Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.1999 19.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 477
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг Низоми, 19.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 477
Кучга кириш санаси
19.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларига

қабул бўйича Давлат

комиссияси томонидан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

1998 йил 27 июль

4-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШНИНГ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ ШАКЛИ ВА ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 августда 477-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул бўйича Давлат комиссияси «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 795,06.08.1999 й.) тартибига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабалар ва ўқувчилар қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тўлов-контракт асосида давлат грантлари квоталари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тўлов-контракт асосида таълим грантлари корхоналар, ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш ва тегишли маълумот олиш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона ва муассасалар тўлов-контракт асосида таълим грантлари ажратаётганларида ишлаб чиқариш ва унинг бўлинмалари фаолияти ихтисосига мос келувчи мутахассисликлар бўйича кадрларга бўлган мавжуд эҳтиёжни ҳисобга олишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхона ва муассасалар мутахассисларга бўлган ўз талабларини ҳисобга олган ҳолда тасарруфида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 1 апрелгача буюртманома (бир нусхасини таълим муассасаларига) берадилар, унда таълим йўналишлари (мутахассисликлар) ва ҳар бир ўқув йили учун талаб қилинадиган мутахассислар сони кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичларини шакллантириш бўйича масъулият олий таълим муассасалари маркетинг хизмати ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиш ягона қоида ва тест баллари рейтингига қараб барча кирувчиларнинг тенг хуқуқшунослиги асосида ўтказиладиган тест синовлари, натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси дейилади) абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка (ўқувчиликка) қабул қилишни тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг таълим муассасаси, буюртмачи (юридик шахс) билан абитуриент ўртасида контрактлар (уч томонлама контакт) расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи жисмоний шахслар ўқишга қабул қилувчи таълим муассасаси билан контракт (икки томонлама контакт) тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузиладиган контрактларда томонларнинг мажбуриятлари ва зарур бўлган қўшимча шартлар келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тўлов-контракт асосида кирувчи абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тегишли контракт расмийлаштирилгандан ва таълим муассасаси томонидан бир ўқув йили учун ўқиш қиймати юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тўланганлиги (тўлиқ ёки белгиланган миқдорнинг камида 50 фоизи) тўғрисида тасдиқнома олингандан сўнг 10 сентябрдан кечиктирилмай таълим муассаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНТРАКТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шартноманинг томонлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир томондан — уч томонлама контракт бўлганда таълим муассасасининг маъмурияти номидан раҳбар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи томондан — буюртмачи (юридик шахс) номидан раҳбар ва учинчи томондан — абитуриент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки томонлама контракт бўлганда бир томондан — таълим муассасаси маъмурияти номидан раҳбар, иккинчи томондан — буютмачи (жисмоний шахс).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уч ёки икки томонлама контрактлар илова қилинаётган шакллар (1- ва 2-иловалар)га мувофиқ расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — 3 нусхада; жисмоний шахслар учун — 2 нусхада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактлар бланкалари тест натижалари эълон қилингандан ва Давлат комиссияси тавсияномалари олингандан сўнг таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактларни тўлиқ расмийлаштириш 10 кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактнинг тўлиқ расмийлаштирилган нусхалари контракт тузган томонларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқиш учун ҳақ тўлаш миқдори Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига эга бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича белгиланади. Ҳар бир ўқув йили учун ҳақ тўлаш ўқишнинг кундузги шакли бўйича бир таълим олувчига қилинадиган харажатларни тўлиқ қоплаш миқдорида таълим йўналишлари бўйича алоҳида белгиланади. (3-илова)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиртдан ўқийдиганлар учун ҳақ тўлаш кундузги шаклда ўқиш қийматининг 60 фоизи миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ёки тарифлар ўзгарганда, ўқишнинг қолган вақти учун ҳақ тўлаш суммаси тегишли равишда ўзгаради. Бундай ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқиш учун ҳақ жисмоний ёки юридик шахс (буюртмачи) томонидан тўлиқ ёки контрактда белгиланган муддатларда бир йилда кўпи билан икки марта (тўла қийматнинг 50 фоизи миқдорида) бўлиб тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим олувчи ички тартиб қоидаларини, ўқув интизомини бузганлиги ва академик ўзлаштирмаганлиги, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги учун ўқишдан озод қилинганда илгари тўланган пуллар қайтариб берилмайди. Ўқиш таълим олувчининг ўз ташаббуси билан узрли сабабларга кўра тўхтаб қолганда, таълим муассасаси ўқишнинг амалдаги муддати учун сарфланган харажатларни ҳисобга олган ҳолда илгари берилган пулларни қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЎҚИШ УЧУН ОЛИНГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН САРФЛАНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш учун тушган маблағлар таълим муассасаси даромадига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларининг ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича келиб тушган даромадлари талаба ва ўқувчиларга сарфланадиган жорий харажатларга, моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини воситалар билан таъминлаш, жиҳозлар ва юмшоқ инвентарларни сотиб олиш, кутубхона фондини тўлдиришга, маънавият ва маърифат йўли билан тадбирлар ўтказишга, ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантиришга ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, меҳнатига ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришга йўналтирилган маблағлар ҳажми даромадлар умумий ҳажмининг 25 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар йили таълим муассасалари томонидан ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича календарь йил учун даромадлар ва харажатлар сметалари ишлаб чиқилади ва улар таълим муассасаси бўйсунадиган вазирликлар ҳамда идораларга тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари йилнинг хар чораги тугаганидан кейин, кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида, ўзлари бўйсунадиган вазирликлар ва идораларга тўлов-контракт асосида мутахассислар тайёрлагани учун тушадиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси бажарилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этадилар. (4-илова)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бухгалтерия ҳисоботларини топшириш учун белгиланган муддатларда тасдиқланган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тушган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан назоратни тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш



‎‎‎
Тўлов-контракт (уч томонлама контракт) асосида мутахассис тайёрлашга

‎КОНТРАКТ‎


_______________ ш.‎

1998 йил «____» _______________



‎Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги 1998 йил 27 июлдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ_________________________ ____________________________________________________________________________ номидан

(олий ёки ўрта махсус таълим муассасасининг номи)‎

‎‎_____________________________________________________________________________________‎
‎‎(таълим муассасаси раҳбарининг фамилияси, исми шарифи, лавозими)
‎‎
‎бир томондан, _____________________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи)‎

(кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб аталади) номидан

‎_____________________________________________________________________________
‎‎(раҳбарнинг лавозими, фамилияси, исми-шарифи)‎

иккинчи томондан ва______________йилда туғилган, ________________________________

‎‎
‎______________________________________________________________ манзилида яшовчи

‎______________________________________________________________ учинчи томондан

(абитуриентнинг фамилияси, исми-шарифи)‎


‎___________________________________________________________________________ ни

(абитуриентнинг фамилияси, исми-шарифи)‎

‎‎
‎_______________________________________________________________________ бўйича

(таълим йўналиши (мутахассислик) номи)‎

‎‎
‎____________________________________________ маълумотли мутахассис қилиб тайёрлаш

(олий, ўрта махсус)‎


‎тўғрисида мазкур контрактни туздилар.‎

‎‎Томонларнинг мажбуриятлари:

‎‎

1. Таълим муассасаси:‎‎

‎ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ таълим муассасалағи уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш;

‎ талаба (ўқувчи)ларга қонун билан берилган ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишини ва таълим муассасаси уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;‎

‎мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ давлат стандарти талаблари даражасида тайёрлаш;

‎ бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдорини 1 сентябргача хабар бериш;

‎томонларнинг розилигига кўра қуйидаги бошқа шартларни бажариш мажбуриятини олади:

‎2. Буюртмачи:

‎жорий ўқув йили учун белгиланган ўқитишнинг тўлиқ қийматини ўз вақтида (ҳар йили, тўлиқ ёки 2 марта бўлиб) тўлаш;

‎Ўқитиш учун:

‎1. Тўлиқ тўловнинг камида 50 фоизини — 10 сентябргача
‎2. Қолган қисмини — 1 мартгача тўловни ўтказиш;

‎таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқариш, диплом олди амалиётини (ишини) шу жумладан талабани (ўқувчини) ҳақ тўланадиган штат лавозимларида келгуси иш жойи ва унинг хусусияти билан таништиришни ташкил этиш;

‎______________________________________________________________ га ўқишни

(фамилияси, исми-шарифи)‎


‎тугатиши билан _________________________разряд бўйича ___________________ ойлик иш
‎ҳақи билан лавозим бериш;

‎томонларнинг розилигига кўра қуйидаги бошқа шартларни бажариш мажбуриятини олади:


‎3. Талаба ___________________________________________________;

(фамилияси, исми-шарифи)‎

‎‎_____________________________________________________________________________‎

(таълим йўналиши (мутахассислик) номи)‎

мутахассиснинг тегишли ихтисослашган тавсифномасида назарда тутилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ касб-ҳунар фаолиятининг барча турларини эгаллаш;

‎томонларнинг розилигига кўра қуйидаги бошқа шартларни бажариш мажбуриятини олади:

‎_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________

‎таълим муассасасини тугатгандан кейин

‎_______________________________________________________________________ да‎‎

(корхонанинг номи)‎

_______________________________________________________________ишлаб бериш;‎‎

(иш муддатини кўрсатиш)‎

‎‎корхонага________________йилнинг «______» ________________________ да етиб келиш мажбуриятини олади ‎



‎Абитуриентнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таълим муассасаси буйруғи, ўқитиш учун тўлов олинганидан сўнг, 10 сентябрдан кечиктирилмасдан чиқарилади.

‎‎

‎КОНТРАКТНИ БЕКОР ҚИЛИШ

‎‎

‎1. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

‎‎
‎томонларнинг ўзаро розилиги билан;
‎таълим олувчи таълим муассасаси маъмуриятининг ташаббусига кўра, унинг Уставига мувофиқ ўқишдан озод қилинганда;
‎томонлардан бири томонидан контракт шартлари бажарилмаганда;
‎узрли сабаблар билан таълим олувчининг ташаббусига кўра;
‎таълим муассасаси ёки ташкилот-буюртмачининг тугатилганида. Ушбу ҳолда тегишли томонлар ўртасида янги контракт расмийлаштирилади;
‎амалдаги қонунчиликда кўрсатилган бошқа холларда.

‎2. Контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар томонларнинг келишувига кўра киритилади.

‎3. Томонлар ўртасида пайдо бўладиган низолар белгиланган қонуний тартибда ҳал этилади. Контракт барча томонлар уни имзолаган кундан бошлаб кучга киради.

‎‎

‎Томонларнинг юридик манзиллари:


‎Таълим муассасаси:
‎Почта манзили:_____________________
‎__________________________________
‎Тўлов реквизитлари__________________
‎__________________________________


‎Почта манзили:_____________________
‎_________________________________
‎Тўлов реквизитлари_________________
‎________________________________

‎‎
Талаба‎
‎‎

‎‎Ф.И.Ш.. ________________________________________________
‎Почта манзили _________________________________________
‎ _____________________________________________________
‎Паспорт: серияси_______________рақами __________________
‎ _____________________________________________________
‎______________________________________________________
(паспорт ким томонидан ва қачон берилган) ‎

‎‎
‎Томонларнинг имзолари:
‎‎

Таълим муассасасининг
‎раҳбари
‎__________________________‎
Буюртмачи - раҳбар

‎__________________________‎

(Ф.И.Ш)

‎М.Ў. _______________________имзо

‎Бош бухгалтер___________________ ‎

(Ф.И.Ш)

‎М.Ў. ________________________имзо

‎Бош бухгалтер ____________________

ИМЗО‎ ИМЗО‎


Талаба _______________________ ‎(Ф.И.Ш.) ‎
‎‎

имзо‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎‎‎
Тўлов-контракт (икки томонлама контракт) асосида мутахассис тайёрлашга

‎КОНТРАКТ ‎

_______________ш.‎

___________1998 йил «____» ‎

‎‎

‎Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги 1998 йил 27 июлдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган
Низомига мувофиқ

‎___________________________‎_________________________________________ номидан

‎‎(олий ёки ўрта махсус таълим муассасасининг номи)‎


‎_____________________________________________________________________________
(таълим муассасаси раҳбарининг фамилияси, исми шарифи, лавозими)

‎___________________________________________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг фамилияси исми шарифи)

‎иккинчи томондан ‎

‎___________________________________________________________________________ ни

‎‎(абитуриентнинг фамилияси исми шарифи)‎


‎______________________________________________________________________ бўйича‎

‎‎(таълим йўналиши (мутахассислик) номи)

‎‎
‎____________________________________________ маълумотли мутахассис қилиб тайёрлаш

(олий, ўрта махсус)

‎‎тўғрисида мазкур контрактни туздилар.

Томонларнинг мажбуриятлари:
‎‎

1. Таълим муассасаси:‎


‎ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ таълим муассасалари уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш;

‎талаба (ўқувчи)ларга қонун билан берилган ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишини ва таълим муассасаси уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

‎мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ давлат стандарти талаблари даражасида тайёрлаш;

‎бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдорини 1 сентябргача хабар бериш;

‎томонларнинг розилигига кўра қуйидаги бошқа шартларни бажариш мажбуриятини олади:


‎2. Буюртмачи (жисмоний шахс):

‎жорий ўқув йили учун белгиланган ўқитишнинг тўлиқ қийматини ўз вақтида (ҳар йили, тўлиқ ёки икки марта бўлиб) тўлаш;

‎Ўқитиш учун:

‎1. Тўлиқ тўловнинг камида 50 фоизини — 10 сентябргача
‎2. Қолган қисмини — 1 мартгача тўловни ўтказиш;

‎3. Абитуриентнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таълим муассасаси буйруғи ўқитиш учун тўлов олинганидан сўнг, 10 сентябрдан кечиктирилмасдан чиқарилади.‎

‎‎

‎КОНТРАКТНИ БЕКОР ҚИЛИШ

‎‎1. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: — томонларнинг ўзаро розилиги билан;

‎таълим олувчи таълим муассасаси маъмуриятининг ташаббусига кўра, унинг Уставига мувофиқ ўқишдан озод қилинганда;‎

‎контракт шартлари буюртмачи ёки таълим муассасаси томонидан бажарилмаганда;

‎узрли сабаблар билан таълим олувчининг ташаббусига кўра;

‎таълим муассасаси тугатилганида. Ушбу ҳолда тегишли томонлар ўртасида янги контракт расмийлаштирилади; I

‎амалдаги қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолларда.

‎Контрактга ўзгартириш ва қўшимчалар томонларнинг келишувига кўра киритилади.

‎2. Томонлар ўртасида пайдо бўладиган низолар белгиланган қонуний тартибда ҳал этилади.

‎Контракт иккала томон имзолаган кундан бошлаб кучга киради.



‎Томонларнинг юридик манзиллари:‎‎

Таълим муассасаси:
‎тўловчининг ф.и.ш.
‎Почта манзили:__________________________
‎Тўлов реквизитлари ‎
Буюртмачи(жисмоний шахс):
‎Почта манзили_____________________
‎Паспорти:_______________серияси _______
‎Паспорти:_______________серияси _______
‎рақами _______________________
(паспорт ким томонидан ва қачон берилган)‎


‎Томонларнинг имзолари:‎‎

Таълим муассасасининг раҳбари
‎_____________________________
‎(Ф.И.Ш)‎


‎__________________________
‎(Ф.И.Ш) .‎


‎М.Ў. ______________имзо‎

‎‎М.Ў. ______________имзо‎
‎‎



‎Бош бухгалтер_____________________________ (Ф.И.Ш.) ‎


‎имзо

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏
‎‏
‎‏Таълим йўналишлари

Қиймати (минг сўмда)‎‎

Олий таълим муассасалари‎‎

Ўрта махсус таълим муассасалари‎‎

Ўқитишнинг кундузги шакли‎‎‎

Ўқитиш нинг сиртқи шакли‎

Ўқитишнинг кундузги шакли‎‎‎

Ўқитиш нинг сиртқи шакли‎

Жами‎

шу жумладан стипен диясиз‎

Жами‎

Жами‎

шу жумладан стипен диясиз‎

Жами‎

Техника‎

100‎

73, 1‎

44‎

48, 4‎

22, 9‎

13, 7‎

Гуманитар‎

83‎

55, 3‎

33, 2‎

47, 9‎

22, 0‎

13, 2‎

Юриспруденция‎

116‎

89‎

53‎

55‎

29, 1‎

17, 6‎

Халқаро ҳуқуқ‎

120‎

89‎

56‎

-‎

-‎

-‎

Халқаро муносабатлар‎

120‎

93‎

56‎

—‎

-‎

Тиббиёт‎

98‎

70, 3‎

-‎

48, 0‎

22, 2‎‎

-‎

Тил ўрганиш‎

86‎

58, 3‎

-‎

-‎

-‎

-‎

Санъат‎

103‎

75, 5‎

45, 3‎

48, 7‎

22, 5‎

13, 5‎

Педагогика, Касб-ҳунар таълими‎

75‎

47, 1‎

29, 0‎

41, 3‎

15, 0‎

9, 0‎

Спорт‎

75‎

47, 1‎

29, 0‎

42, 7‎

17, 2‎

10, 3‎

Иқтисодиёт‎

95‎

67, 3‎

40, 4‎

48, 4‎

22, 0‎

13, 2‎

Халқаро иқтисодий муносабатлар‎

120‎

93‎

56‎

Қишлоқ хўжалиги‎

77‎

50, 1‎

30, 0‎

42, 3‎

16, 7‎

10, 0‎




‎‎




1998-99 ўқув йилида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида бир йилда ўқитишнинг кундузги ва сиртқи шакллари бўйича битта талаба ва ўқувчининг ўқитиш қиймати ‎

‎‎

‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏
‎‏Маблағларнинг даромадлари ва харажатлари

Ўқишга қабул қилиш муддатлари бўйича‎‎


‎Жами‎‏

‎‎1996/97 ўқув йилигача

‎‎1996/97 ўқув йилидан

режа‎

бажарилиши‎

режа‎

бажарилиши‎

режа‎‎

бажарилиши‎

1. ДАРОМАДЛАР:

‎Йил бошига келиб маблағлар қолдиғи

‎Жорий йилдаги тушумлар

‎Жами даромадлар‎


‎2. ХАРАЖАТЛАР:

‎Иш ҳақи шу жумадан: Моддий рағбатлантириш жамғармаси

‎Моддий ёрдам

‎Иш ҳақига қўшиб ёзиш

‎Канцелярия ва хўжалик харажатлари

‎Ўқув харажатлари

‎Стипендиялар

‎Асбоб-ускуналар харид қилиш

‎Юмшоқ инвентарлар харид қилиш

‎Капитал тузатиш

‎Жами харажатлар

‎3. Йил охирига ‎келиб маблағлар қолдиғи.‎



Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли асосида мутахассисларни тайёрлашдан тушган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ‎

‎‎