Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 14.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 474
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Миллий стандарти, 14.08.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 474
Кучга кириш санаси
14.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг ўринбосари

Э.Ф. ГАДОЕВ

26.07.1998 й.

17-17/86-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли БҲМС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3544, 06.08.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. Мазкур стандарт бошқа БҲМСлар билан биргаликда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур БҲМС хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадга эришиш учун мазкур стандарт хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепцияни ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига минимал талабларни кўзда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш, ўлчаш ва ёритиб бериш учун батафсил талаблар бошқа БҲМСларда баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур стандарт молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилиши керак бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур стандартда ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамламаси тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига уни гуруҳларга ажратиш методлари ва хўжалик фаолияти фактларини баҳолаш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар айланмасини, инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизими, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар, услублар ва методлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект раҳбари томонидан мазкур БҲМС асосида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий кўрсаткичлари бир-бирига қиёсланадиган бўлиши учун шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг консолидациялашган гуруҳига киришидан қатъи назар шу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини тавсифловчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молиявий ҳисоботлар мақсади бўлиб иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун кенг фойдаланувчилар доирасига зарур бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида ва пул маблағларининг ҳаракати ҳақида ахборотни тақдим этиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган ресурсларни бошқариш натижаларини ҳам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур стандарт мақсадига эришиш учун молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати прогноз қилиш, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотларни ўзида мужассам этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбуриятлари тўғрисида (пул маблағларининг ёки бошқа иқтисодий фойданинг эҳтимол тутилган камайиши манбалари бўлган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг тақсимланмаган фойдаси тўғрисида (хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурслари ва мажбуриятларига бир ҳисобот давридан бошқасига ўзгартиш киритадиган, бундан мулк эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Пул маблағининг ҳаракати тўғрисида (келгусида пул оқимларининг имкониятли ҳаракати кўрсаткичи сифатида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ахборот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ҳисоб сиёсати учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур БҲМС рўйхати мазкур стандартнинг 12-бандида келтирилган умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. Ушбу стандартдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўллаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур БҲМС қуйидагиларга қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида — мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш бобида — қонунчилик ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки ўз ташаббуси билан молиявий ҳисоботини эълон қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга.
(10.2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур БҲМС банклар, бюджет ва суғурта ташкилотларининг молиявий ҳисоботни тузиш тартибига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисобот таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. Бухгалтерия баланси — 1-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.4. Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот — 4-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-шакл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.6. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Даврий (чораклик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилиб, унда хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу шарҳда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.1. Хўжалик юритувчи субъектни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.2. Хўжалик юритувчи субъект ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга унинг муносабати ҳамда уларнинг субъект фаолиятига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.3. Фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўшимча ахборотни тақдим этиш. Тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан махсус шаклда ёки эркин шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пул оқими ҳақидаги ҳисоботдан ташқари молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш принципи асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаш принципига мувофиқ активлар, пассивлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаш принципи асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилишда жуда зарур ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш принципи хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия операцияларини иккиёқлама ёзув тизими асосида рўйхатга олиши кераклигини билдиради. Иккиёқлама ёзув тизими шундан иборатки, бир операция бўйича бир сумма бухгалтерия ҳисобининг икки счётида — бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Молиявий ҳисоботни узлуксизлик принципи асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва аниқ бўлмаган узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини ёритиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, узлуксизлик принципидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксизлик принципи яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши керак, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши керак. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тугатган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳам тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик операцияларини, активларни ва пассивларни пулда баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Барча хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар ва пассивлар ягона, бир хил бирликда ўлчаниши — пул билан баҳоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида пул бирлиги — сўм, унинг бўлаклари — тийинлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ахборотда муҳим хато ёки ғаразлилик бўлмаса ва фойдаланувчилар унга таянишлари мумкин бўлса, ишончли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциялар ёки ҳодисаларнинг ишончлилиги одатда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) принципи молиявий ҳисоботда активлар ва даромадларни ошириб баҳолашга ҳамда мажбуриятлар ёки харажатларни камайтириб баҳолашга йўл қўйилмаслигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу принципнинг қўлланиши яширин захираларни ташкил этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга ҳуқуқ бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазмуннинг шаклдан устунлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур принципнинг мазмуни шуни билдирадики, агар ҳисоб ҳужжатларидаги ва молиявий ҳисоботдаги ахборот операциялар ва ҳодисаларнинг мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотларга қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Молиявий ҳисоботда олдинги даврга нисбатан бутун қиёсий ахборотни ёритиб бериш зарур. Олдинги даврдаги молиявий ҳисоботларнинг шарҳлари ва баён қилувчи ахборотлари жорий ҳисобот даври учун ҳам тақдим этилиши ва жорий ҳисобот даври молиявий ҳисоботларини холисона тақдим этиш учун зарур бўлса, янгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичларини тузатиш ёки моддаларини тасниф этишда жорий билан қиёсийликни таъминлаш учун қиёслама суммалар қайтадан тасниф этилиши ва бир вақтни ўзида бундай қайтадан тасниф этишнинг тавсифи, суммаси, сабаби ёритиб берилиши керак. Агар бунинг имконияти бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект қайта тасниф этиш сабабини ва агар суммалар қайтадан тасниф этилган бўлса киритилган ўзгартишларнинг характерини ёритиб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар ахборот фақат тақдим этиш учун, масалан, маълум бир давр бошидаги ва охиридаги номоддий ва моддий активларнинг сальдосини текшириш учун хизмат қилса, бундай ҳолларда қиёсланадиган ахборот талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги стандартларни ишлаб чиқиш ва мавжуд стандартларни ўзгартириш натижасида қиёсланадиган ахборот тақдим этишга талаблар доираси камайтирилиши мумкин. Янги ва қайта кўриб чиқилган стандартлардаги ўтиш қоидалари стандартдан биринчи марта фойдаланилаётганда қиёсланадиган ахборот тақдим этишни талаб қилмаслиги ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шундай ҳолатлар ҳам борки, жорий давр билан қиёслаш мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. Масалан, олдинги даврдаги ахборот қайта тасниф этиш мумкин бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай ҳолатларда қиёсланадиган суммаларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг тавсифи ёритиб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қиёсийлик принципига риоя қилиш учун қуйидаги шартларни бажариш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.1. Барча миқдорий ахборотларга нисбатан талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.2. Ҳисобот йилида ҳисоботни тақдим этишга ёндашув ўзгарганда олдинги давр ахбороти қиёслаш мақсадлари учун қайтадан тасниф этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.3. Агар амалий мулоҳазалар билан қайта тасниф этишни амалга ошириш мумкин бўлмаса, қайта тасниф этиш амалга оширилган ҳолда содир бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ва тавсифи ёритиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборотлар ишончлилигини таъминлаш учун у ғаразлиликдан холи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки харид қилиш қиймати баҳолашга асос бўлишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартларда назарда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш харид қилиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунарлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳамиятлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Молиявий ахборотнинг аҳамиятлилиги шундан иборатки, бу ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолият ҳодисаларига баҳо беришда уларнинг талабини қаноатландириш керак. Ахборотнинг моҳияти ва қиймати (муҳимлиги) унинг аҳамиятлилигига таъсир қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳимлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Молиявий ҳисоботларда бир моддада тавсифи ва вазифалари жиҳатидан ўхшашлари билан умумлаштирилиши керак бўлган ёки алоҳида кўрсатилмаслиги керак бўлган суммалар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, якка тартибда ҳам, биргаликда ҳам муҳим ҳисобланган ахборот бошқа ахборот билан тўлиғича умумлаштирилмаслиги керак. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг ёритиб берилмаслиги фойдаланувчилар молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳимлилик уни ўтказадиган алоҳида аниқ ҳолатларда кўриб чиқиладиган модданинг ҳажмига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Молиявий ҳисобот тавсифи ва вазифалари бўйича гуруҳларга таркибий бирлаштирилган хўжалик операцияларини қайта ишлаш натижасидир. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи бўлиб молиявий ҳисоботларда ёки модда кўринишида тушунтиришларда акс эттириладиган, қисқа кўринишда тасниф этилган ахборот тақдим этиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш ҳам муҳимдир. Шу учун, агар активлар ёки пассивларнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҳим бўлмаса, бундай ҳолларда модда ёки моддалар жамининг тавсифи ва ҳажми бир вақтнинг ўзида баҳоланади. Ҳолатга қараб модданинг тавсифи ёки ҳажми белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Агар дастлабки ахборот муҳим бўлмаса, БҲМСда келтирилган бундай ахборотларни ёритиб кўрсатиш талабларини бажаришга ҳожат бўлмайди. Бироқ, агар умумий фойдаланишга мўлжалланган молиявий ҳисоботларда муҳим ахборот бошқа муҳим ахборот билан бир моддада бирлаштирилган бўлса, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бу ахборотни ёритиб бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Муҳимлик молиявий ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва аниқлик даражаси билан боғлиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача яхлитлаштириш чоғида муҳимлик тамойили бузилмаган пайтгача аниқлик даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларда субъектнинг молиявий ҳолати, операцияларнинг натижалари ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва беғараз тасаввур ҳосил қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугалланганлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўлиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изчиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Агар хўжалик юритувчи субъект операциялари тавсифида муҳим ўзгаришлар ёки ҳисоботни тақдим этиш шаклини таҳлил қилиш ҳисоботни тақдим этиш шаклини ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан далолат бермаса, молиявий ҳисобот моддаларини тақдим қилиш ва тасниф этиш сақланиб қолиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Вақти-вақти билан катта миқдордаги харид қилиш ёки чиқиб кетиш ёки субъектни операцион фаолиятининг тавсифида айрим бошқа муҳим ўзгаришлар ёки молиявий ҳисоботнинг шарҳи молиявий ҳисоботларни бошқача тақдим этиш мақсадга мувофиқлигига олиб келади. Бундай ҳолларда хўжалик юритувчи субъект муҳимлик ва қиёсийлик принципларига риоя қилиш ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши керак. Хўжалик юритувчи субъект қайта кўриб чиқилган тузилиш узоқ давр давомида сақланса ёки муқобил тақдим этишнинг афзаллиги равшан бўлса, фақат шундай ҳоллардагина молиявий ҳисобот тақдим этишни ўзгартириши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз вақтидалик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Агар ахборот ўз вақтида тақдим этилса, у фойдали ҳисобланади. Агар молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, улар ўзининг фойдалилигини йўқотади. Ҳисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект мазкур БҲМСнинг 62 — 65-бандларида кўрсатилган муддатларда молиявий ҳисоботни тузишга қодир бўлиши керак. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида тақдим этишга қодир эмаслиги сабаби сифатида фойдаланилмаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисобот эълон қилиш «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Агар ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш унинг ҳамма жиҳатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдинроқ қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг талабларини қандай қилиб яхшироқ қаноатлантиришни ҳал этиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиниши бўлмаслиги керак, бошқа БҲМСларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Даромадлар ва харажатлар моддалари ўзаро ҳисобга олиниши мумкин эмас, фақат қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47.1. БҲМС буни талаб қилади ёки рухсат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47.2. Фойда, зарарлар, шунингдек бундай операциялар ва ҳодисалар билан боғлиқ харажатлар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим эмас. Уларнинг тақдим этилиши операцияларнинг ёки бир хилдаги битимлар гуруҳининг моҳиятини энг яхши тарзда акс эттирса, бундай суммалар умумлаштирилиши ва нетто-асосда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, шунга қарамай хўжалик юритувчи субъект муҳимлик принципига асосланиб, молиявий ҳисоботларга изоҳларда бу миқдорларни очиб кўрсатиш эҳтиёжини қараб чиқиши керак. Масалан, агар бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларини «Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар» моддасида ташкил этилган захираларни даргумон қарзлардан чиқариб ташлаб акс эттириш кўзда тутилган бўлса. Лекин тушунтириш хатида дебиторлик қарзи суммаси ҳам, даргумон қарзлар бўйича ташкил этилган захиралар суммаси ҳам алоҳида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холислик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий ҳолатини, фаолиятининг молиявий натижаларини ва пул маблағларининг ҳаракатини холисона кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холислик принципига эришиш учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишда БҲМС ва бухгалтерия ҳисоби асосий принципларини қўллашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Фаолиятнинг хилма-хил турлари бўйича янгиликларни жорий этишнинг тезлиги ҳали бу бўйича БҲМС ишлаб чиқилмаган операциялар ва вазиятларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг холислигига хўжалик юритувчи субъект томонидан мазкур стандартга мувофиқ мустақил ишлаб чиқилиши керак бўлган ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўлланиш йўли билан эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Субъектнинг ҳисоб сиёсати мазкур стандартнинг 16 — 50-бандларида келтирилган принциплар асосида белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган махсус принципларни, конвенцияларни, тартиб ва амалий ёндашувларни ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСларни қўлланиш асосида тузиладиган тарзда ташкил этилиши керак. Махсус талаблар бўлмаган тақдирда молиявий ҳисобот қуйидагича бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.1. Фойдаланувчилар эҳтиёжи учун аҳамиятли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2. Шу жиҳатдан ишончли бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2.1. Субъект фаолияти ва молиявий ҳолатининг барча натижаларини холисона кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2.2. Фақат юридик шаклдан иборат бўлмай, ҳодиса ва операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2.3. Бетараф (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2.4. Бетарафликка зарар етказмаган ҳолда эҳтиёткор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.2.5. Барча муҳим жиҳатлари тўла (тугалланган) бўлиши, яъни субъект хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.3. Фаолияти ўхшаш бошқа субъектлар молиявий ҳисоботи билан таққосланадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52.4. Тушунарли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Субъектнинг ҳисоб сиёсатини аниқ бир йўналиш (масала) бўйича шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузишда Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш керак.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Махсус ихтисослашган БҲМСлар мавжуд бўлмаганда субъект раҳбари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида раҳбар қуйидагиларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54.1. Бундай масалалар хусусида БҲМСнинг талаблари ва қўлланмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54.2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳар қандай бошқа ахборотни;
(54.2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54.3. Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун акс эттириш ва ўлчашнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган мезонларини;
(54.3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54.4. Капиталларнинг асосий жаҳон молия бозорлари қабул қилган тармоқ иш тажрибасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда субъект танлаб олган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади, ҳисобот йили давомида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда улар хўжалик юритувчи субъектнинг барча таркибий бўлинмаларида (жумладан, алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларида) уларнинг қаерда жойлашганидан қатъи назар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъект танлаб олган ҳисоб сиёсатини мазкур бандга мувофиқ молиявий ҳисобот биринчи марта эълон қилингунга қадар, лекин давлат рўйхатидан ўтиб юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай расмийлаштиради. Субъект танлаб олган ҳисоб сиёсати юридик шахс ҳуқуқини олган (давлат рўйхатидан ўтган) кундан бошлаб қўлланиш мумкин деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56.1. Субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56.2. Мулк эгалари алмашганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар бўлганда;
(56.3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56.4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши ва мазкур стандартнинг 55-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак.
(56.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил турдаги шаклларида аниқ идентификацияланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир саҳифасида иложи борича тўлиқ акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58.1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, бўйсуниши, идентификация рақами ва субъектни аниқлаш учун бошқа реквизитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58.2. Молиявий ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар гуруҳини ўз ичига оладими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58.3. Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинган давр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар ҳам ёритиб берилиши ва зарур бўлганда такрорланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59.1. Молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59.2. Молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик даражаси, масалан, рақамлар минглар ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар ҳисобидами ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври ва ҳисобот санаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ой ёки чорак учун тузилиши мумкин.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси ҳисобот даврининг сўнгги календарь куни ҳисобланади. Чунончи субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун 31 декабрь ҳисобот санаси ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун 1 январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобот даври ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62.1. Субъектнинг мулк эгаларига (давлат мулкини бошқаришга ваколатли органларга, иштирокчиларга, таъсисчиларга) — таъсис ҳужжатларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62.2. Давлат солиқ хизмати органларига — субъект рўйхатга олинган жойи бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62.3. Давлат статистика органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62.4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — бошқа органларга.
(62.4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги 15 февралдан кечиктирмай топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Вазирликлар, идоралар, бошқа бошқарув органлари ва айрим субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Субъект билан бир шаҳарда жойлашган маҳкамаларга молиявий ҳисоботни тақдим этиш вақти уни амалда тегишли жойга топшириш куни, бошқа шаҳардагилар учун эса почта корхонаси штемпелида кўрсатилган сана уни жўнатиш куни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботни тақдим этиш санаси дам олиш кунига тўғри келиб қолган ҳолларда тақдим этиш муддати дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия баланси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия балансининг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини тушуниб етишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий ҳолатини акс эттириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланма (жорий) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши керак. Мазкур стандартнинг 69 — 71-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилганда қўлланилади. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ахборотлар барибир ёритиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Хўжалик юритувчи субъект аниқ белгиланадиган операцион циклидан фойдаланиб товарлар ва хизматларни етказиб берганда, баланс ҳисоботидаги жорий ва узоқ муддатли активлар ҳамда мажбуриятларнинг алоҳида тасниф этилиши айланма маблағ сифатида доимо мурожаат қилинадиган соф активлар билан субъектнинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан жуда фойдали ахборот бўлади. Шунингдек у жорий операцион цикли давомида олиниши кутилаётган активларни ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам таъкидлаб кўрсатади. Субъект жорий ва узоқ муддатли активлари ҳамда мажбуриятларини алоҳида-алоҳида кўрсатса, бундай ҳолларда улар 69 — 76-бандларга мувофиқ тасниф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланма (жорий) активлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Активлар қуйидаги ҳолларда жорий актив сифатида тасниф этилиши керак, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69.1. Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва субъектнинг бир нормал ўтаётган операцион циклида уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69.2. Асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда сақлаб турилган бўлса ва ундан ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса. Бошқа барча активлар жорий бўлмаган активлар (узоқ муддатли активлар) сифатида тасниф этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Жорий активларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури хўжалик юритувчи субъект айланма капиталининг бир қисми сифатида намоён бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг нормал операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинган бўлади. Иккинчи тури операцион активлар ҳисобланмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб турилган ва уларни ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида сотиш кутилаётган жорий активлар сифатида намоён бўлади. Жорий активларга ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган захиралар ва дебиторлик қарзлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли — бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонликча пулга айлантириладиган молиявий активлар ҳисобига сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Операцион активларни узоқ муддатли ва жорий операцион цикл ўртасида тасниф этиш мақсадида бир йил ҳисобланади, агар фақат шу тармоқ ёки фаолият тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ ҳисобланмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли (жорий бўлмаган) активлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. 67-бандда талаб қилинган таснифлаш усулига асосланиб, субъектнинг жорий бўлмаган активлари қуйидаги активлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72.1. Субъект фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар, жумладан субъектнинг мулки, бинолари ва ускуналари, номоддий активлари, тараққиёт харажатлари ва гудвилл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72.2. Инвестиция мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қуйидагилар жорий мажбурият ҳисобланади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73.1. Ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида улар бўйича ҳисоб-китоб қилинса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73.2. Мажбуриятларнинг қолган моддалари жорий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Жорий мажбуриятларнинг тавсифи жорий активлар тавсифига ўхшаш. Кредиторлик қарзи, иш ҳақи, солиқлар ва бошқа операцион харажатлар бўйича қарзлар каби айрим жорий мажбуриятлар жорий активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади, чунки субъектнинг одатдаги операцион циклида фойдаланиладиган айланма капитални ташкил этувчи моддалар бўйича мажбурий ҳисобланади. Бундай операцион моддалар ҳатто ҳисобот санасидан бошлаб 12 ойдан ортиқ давр мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлсада, жорий мажбуриятлар кўринишида тасниф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Жорий мажбуриятларга ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида ҳисоб-китобни талаб этсада, операцион цикли нуқтаи назаридан уларни жорий ҳисобланишини аниқлаш қийин бўлган қуйидагилар ҳам киради: банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо билан боғлиқ бўлмаган бошқа кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли асосда айланма капитални пул билан таъминланадиган, фоизни тўлашни талаб қилувчи ва 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар узоқ муддатли (жорий бўлмаган) мажбуриятлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ҳисобот санасидан кейин 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган мажбуриятлар фақат қуйидаги шартларда жорий бўлмаган мажбуриятлар сифатида тасниф этилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76.1. Дастлабки муддат 12 ойдан узоқроқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76.2. Субъект мажбуриятни узоқ муддатли асосда қайта молиялаштиришни режалаштираётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76.3. Бу ният молиявий ҳисобот маъқуллангунга қадар тўлдириладиган қайта молиялаштиришга ёки тўловлар таркибий жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган битим билан қўллаб-қувватланса,.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган ҳар қандай қисқа муддатли қарз миқдори уни тақдим этишни қўллаб-қувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия балансига изоҳларда ёритиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг турли жиҳат реквизитларини акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши керак. Қуйидагилар бухгалтерия балансининг мажбурий элементлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.1. Моддий активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.2. Номоддий активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.3. Молиявий активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.4. Захиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.5. Дебиторлик қарзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.6. Пул маблағи ва пул эквивалентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.7. Кредиторлик қарзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.8. Ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.9. Фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77.10. Хусусий капитал ва захиралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Мазкур стандартда бухгалтерия балансини тақдим этиш зарур бўлган тартиб ёки шакл кўрсатилмайди. Бухгалтерия балансининг шакли алоҳида БҲМС «Бухгалтерия баланси»да келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. 77-банддаги мажбурий талаблар захираларни акс эттириш учун алоҳида сатрларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тахминий баҳолашдан кўпроқ даражада фойдаланиш орқали баҳоланиши мумкин бўлган мажбуриятлар захира ҳисобланади. Субъектни ва кредит берган ташкилотларни зарар оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилишни таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатлари ёки уставда захираларни ташкил этиш кўзда тутилади.
(79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар

80. Субъект тушунтиришларда қуйидагиларни ёритиб беришга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.1. Эълон қилинган акциялар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.2. Чиқарилган, ҳақи тўла тўланган, чиқарилган, лекин ҳақи тўла тўланмаган акциялар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.3. Акцияларнинг номинал қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.4. Йилнинг бошида ва охирида ҳақи тўланмаган акциялар сонининг камайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.5. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, афзалликлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қоплашга доир чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.6. Жамиятнинг ўзига, хўжалик юритувчи субъектга қарашли шуъба ва уюшган жамиятларига тегишли акциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.1.7. Опцион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган акциялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.2. Хусусий капиталдаги захиралар моҳияти ва мақсадлари баёни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80.3. Мажбуриятларда акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) йиғилишида расман маъқулланмаган дивидендларни (даромад) тўлаш учун суммаларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Субъект хусусий капиталдаги ўзгаришларни акс эттириши лозим ва бунда қуйидагиларни алоҳида кўрсатиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81.1. Давр бошида ва ҳисобот санасида жамғарилган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан давр учун соф фойда ва акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига тақсимланаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81.2. Хусусий капитал ва резервларни ҳар бир тоифасининг жорий суммасини даврнинг боши ва охирида ўзгаришларнинг миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот давридаги молиявий фаолиятини тавсифлайди ва бу фаолиятнинг турли жиҳатларини тушунишга имкон берадиган усул билан кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилиши керак бўлган ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги мажбурий элементлар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83.1. Тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83.2. Операцион фаолиятининг натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83.3. Молиявий фаолият натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83.4. Фавқулодда фойдалар ва зарарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83.5. Даврдаги соф фойда ёки зарар. Қўшимча сатрлар, сарлавҳалар ва якунлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг юз томонида БҲМСга мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда даромадлар ва харажатлар турлари ёки фаолият турлари бўйича таснифлаш йўли билан даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Харажатларни фаолият турлари бўйича таснифлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар харажатларнинг турлари бўйича қўшимча ахборотни, жумладан эскириш (амортизация) харажатларини, ходимларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни, хом ашё ва халқ истеъмоли товарларидан фойдаланиш харажатлари бўйича қўшимча ахборотларни ёритиб беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Хўжалик юритувчи субъект пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни БҲМС «Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот» га мувофиқ тақдим этишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. БҲМС «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш ва унга тегишли тушунтиришларни тақдим этиш бўйича талабларни белгилайди. Мавжуд оқим ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағини ва пул эквивалентларини хўжалик субъектининг эҳтиёжларига йўллаш қобилиятини баҳолаш имкониятини тақдим этишда фойдалидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда хусусий капиталнинг ҳаракати, резервларни шакллантириш, тўлаш учун ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни тузишдан мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда қуйидагиларни амалга ошириши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузишда ва ҳисоб сиёсатида танлаб олинган ва қўлланилаётган асос тўғрисидаги ахборот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90.2. БҲМС талаб қилувчи, молиявий ҳисоботнинг ҳеч бир жойида кўрсатилмаган ахборотни ёритиб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90.3. Молиявий ҳисоботда келтирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий ахборотни тақдим этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтиришлар таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Молиявий ҳисоботларга тушунтиришлар тизимли равишда тушунтириш хати кўринишида тақдим бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтиришлардаги ахборот молиявий ҳисоботда келтирилган тегишли моддаларга ҳавола этилган ҳолда тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Тушунтириш одатда шундай тузиладики, у фойдаланувчига молиявий ҳисоботларни яхшироқ тушунишга ва уларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботи билан қуйидагича қиёслашига ёрдам беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқлиги ҳақидаги ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.2. Ўлчов асоси ва бухгалтерия ҳисобида қўлланилаётган сиёсат тўғрисидаги ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.3. Молиявий ҳисоботларда келтирилган моддалар учун ёрдамчи ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.4. Қуйидагиларни ўз ичига олган бошқа ёритиб беришлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.4.1. Шартли мажбуриятлар, оддий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ёритиб беришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92.4.2. Молия билан боғлиқ бўлмаган ёритиб беришлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва бухгалтерия ҳисоби бобидаги махсус сиёсат ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботга изоҳлар олдидан алоҳида ҳисобот кўринишида тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатидаги ҳисоб сиёсати тўғрисидаги бўлим қуйидагиларни баён қилиб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94.1. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилган (қўлланилаётган) баҳолаш асоси (асослари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94.2. Молиявий ҳисоботларни аниқ тасаввур этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳисоб сиёсатининг ҳар бир махсус қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94.3. Ҳисоб сиёсатида бирор ўзгариш содир бўлганда тузиладиган тушунтириш ҳисоботи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган махсус ҳисоб сиёсатига қўшимча равишда ҳисоботдан фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда қўлланиладиган баҳолаш (бошланғич қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймат ва баланс қиймати) асосини (асосларини) англаш жуда муҳимдир. Бу принциплар кўп жиҳатдан узлуксизлик ва ҳисоблаш принципларига ўхшаш бўлиб, улар молиявий ҳисоботни тузишнинг асосини шакллантиради. Улар ана шу принциплардан баъзи ҳолатларда баҳолаш асосларини танлаб олиш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг биттадан ортиқ асоси қўлланилса, масалан, асосий воситаларнинг муайян турини баҳолашда битта асос қўлланилса, ўлчашнинг алоҳида асоси қўлланилган активлар ва мажбуриятлар тоифаси акс эттирилишини кўрсатиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ҳисоботдан фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беришнинг устуворлигини кўриб чиқишда раҳбарлар у хўжалик юритувчи субъектнинг хатарларини ва келгусидаги пул маблағи оқимини баҳолашга имкон беришини эътиборга олиши керак. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.1. Фойдани акс эттириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.2. Консолидациялаш принциплари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.3. Фаолият турларини уйғунлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.4. Биргаликдаги фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.5. Моддий ва номоддий активларнинг акс этиши ва эскириши (амортизацияси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.6. Жалб этилган маблағлар қийматининг капитализация қилиниши ва бошқа харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.7. Капитал қуйилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.8. Инвестиция мулки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.9. Молиявий инструментлар ва инвестициялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.10. Ижара;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.11. Тадқиқот ва тараққиёт билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.12. Товар-моддий захиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.13. Солиқлар, жумладан кечиктирилган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.14. Захиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.15. Ходимларни сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.16. Хорижий валютани ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.17. Фаолият турларини, жуғрофий сегментларни ва харажатларни сегментлар ўртасида тақсимлаш усулини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.18. Инфляцияни ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96.19. Ҳукумат субсидиялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ёритиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Хўжалик юритувчи субъект, агар бошқа молиявий ҳисоботларда ёритилмай қолган бўлса, қуйидаги ахборотларни ёритиб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқий шакли, таъсис этилган мамлакат ва рўйхатга олинган идоранинг юридик манзили (ёки амалий фаолият аниқ жойи, агар амалий фаолиятнинг манзили рўйхатга олинган идора манзилидан фарқ қилса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97.2. Хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолияти хўжалик муомалалари моҳиятининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97.3. Бош компания ёки гуруҳ бош компаниясининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97.4. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони.