Ҳужжат кучини йўқотган 18.08.2014 22.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 610
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тартиби, 22.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 610
Кучга кириш санаси
22.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 18.08.2014
Ҳужжат 03.06.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Бошқаруви томонидан
1998 йил 28 мартда 390-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
(4-сонли баённома)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕТ ЭЛДА ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ УЧУН
РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда 610-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/3-сонли «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 610-5, 15.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл валютасида ҳисобварақлар очилишининг шартлари белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Юридик ва жисмоний шахслар — резидентлар чет элда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатномасига асосан ҳисобварақлар очадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Юридик шахслар томонидан чет элда ҳисобварақлар очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Резидент — юридик шахсларга, таъсис ҳужжатлари, битимлар, контракт ёки шартномаларга мувофиқ уларнинг фаолият кўрсатиш даври мобайнида чет элда ҳисобварақлар очишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Резидент — юридик шахслар чет элда ҳисобварақлар очишга рухсатномаларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.1. Қуйидагилар кўрсатилган илтимосномалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳисобварақларни очишдан кўзда тутилган мақсад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисобварақларнинг турлари ва улар бўйича амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳисобварақларни очиш кўзда тутилган чет эл банк муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) республикамиз ваколатли банкларидаги ўз валюта ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) очилиши мўлжалланаётган ҳисобвараққа маблағларнинг келиб тушиш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳисобварақларнинг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.2. Таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) билан ўз кучини йўқотган — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.4. Ваколатли банкларнинг чет элда ҳисобварақларни очишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларга хизмат кўрсатишга розилиги тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ операциялар бўйича) маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.5. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланадиган филиаллар ва ваколатхоналарни барпо этишга розилиги кўчирма нусхаси (хорижда ҳисобварақлар очилиши уларни барпо этилиши билан шартланган ҳолларда).
(2.2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) таҳририда — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 апрелдаги 390-2-сон қарори (рўйхат рақами 610-2, 24.05.2004 й.) билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Чет элдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни амалга ошириш юзасидан назорат ва жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет элда ҳисобварақларни очишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун аризачидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш, шунингдек, мажбурий тартибда республика Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат солиқ қўмитасидан тегишли хулосаларни сўраш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резидентлар томонидан чет элда ҳисобварақлар очишга рухсат бериш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амал қилиш муддати кўрсатилган ёзма рухсатнома беради.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) таҳририда — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Аризачиларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларидаги ҳисобварақларида сақланаётган валюта маблағларининг чет элдаги ҳисобварақларга ўтказилиши амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсат олган резидентлар — юридик ва жисмоний шахслар ваколатли банкларга ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳар ойда ахборот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли банклар, ҳар ойда юридик ва жисмоний шахсларнинг чет элда очилган ҳисобварақларидаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (ушбу Тартибга илова қилинган шакл бўйича) тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли банклар солиқ идораларининг сўровлари ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг солиқ тўловларини тўлалигича ва тўғри тўланиши устидан назорат қилиш мақсадида улар томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича маълумотномаларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли банклар ўз мижозларининг чет элда очилган ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг амалга оширилиши ва ушбу ҳисобварақлардаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотлар мижозлардан талаб қилиб олинадиган ҳисобварақлар кўчирмалари ва резидент — юридик шахсларнинг чет элдаги ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи хорижий банкларнинг бошқа тасдиқловчи ҳужжатлари асосида ваколатли банклар томонидан текшириб кўрилади. Бунда берилган рухсатнома шартларига мувофиқ чет эл валютасидаги маблағлардан фойдаланиш тартиби ва уларни ҳисобвараққа ҳисоблаб ёзилиши ва ўчирилишининг асослилиги, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ чет эл валютасида олинган тушумнинг бир қисми мажбурий тартибда сотилганлигига алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл банкларида очилган ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатисиз маблағларнинг ҳисоблаб ёзилиши уларни яшириш деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Юридик ва жисмоний шахслар чет эл валютасидаги тушумни яширган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, молия ва солиқ органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қуйидаги жазо чоралари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— барча операцияларни чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берувчи лицензияларни қайтариб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан белгиланган миқдорда молиявий жазо чораларини қўллаш ва маъмурий жарима солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тартиббузарликларга йўл қўйган ёки валюта назорати ва тартибга солиш меъёрларига риоя қилиниши учун тегишли чора-тадбирларни қўлламаган мансабдор шахсларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш.
(4.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) таҳририда — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аризачилар томонидан амалдаги қонунчиликни бузиш ҳолларига йўл қўйилганлиги аниқланганда ва чет элдаги ҳисобварақлар бўйича маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда берилган рухсатномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
(4.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) билан ўз кучини йўқотган — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси ўринбосари С. РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги
1999 йил 6 январь ША-01/10-43-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
1999 йил 12 январь 99-03-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
1999 йил 11 январь ЭГ/13-01-43-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 апрелдаги 390-2-сон қарори (рўйхат рақами 610-2, 24.05.2004 й.) билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда)
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон; 2003 й., 5-6-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда; 2008 й., 35-36-сон, 355-модда)