17.06.2026 йилдаги ПҚ-230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.06.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул (ва шахсан жавобгар) этиб Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-230-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июндаги ПҚ-230-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги «в» — «к» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(в) «Сурхон-Агро» зонасининг ҳудудига киритилган ер участкалари Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорига асосан Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади. Бунда ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкалари, белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартирилгандан сўнг ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудининг мастер режаси (кейинги ўринларда — мастер режа) Дирекция буюртмачилигида ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) мастер режага асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) умумий фойдаланишдаги ер участкалари Дирекциянинг доимий фойдаланишида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) иссиқхоналар жойлаштирилиши назарда тутилган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилишидан олдин туман ҳокимлиги тасарруфига қайтарилади ва «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади, ушбу ерларда тасдиқланган мастер режада назарда тутилган иссиқхоналарни капитал иншоотлар ёки енгил турдаги қурилмалар (конструкциялар) шаклида қуришга (жойлаштиришга) ва ушбу иссиқхона мажмуаларидан ер участкасининг ижара ҳуқуқи билан бирга гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мастер режага асосан «Сурхон-Агро» зонаси ҳудудига киритилган ерларнинг контурлари сони, контур чегараси ва ер турига суғориладиган ерларнинг умумий ҳажмини сақлаб қолган ҳолда ўзгартириш киритиш ва ушбу ўзгартиришларни Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботга киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ҳар бир лот бўйича электрон онлайн аукцион савдолари дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари эгалари иштирок этадиган танлов асосидаги аукцион шаклида ўтказилади, ушбу савдоларда ўн беш кун ичида ғолиб аниқланмаган тақдирда, лотлар барча иштирок этадиган очиқ электрон онлайн аукцион савдоларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) электрон онлайн аукцион ғолиби Дирекция билан тўғридан-тўғри инвестиция битими тузиш ҳуқуқига эга бўлади, инвестиция битими тузилган пайтдан бошлаб ушбу битимнинг амал қилиш муддатига қадар «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлади, инвестиция битимида Дирекция билан умумий фойдаланишдаги ҳудудлар ва объектларни сақлаш учун қиймати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарори билан белгиланадиган миқдордаги йиғимни Дирекцияга тўлаш мажбурияти назарда тутилади, ушбу шартлар электрон онлайн аукцион натижалари бўйича тузиладиган ер ижараси шартномасида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) «Сурхон-Агро» зонаси иштирокчиларига иссиқхоналарни саноатлаштирилган плантациялар шаклида ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонида белгиланган саноатлашган плантацияларни қўллаб-қувватлаш чоралари тўлиқ татбиқ этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Дирекция фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, асбоб-ускуналар, махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш ҳамда биносини жиҳозлаш, мастер режа ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармасидан 5 миллиард сўмдан маблағлар ажратилсин. Бунда Дирекциянинг ташкилий тузилмаси, ходимларнинг чекланган сони ва низоми Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тасдиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мастер режага асосан агрологистика маркази, ишчилар учун турар жой объектлари ҳамда умумий фойдаланишдаги инфратузилма объектларини барпо этиш учун зарур ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритсин. Бунда ушбу ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни ўн йил давомида тенг улушларда бўлиб тўлашга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Сурхон-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш учун ажратиладиган ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳалла фуқаролар йиғини номи

Контурлар сони

Ер участкасидан фойдаланувчи

Массивнинг жами ер майдони

Шундан:

Тоифаси ўзгараётган ер участкаси майдони

Тоифаси ўзгараётган ер участкаси контур рақами

Ер майдонининг ўртача бонитети бали

суғориладиган

бошқа ерлар

Олтин воҳа

63

Туман ҳокимлиги захирасида

940

857,7

82,3

27,2

971, 777қ

36,8

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2026 й., 07/26/230/0613-сон)