29.07.2026 йилдаги 415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатишда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни 271-моддасига асосан шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) чет давлатларни Рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш учун масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган давлатларга халқаро келишувлар асосида ташкил этилган ахборот тизимлари орқали шахсга доир маълумотлар ҳамда эгасизлантирилган маълумотлар қўшимча рухсатномаларсиз ва ваколатли давлат органини хабардор қилмасдан, маълумотлар тарқалиб кетишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда автоматик тарзда трансчегаравий узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилмаган чет давлатларга шахсга доир маълумотларнинг ҳар қандай шаклда узатилишига оператор ва шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори томонидан ваколатли давлат органи белгилаган ҳуқуқий, ташкилий ва техник шартлар бажарилган тақдирда рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотларнинг трансчегаравий узатиш жараёнида тарқалиб кетиш ҳолати аниқланган тақдирда, шахсга доир маълумотлар базасининг оператори бу ҳақида ваколатли давлат органига мазкур ҳолат аниқлангандан бошлаб 24 соат ичида хабар бериши ва 72 соат ичида маълумотларнинг тарқалиб кетиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли давлат органи бир ҳафта муддатда ўзининг расмий веб-сайтида Рўйхатнинг эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ваколатли давлат органи билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқининг Шахсга доир маълумотларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлашда жисмоний шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясига (Страсбург, 1981 йил 28 январь) қўшилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатларнинг шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминловчи давлатлар рўйхатига Ўзбекистон Республикасини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Рўйхатга киритилмаган давлатларга маълумотларни узатишда шахсга доир маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминловчи стандарт шартномавий шартлар ва мажбурий корпоратив қоидаларга нисбатан талабларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
415-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 415-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга доир маълумотлар бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи чет давлатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Австрия Республикаси

2.

Америка Қўшма Штатлари *

3.

Андорра Князлиги

4.

Аргентина Республикаси

5.

Бельгия Қироллиги

6.

Болгария Республикаси

7.

Бразилия Федератив Республикаси

8.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги

9.

Венгрия Республикаси

10.

Германия Федератив Республикаси

11.

Гернси (Буюк Британия тожига қарашли ҳудуд)

12.

Гонконг (Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди)

13.

Греция Республикаси

14.

Дания Қироллиги

15.

Жерси (Буюк Британия тожига қарашли ҳудуд)

16.

Ирландия

17.

Испания Қироллиги

18.

Исландия Республикаси

19.

Исроил Давлати

20.

Италия Республикаси

21.

Канада

22.

Кипр Республикаси

23.

Корея Республикаси

24.

Латвия Республикаси

25.

Литва Республикаси

26.

Лихтенштейн Князлиги

27.

Люксембург Буюк Герцоглиги

28.

Мальта Республикаси

29.

Мэн ороли (Буюк Британия тожига қарашли ҳудуд)

30.

Нидерландия Қироллиги

31.

Норвегия Қироллиги

32.

Польша Республикаси

33.

Португалия Республикаси

34.

Россия Федерацияси

35.

Руминия

36.

Сингапур Республикаси

37.

Словакия Республикаси

38.

Словения Республикаси

39.

Уругвай Шарқий Республикаси

40.

Фарер ороллари (Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд)

41.

Финляндия Республикаси

42.

Франция Республикаси

43.

Хорватия Республикаси

44.

Чехия Республикаси

45.

Швейцария Конфедерацияси

46.

Швеция Қироллиги

47.

Эстония Республикаси

48.

Янги Зеландия

49.

Япония

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги маълумотларни ҳимоя қилишнинг ҳадли дастури (EU-US Data Privacy Framework) доирасида фаолият кўрсатаётган компаниялар учун.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2026 й., 09/26/415/0807-сон)