Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 мартда 463-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 9 сентябрдаги 23/4-сонли «Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш қоидалари, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 463-4 15.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларига чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш Қоидалари»га (1998 йил 3 августда 463-сон билан давлат рўйхатига олинган) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кундан ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 февраль,
31-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 162-модда)