Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.08.2003 йилдаги 348-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «КИЧИК ВА МИКРО МОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес субъектларига кредит ва молия хизмати кўрсатишни кенгайтириш, микро молиялаштиришни ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга 20 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмалари фаолияти устидан назорат тизимини институционал мустаҳкамлаш бўйича техник кўмаклашиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдорида грант берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига Осиё тараққиёт банкининг қарзи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битими асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарз олувчи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми кредит уюшмаларини ривожлантиришни молиялаштиришга, шунингдек Лойиҳани амалга ошириш даврида (2003—2010 йиллар) Қарз битимида назарда тутилган фоизлар ва воситачилик ҳақининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзнинг қолган 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги қисми кичик бизнесни, шунингдек кредит уюшмаларини кредитлаш бўйича линиялар очиш учун Молия вазирлиги томонидан «Асака» банки ва «Агробанк» АТБга қайта молиялаштирилади;
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз битими шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Молия секторини ривожлантириш агентлиги, «Асака» банки ва «Агробанк» АТБ Лойиҳа айрим компонентларининг ижро этувчи агентликлари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асака» банки ва «Агробанк» АТБга қайта молиялаштириладиган қарз маблағларини, шунингдек улар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш банклар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани молиялаштириш схемаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилдан бошлаб, ҳар йилги Давлат бюджетини шакллантиришда Осиё тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган қарзи бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун тижорат банкларининг ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларига қўшимча равишда маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Асака» банки, «Агробанк» АТБ ва Молия секторини ривожлантириш агентлиги Осиё тараққиёт банки билан Лойиҳа битимларини имзоласинлар ҳамда ўз зиммаларига кўрсатиб ўтилган Лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ Лойиҳани ижро этиш мажбуриятини қабул қилсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битимига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Божхона кодексига мувофиқ Лойиҳа доирасида уни амалга ошириш даврида импорт бўйича олиб келинаётган товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) эса кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кредит уюшмаларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва молиявий хизматлар бозорида рақобатни ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит уюшмалари, бўшаб қоладиган маблағлар сармояни кўпайтиришга ва устав фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган ҳолда 2006 йил 1 январгача даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгилансинки, кредит уюшмаларининг кредитлаши учун банклар томонидан нақд маблағлар бериш кредит уюшмалари ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан биргаликда кредит уюшмаларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
348-сон