17.07.2026 йилдаги ПҚ-270-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий тадбирларнинг халқаро жозибадорлигини ошириш ва соҳага замонавий бошқарувни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг йирик халқаро концерт-томоша тадбирлари ўтказиладиган майдон сифатидаги жозибадорлигини ошириш, маданий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини кенгайтириш, маданий лойиҳаларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг нуфузини янада юксалтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Маданий тадбирларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳузурида амалдаги молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда «Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Миллий оператор) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасасининг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Миллий операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жамоат тартибини таъминлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан бепул фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Миллий оператор томонидан ўтказиладиган маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, ахборот-реклама материаллари, LED-экранлар, дронлар ҳамда бошқа моддий қийматликларни 2030 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) мазкур кичик бандда назарда тутилган имтиёзлар, истисно тариқасида, Миллий оператор томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) имтиёз қўлланилган мазкур товарлар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда божхона божи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилувчидан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Миллий операторнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 18 нафарни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Миллий оператор «Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма раисига, зарур ҳолларда, Миллий операторнинг амалдаги штат бирликларини сақлаган ҳолда ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027 йилдан бошлаб Миллий оператор фаолиятини молиялаштиришда ўтказилган халқаро тадбирлар давомида олинган қўшимча даромадларни инобатга олган ҳолда зарур маблағлар Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутиб борилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) йил давомида мега-тадбирларни ташкил этишдан тушган, шу жумладан, қуйидаги тушумлар Миллий операторнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида жамланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) билетлар сотувидан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ижодкорлар билан келишган ҳолда халқаро платформалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида халқаро тадбирларни кенг ёритиш ҳуқуқини сотиш ҳисобидан келиб тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) хорижий ва маҳаллий туристларга VIP билетни сотишдан ташқари қўшимча хизматлар кўрсатишдан келиб тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) ижодкорларнинг махсус шахсий брендидаги маҳсулотлар (кийим, постер ва бошқалар) сотувидан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Миллий операторга давлат тадбирлари учун зарур маблағлар Жамғарма ҳисоб-китобларига асосан тўлиқлигича Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Миллий оператор томонидан ўтказиладиган мега-концертлар доирасида бепул чипталар сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти билан келишилади ҳамда максимал ўриндиқлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий оператор томонидан ташкил этиладиган мега-тадбирларни техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Миллий операторга мега-тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун дронлар, LED-экранларни олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги Миллий операторнинг мурожаати асосида дронлардан фойдаланиш учун тегишли рухсатномаларни 10 иш кунидан ошмаган муддатда белгиланган тартибда расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати мега-тадбирлар ўтказилиши белгиланган ҳудудларда дронлардан фойдаланишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда келишиб беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маданият вазирлиги, Жамғарма ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) келгуси йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Жамғармани Фестивалнинг буюртмачиси этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Миллий операторни Фестивалга ташкилий-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ижрочи оператор этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Жамғарма Ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Фестивални ўтказиш доирасида Миллий оператор ва Жамғарма буюртмаларига мувофиқ вақтинча олиб кириладиган юклар, асбоб-ускуналар ва тарғибот-ташвиқот материаллари белгиланган тартибда «вақтинча олиб кириш» ҳамда Фестиваль якунига кўра қайтариб олиб чиқилганда, «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида қуйидаги тартибда қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 40 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 30 фоизи — Маданият вазирлигига 2027 йилдан бошлаб тегишли йилда Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсад учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 30 фоизи — Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий операторнинг Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун Жамғарманинг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларнинг 2027 йилда Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма ва Миллий оператор буюртмаларига биноан тадбирларни хорижда тарғиб қилиш, чет эллик иштирокчиларни таклиф қилишда кўмаклашсин ҳамда шунингдек, улар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, «Тошкент» ва «Самарқанд» халқаро аэропортларида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда Фестивалнинг аҳамияти тушунтирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиб борилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4214-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамғарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Миллий операторнинг тузилмасини, штат жадвалини ва уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) мега-тадбирларни ўтказиш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи Г.О. Умерова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-270-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасасининг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Асосий вазифалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) халқаро ва республика миқёсидаги фестиваллар, концертлар, кўрик-танловлар ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг бошқа тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мамлакат ичида ва хорижда, шу жумладан, Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига оид халқаро ва республика кўргазмаларини (тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги ва касб-ҳунар) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ўзбек миллий санъатини мамлакатда ва хорижда кенг тарғиб қилиш, унинг ноёб намуналарини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) халқаро мусиқа фестиваллари ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ижодкорлар билан келишган ҳолда халқаро платформалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида халқаро тадбирларни кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) халқаро тадбирларга ҳомийлар ва меценатларни кенг жалб қилиш ҳамда ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Туризм қўмитаси билан биргаликда хорижий ва маҳаллий туристлар учун юқори даражадаги хизматлар сонини ошириш орқали тадбирларда иштирок этувчилар қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) халқаро ижодкорлар томонидан ўтказиладиган тадбирлар доирасида уларнинг махсус шахсий брендинг маҳсулотларини (кийим, постер ва бошқалар) реализация қилишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳуқуқлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат кўмагида ўтказиладиган, дунёга машҳур артистлар иштирокидаги халқаро даражадаги концерт-томоша тадбирларини (кейинги ўринларда — мега-тадбирлар) тайёрлаш ва ўтказиш бўйича давлат буюртмачиси ва айни вақтда уларнинг ташкилотчиси (ижрочиси) сифатида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мега-тадбирлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисобварақлар, шу жумладан, валюта ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мега-тадбирлар харажатлар сметасини шакллантиришда моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларни қўшимча рағбатлантиришга йўналтириладиган ўз фойдаси фоизини (тадбир умумий смета қийматининг 15 фоизигача) мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этиш, ҳомийлик, грант ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) лойиҳа гуруҳларини, техник топшириқларни шакллантириш ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига мега-тадбирлар тақвими ва уларни амалга ошириш механизмлари бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Миллий оператор томонидан маданият ва санъат бўйича ўтказиладиган тадбирлар халқаро даражадаги тадбир сифатида тоифаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат бюджетидан, шу жумладан, ҳар йили Давлат бюджетидан Миллий операторга ташкил этиладиган тадбирларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қайтариш шарти билан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишдан тушадиган тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижара ва хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Г.О. Умерова

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

4.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

5.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

6.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

7.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

9.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

10.

Б.Х. Ташматов

Миллий гвардия қўмондони

11.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

12.

Ш.А. Аюпов

Фанлар академияси президенти

13.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

14.

А.Ў. Аққулов

Туризм қўмитаси раиси

15.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси

16.

Б.Қ. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

17.

З.Ғ. Нарзуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

18.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

19.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси

20.

Ж.О. Ахмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори

21.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

22.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

23.

Р.А. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

24.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

25.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

26.

А.М. Бобоев

Самарқанд вилояти ҳокими

27.

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳри ҳокими

28.

А.А. Маннопов

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Харажатлар сметасини тасдиқлаш ва унинг доирасида тезкор ташкилий қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фестиваль концепциясини, дастурнинг асосий параметрларини, брендлаш ва расмий рамзлардан фойдаланиш тартибини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий оператор, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фестивалга тайёргарликнинг алоҳида йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар ва эксперт кенгашларини тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фестивални ўтказиш муддатларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасасини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тасарруфига ўтказиш ва «Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Миллий оператор) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Миллий оператор устави ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2. Миллий оператор фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш.

3. Дирекциянинг амалдаги штатлари, моддий-техника базаси, молиялаштириш манбалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масалаларини ҳал этиш.

4. Миллий оператор фаолиятини ҳамда унга мос равишда штатлар сони, молиялаштириш манбаларини кенгайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

5. Халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.

2026 йил август

-

Жамғарма,

Маданият вазирлиги

2.

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали (кейинги ўринларда — Фестиваль) ўтказишни йўлга қўйиш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни қамраб олувчи штабни ташкил этиш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда харажатлари сметасини тайёрлаш.

Фестиваль ўтказиладиган йили март-апрель

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Жамғарма,

Миллий оператор, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Фестивални ўтказиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи режа ишлаб чиқиш:

Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси;

халқаро илмий-амалий конференция дастури;

хорижий ва маҳаллий мусиқашунослар, таниқли санъат арбоблари, етакчи мутахассислар ва фахрий меҳмонлар рўйхати;

Фестивалнинг расмий қисми дастури, шу жумладан, очилиш/ёпилиш маросимлари ва бадиий-саҳналаштириш қисмини тайёрлаш ва ўтказиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили март-апрель

3. Фестивални ўтказиш бўйича янгиланган низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил август

4. Халқаро ҳакамлар ҳайъатининг таркибини шакллантириш.

Фестиваль ўтказиладиган йили май

5. Фестивалнинг янги логотипини яратиш.

6. Мукофот дизайнини ишлаб чиқиш ва мукофотлар тайёрлаш.

2026 йил август

3.

Фестивални ташкилий жиҳатдан таъминлаш.

1. Фестиваль доирасида иштирокчиларни меҳмонхоналарда кутиб олиш ва жойлаштириш, овқатланиш, транспорт хизмати, ҳамроҳлик, маданий дастур ва дам олишни ташкил этиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июнь — август

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар,

ташаббускорлар маблағлари,

маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Жамғарма,

Туризм қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги

2. Фестиваль ўтказиладиган асосий майдонни ташкил этиш ва тайёрлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек, павильонларни ўрнатиш, тегишли ҳудудларни жиҳозлаш, кўнгилочар тадбирлар, умумий овқатланиш жойлари ва автобус бекатлари учун жойларни аниқлаш ва жиҳозлаш, ҳудудни декоратив безаш ва зарур ишловларни якунлашни таъминлаш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июнь — август

3. Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консулликлари орқали фестивалга меҳмонларни таклиф этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

таклиф этилган меҳмонлар рўйхатини тузиш;

меҳмонларнинг келиши ва кетишини қамраб олувчи жадвални тайёрлаш;

фестивалда вакиллари иштирок этиши кутилаётган хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказиш ва уларга тегишли таклифномалар юбориш.

Фестиваль ўтказиладиган йили апрель — август

Жамғарма,

Миллий оператор,

Ташқи ишлар вазирлиги

4. Фестиваль доирасида Маданият вазирлиги томонидан шакллантириладиган ҳамда Жамғарма билан келишиладиган тадбирлар рўйхатига мувофиқ маданий тадбирларни ташкил этиш.

5. Фестивални ЮНЕСКО шафелигида ўтказиш бўйича тегишли аризани ЮНЕСКОга тақдим этиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили апрель

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Фестивални ахборот материаллари билан таъминлаш ва унинг доирасида Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилиш.

1. Фестивалнинг хорижий иштирокчилари ва меҳмонларини Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий ҳаёти билан, шу жумладан, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш орқали таништириш.

2. Экскурсия маршрутига киритилган объектларни белгиланган тартибда меҳмонларни қабул қилишга тайёрлаш, шу жумладан, ободонлаштириш, таъмирлаш ва тегишли ҳолатга келтириш.

3. Ўзбекистон санъати тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида махсус ҳужжатли фильм яратилишини ва унинг миллий телеканалларда уч тилда намойиш этилишини таъминлаш.

4. Тасдиқланган медиа-режага мувофиқ Фестивалнинг реклама-ахборот тарғиботини амалга ошириш, шу жумладан, туристик ташкилотлар, интернет-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар орқали ахборот тарқатиш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Фестиваль тўғрисида ахборот ва реклама материалларини тайёрлаш ва тарқатиш, сайёҳлар ва ҳунармандларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ва консулликларига реклама фото ва видеоматериаллари тақдим этиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили март — август

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Жамғарма,

Туризм қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

«Дунё» ахборот агентлиги

5.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июль-август

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

Жамғарма

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июль-август

3. Фестиваль кунлари Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи фестиваль иштирокчилари учун йўловчи поездларига белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар қўйилишини таъминлаш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июль-август

4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили июль-август

6.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль ўтказиладиган даврда

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

7.

Фестиваль сайтини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль сайтини такомиллаштириш ва унда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам эълон қилиб бориш.

2026 йил август

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Жамғарма

2. Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар санъаткор ва ижодкорларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишларига имконият яратиш.

3. Сайт контенти ва тузилмасини келишиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили май

8.

Фестивални молиялаштириш.

1. Фестивалнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритиш.

Фестиваль ўтказиладиган йили март-апрель

Фестивални ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар

Жамғарма,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Миллий оператор

2. Фестиваль тадбирлари бошлангунига қадар тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича пул маблағларини ўтказишни таъминлаш.

Фестиваль ўтказиладиган йили май

3. Айрим тадбирларни молиялаштириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда кенг жалб қилиш.

Фестиваль ўтказиладиган йил давомида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 07/26/270/0765-сон)