07.04.2026 йилдаги ПФ-56-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда жамоатчилик ҳамда халқ вакиллари иштирокини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчилик ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш, уларни амалга оширишда янги механизмларни жорий қилишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Менинг боғим» лойиҳалари танловида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни сайловчилар манфаатлари ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари (кейинги ўринларда — депутатлар) томонидан ғолиб деб эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Менинг боғим» лойиҳаларини ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотига мос равишда шакллантириш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Менинг боғим» лойиҳалари доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш, уларни доимий парваришлаш, барпо этилган объектлар ҳолатини сифатли сақлашнинг янги амалиётини киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш жараёнларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокини йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги танловда ғолиб бўлмаган камида битта «Менинг боғим» лойиҳасини депутатлар томонидан тегишли сайлов округидаги сайловчилар манфаатлари ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, ғолиб деб эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси томонидан мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш, «Менинг боғим» лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб боришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси таклифларини маъқуллаш доирасида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Менинг боғим» лойиҳалари (кейинги ўринларда — лойиҳалар) доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш учун ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 60 фоиз маблағлар — «Очиқ бюджет» ахборот портали (кейинги ўринларда — портал) орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларни молиялаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 40 фоиз маблағлар — депутатлар томонидан тегишли сайлов округида ғолиб бўлмаган, лекин сайловчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда ғолиб деб эълон қилинган лойиҳаларни молиялаштириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) порталда депутатлар ташаббуслари асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) депутатлар томонидан ғолиб деб эълон қилинган лойиҳалар порталдаги «Депутат ташаббуси» саҳифасига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали киритилади ва бу лойиҳаларни молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) портал орқали шакллантириладиган лойиҳалар ва ҳар бир депутат томонидан бир мавсумда камида битта ғолиб деб эълон қилинадиган лойиҳани молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваригача миқдорни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) депутатлар ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун қўйиладиган талаблар Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган мезонлар асосида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бир лойиҳа доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил этишга бир гектаргача ўлчамдаги ер майдони ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Янги жорий этилаётган амалиётни дастлабки босқичда эксперимент тариқасида синаб кўриш мақсадида 2025/2026 йилги мавсумда портал орқали ўтказилган танловда етарлича овоз йиғилмагани сабабли ғолиб аниқланмаган туман ва шаҳарлардаги лойиҳаларни депутатлар томонидан сайлов округларидаги сайловчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда ғолиб деб эълон қилишга розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш, саралаб олиш, яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш ҳамда уларни сақлаш жараёнларини янада такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кадастр агентлиги ҳар йили 1 сентябрга қадар республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш ер участкалари, улар майдони ва манзили ҳақидаги маълумотларни инвентаризациядан ўтказиб, натижаларини Экология қўмитасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Экология қўмитаси ҳар йили 20 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тақдим этилган ер майдонларининг тупроқ таркибини ўрганади ва суғориш манбалари мавжудлигини аниқлаган ҳолда кўчат экиш учун яроқли майдонлар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил этишга мақбул ерларни аниқлаштириб, рўйхатини порталга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) депутатлар лойиҳа учун бўш турган ер участкалари рўйхатини шакллантиришда ўзининг тегишли ҳудуддаги сайловчилари манфаатларидан келиб чиқиб иштирок этиши мумкин бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) лойиҳалар доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш бўйича овоз бериш жараёнларини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Менинг боғим» лойиҳалари доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш учун танланадиган ер майдонларига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аҳоли томонидан яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш бўйича майдон манзили ҳамда расмларини кўрсатган ҳолда ташаббус билдириш амалиёти сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур масалалар бўйича аҳоли тарафидан ташаббус билдирилганда Экология қўмитаси томонидан 5 кун муддатда портал орқали ташаббус муаллиф(лар)ига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тегишли ер участкасида ташаббусни амалга ошириш имкониятлари (бўш турганлиги, аукционга чиқарилганлиги ёки қишлоқ хўжалигига мўлжалланганлиги каби маълумотлар) ва мақсадга мувофиқлиги (иқлим ва ҳудуднинг ўзига хослиги) ҳақида хабар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ташаббусни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда улар истиқомат қиладиган ёки рўйхатда турадиган ҳудудда овоз беришга чиқарилган ер участкалари ҳақида маълумот берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) лойиҳаларнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги рўйхати овоз бериш жараёнларига 15 кун қолганда жамоатчилик учун эълон қилинади ва рўйхатга аҳоли томонидан илгари сурилган ҳамда овозга чиқариш мақсадга мувофиқ деб топилган лойиҳалар ҳам киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) лойиҳалар учун ер участкалари рўйхатини шакллантиришда, биринчи навбатда, тегишли туман (шаҳар)лар марказидаги, аҳоли доимий гавжум бўлган ҳудудлардаги ҳамда кўп хонадонли уйлар атрофидаги бўш турган ер майдонларига эътибор қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) лойиҳалар доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) тегишли лойиҳа етарлича овоз йиға олмаганда, депутат томонидан ғолиб деб эълон қилиш учун етарли асослар бўлмаганда ёки лойиҳа қиймати ажратилган суммадан кам бўлган тақдирда, иқтисод қилинган маблағлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастуридаги, шу жумладан, тегишли ҳудуддаги бошқа лойиҳаларга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ер майдонларига қўйиладиган талаблар доирасида зарур инфратузилмани яратиш туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2025/2026 йилги мавсумдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ғолиб лойиҳалар доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини яратиш, парваришлаш, ўсимликлар касаллиги ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирлари Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизими ташкилотлари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) экилган дарахт ва бута кўчатларини парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини ташкил этишда тегишли туман (шаҳар) ободонлаштириш бўлимлари шартнома асосида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари доирасида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) бир ой муддатда лойиҳа доирасида порталнинг «Депутат ташаббуси» саҳифаси депутатларнинг шахсий электрон кабинетлари билан интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Кадастр агентлиги бир ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкалари, уларнинг майдони ва манзили ҳақидаги маълумотлар бўйича ахборот тизими «Яшил макон» электрон платформаси ва депутатларнинг шахсий электрон кабинетларига интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) лойиҳаларнинг экологик ҳолатини баҳолашда Экология қўмитасининг сўровига асосан икки ҳафта муддатда тегишли ҳудудда сув таъминоти тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисоб палатаси 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳлар орқали ғолиб бўлган лойиҳаларни қонунчиликка асосан молиялаштириш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш жараёнлари устидан қатъий назорат ўрнатсин ва ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб Экология қўмитаси ҳар ярим йилда туман (шаҳар)лар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат парклари ташкил этилиши ва парваришлаш жараёнлари юзасидан оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчиликка ахборот бериб боради, маълумотларни расмлар билан бирга расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказишни ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А. Раматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-56-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПФ-56-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг боғим» лойиҳалари доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш учун танланадиган ер майдонларига қўйиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ер майдонининг ўлчами 1 гектаргача бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли яшаш ҳудудига яқинлиги — Ер майдони аҳоли яшаш пунктлари ва унга туташ бўлган ҳудудларда бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рельефнинг қулайлиги — ер майдонлари текис, қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга яроқли бўлиши, ер тупроғи унумдор, шўрланмаган, кўчат экиш учун яроқли бўлиши, ер майдони табиий офатлар хавфи юқори бўлган ҳудудларда жойлашмаган бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экологик хавфсизлик — ер майдони саноат корхоналари, чиқиндилар полигони, автотрассалар ва бошқа ифлосланиш манбаларидан хавфсиз масофада жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғориш тизимини ташкил этиш имконияти мавжудлиги — суғориш учун ерости ёки ерусти сув манбаларига уланиш имконияти мавжуд бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳуқуқий мақомининг аниқлиги — ер участкаси маҳаллий ҳокимлик захирасида бўлиши ҳамда баҳсли ҳолатларга эга бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Муҳандислик коммуникацияларига яқинлик — электр таъминоти, сув тармоқлари ва ёритиш тизимларини ўрнатиш имконияти мавжуд бўлиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Магистрал муҳандислик тармоқларига яқин жойлашмаган бўлиши — газ, нефть, юқори кучланишли электр тармоқлари, магистрал сув қувурлари ҳудудидан ўтмаган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилиш чиқиндилари билан ифлосланмаган бўлиши — ер сатҳида бетон, асфальт, металл ва бошқа қурилиш чиқиндилари мавжуд бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мавжуд дарахтларни кесиш талаб этилмаслиги — лойиҳани амалга ошириш мавжуд соғлом дарахтларни йўқ қилишни тақозо этмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер майдонлари ўтган йилларда лойиҳа бўйича яшил боғ ва яшил жамоат парклари барпо қилинмаган маҳаллалар ҳудудларидан танланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ер майдонларини «Янги Ўзбекистон» массивлари ҳамда кўп хонадонли турар жой мажмуалари ҳудудларидан танлашга устуворлик берилиши.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2026 й., 06/26/56/0324-сон)