Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2023 04.11.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 982
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 04.11.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 982
Кучга кириш санаси
14.11.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2023
Ҳужжат 14.11.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви томонидан

2000 йил 24 июнда

403-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг ўринбосари

Т.И. Жўраев

2000 йил 3 ноябрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 4 ноябрда 982-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 982-4, 08.05.2023 й.) асосан 2023 йил 11 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ҳамда банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳамда меъёрий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунларига асосан тижорат банклари фаолияти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ушбу Низом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг Банк аудити комиссияси фаолияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш (кейинги ўринларда — малака сертификати деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, тугатиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари (аудиторлар) томонидан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказишда тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.31. Аудиторлик ташкилотларининг банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатларини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган, Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат беришда рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Банкда аудиторлик текширувининг мақсади аудиторлик ташкилотининг банкнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотининг ишончлилиги ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигига нисбатан фикрини холис ифодалашидадир. Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида аудиторлик ташкилоти банкнинг ички назорати тузилмасидаги камчиликлар тўғрисида алоҳида ҳисобот тузиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказий банкнинг банк аудити комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Аризачининг профессионал даражасини холисона баҳолаш ва малака сертификатини бериш масаласини кўриб чиқиш учун Марказий банк Банк аудити комиссиясини (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Комиссияга қуйидаги масалалар бўйича келиб тушган материалларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларга малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрига (кейинги ўринларда — реестр деб юритилади) киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш маълумотлари ўзгарган ҳолда, реестрга тегишли аниқликлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларга қўйиладиган малака талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг малака имтиҳонлари ва аттестациясини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Комиссия таркиби Марказий банк Раисининг буйруғи билан тасдиқланади ва камида 10 аъзодан иборат бўлади. Марказий банк Раисининг кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш масалалари бўйича ўринбосари мазкур Комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрирда), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия кўриб чиқиши учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ҳужжатлар комиссиянинг мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Марказий банкнинг тегишли бўлинмалари ва комиссиянинг аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларга доир мулоҳазалар комиссиянинг аъзолари билан келишув варақасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан кўпи билан икки кунда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақириш ва қарорлар қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Комиссия зарурат юзага келишига қараб чақирилади ва ўз мажлисларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Ҳужжатлар Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти томонидан тайёрланади ва комиссия мажлиси муҳокамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Комиссия кўриб чиқиши учун тайёрланган ҳужжатлар мажлисдан камида уч кун олдин комиссия раисига тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Комиссия мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади, Комиссия раиси томонидан имзоланади ва Марказий банкнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака сертификатини олиш ва қайта расмийлаштириш учун малака имтиҳонларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонига Банк аудиторларини тайёрлаш марказида банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича 40 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги махсус ўқув курсларини тугатган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Малака сертификатларини олиш ва малака имтиҳонларини топшириш учун аризачи томонидан Марказий банкка ариза топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификатининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий иқтисодий маълумоти тўғрисидаги диплом (диплом хорижий давлатда олинган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификация қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси) ва меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий варақа (компьютерда ишлов берилмаган ва ариза топширилган кундан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда олинган 3 х 4 ҳажмдаги 2 дона фотосурат билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича махсус ўқув курсларини ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Даъвогарлар малака имтиҳонларини Марказий банкда топширадилар. Имтиҳонларни топшириш тартиби, унинг шакли ва мазмуни Марказий банк томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Бажарилган ишлар «қониқарли» ёки «қониқарсиз» тизими бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. «Қониқарли» баҳо олган даъвогарлар малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси имтиҳонлар ўтказилгандан сўнг сертификат олиш учун даъвогарлар топширган имтиҳон натижалари бўйича ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Малака имтиҳонларининг натижалари имтиҳон комиссиясининг раиси ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Малака имтиҳонларининг натижалари имтиҳонлар ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида имтиҳон комиссияси томонидан даъвогарларга эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Комиссия 3 кун давомида имтиҳон натижаларини кўриб чиқади ва икки ҳафта муддат ичида имтиҳонни муваффақиятли топширган даъвогарларга малака сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Малака сертификати уни бериш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида, берилган малака сертификатлари давлат реестрига сертификат эгасининг имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Малака сертификати Марказий банк томонидан аудиторга унинг банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича профессионал малакасини тасдиқлаш мақсадида берилади (1-илова). Малака сертификати аудиторга 5 йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Малака сертификатини аудиторнинг фамилияси (исми, отасининг исми) ёки паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси) ўзгарганлиги ёхуд унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан қайта расмийлаштириш учун аудитор бир ой муддат ичида, амал қилиш муддати тугагунига қадар малака сертификатининг асл нусхаси ва мазкур Низомнинг 3.3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан қайта расмийлаштириш аудитор янги малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Комиссия томонидан малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аудиторга аввал берилган малака сертификатининг рақами билан янги малака сертификати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Малака сертификатини бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи Марказий банк қўйган талабларга жавоб бермаса, шу жумладан, олий иқтисодий маълумотга, сўнгги ўн йиллик иш стажи давомида банк соҳасида (камида 2 йил) камида етакчи мутахассис лавозимида ёки халқаро аудиторлик ташкилотларида (камида 1 йил) аудитор лавозимида иш тажрибасига эга эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенуқсон ишчанлик ва шахсий обрў-эътиборга эга эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификати ва Марказий банк томонидан берилаётган малака сертификатининг амал қилиш муддатларининг номувофиқлиги. Малака сертификатларининг амал қилиш муддати ўзаро уч йилдан кам бўлмаган муддатга мувофиқ келиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмийлаштирилган ҳужжатларнинг нотўғри тақдим этилиши, ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг келтирилиши, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14-1. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эгалик мезонларига мувофиқ деб ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкрот бўлган юридик шахснинг собиқ раҳбарлари — юридик шахсни банкротликка олиб келган ҳаракатларнинг улар томонидан содир этилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарори билан жазони ўташ даврида ва ундан кейин судлов қонунда белгиланган тартибда сўндирилгунга (олиб ташлангунга) қадар молиявий-хўжалик муносабатлари соҳасида маълум лавозимларни эгалламаслик ёки маълум фаолият билан шуғулланмаслик (маълум ҳуқуқлардан маҳрум қилиш) кўринишидаги жазо қўлланган ҳолда судланганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.15. Марказий банкнинг малака сертификатини бермаслик тўғрисидаги қарорлари бўйича манфаатдор томонлар қонунда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.16. Марказий банк қўйган талабларга номувофиқлиги учун малака сертификатини бериш рад этилган аудитор комиссиясининг малака сертификатини рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган даврдан бошлаб бир йилдан кам бўлмаган муддатда ушбу сертификатни бериш тўғрисида ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.17. Марказий банк берилган малака сертификатлари реестрини олиб боради, унга қуйидагилар киритилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, манзили ва бошқа паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси), талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами, алоқа воситалари рақамлари, мавжуд малака сертификатининг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.18. Аудиторлар қайд этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида 10 кун муддат ичида юқорида кўрсатилган рўйхатга тузатиш киритиш учун Марказий банкка маълум қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Малака сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитга буюртма берган шахснинг рухсатисиз аудитор томонидан аудит жараёнида олинган маълумотларнинг учинчи шахсларга (Марказий банкдан ташқари) тақдим этилиши, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитор банк томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек аудит ўтказишда аниқланган молиявий ҳисобот тузишнинг белгиланган талаблари бузилганлиги фактларини яширганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йил давомида аудиторлик фаолиятида қатнашмаганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг бошқа шахсга аудиторлик фаолиятида ўз номидан иштирок этиши учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида берилганлиги факти аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг молиявий-хўжалик муносабатлари соҳасида маълум лавозимларни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ жазоларни кўзда тутувчи қарори қонуний кучга қирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақида қарор қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Комиссияси томонидан берилган малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан аудиторга далиллар билан асосланган ҳолда ёзма шаклда, қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида етказилади. Аудитор томонидан малака сертификатининг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида қарор олинганидан сўнг ўн кун мобайнида малака сертификати Марказий банкка қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатининг амал қилиши унинг тугатилганлиги тўғрисидаги қарор чиққан вақтдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6. Комиссиянинг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Малака сертификатини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Малака сертификати Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудитор малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда малака сертификатини олиш факти аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Комиссиясининг малака сертификатини бериш ҳақидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Марказий банк Комиссияси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор берилган кундан бошлаб амал қилади ва оммавий ахборот воситларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Марказий банкнинг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Аудиторлик текширувини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Тижорат банкларининг аудиторлик текширувлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Тижорат банклари аудиторлик текширувларини ўтказиш учун Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик текширувини ўтказишга малака сертификатига эга аудитор жалб этилиши мумкин, агар у билан меҳнат шартномаси тузилган ва у аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса, ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома ва ҳар қандай битимлар аудиторлик ҳисоботини Марказий банкка беришни чеклаш бўйича бандларни кўзда тутмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Банкларда аудиторлик текширувлари ҳар йили йиллик ҳисобот бўйича ўтказилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ давлат муассасалари талабига кўра ёки банкнинг ўз ташаббуси билан бутун банк фаолияти ҳамда алоҳида масалалар бўйича ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Аудиторлик ташкилотлари банклар фаолияти текшируви натижалари бўйича молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини ҳамда бухгалтерия ҳисоботи юритилишининг қонун талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдилар (ёки тасдиқламайдилар), шунингдек банклар йиллик ҳисоботига илова қилинадиган расмий аудиторлик хулосаларини берадилар. Аудиторлик хулосасисиз банк йиллик ҳисоботи Марказий банк томонидан қабул қилинмайди ва матбуотда чоп этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Аудиторлик хулосасининг титул варағида аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи, банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат рақами, мазкур хулоса берилаётган банкнинг тўлиқ номи кўрсатилиши шарт. Аудиторлик хулосасининг титул ва кейинги варақлари аудиторлик ташкилотининг малака сертификатига эга ва мазкур банкда аудиторлик текширувини ўтказишга масъул бўлган аудиторлари, аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисоботлари бўйича аудиторлик хулосаси Марказий банкнинг аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича талабларига мувофиқ шаклда тузилиши ва аудиторлик ташкилотининг фикрини аниқ ифодалаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотининг фикри аудиторлик текшируви бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва Аудит халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилганлигини билдириши лозим. Аудиторлик текшируви бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва Аудит халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилганлиги ҳақида фикр билдирилмаган аудиторлик ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур Низом талабларини қондирмайди деб баҳоланиб, қабул қилинмайди. Марказий банк:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувлари мазмуни ва кўлами юзасидан қўшимча талаблар қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар, уларнинг филиаллари ҳамда банк билан узвий боғланган (аффилланган) юридик шахслар фаолиятини Марказий банкнинг назоратчилари ва Марказий банк томонидан тайинланган, банкларнинг ҳар қандай маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлмаган аудиторлик ташкилоти ёки аудитор амалга оширган банк аудити ноқонуний ҳисобланади ва бу фаолиятдан олинган барча даромадлар давлат бюджетига ўтказиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.8. Аудиторлик ташкилоти банк фаолиятининг аудиторлик текширувини малака сертификатига эга бўлган аудиторнинг иштироки шарти билан амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа аудиторларни жалб қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.9. Аудитор ишини ёрдамчиларига топширганда ёки бошқа аудиторлар тайёрлаган материаллардан фойдаланганда, ўз хулосасининг сифати ва расмийлаштирилиши, шунингдек молиявий маълумотлар сир сақланиши учун жавобгарликдан холи бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг банк аудити ўтказилаётганда меъёрий ҳужжатларга, тартиб ва методологияга риоя этилишини назорат қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.10. Аудиторлик ташкилотлари Марказий банкка ўтказилган аудиторлик текшируви тўғрисида ҳисобот ва ахборот тақдим этадилар. Марказий банк 10 кун муддат ичида текширув натижалари ва аудиторлик ташкилоти хулосасини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш натижаларига кўра Марказий банк банк Кенгаши ва Бошқарувига аниқланган камчиликларни, шу жумладан, аудиторлик ташкилотининг хулосасида банк томонидан қонун ҳужжатларига ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига риоя этилмаганлиги ҳақидаги фикрни «шарҳлар» билан билдиришга олиб келган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма юборади, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига риоя қилмаслик банк назоратидан ташқарида бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолатда бир ой муддат ичида тижорат банки томонидан аудиторлик ташкилотининг кўрсатилган камчиликлари юқоридаги шарҳларни инобатга олган ҳолда тўғирланади ва аудиторлик ташкилотининг янги хулосаси олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.11. Банклар аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари банкларда ўтказилган аудиторлик текширувлари тўғрисида Марказий банкка маълумот бериб туришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.12. Аудиторлик ташкилотларининг банк фаолиятининг текшируви тўғрисидаги ҳисоботлари қуйидаги ҳолатларда ҳақиқий ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аудиторлик ташкилоти ёки аудитор банк билан алоқадор шахс бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг банк олдида пул мажбуриятлари бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи мазкур аудиторлик текширувини ўтказган ва малака сертификатига эга аудитор, шунингдек аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланмаган ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланмаган бўлса (муҳр мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аудиторлик хулосасида текширув ўтказишда чеклашлар бўлганлиги сабабли «шарҳлар» бериб ўтилган бўлса (банк назоратидан ташқари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.13. Марказий банк меъёрий ҳужжатларига, жумладан, банк аудити тартиби ва методологиясига риоя этилишини назорат қилиш билан Марказий банкнинг кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти шуғулланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Аудиторлик ташкилотлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун банкнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда банк фаолиятига тегишли барча ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда текшириш, моддий бойликлар ва қимматли қоғозларнинг амалда мавжудлигини текшириш, аудиторлик текшируви давомида юзага келган ҳар қандай савол ва қўшимча маълумотлар бўйича тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма сўровномага асосан учинчи шахслардан керакли маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувида иштирок этиш учун шартнома асосида бошқа аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган банк томонидан керакли ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари текширув давомида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 17-моддасида кўзда тутилган профессионал хизматлар кўрсатган банкларда аудиторлик текшируви ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Барча аудиторлар ўзлари аудиторлик текшируви ўтказиш учун зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумот ва материалларни олиш, кўриб чиқиш ва нусха кўчириш, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказилишини муҳокама қилиш учун банк раҳбарияти билан ҳеч қандай тўсқинликсиз мулоқотда бўлиш борасида истисносиз ҳуқуққа эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Банкларда аудиторлик текшируви ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар қуйидаги талабларга амал қилишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ҳамда банк аудит жараёни ва методологиясига риоя этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги бузилиши фактларини ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни акс эттиришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик текширувларини профессионал аудит андозаларига мувофиқ равишда юқори малака билан ўтказишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув давомида ўзлари оладиган ва тузадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк талабига мувофиқ барча ишчи ҳужжатларни ҳамда уларнинг нусхаларини тақдим этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида буюртмачи ва Марказий банкка зудлик билан хабар беришлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур аудиторлик текширувида ўзи қатнаша олмаслигининг сабаблари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аудит жараёнида юзага келган вазият муносабати билан текширувда қатнашишга қўшимча аудиторларни жалб этиш зарурлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аудиторлик текшируви давомида банкка унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторларнинг объективлиги ва мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Аудитор аудиторлик натижалари бўйича хулоса ва тавсиялар бериш чоғида мустақилдир. Банк текширув натижалари бўйича бевосита ёки билвосита таъсир ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитор текширувларнинг объективлиги ва тўлиқ бўлиши учун амалдаги қонунчилик ва шартнома талабларига асосан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Аудитор иш давомида ўзига маълум бўлган маҳфий ахборот сир сақланишини таъминлаши ва алоҳида рухсатсиз учинчи шахсларга ошкор этмаслиги шарт, бундан Марказий банкка тақдим этиладиган ахборотлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.6. Аудитор маҳфий ахборотни сир сақлай олмагани учун амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда шартнома шартларига асосан жавобгардирликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказишда банк кенгаши ва бошқарувининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Банк Бошқаруви йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Банк Кенгаши банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб қилганлиги учун жавобгар бўлади. Аудиторлик ташкилоти ва банк ўртасида тузилган шартнома нусхаси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 2 ойи давомида Марказий банкка тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3. Аудиторлик текширувлари якунлангандан сўнг 10 кун муддат ичида аудиторлик ҳисоботларининг нусхасини Марказий банкка тақдим этиш тижорат банкларининг мажбуриятига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар банк томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳисоботлар билан аудитдан ўтказилган ҳисоботлар ўртасида фарқ аниқланса, тижорат банки аудиторлик ҳисоботини олган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида молиявий фаолияти тўғрисидаги тўғирланган (тузатишлар билан) йиллик ҳисоботини Марказий банкка тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.4. Банк Кенгаши қуйидаги ҳужжатлар нусхасини Марказий банкка тақдим этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аудиторлик ҳисоботи, баланс, фойда ва зарарлар ҳисоботи ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ўз ичига олган холис аудиторлик хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички аудит аҳволи тўғрисида алоҳида ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аудиторлик текшируви жараёнида аудиторлик ташкилоти томонидан тайёрланган барча қўшимча ҳисоботлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.5. Банк Кенгаши тижорат банки аудиторлик ҳисоботини олган вақтдан бошлаб 30 кун мобайнида аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган ички назоратга доир камчиликларни бартараф этиш ва тавсияларни бажаришга қаратилган чоралар юзасидан Марказий банкка ҳисобот бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.6. Мазкур Низом қабул қилиниши билан Марказий банкнинг 1998 йил 4 июлдаги 403-сонли «Ўзбекистон Республикасида банкларни аудит қилиш тўғрисида» Низом (Адлия вазирлигида 1998 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилган) 1999 йил 18 сентябрда киритилган 403-1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалари билан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎МАРКАЗИЙ БАНКИ

‎‎
‎Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш
‎ҳуқуқини берувчи
‎АУДИТОР МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ
‎№ __________


‎Аудитор сурати
‎(3 х 4) ‎‏

Тошкент ш.‎ ‎‎20___ й. «___» _______________ ‎‎
Мазкур малака сертификати аудитор

‎‎______________________________________________________________________________________________га,(аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________________________,
‎(паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган)

берилди ҳамда мазкур сертификат берилган санадан бошлаб унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилоти номидан банкларда аудиторлик текширувини амалга оширишга рухсат этилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
‎Банк аудити комиссияси Раиси


‎(Ф.И.О./имзо)

‎‎Берилган санаси: 20___ й. «___» ___________

‎‎М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/13-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/982-3/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)