Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
«Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2514-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 йил 4 сентябрдаги 5 ва 46-сон «Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2514, 2013 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 537-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Миллий статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 июнь,
36-қ/қ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 май,
367-сон
Келишилди:
Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ
2026 йил 15 апрель
Миллий статистика қўмитаси раиси Б. ҲАМРАЕВ
2026 йил 13 апрель
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/2514-1/0585-сон)