07.07.2026 йилдаги ПҚ-251-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика юк автомобиллари паркини янгилаш ва модернизация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро транспорт хизматлари бозорида маҳаллий ташувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт харажатларини камайтириш ҳамда ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг ва утилизация йиғимининг ноль ставкалари қўлланилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган санадан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозлаш ТИФ ТН коди ўзгаришига олиб келганда (ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатлари бундан мустасно), ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) ўн кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган Европа стандартларига мос келадиган юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларни мажбурий сертификатлашдан вақтинчалик озод қилиш бўйича тегишли қарорни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-251-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 07/26/251/0705-сон)