Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги сайловчиларнинг манфаатларидан ва ҳудудларнинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, «Менинг боғим» лойиҳаларини танлаб олиш жараёнларини мувофиқлаштириш, мазкур лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда жамоатчилик ҳамда халқ вакиллари иштирокини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-56-сонли Фармонига асосан:
«Очиқ бюджет» ахборот порталидаги танловда ғолиб бўлмаган камида битта «Менинг боғим» лойиҳасини тегишли сайлов округидаги сайловчиларнинг манфаатларидан ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг танловига асосан ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси мазкур жараёнларни мувофиқлаштириши, «Менинг боғим» лойиҳаларининг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан парламент назорати олиб борилишини ташкил этиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 23 сентябрдаги 1330-V-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 9, 1102-модда, № 10, 1188-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 май,
2110-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 19 майдаги 2110-V-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган сўзлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг:
иккинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган сўзлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган сўзлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан Депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш жараёнларини такомиллаштириш, ҳамда ушбу соҳага самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ёки тавсиялар ишлаб чиқиш».
3. 6-банднинг:
иккинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган сўзлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган созлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган созлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида» деган созлар «ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида, шунингдек «Менинг боғим» лойиҳалари танловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.