12.06.2026 йилдаги КСҚ-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНиНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди — раислик қилувчи М. Абдусаломов, судьялар К. Камилов, Ж. Балкибаева, К. Давлетова, Р. Исмайлов, А. Рахимов ва А. Рахмановдан иборат таркибда, Ш. Мажидов котиблигида, тараф вакиллари — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари М. Тиллабоев, бўлим бошлиғи О. Норбоев иштирокида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги мурожаати бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд судья А. Рахимовнинг маърузасини, тарафлар — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакилларининг тушунтиришларини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ва бошқа иштирокчиларнинг фикрларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (бундан буён матнда — Миллий марказ) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиб, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини кўра, адвокат шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида фаолият билан шуғулланиши мумкинлигини, бироқ мазкур нормада адвокатнинг тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларида шартномавий-ҳуқуқий асосда юридик хизмат ходими сифатида фаолият юритиши назарда тутилмаганлиги, уларнинг Конституцияда белгиланган юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари бузилаётганлигини баён этган ва «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 27-моддасига асосан Миллий марказ Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд мазкур масалани ўрганиб чиқиб, иш материалларини таҳлил қилиб, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш лозим, деган хулосага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, адвокат: илмий ва педагогик фаолият; Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидаги ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолият; патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолият; шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолият; ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатидаги фаолият; суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга ошириш бўйича адвокатлик фаолияти учун лицензия олган адвокатлар учун)дан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 16-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади (29-моддасининг биринчи қисми), Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши (65-моддасининг иккинчи қисми) белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 141-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади, адвокатурани ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасига кўра, адвокатура — ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонуннинг 5-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат: ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонунчилик юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар беради; ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузади; фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга оширади; жиноят ишлари бўйича суриштирув, дастлабки тергов босқичида ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этади; тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 6-моддасига асосан адвокат тегишли масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган барча органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига мувофиқ уларнинг манфаатларини ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 91-моддасига мувофиқ, адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан адвокат ўртасида ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзига ёки у тайинлаган шахсга юридик ёрдам кўрсатиш учун оддий ёзма шаклда тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, адвокатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолияти бошқа тадбиркорлик субъектларига, жисмоний ва юридик шахсларга, нодавлат нотижорат ташкилотларига юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида адвокатлик хизмати кўрсатишини, яъни уларнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатларини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисини матни мазмунидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида фаолият юритувчи адвокат мазкур ташкилотнинг ходими ёки давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланмаслигини тушуниш лозим. Шу маънода Қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги кўриб чиқилаётган банди адвокатнинг бошқа мулк шаклига асосланган тузилмалар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузишга монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисига асосан адвокатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши (29-модда) ва барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши (65-модда) тўғрисидаги нормаларига мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқилаётган масала бўйича суд мажлисида иштирок этган тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакилларининг фикрларига кўра, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд мажлисида иштирок этган Адлия вазирлиги вакилининг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасидаги ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг кафолатлари «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида мустаҳкамланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституцияга мувофиқлиги аниқланаётган Қонуннинг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисида адвокатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида фаолият юритиши мумкинлиги қайд этилган. Бунда, адвокатнинг асосий касбий фаолияти ҳисобланган адвокатлик фаолияти билан бирга шартномавий-ҳуқуқий асосда юридик хизмат фаолиятига жалб этилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 91-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Шунга кўра, адвокатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолияти бошқа жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида адвокатлик хизмати кўрсатиш фаолиятини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг фикрича, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги норма адвокатлар томонидан адвокатлик фаолияти доирасида фуқароларга ва мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахсларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига шартномавий асосда малакали юридик ёрдам кўрсатилишини инкор этмайди. Адвокатлар томонидан шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳеч қандай чекловларсиз малакали юридик ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур нормани ҳуқуқни қўллаш амалиётида бирор-бир жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқлари амалда бузилганлиги маълум эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий марказ мурожаатида «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган адвокатнинг давлат хизматида туриши мумкин эмаслиги ҳақидаги важ келтирилган. Ваҳоланки, Қонуннинг ушбу нормаси адвокатга давлат ташкилотларида штат бирликларида белгиланган лавозимда фаолият юритишни тақиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эътибор қаратиш лозимки, давлат хизмати деганда фақат давлат фуқаролик хизматидаги фаолиятни тушунмаслик керак. Чунки «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига асосан давлат фуқаролик хизмати — давлат хизматининг бир тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолият ҳисобланади. Бунда асосий жиҳат давлат фуқаролик хизмати — бу давлат хизматининг алоҳида турларидан бири эканлигидир. Давлат хизмати деганда давлат ташкилоти мақомидаги барча юридик шахслардаги, шу жумладан, давлат муассасаларидаги фаолият тушунилади. «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг олтинчи қисмида адвокатнинг бундай ташкилотлардаги штат бирликларида фаолият юритишига тақиқ қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан кўринадики, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисида белгиланган адвокатнинг шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолияти адвокатнинг давлат хизматида туриши тарзида талқин этилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки адвокат давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолиятини меҳнат шартномаси асосида эмас, балки шартномавий-ҳуқуқий асосда олиб бориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув бўлиб, унга мувофиқ ходим иш берувчининг манфаатини кўзлаб, ушбу келишувда белгиланган меҳнат вазифасини унинг раҳбарлиги ва назорати остида шахсан бажариш, ички меҳнат қоидаларига риоя этиш, иш берувчи эса ходимга шартлашилган меҳнат вазифаси бўйича иш бериш, ходимга иш ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва ушбу келишувда назарда тутилган меҳнат шароитларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодексининг 11-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг олтинчи қисмида қўйилган тақиқ ушбу Қонуннинг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисида белгиланган нормага тааллуқли эмас. Чунки адвокат давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этилади. Бунда иш берувчи ва адвокат ўртасида меҳнат муносабатлари юзага келмайди. Бундай муносабатлар фақат фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган шартнома асосида келиб чиқади. Тарафлар ўртасида меҳнат шартномаси тузилмайди. Бинобарин, ёлланган шахс ходим мақомига эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд кўрсатиб ўтилган ҳолатларни инобатга олиб, «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деган хулосага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 133-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми 1-банди, 69, 72 ва 82-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқ деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетаси, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор қатъий, унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас ва у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСҚ-4-сон