1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
1. | А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси |
2. | Ф.Ж. Пулатов | — | Солиқ қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Э.Ф. Гадоев | — | Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси (келишув асосида) |
4. | Ш.Х. Назаров | — | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси (келишув асосида) |
5. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. | Э.Г. Каримова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
7. | А.Ю. Мавлонов | — | Божхона қўмитаси раиси |
8. | А.Я. Хайдаров | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
9. | Д.А. Вахабов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
10. | Н.Ф. Каримов | — | Ўзбекистон аудиторлар палатаси кенгаши раиси |
11. | М.М. Тулаходжаева | — | Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси |
12. | Б.С. Набижонов | — | Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси бошқаруви раиси |
13. | М.М. Перпер | — | Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) раиси |
14. | А.З. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори |
15. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
16. | Лавозимига кўра | — | Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ олий мактаби ректори, Кенгаш котиби |
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Солиқ олий мактаби фаолиятини ташкил этиш | ||||||
1. | Солиқ олий мактабини (кейинги ўринларда — Олий мактаб) давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш. | Олий мактаб уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Бир ой муддатда | - | Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби |
2. | Олий мактабнинг Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш. | Олий мактаб Кузатув кенгаши таркибини шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда унинг бошқарув ва назорат бўйича ваколатларини белгилаш. | Муассисларнинг умумий йиғилиши қарори | Икки ой муддатда | - | Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
3. | Олий мактаб ва унинг таркибий тузилмаларини илмий салоҳият ва амалий тажрибага эга педагог кадрлар билан тўлдириш. | Олий мактабга иқтисодиёт тармоқларида, жумладан, солиқ соҳасида катта илмий-амалий тажрибага эга малакали мутахассислар, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини қўллай оладиган ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 август | - | Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби |
4. | Олий мактабда ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибини моддий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. | Олий мактабнинг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилари таркиби, шунингдек, ўқув-ёрдамчи ходимларига уларнинг иш натижаларига мувофиқ ҳар ойлик шахсий устамаларни ўрнатишнинг тартиби ва мезонларини белгилаш. | Ички идоравий ҳужжат | Икки ой муддатда | - | Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби |
5. | Олий мактаб битирувчиларини солиқ органларига ишга йўналтириш ва жойлаштириш тизимини жорий этиш. | 1. Олий мактаб битирувчиларини солиқ органларига ишга йўналтириш ва жойлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Олий мактаб битирувчиларини солиқ органларига ишга йўналтириш ва жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. | Ички идоравий ҳужжат | 2026 йил декабрь | - | Солиқ қўмитаси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги |
II. Ўқув-услубий фаолиятни ташкил этиш | ||||||
6. | Солиқ соҳасида мутахассисларни тайёрлаш жараёнларини ташкил этиш. | 1. Солиқ соҳасида таълим йўналишларини (мутахассисликларни) белгилаш. 2. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул параметрларини шакллантириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | - | Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
3. Таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талабларини инобатга олган ҳолда халқаро рейтингларда топ-300 таликка кирган олий таълим ташкилотларининг тажрибалари асосида ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш. | 2027 йил август | |||||
7. | Ўқув жараёнини рақамлаштириш. | 1. Олий мактабда масофавий таълимни ташкил этиш учун тармоқ ва сервер қурилмалари, тегишли зарурий қисмлар ва ускуналар, қурилмалар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ва ўрнатиш. 2. Олий мактаб ходимлари ва ўқув аудиторияларини замонавий компьютер, интерфаол панеллар, видео-конференцалоқа жиҳозлари, дастурий таъминотлар, офис техникалари билан таъминлаш. 3. Олий мактабни керакли алоқа, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан, унинг интернет тармоғига кенг полосали кириш билан таъминлаш. 4. «Электрон таълим» миллий тармоғига уланишини таъминлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил январь | Давлат бюджети ва Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
8. | Таълимнинг солиқ маъмурчилиги амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш. | 1. Солиқ тизимидаги дастурий маҳсулотлар ва автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ўқув-тренажёр версияларини яратиш ва Олий мактаб серверларига ўрнатиш. | Ички идоравий ҳужжат | 2026 йил 1 август | Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
2. Рақамли солиқ маъмуриятчилиги киберлабораториясини ташкил этиш, ўқув жараёнида шакллантиришга мўлжалланган «савдо нуқтаси», «хизмат кўрсатиш объекти», «ишлаб чиқариш корхонаси» каби вазиятли-имитацион ва виртуал полигонларни ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | |||||
9. | Фанларнинг ўқув-услубий таъминотини таъминлаш. | Ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил май | Давлат бюджети ва Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ олий мактаби, Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
10. | Таълим дастурларига халқаро ташкилотларнинг малака сертификатлари бўйича касбий кўникмаларини киритиш. | Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг малака сертификатлари бўйича махсус билимларни ўзлаштиришга доир фанларни жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил август | - | Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
11. | Олий мактабнинг Ахборот-ресурс маркази фондини шакллантириш ва электрон ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш имкониятини яратиш. | 1. Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш ва бойитиб бориш. 2. Ахборот-ресурс марказини А. Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фонди (natlib.uz)га ва ягона электрон кутубхона тизими (unilibrary.uz)га бепул асосда улаш. 3. Соҳага оид хорижий олий таълим ташкилотларининг кутубхона фондига онлайн аъзо бўлиш ва уларнинг рақамли ресурсларидан масофавий фойдаланиш имкониятини яратиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил январь | Давлат бюджети ва Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
III. Сифатли илмий-тадқиқот фаолияти ва халқаро ҳамкорлик учун шарт-шароитлар яратиш | ||||||
12. | Олий мактабнинг Солиққа оид тадқиқотлар маркази фаолиятини ташкил этиш. | 1. Солиққа оид тадқиқотлар маркази фаолиятини белгиланган вазифалар асосида йўлга қўйиш. 2. Тадқиқот марказини илмий ва амалий тажрибага эга бўлган етук олим ва мутахассислар билан жамлаш. 3. Фаолиятни амалга ошириш учун зарур жиҳозлар ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил 1 октябрь | - | Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби |
13. | Олий мактабнинг илмий-амалий журналини таъсис этиш. | 1. Талабалар, мустақил изланувчилар ва амалиёт ходимлари учун илмий-амалий журнал таъсис этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2027 йил январь | - | Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби, Олий аттестация комиссияси |
2. Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган рўйхатга киритиш орқали журнални мунтазам равишда нашр этишни ташкиллаштириш. | 2027 йил январь | |||||
3. Журналнинг халқаро миқёсдаги мавқеини кўтариш мақсадида уни етакчи илмий базалар (РИНЦ, DOI, Web of Science Scopus)га босқичма-босқич киритиш, шунингдек, журналнинг алоҳида сонларини хорижий давлатларнинг нуфузли журналлари билан ҳамкорликда нашр этиш. | 2027 йил июнь | |||||
14. | Олий мактабда халқаро ҳамкорликнинг самарали тизимини яратиш. | Олий мактабда қуйидагиларни назарда тутувчи халқаро ҳамкорликнинг самарали тизимини яратиш: ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташини, халқаро (хорижий) илмий-амалий тадбирларда иштирок этишини мунтазам ташкил этиш; ўқув жараёнига юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш; таълим дастурларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш ва талабалар алмашинувини ташкил этиш; етакчи хорижий, шу жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар ва келишувларни тайёрлаш ва имзолаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | - | Солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Солиқ олий мактаби |
15. | Олий мактабнинг иқтидорли талабаларида илмий-таҳлилий салоҳиятни шакллантириш ва ривожлантириш. | Олий мактабнинг кафедралари ихтисослашувидан келиб чиқиб, илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек, «Ёш солиқчилар клуби»ни ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил ноябрь | - | Солиқ олий мактаби |
16. | Илмий даражали кадрлар тайёрлаш учун стажёр-тадқиқотчилик ва олий таълимдан кейинги таълим институтлари ҳамда фан доктори (PhD, DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этиш. | 1. Олий мактабнинг устувор илмий-тадқиқот йўналишларини аниқлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил 1 ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Солиқ қўмитаси, Солиқ олий мактаби |
2. Илмий даражали кадрлар тайёрлаш учун стажёр-тадқиқотчилик ва олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятини ташкил этиш. | 2027 йил 1 март | |||||
3. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш. | 2027 йил 1 май | |||||
IV. Олий мактабнинг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш | ||||||
17. | Олий мактабга ўз фаолиятини бошлаши учун моддий-техник воситаларни ажратиш. | Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли 3 ва 3а-уй манзилларидаги бино ва иншоотларни моддий-техник воситалари билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Олий мактаб балансига бепул ўтказиб бериш. | Комплекс чора-тадбирлар | Бир ой муддатда | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ олий мактаби |
18. | Олий мактабнинг моддий-техника базасини шакллантириш. | 1. Олий мактабнинг моддий-техника базасини шакллантириш ва харидларни амалга ошириш. 2. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: | Комплекс чора-тадбирлар | Икки ой муддатда | Давлат бюджети ва Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
ўқув жараёнини рақамлаштириш учун зарур техник параметрларга эга бўлган серверлар харид қилиш ва ўрнатиш; масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцалоқалар ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш; ўқув жараёнини рақамлаштириш ва масофавий таълимни жорий қилиш учун тегишли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ёки харид қилиш; Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш, Интернет тармоғига уланиш; Олий мактабнинг расмий веб-сайти ва саҳифасини яратиш; хизмат автотранспорт воситалари билан таъминлаш. | Режа асосида | |||||
19. | Олий мактабга ажратилган бино ва иншоотларни қуриш ва таъмирлаш. | 1. Бино ва иншоотларни таъмирлаш, зарур янги бинолар қуриш, жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Лойиҳа-смета ҳужжатлари | Икки ой муддатда | Давлат бюджети ва Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
2. Белгиланган тартибда тегишли бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, янги бинолар қуриш, жиҳозлаш, зарур мебель жамланмаси, компьютер техникалари билан таъминлаш чораларини кўриш | Тегишли шартномалар | Режа асосида | ||||
V. Ёшлар ўртасида молиявий саводхонлик ва солиқ маданиятини ошириш | ||||||
20. | Солиқларни тарғиб қилишга қаратилган кўрик-танловларни ўтказиш. | 1. «Солиқ билимдонлари», «Зукко талаба» кўрик-танловлари низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий ҳужжат | 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич | Давлат бюджети маблағлари | Солиқ қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Тасдиқланган низомлар асосида кўрик-танловларни иштирокчилар тоифаларига кўра (мактаб ўқувчилари, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари) алоҳида тартибда ташкил этиш ва ўтказиш. | Комплекс чора-тадбирлар | |||||