1-ИЛОВА
Т/р | Талаблар рўйхати ва мазмуни |
1. | Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги Давлат қабул комиссияси далолатномасининг мавжудлиги. |
2. | Давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларида (далолатнома, тавсияномалар маълумотномаси) таклиф этилган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилгани. |
3. | Объект меъёр талабларига асосан ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминлангани. |
4. | Объектда мавжуд бўлган ёнғин ўчириш техникаларининг (мотопомпа) техник ҳолати ва ёнғин ўчириш анжомлари билан тўлиқ жиҳозлангани. |
5. | Бино ва иншоотлар ёнғин автоматикаси тизими билан жиҳозлангани ва созлиги. |
6. | Ишчи хизматчилар статик электр токи ҳосил қилмайдиган махсус кийим бош билан таъминлангани. |
7. | Объектда амалдаги стандартга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бўйича белгилар (огоҳлантирилувчи билдиришномалар ва расмли тасвирлар билан ифодаланган ахборот стендлар) ўрнатилгани. |
8. | Ёнғинга қарши сув таъминотининг мавжудлиги ва ишчи ҳолатда бўлиш. |
9. | Раҳбар томонидан тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилгани ва барча ишчи-хизматчиларга таништирилгани, улар ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартибларини билишлари. |
10. | Раҳбарнинг буйруғи билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар тайинлангани. |
11. | Раҳбар томонидан тасдиқланган объект ҳудудидан одамлар ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси мавжудлиги. |
2-ИЛОВА
Талаблар рўйхати ва мазмуни | |
1. | Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини (кадастр, давлат рўйхатдан ўтганлиги) ва бошқа ашёвий ҳуқуқни (нотариал ва давлат рўйхатидан ўтганлиги) тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги. |
2. | Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида Давлат қабул комиссияси далолатномасининг мавжудлиги. |
3. | Шохобчанинг техник паспорти ва тасдиқланган технологик схемаси мавжудлиги. |
4. | Шохобча лойиҳаси «Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш» бўйича махсус лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилгани. |
5. | Шохобча лойиҳасига мутасадди корхона томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда буюртмачи корхона томонидан тасдиқлангани. |
6. | Шохобчада ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ҳамда бошқа ускуна ва жиҳозларнинг лойиҳага мувофиқлиги, назорат ва ўлчаш воситаларининг ҳолати ва метрология текширувидан ўтказилгани, маҳсулот сақловчи сиғимларни ташқи атмосфера таъсиридан ҳимоялангани. |
7. | Шохобчада ёқилғи миқдорлари бўйича ҳисоб-китоб тизими яратилгани ва ҳисоблаш ускунасининг яроқлилигини тасдиқловчи мутасадди корхоналар томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлиги. |
8. | Шохобчада белгиланган тартибда келишилган газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги*. |
9. | Шохобчада маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ваколатли корхона томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма (методика) мавжудлиги. |
10. | Шохобчада маҳсулотларнинг сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш кимё лабораторияси мавжудлиги ва уларни керакли синов, ўлчаш воситалари, стандарт намуналари билан таъминлангани ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан техник жиҳатдан малакалангани маъқулланган кимё лабораторияси билан тузилган шартномаларнинг мавжудлиги ҳамда сотиладиган ёқилғи маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари бўйича мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги. |
11. | Шохобчада ишлаётган муҳандис-техник ходимларнинг малакаси оширилгани тўғрисида гувоҳномалари мавжудлиги. |
12. | Нефть маҳсулотларини вагон-цистерналардан қабул қилиш учун боши берк темир йўлнинг мавжудлиги, вагон-цистерна ёки автоцистерналардан алоҳида-алоҳида қабул қилиб олишда технологик жиҳозлар билан таъминлангани, уларнинг лойиҳага мувофиқлиги.* |
13. | Шохобчада маҳсулотларни қабул қилиш ва тарқатишда қиздириш мослама ва қурилмаларнинг мавжудлиги.* |
3-ИЛОВА
Талаблар рўйхати ва мазмуни | |
1. | Хавфли ишлаб чиқариш объекти лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси мавжудлиги. |
2. | Хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш бўйича экспертиза хулосаси мавжудлиги. |
3. | Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси мавжудлиги. |
4. | Босим остида ишловчи сиғимлар паспортларининг мавжудлиги. |
5. | Босим остида ишловчи сиғимларда манометрларнинг ўрнатилганлиги ва метрология текширувидан ўтказилгани. |
6. | Босим остида ишловчи сиғимларнинг навбатдаги ички кўрик ва гидравлик синовдан ўтказилгани. |
7. | Назорат ўлчов асбоби циферблатида рухсат этилган ишчи босим, сарф ва ҳарорат ва бошқаларга мос бўлган шкалани бўлиб ўтувчи қизил чизиқ мавжудлиги. |
8. | Босим остида ишлайдиган сиғимларни ортиқча босимдан муҳофаза қилиш клапанининг паспорти мавжудлиги. |
9. | Босим остида ишлайдиган сиғимларни ортиқча босимдан муҳофаза қилиш клапанининг созлиги ва белгиланган муддатда текширилгани. |
10. | Муҳандис техник ходим, газ тўлдирувчи, оператор, газ хўжалиги бўйича ишчи-ходим ва чилангарларнинг хавфсиз иш юритиш усуллари бўйича ўқитилиб, аттестация ва даврий билим синовларидан ўтказилгани. |
11. | Босим остида ишловчи идишларнинг созлиги ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаш бўйича жавобгар шахсларнинг (муҳандис-техник ходим) тайинлангани тўғрисида буйруқ расмийлаштирилгани. |
12. | АГҚШ газ ўтказгичлари, сиғимлари (резервуар) ва ускуналарида ўрнатилган сақловчи пружинали клапанларнинг созлиги ва таъсир кучи, бир ойда камида бир марта, уларни қисқа муддатли очиб туриш йўли билан текширилгани. |
13. | Сиғимларнинг (резервуар) сақловчи ташлама клапанлари — 6 ойда камида бир марта, қолган ташлама клапанлар — жорий таъмирлашни ўтказиш пайтида бир йилда камида бир марта текширилгани. |
14. | Синашдан кейин клапанларнинг тамғаланишига, текшириш натижалари умумий қабул қилинган далолатнома шаклида расмийлаштирилгани ҳамда навбатдаги синов муддати кўрсатилган темирча (бирка) осиб қўйилгани. |
15. | Компрессор ва насосларнинг босими ҳайдаш йўлларидаги белгиланган ишчи босимидан кўтарилиб кетганда, электроконтактли манометрлар орқали электрдвигателларни автоматик равишда ўчириш тизимининг мавжудлиги. |
4-ИЛОВА
Талаблар рўйхати ва мазмуни | |
1. | Барча режалаштириладиган ишларни бажариш учун, хусусан, об-ҳавонинг ноқулай шароитларидан ҳимоя қилишни таъминлангани. |
2. | Оқава сувларни тўпланмаслиги учун шароитларнинг яратилгани. |
3. | Сиғимларнинг герметиклигининг таъминлангани. |
4. | Суюлтирилган углеводород гази сақланадиган сиғимлар ва қувурлардаги эҳтимолий чиқиш нуқталарини мунтазам текшириш ҳамда ёриқ ёки шикастланиш аниқланганда зудлик билан бартараф этиш чораларининг кўрилгани. |
5. | Омбор ҳудудида атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган моддаларнинг тупроққа ёки сув манбаларига тушишини олдини олиш учун тўсиқ ва изоляция чораларининг таъминлангани. |
6. | Омбор ҳудудида ер ости ва ер усти сувларини ифлослантирмаслик учун ёғин сувлари ва технологик оқоваларни тўплаш, тозалаш ҳамда нейтраллаш иншоотларининг мавжудлиги ва самарали ишлаши. |
7. | Сув ҳавзаларига ёки ер ости сув қатламларига суюлтирилган углеводород гази, нефть маҳсулотлари ёки бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг тушишини олдини олиш мақсадида гидроизоляцияланган захира ҳовузлар ва авариявий тўсиқ тизимлари ўрнатилгани. |
8. | Ҳосил бўлган ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этилгани ва ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши таъминлангани. |
9. | Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингани ва хулоса талабларининг бажарилиши таъминлангани. |
5-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати | |||
1-босқич | Фойдаланувчи | «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини АГТКШда ўрнатиш ва ишга тушириш учун интеграторга электрон шаклда электрон калит орқали имзоланган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни юборади. | Ўз ихтиёрига кўра | |||
2-босқич | Интегратор | «U-gaz» электрон тизими орқали юборилган аризани бепул асосда қабул қилади ва кўриб чиқади. Камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун фойдаланувчига қайтаради. | Уч иш куни давомида | |||
3-босқич | Фойдаланувчи | Аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда тизимга аризани қайта киритади. | Ўз ихтиёрига кўра | |||
4-босқич | Интегратор | Қайта киритилган аризани монеликсиз кўриб чиқади. Ижобий деб топилган тақдирда фойдаланувчига электрон тарзда шартнома ҳамда оферта юборади. | Бир иш куни давомида | |||
5-босқич | Фойдаланувчи | Оферта билан танишиб, тасдиқлагандан сўнг шартнома автоматик тарзда тузилади. | Ўз ихтиёрига кўра | |||
6-босқич | Интегратор | Шартнома расман тузилган кундан бошлаб «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасини ўрнатиш, ишга тушириш ва созлаш ишларини амалга оширади | Шартнома тузилгандан сўнг 5 иш куни ичида | |||
7-босқич | Ҳимояланган маълумотларни сақлаш, узатиш, тизимнинг хавфсиз ишлашини таъминлайди. | Доимий | ||||
8-босқич | Назорат қилувчи ваколатли органга (ҳудудий бошқармаларга) «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасининг барча функционал имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, доимий назорат ва мониторингни амалга ошириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш учун зарур шароитларни яратиб беради. | Шартнома тузилгандан сўнг |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати | |||
1-босқич | Интегратор | «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуасининг автоматлаштирилган мониторинг тизими орқали АГТКШларда Регламентнинг 18-бандида кўрсатилган қоидабузарликларни аниқлайди. | Доимий равишда | |||
2-босқич | Интегратор | Аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги реал вақт режимида назорат қилувчи ваколатли органларга ва фойдаланувчига электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади. | 1-босқич бажарилгандан сўнг дарҳол | |||
3-босқич | Фойдаланувчи | Йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш ва назорат қилувчи ваколатли органга мазкур қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгани тўғрисида электрон шаклда шахсий кабинет орқали тегишли хабарнома юборади. | Бир кун муддат ичида | |||
4-босқич | Назорат қилувчи ваколатли орган | Аниқланган қоидабузарликни белгиланган муддатда бартараф этиш чорасини кўрмаган ва назорат қилувчи ваколатли органга хабарнома юбормаган тақдирда, фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш ўтказади ҳамда тегишли чора кўради. | 5 иш куни ичида | |||
5-босқич | Назорат қилувчи ваколатли орган | Фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШга вақтинча табиий газ етказиб берилишини тўхтатиш бўйича электрон шаклда таъминотчига кўрсатма юборади. | Бир иш куни ичида | |||
6-босқич | Таъминотчи | Назорат қилувчи ваколатли органнинг кўрсатмасига мувофиқ фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда табиий газ таъминотини тўхтатиш чорасини кўради ва бу ҳақида назорат қилувчи ваколатли органни хабардор қилади. | Кўрсатмаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида | |||
7-босқич | Фойдаланувчи | Қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг назорат қилувчи ваколатли органга АГТКШнинг газ таъминотини тиклашга рухсат сўраб хабарнома юборади. | Ўз хоҳишига кўра | |||
8-босқич | Назорат қилувчи ваколатли орган | «U-Gaz» дастурий-аппарат мажмуаси орқали фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШда текшириш ўтказилган кундан кейинги даврда қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаган тақдирда, мазкур АГТКШнинг газ таъминотини тиклаш юзасидан таъминотчига электрон шаклда кўрсатма юборади ва бу ҳақида фойдаланувчини хабардор қилади. | Бир иш куни ичида | |||
9-босқич | Таъминотчи | назорат қилувчи ваколатли органнинг тегишли хулосаси асосида тайёрланган кўрсатмага мувофиқ фойдаланувчига тегишли бўлган АГТКШ табиий газ таъминотини қайта тиклайди. | Кўрсатмани олган вақтдан бошлаб 24 соат ичида |
6-ИЛОВА