Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.05.1994 йилдаги 277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲАР АВТОЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ ИШИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар аҳолисига ва хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига хизмат кўрсатишни, транзит автотранспорти ҳаракатини тубдан яхшилаш, автоёнилғи қуйиш шохобчаларини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларини қуриш, шунингдек, автотранспорт воситалари эгалари учун сервис хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган автоёнилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш, эскиларини реконструкция қилиш, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги АЁҚШларни қуриш, шахсий автотранспорт эгаларига ва хорижий ваколатхоналарга сервис хизмати кўрсатишни кенгайтиришга оид чора-тадбирлар (илова* қилинади) маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Фозилбеков) билан биргаликда шу йилнинг 15 июнигача сервис хизмати кўрсатиш, автомашиналар туриш жойлари бўлган, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги автоёнилғи шохобчалари қуриш, шунингдек, эски АЁҚШларни реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков тугатиладиган автоёнилғи қуйиш шохобчалари ўрнига янгиларини қуриш учун ер майдонлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Янги автоёнилғи қуйиш шохобчаларини қуриш ва эскиларини реконструкция қилиш вазифаси қуйидаги қурилиш ташкилотларига топширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси тегишлича — 2 ва 8 та, «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси — 2 ва 8 та, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзнефтгаз қурилиш», «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» бирлашмалари биттадан АЁҚШлари, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси эса битта АЁҚШ ва техник мойларни қадоқлаш корхонаси қуриб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси билан тузилган шартномага кўра амалга оширилсин, янги автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилиши шу йилнинг октябрь ойида, эски АЁҚШларни реконструкция қилиш шу йилнинг ноябрь ойида тугаллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси (Шаропов), «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерн и (Ибобеков) «Ўздавнефтмаҳсулот», «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзнефтгазқурилиш», «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаларини, «Тошкентқурилиш», «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияларини, «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси ва «Ўзсувқурилиш» давлат концернини уларнинг талабномалари ва ишларни амалга ошириш муддатларига мувофиқ зарур материаллар билан таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси раҳбарияти икки ҳафта муддатда янги автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилишида, ишлаб турганларини реконструкция қилишда иштирок этган ходимларни ишлар юксак сифат билан бажарилган объектларни муддатидан илгари топширганлик учун мукофотлаш шартларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзсаноатқурилишбанк» «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасига 9 та замонавий автоёнилғи қуйиш шохобчалари қурилиши ва 16 та АЁҚШни реконструкция қилиниши учун белгиланган тартибда 6 ой муддат билан 15 млрд сўм-купон кредит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277-сон