча иш турлари.
6. Баландликда бажариладиган барча иш турлари.
7. Гиёҳвандлик воситлари, психотроп моддалар ва прекурсорлар алмашинуви (сақлаш, сотиш, ташиш, ишлаб чиқариш, ишлатиш) билан боғлиқ бўлган барча ишлар:
а) тиббий ходимлар, дорихона, фармацевтик ишлаб чиқариш ходимлари;
б) лаборантлар;
в) ветеринария хизмати.
8. Ҳаво транспортини бошқариш хавфсизлигини таъминловчи барча иш турлари.
9. Авто-, мототранспорт воситаларини ҳайдовчилари, шу жумладан трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари.
10. Темир йўл ва метрополитенда ҳаракатланувчи составлар ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган локомотивлар (паравозлар, тепловозлар, электровозлар, мотовозлар, дрезиналар, темир йўлда ҳаракатланувчи механизмлар) машинистлари ва машинист ёрдамчилари, темир йўл кесиб ўтган жой навбатчилари, ҳаракат йўналишини бошқарувчиси ва поезд таркибини ташкиллаштирувчи, вагонларни кўздан кечирувчи.
11. Буғ қозон ва компрессор қурилмалари оператори.
12. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ичимлик сувларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ иш турлари.
13. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш тизимида сувни тайёрлаш, зарарсизлантириш ва сув билан таъминлаш бўйича ишлар.
14. Гидроэлектростанция, гидротехник иншоотлари ва сунъий ҳавзаларда сув захираларини жамғариш, тақсимлаш ва чиқариб юбориш билан боғлиқ ишлар.
15. Таълим-педагогик фаолиятининг барча турлари.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон)