1-ИЛОВА
1. | Т.К. Нарбаева | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
2. | Н.М. Исмоилов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
3. | А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
4. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири |
5. | Б.О. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
6. | А.А. Ташпулатов | — | ички ишлар вазири |
7. | Б.Х. Ташматов | — | Миллий гвардия қўмондони |
8. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
9. | О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
10. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
11. | Э.Т. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори |
12. | А.М. Бобоев | — | Самарқанд вилояти ҳокими |
13. | Ш.Б. Умурзаков | — | Тошкент шаҳар ҳокими |
14. | А.А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
15. | Б.М. Бекмуродов | — | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси |
16. | А.З. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори |
17. | Т.Т. Шамсибаев | — | «ИнтерФорум» ДУК директори |
18. | А.М. Муминов | — | Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича дастлабки чора-тадбирлар | ||||
1. | Парламентлараро иттифоқ (кейинги ўринларда — ПИ) вакилларининг Конференция ва Глобал форумга тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. | 1. Делегация таркиби ва ташрифлар кун тартибларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита, Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. ПИ вакилларининг ташрифлари билан боғлиқ ташкилий, логистика ва бошқа масалаларни ҳал қилиш. 3. Ташрифларни ташкилий жиҳатдан юқори даражада ва мазмунли ўтказиш. | Келишилган муддатларда | |||
2. | Парламентлараро иттифоқ котибияти (кейинги ўринларда — ПИК) билан биргаликда Конференция ва Глобал форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси ва бюджетини тайёрлаш. | 1. ПИК билан маслаҳатлашувларни инобатга олиб, Олий Мажлис Сенати ва ПИ ўртасида имзоланган битимдан келиб чиққан ҳолда харажатлар сметаси лойиҳасини тайёрлаш. | ПИК билан келишилган муддатда | Ташкилий қўмита, Олий Мажлис Сенати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Конференция ва Глобал форум билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан харажатлар сметасини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини тайёрлаш. | 2026 йил июль | |||
3. | Конференция ва Глобал форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича штаб (кейинги ўринларда — Штаб) ташкил этиш. Бунда Штаб раҳбари Ишчи органга ҳисобдор бўлади ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотлардан ходимларни қўшимча равишда жалб қилишга ҳақли. | 1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Штаб таркибини шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда унинг фаолиятини мунтазам йўлга қўйиш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита |
2. Мавжуд масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун ПИК билан алоқалар ўрнатиш ва яқин ҳамкорликни амалга ошириш. | Мунтазам равишда | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
3. Тадбир иштирокчиларини рўйхатга олиш учун дастурий таъминот (маълумотлар базаси) яратиш ва Конференция ҳамда Глобал форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенати, «ИнтерФорум» ДУК | ||
4. Таклифномаларни тайёрлаш ва уларни тадбирлар иштирокчиларига юбориш. | ПИК билан келишилган муддатда | Олий Мажлис палаталари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
5. Тадбирларнинг расмий веб-саҳифасини ишлаб чиқиш (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), уни доимий янгилаб туриш ва кенг жамоатчиликка етказиш. | 2026 йил июль — сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенати | ||
4. | Барқарор ривожланиш ойлигини ташкил этиш. | 1. Барқарор ривожланиш ойлигининг мақсад ва вазифаларини белгилаш, ягона концепция, республика миқёсидаги тадбирлар режаси ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси |
2. Республика ва ҳудудларда ўтказиладиган тематик тадбирларни ташкил этиш, уларни ёритишни таъминлаш ва ахборот кампаниясини кучайтириш. | 2026 йил июль-август | |||
3. Барқарор ривожланиш ойлиги доирасида амалга оширилган ишлар натижаларини умумлаштириш ҳамда таҳлилий маълумотномани тайёрлаш. | 2026 йил сентябрь | |||
II. Инфратузилма объектларини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар | ||||
5. | Самарқанд шаҳридаги объектларни Конференция ҳамда Глобал форум ва улар доирасидаги тадбирлар, сессиялар ва учрашувларни юқори даражада ўтказиш учун тайёрлаш. | 1. «Silk Road Samarkand» мажмуасини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2026 йил июль-август | Ташкилий қўмита, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Самарқанд шаҳрида Конференция ва Глобал форум иштирокчилари бориши мумкин бўлган объектларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2026 йил июль-август | Ташкилий қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
3. Самарқанд шаҳридаги тадбирлар давомида ташриф буюриладиган барча объектларни (моддий, маданий мерос объектлари бундан мустасно) тайёрлаш, қуриш ва безаш (протокол атрибутлари, баннерлар, кутиб олиш шиорлари, LED-экранлар, ёритиш ускуналари, байроқ, мебель ва бошқаларни харид қилиш ва ижарага олиш). | Келишувга биноан | Ташкилий қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
4. Конференция ва Глобал форум ўтказиладиган жойларни овоз кучайтиргичлар ҳамда БМТнинг олтита тили (араб, хитой, инглиз, француз, рус ва испан), ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилиш учун зарур жиҳозлар билан ўрнатилган тартибда таъминлаш. | 2026 йил август-сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, «ИнтерФорум» ДУК, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
5. «Silk Road Samarkand» мажмуаси биносининг ялпи мажлис, сессиялар ва барча тегишли йиғилишларга тайёрлигини таъминлаш, делегациялар учун офис ва музокаралар хоналарини, шунингдек, бошқа зарур биноларни олдиндан тайёр ҳолга келтириш. Конференция ва Глобал форум бўлиб ўтадиган жойлар ва йўналишларда баннерлар ўрнатиш ва гуллар билан безаш. | ПИК билан келишилган муддатларда | «ИнтерФорум» ДУК, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
6. Конференция ва Глобал форум бўлиб ўтадиган жойни ПИ талаблари асосида барча замонавий ва зарур бўлган техник жиҳозлар, шу жумладан, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан ўрнатилган тартибда таъминлаш. | 2026 йил август-сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, «ИнтерФорум» ДУК, Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
7. Конференция ва Глобал форумда БМТнинг олтита тили (араб, хитой, инглиз, француз, рус ва испан), ўзбек ва бошқа тилларига таржима қилиш учун таржимонларни ёллаш ва уларнинг иши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш. | 2026 йил сентябрь | «ИнтерФорум» ДУК, Туризм қўмитаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Ташкилий қўмита | ||
6. | Меҳмонларни қабул қилиш ва уларнинг ҳаракатланиши учун Самарқанд шаҳри транспорт инфратузилмасини олдиндан тайёрлаш. | 1. Самарқанд шаҳридаги транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, шу жумладан, аэропорт ва темир йўл вокзалини меҳмонларни қабул қилиш ва ҳаракатланиши учун тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2026 йил июль-август | Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Самарқанд шаҳридаги аэропорт ва темир йўл вокзалида Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун алоҳида «яшил йўлаклар», паспорт назорати учун қўшимча кабиналар ва бошқаларни ташкил этиш. | 2026 йил август-сентябрь | |||
3. Ташкилий масалаларни тезроқ ҳал қилиш учун аэропорт ва темир йўл вокзали келиш ва кетиш залларида махсус жойларни тайёрлаш. | Тадбир очилишидан икки ҳафта олдин | |||
4. Конференция ва Глобал форум иштирокчиларининг Самарқанд шаҳридаги аэропорт ва темир йўл вокзалидаги «VIP», «CIP», «Business Lounge» заллари орқали паспорт ва божхона назоратидан белгиланган тартибда тезкорлик билан ўтишини таъминлаш. | 2026 йил август-сентябрь | Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, ДХХ Чегара қўшинлари, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
5. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги аэропортлар, темир йўл вокзаллари, кўчалар ва бошқа жамоат жойларининг безатилиши, шунингдек, «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида ва Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар, экспомарказда офислар, кейтеринг ҳудудлар ва сессия учун заллар қуриш ва безатиш. | 2026 йил август-сентябрь | Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «ИнтерФорум» ДУК, Туризм қўмитаси | ||
III. Тадбирлар иштирокчиларининг Ўзбекистонда бўлиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар | ||||
7. | Конференция ва Глобал форумда иштирок этадиган чет эллик иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги Тошкент ҳамда Самарқанд халқаро аэропортларида белгиланган тартибда расмийлаштириш. | 1. Тадбир делегатлари учун кириш визалари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш. 2. Виза анкеталарини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш. | 2026 йил июль — сентябрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, «ИнтерФорум» ДУК, Ташкилий қўмита |
8. | Делегациялар аъзоларини Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштириш. | 1. «Silk Road Samarkand» мажмуаси ва Самарқанд шаҳридаги бошқа меҳмонхоналардаги бўш ўринлар ва хоналар сони ҳамда хоналар тоифасини тадбир ташкилотчиларига тақдим этиш. | 2026 йил июль-август | Туризм қўмитаси |
2. Хорижий делегациялар (500 га яқин делегатлар) томонидан банд қилиш учун Самарқанд шаҳрида тайёрланган асосий ва захира рўйхатини шакллантириш, уни Парламентлараро иттифоқ котибиятига тақдим этиш. | 2026 йил июль | Туризм қўмитаси | ||
3. Тадбир ташкилотчилари томонидан иштирокчилар сони ва таркибидан келиб чиқиб, Парламентлараро иттифоқнинг талаблари асосида «Silk Road Samarkand» мажмуаси ва Самарқанд шаҳридаги бошқа меҳмонхоналарни меҳмонлар даражасидан келиб чиққан ҳолда хоналарга жойлаштириш бўйича режа ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль-август | Туризм қўмитаси, Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
4. Харажатлари Ўзбекистон томонидан қопланадиган иштирокчилар сонидан келиб чиқиб (ПИ раҳбарияти, халқаро экспертлар ва мутахассислар), меҳмонхона хоналарини банд қилиш бўйича тегишли шартномаларни расмийлаштириш. | 2026 йил июль-август | Туризм қўмитаси, Олий Мажлис Сенати, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
9. | Конференция ва Глобал форум иштирокчиларини транспорт билан таъминлаш. | 1. Самарқанд бўйлаб Конференция ва Глобал форум иштирокчилари ҳаракатланишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш (харажатлар Ўзбекистон томонидан қопланади). | 2026 йил июль | Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Делегацияларни автотранспорт воситалари билан таъминлаш учун автомобиллар паркини шакллантириш, шунингдек, қўшимча транспорт воситаларини сотиб олиш ва ижарага олиш бўйича таклифлар киритиш. | 2026 йил июль | |||
3. Делегацияларга ажратилган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш бўйича махсус ўқув тренинглар ташкил этиш. | Тадбир очилишидан бир ой олдин | |||
4. Юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тезкор ҳал этиш учун Штабда ҳамда Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги келиш ва чиқиш нуқталарида (аэропорт ва вокзалда) автотранспорт воситаларини тарқатиш пунктларини ташкил этиш. | Тадбир очилишидан икки ҳафта олдин | |||
5. Меҳмонхоналар ва тадбирлар ўтказиладиган жой ўртасида иштирокчилар ҳаракатланиши учун «яшил йўлак» яратиш. | Тадбирларни ўтказиш кунларида | |||
6. Юқори мартабали иштирокчилар, шу жумладан, ПИ раҳбариятига алоҳида автомашиналар бириктириш. | Сўровга биноан | |||
10. | Самарқанд шаҳрида, келиш ва кетиш пунктларида меҳмонлар ва делегациялар учун овқатланишни ташкил этиш. | 1. Иштирокчиларнинг овқатланиши бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш (меҳмонларнинг овқатланиш харажатлари Ўзбекистон томонидан қопланади). | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Самарқанд шаҳрида талабга жавоб берадиган овқатланиш нуқталари рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил август | |||
3. Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун тадбирлар ўтказиладиган жойларда бепул овқатланишни ташкил этиш (тушлик, кечки овқат ва кофе-брейклар). | 2026 йил сентябрь | |||
4. Конференция ва Глобал форумга тайёргарлик кўриш ва улар бўлиб ўтадиган кунларда тегишли жой ва ҳудудларда хизмат олиб бориш учун жалб қилинган волонтёрлар, штаб аъзолари, хавфсизлик ташкилотлари, ҳайдовчилар ва бошқа хизмат кўрсатувчилар учун нонушта, тушлик ва кечки овқатларни ташкил этиш. | 2026 йил август-сентябрь | |||
11. | Тадбирлар ўтказиладиган жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Конференция ва Глобал форум давомида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДМ, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. ПИ талабларини ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик баёнини ПИК билан келишиш. | Келишувга биноан | |||
3. Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш. | Тадбир давомида | |||
4. Конференция ва Глобал форум ўтказиладиган жойларда локал тармоқларда киберхавфсизликни таъминлаш. | Тадбир давомида | |||
12. | Конференция ва Глобал форум иштирокчиларига тиббий ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш. | 1. Тадбирлар иштирокчиларига тиббий ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Silk Road Samarkand» мажмуаси |
2. «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида, Самарқанд шаҳрида, келиш-кетиш нуқталарида (аэропорт, вокзал) иштирокчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт пунктларини ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Иштирокчиларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида захира ўринларини яратиш. | 2026 йил сентябрь | |||
13. | Делегация раҳбарларига вазирлик ва идоралар вакилларини, шунингдек, волонтёрларни бириктириш. | 1. ПИ раҳбарияти, хорижий парламентлар делегация раҳбарларига ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар вакилларини бириктириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Делегация раҳбарларига бириктириладиган вазирлик ва идоралар вакилларининг махсус маълумотлар базасини яратиш. | 2026 йил июль | |||
3. Волонтёрларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, келиш-кетиш нуқталари, меҳмонхоналар, тадбир ўтадиган жойларда, хорижий делегацияларни кузатиб боришда ёрдам бериш учун уларни тақсимлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | |||
4. Хорижий иштирокчиларга бириктирилган гид-таржимон ҳамда волонтёр кузатувчилар учун тушлик ва кечки овқатни ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь | «ИнтерФорум» ДУК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги | ||
5. Анжуман давомида хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилувчи волонтёрларни ва олиб юришга бириктирилган ҳайдовчиларни тадбир жараёнида бир хил кийим (униформа) ва пойабзаллар билан таъминлаш. | 2026 йил август | «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси | ||
IV. Маданий дастур ва сувенир маҳсулотларини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар | ||||
14. | Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун белгиланган тартибда маданий тадбирлар ташкил этиш. | Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун Самарқанд шаҳрида маданий тадбирларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль-август | Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «ИнтерФорум» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. | Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун экскурсиялар ташкил этиш. | 1. Конференция ва Глобал форум иштирокчилари учун Самарқанд шаҳрида экскурсия ва кўргазмалар ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Хорижий делегацияларнинг хоҳиш-истагига кўра Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарларига экскурсия ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. | Тарқатма материаллар ва эсдалик совғаларини тайёрлаш. | 1. Иштирокчилар учун тарқатма материаллар тайёрлаш (портфель, папка, ручка, блокнот, кўкрак нишони ва бошқалар). | 2026 йил июль | «ИнтерФорум» ДУК, Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташкилий қўмита |
2. Совғаларда акс эттириладиган эскиз, логотип ва бошқа атрибутларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль | |||
3. Тарқатма материаллар, эсдалик совғалари, сувенирлар билан таъминлаш. | 2026 йил август | |||
V. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича чора-тадбирлар | ||||
17. | Конференция ва Глобал форумни ёритиш бўйича кенг PR-кампанияни ташкил этиш. | 1. Конференция ва Глобал форумни ёритиш бўйича медиарежани тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2026 йил июль | Олий Мажлис Сенати, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Самарқанд шаҳрида Конференция ва Глобал форумни ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида видеороликлар, босма ва бошқа материалларни тайёрлаш ва нашр этиш. 3. Ўзбекистонда ва чет элда ахборот-тарғибот тадбирларини ўтказиш. 4. Конференция ва Глобал форум тўғрисида ахборот (анонс) тайёрлаш ва эълон қилиш. | 2026 йил август-сентябрь | |||
18. | Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш. | 1. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланганлиги тўғрисидаги хабарни эълон қилиш. | Келишувга биноан | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
2. Конференция ва Глобал форумни ёритиш учун маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказишга кўмаклашиш. | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази | |||
3. Конференция ва Глобал форумни ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш. | Ташқи ишлар вазирлиги | |||
19. | Конференция ва Форум матбуот маркази фаолиятини таъминлаш. | 1. Конференция ва Глобал форум матбуот маркази фаолиятини йўлга қўйиш, уни ўрнатилган тартибда жиҳозлаш. | Келишувга биноан | Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ташкилий қўмита, «ИнтерФорум» ДУК |
2. Конференция ва Глобал форум матбуот марказини юқори тезликдаги симли ва симсиз интернет билан ўрнатилган тартибда таъминлаш. | ||||
3. Конференция ва Глобал форум матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тушлик, кечки овқат ва кофе-брейклар ташкил этиш. | ||||
VI. Ахборот-мазмуний қисм бўйича чора-тадбирлар | ||||
20. | Конференция ва Глобал форум фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш бўйича ахборот гуруҳини (кейинги ўринларда — ахборот гуруҳи) ташкил этиш. Бунда: ахборот гуруҳи таркиби Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади; ахборот гуруҳи тадбирлар ва унда кўтарилаётган масалалар мазмун-моҳиятини тўғри ва ўз вақтида етказиш бўйича материалларни тайёрлайди; ахборот гуруҳи амалга оширилган ишлар бўйича Ташкилий қўмитага доимий ахборот бериб боради. | 1. Илмий-тадқиқот ташкилотлари вакилларидан (Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Парламент тадқиқотлари институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва б.) иборат ахборот гуруҳи таркибини шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда унинг фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита |
2. Ахборот гуруҳи томонидан Конференция ва Глобал форум фаолиятини ёритиш бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Штабга тақдим этиб бориш. | 2026 йил август-сентябрь | Ахборот гуруҳи | ||
21. | Конференция ва Глобал форум дастури ва кун тартибини шакллантириш. | 1. ПИК билан биргаликда Конференция ва Глобал форум, улар доирасида ўтказиладиган тадбирлар регламенти, дастлабки дастури, кун тартибини шакллантириш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита, Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Конференция ва Глобал форум, улар доирасида ўтказиладиган тадбирлар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил июль-август | |||
3. Конференция ва Глобал форум, улар доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг якуний дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | |||
4. Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбарининг тадбирлар иштирокчилари билан учрашувларига оид материалларини тайёрлаш ва келишиш. | 2026 йил июль-август | |||
22. | «Самарқанд — ёшлар дипломатияси майдонида» мавзусида махсус китоб-альбомини тайёрлаш ва чоп этиш. | 1. Китоб-альбомнинг муаллифлар (ижодий гуруҳ) аъзоларини шакллантириш. | 2026 йил июль | Ташкилий қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Китоб-альбом лойиҳасини тайёрлаш ва Ташкилий қўмита билан келишиш. | 2026 йил июль | |||
3. Китоб-альбомни нашр этиш. | 2026 йил август | |||
23. | Олий Мажлис Сенати девонининг ПИ ҳузуридаги Парламентлар бош котиблари ассоциациясига (кейинги ўринларда — Ассоциация) аъзолиги доирасидаги фаолиятни ташкил этиш ва Ассоциацияга аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаб бориш. | 1. Ассоциация билан ҳамкорликни ривожлантириш. 2. Ассоциация тадбирларида мунтазам иштирок этишни таъминлаш. 3. Ҳар йиллик аъзолик бадали миқдорини аниқлаш. | Доимий равишда | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги |
4. Тўловларни белгиланган тартибда амалга ошириш. | Ҳар йили 1 мартга қадар | Олий Мажлис Сенати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
VII. Тадбирларни ўтказиш ва унинг якунларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича чора-тадбирлар | ||||
24. | Самарқанд шаҳрида Конференция ва Глобал форумни ўтказиш. | 1. Протокол атрибутларини (байроқлар, флагштоклар, кўрсаткичлар, бейжиклар, белгилар ва б.) ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ўртасида имзоланган битимда кўрсатилган барча зарур жиҳозларни олдиндан тайёрлаш. | 2026 йил июль-август | Олий Мажлис Сенати, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «ИнтерФорум» ДУК, Ташқи ишлар вазирлиги, «Silk Road Samarkand» мажмуаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Конференция ва Глобал форум, уларнинг доирасидаги тадбирларни юқори даражада ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Конференция ва Глобал форум тадбирлари доирасида фойдаланиш ва тарқатиш учун республикага олиб келинадиган ва олиб чиқиб кетиладиган техник воситалар, товарлар, буюмлар ва бошқаларни ҚҚС, божхона тўловлари ва йиғимларидан озод этган ҳолда қисқа муддатларда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш. | ||||
25. | Конференция ва Глобал форум натижаларини ёритиш. | 1. Конференция ва Глобал форум якунлари ҳақида махсус ҳужжатли фильм тайёрлаш. 2. Конференция ва Глобал форум натижаларини махсус рисола шаклида нашр этиш. | Тадбирлардан кейин бир ой мобайнида | Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
26. | Конференция ва Глобал форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича батафсил маълумотларни Ташкилий қўмитага киритиб бориш. | 1. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўзларига юкланган вазифалар юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Ташкилий қўмитага киритиш. | 2026 йил июль — сентябрь | Ишчи орган (Ёшлар ишлари агентлиги), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Ишчи орган томонидан бу борада умумлаштирилган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июль — сентябрь | |||