1-ИЛОВА
Т/р | Асосий вазифалар | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул вазирлик ва идоралар |
1. | Бино-иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино-иншоотлар қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларини битта босқичда амалга ошириш мақсадида улар негизида Архитектура ва шаҳарсозлик талабларини белгилаш давлат хизматини жорий этиш. Мазкур талабларни бош режаси рақамлаштирилган аҳоли пунктлари бўйича инсон омилисиз (автоматик тарзда) шакллантириш. | Қурилиш соҳасида давлат хизматларини такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни кўзда тутиш: соҳага оид давлат хизматлари кўрсатиш (жумладан, лойиҳа ҳужжатларини келишиш) муддатларини кескин камайтириш, айрим жараёнларни мақбуллаштириш ва инсон омилини қисқартириш; соҳага оид давлат хизматларини кўрсатиш қоидалари, тартиб-таомиллар, талаблар ва жараёнлар юзасидан аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига сунъий интеллект орқали маслаҳат бериш амалиётини йўлга қўйиш; вилоят ва туман (шаҳар) бош архитекторларининг ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг фаолиятига оид янгича стандартлар (тартиб-таомиллар)ни белгилаш ҳамда ҳудудий тизим раҳбарлари фаолиятини баҳолаш бўйича янги тартибни жорий қилиш. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бош прокуратура (Самадов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. | Техник шартларни «битта ариза — бир тўлов — барча уланиш нуқталари» тамойили асосида бериш. | 1. Тегишли муҳандислик тармоқларидаги юкламалар, мавжуд захира ва уланиш нуқталари ҳақидаги маълумотларни географик ахборот тизими (GIS) шаклида рақамлаштириш. 2. Рақамлашган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш. 3. Техник шартларни бериш жараёнларини тўлиқ инсон омилисиз тизимга ўтказиш, бунда: янги тизим асосида техник шартларни бериш бўйича регламент (ёки йўриқнома) лойиҳасини ишлаб чиқиш; регламент (ёки йўриқнома)нинг белгиланган тартибда тасдиқлаш; тасдиқланган регламент (ёки йўриқнома) асосида техник шартларни бериш бўйича техник имкониятлар яратиш; техник шартларни бериш тизимини йўлга қўйишни назарда тутиш. | 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳрида, 2027 йил якунига қадар қолган ҳудудларда | Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (Абдухакимов), Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Кудбиев), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев), «Ўзтрансгаз» АЖ (Исаков), «Ўзсувтаъминот» АЖ (Суванкулов), Рақамли технологиялари вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
3. | Қурилишни бошлашга ва фойдаланишга рухсат беришда ортиқча талабларни қисқартириш. Шунингдек, пудрат ташкилотларининг натижага қаратилган фаолиятини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Қурилишни бошлашга рухсат беришда Инспекциянинг «nazorat.mc.uz» платформасига: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «my.mehnat.uz» платформасини интеграция қилиш орқали қурилиш объектига бириктирилган мутахассисларнинг меҳнат шартномалари ва буйруқларини; Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «sert.mc.uz» платформасини интеграция қилиш орқали қурилиш қатнашчиларининг малака сертификатларини; Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасининг «ekspertiza.mc.uz» платформасини интеграция қилиш орқали энергия тежовчи қурилмалар ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш. 2. Қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсатнома беришда Инспекциянинг «nazorat.mc.uz» платформасини Божхона қўмитасининг «Яшил энергия» платформасига интеграция қилиш орқали объектларга ўрнатиладиган қуёш панеллари ҳақидаги ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш. | 2026 йил ноябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Адлия вазирлиги (Ташқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Объектларни муддатидан олдин фойдаланишга топширилган вақтга мутаносиб равишда тендер жараёнида пудратчи томонидан камайтирилган суммадан уни рағбатлантириш ва қўшимча рейтинг бали бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 4. Республика бўйича сертификат олган техник, муаллифлик ва ички назоратчилар рўйхатини «Шаффоф қурилиш» МАТда шакллантириш ва уларни баҳолаш (рейтинг) тизимини жорий қилиш. Бунда назоратчиларнинг иш самарадорлиги пасайганда рейтинг балларини камайтириш; умумий бали 55 фоиздан камайган тақдирда, сертификатини бекор қилиш ва сертификат олиш учун қайта ўқитиш; | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) | |||
баҳолаш рейтингида «аъло» натижа қайд этган назоратчиларга фаолиятида устуворлик бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил октябрь | |||
4. | Лойиҳанинг режавий тузилиши (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда, ушбу лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш жараёнида ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиётини бекор қилиш. | Бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда, ушбу бино лойиҳасини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиётини бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов) манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича қурилиш соҳасига боғлиқ тегишли малака даражасига (разряд) эга бўлган ишчилар сонидан келиб чиқиб, қурилиш-пудрат ташкилотига қўшимча рейтинг балларини белгилаш. | 1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори қурилиш соҳаси бўйича касблар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил сентябрь | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида қурилиш-пудрат ташкилотларида тегишли малака даражасига (разрядга) эга бўлган ишчилар мониторингини юритиш (даражани тасдиқловчи тегишли ҳужжат (сертификат)лар мавжудлиги асосида). | Ҳар чоракда | |||
3. Мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, тегишли малака даражаси (разряд) мавжуд бўлган ишчилар учун қурилиш-пудрат ташкилотига қўшимча балларни белгилаш (даражани тасдиқловчи ҳужжат (сертификат)ларни тегишли ташкилотларнинг ахборот-дастурий базаларидан интеграция йўли билан олган ҳолда). | Доимий | |||
6. | Қурилишда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига риоя этиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг қурилишда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси йўналишидаги муҳандислари ва ташкилот раҳбарларини (директор, директор ўринбосари, бош муҳандис ва б.) Компетенцияни ривожлантириш институтида ташкил этиладиган «Қурилишда хавфсизлик техникаси муҳандиси» ўқув курсларида ўқитиш ҳамда муваффақиятли тамомлаган мутахассисларга белгиланган тартибда махсус сертификат беришни йўлга қўйиш. 2. «Қурилишда хавфсизлик техникаси муҳандиси» ўқув курси бўйича берилган махсус сертификатни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда қурилиш-пудрат ташкилоти учун электрон рейтинг тизимида тегишли балл бериш тизимини жорий этиш. 3. Меҳнат инспекциялари тузилмаларида қурилишда хавфсизлик техникаси (ва маданияти) бўлинмаларини ташкил этиб (умумий штат бирликлари доирасида), уларга қурилишда хавфсизлик техникаси талабларига риоя этмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари устидан рейтинг балларига нисбатан жарима қўллаш бўйича тақдимнома (иқтисодий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) киритишни йўлга қўйиш. | 2027 йил январдан бошлаб | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Билим ва малакани баҳолаш агентлиги (Каримов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов) |
7. | Соҳага оид миллий нормативларни такомиллаштириш ва халқаро талаблар билан уйғунлаштириш. | 1. Темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш бўйича халқаро тан олинган Еврокодларни жорий этиш жараёнини якунлаш ҳамда унинг самарали имплементацияси учун 5 йил давомида бино ва иншоотларнинг темир-бетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашда муқобил норматив ҳужжат сифатида қўллаш. | 2026 йил якунига қадар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида АҚШ Миллий ёнғиндан ҳимоя қилиш уюшмаси (NFPA)нинг халқаро тан олинган меъёр ва стандартларини босқичма-босқич жорий этиш. | 2026 — 2028 йилларда | |||
3. Параметрик талабларга ва илғор халқаро тажрибага асосланган миллий қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни 2030 йилга қадар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига муқобил норматив ҳужжат сифатида босқичма-босқич амалга ошириш. | 2027 йил якунига қадар | |||
4. Қурилиш материаллари, бинолар ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларини тўлиқ қамраб олган ҳолда уларнинг хавфсизлигини тартибга солувчи техник регламентларни ишлаб чиқиш. 5. Миллий қурилиш нормалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, стандартлар ҳамда халқаро норматив ҳужжатларнинг миллий иловаларини маҳаллий илмий тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш. | 2030 йилга қадар | |||
8. | Ҳудудларга инвестицияларни жалб қилишни кучайтириш мақсадида консалтинг компаниялар ваколатини кенгайтириш. | 1. Ташаббускор консалтинг корхоналарини «invest.gov.uz» платформасида ваколатли консультант сифатида рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш ва уларни фаолиятидан ҳудудларда инвестиция жалб қилиш ҳамда қурилиш ишларини тезлаштириш. | 2026 йил июль | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов) |
2. Ваколатли консультантлар фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
9. | Вазирлик ва тизим ташкилотлардаги давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларни такомиллаштириш. | 1. Синов тариқасида ёрдамчи гуруҳидаги лавозимлар бўйича тузилган танлов комиссиялари раиси этиб тегишли департамент, бошқарма бошлиқларини белгилаш. 2. Танловларнинг суҳбат босқичида танлов комиссияси аъзолари томонидан номзодларга қўйилган балларни сунъий интеллект орқали баҳолаш тизими баллари билан таққослаб, инсон омилининг таъсирини таҳлил қилиб бориш. 3. Танлов комиссияси томонидан танлов ғолиби деб топилган номзодлар иш берувчи томонидан ишга қабул қилинишини мажбурий қилиб белгилаш. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Хусаинов) |
10. | Лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган ва қурилиши тугалланмаган объектларни солиқ солиш объекти деб ҳисоблаш муддатларини уларнинг мураккаблик тоифаларидан келиб чиқиб белгилаш тизимини жорий этиш. | Лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган ва қурилиши тугалланмаган объектларни солиқ солиш объекти деб ҳисоблаш муддатларини уларнинг мураккаблик тоифаларидан келиб чиқиб белгилаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Давлат буюртмачи хизматлари тизими фаолиятини рақамлаштириш, шунингдек. ушбу тизимни ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш. | 1. Давлат буюртмачи хизматлари тизими фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ва уларнинг фаолиятини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон кабинетларида кузатиш имконини яратиш. 2. Қурилиш-таъмирлаш ишлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган объектларни молиялаштириш манзилли рўйхатларини шакллантириш, янгилаш ва автоматик равишда келишиш тизимини жорий этиш. | 2026 йил якунига қадар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. Қуйидагилар бўйича таклифларни (жумладан, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини) Вазирлар Маҳкамасига киритиш: буюртмачи хизматлари ходимларини иш ҳақини ошириш (3 бараваргача) ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш; буюртмачи хизматларининг раҳбарлари, муҳандислари, техник назоратчилари ва бошқа масъул ходимлари масъулиятини кучайтириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан KPI жорий қилиш; объектларда юзага келган камчилик ва қўпол қоидабузарликлар учун пудрат ташкилоти масъуллари билан бир қаторда техник, муаллифлик ва давлат назоратчиларининг ҳам масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш. | 2026 йил август | |||
12. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик соҳасида иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш республика маркази фаолиятини самарали ташкил этиш. | 1. Марказни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни (тузилма, низом ва б.) тайёрлаш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Марказнинг фаолияти ташкил этиш, моддий-техника базасини яратиш ва сақлаш харажатлари учун (даромад манбалари тўлиқ шакллангунга қадар ёки улар тегишли харажатларни молиялаштириш учун етарли бўлмаган тақдирда) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан зарур миқдордаги маблағлар ажратиш. | Доимий | |||
13. | Ўзбошимчалик билан қурилиш олиб боришнинг олдини олиш. | Ҳокимлар ва уларнинг масъул ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) ноқонуний қурилишлар улушини камайтириш мезонини киритиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил якунига қадар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Хусаинов) |
14. | Ноқонуний қурилишларнинг барвақт олдини олиш чораларини кўриш. | 1. Ерга оид ҳуқуқ вужудга келган вақтдан бошлаб қурилишни амалга оширишнинг қонунда белгиланган тартибига риоя этиш тўғрисида огоҳлантириш (эслатма) бериш тартибини жорий қилиш. Бунда ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни (аукцион, олди-сотди шартнома, кадастр) расмийлаштириш жараёнида қурилишни бошлаш тартиби тўғрисида мулкдорга ягона идентификация тизими (OneID) орқали электрон огоҳлантириш (эслатма) юбориш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Аскаров) «Ўзсувтаъминоти» АЖ (Суванкулов) Автомобиль йўллари қўмитаси (Турсунов) |
2. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «online-mahalla.uz» тизимини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» МАТ билан интеграция қилиш орқали маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудуддаги янги қурилишлар ҳақида ваколатли органни тезкор хабардор қилиш тартибини жорий этиш. Бунда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз ҳудудларида бошланган янги қурилишлар тўғрисида ваколатли органни тезкор хабардор қилиш тизими яратилади. | 2026 йил ноябрь | |||
3. Тегишли тузилмалар ва ваколатли шахсларнинг фаолият йўналишларига оид ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил октябрь | |||
4. Ўзбошимчалик билан қурилган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларидан (электр, сув, йўл) узиб қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
15. | Давлат ва хусусий синов лабораториялари фаолиятини ягона рақамли платформага бирлаштириш. | 1. Синов лабораториялари бўйича ягона рақамли назорат тизимини жорий этиш: давлат ва хусусий лабораторияларнинг синов жараёнларини мувофиқлаштириш учун «Шаффоф қурилиш» МАТда ягона рақамли назорат модулини яратиш. Объектларда ўтказиладиган лаборатория синовларининг тури ва сонини белгиловчи синов дастурини жорий қилиш. Бунда мулкчилик шаклидан қатъий назар аккредитациядан ўтган барча лабораториялар учун объектлардаги бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг ҳар бир босқичида ўтказиладиган синовларни стандарт синов усуллари асосида амалга оширишни назарда тутувчи талаблар белгиланади. | 2026 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Ўзбекистон аккредитация маркази (Шарипов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
2. Синов дастурини белгилаб берувчи норматив ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | |||
3. Яратилган рақамли назорат модулига барча лаборатория синовлари натижаларини киритиш орқали улардан Инспекция назорат тадбирларида фойдаланиш имконини яратиш. 4. Хорижий давлатларнинг кўчма синов лабораторияларини ўрганиб, Инспекцияга ҳам кўчма синов лабораторияларини сотиб олиш ва фойдаланиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
5. Илғор хорижий давлатлардан замонавий кўчма синов лабораторияларини олиб келиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш, бунда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатиш. | 2026 йил август | |||
16. | Соҳада коррупция ҳолатларини олдининг олиш ва профилактикасини амалга ошириш. | 1. Инспекциянинг комплаенс назорат хизмати фаолиятида қурилиш жараёни иштирокчиларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларини эрта аниқлаш мақсадида «Сирли мижоз» механизмини жорий этиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил октябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов) |
2. Чоракда камида бир марта «Сирли мижоз» тадбирларини ўтказиб бориш. | Доимий | |||
17. | Қурилиш объектларида масофавий давлат назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, назорат тадбирларига сунъий интеллектни жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш, инсон омилини камайтириш. | 1. Шаҳарсозлик соҳасидаги норматив-техник ҳужжатларни такомиллаштириш: амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда бошқа норматив-техник ҳужжатларга қурилиш майдонларини мажбурий тартибда видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; объектнинг мураккаблик тоифасидан келиб чиқиб, видеокузатув тизимининг техник параметрларига (PTZ, IP-камера ва бошқалар) қўйиладиган минимал талабларни белгилаш; видеокузатув ва онлайн мониторинг тизимини жорий этиш бўйича ягона техник талабларни ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари таркибига видеокузатув тизимини ўрнатиш харажатлари киритилиши мажбурийлигини белгилаш. 3. Экспертиза органларига видеокузатув тизимига оид талаблар инобатга олинган лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш мажбуриятини юклаш. | 2026 йил октябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
18. | Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали қурилишни бошлашга рухсат бериш жараёнларида инсон омилини камайтириш. | Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юборилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш. Бунда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланишда тўлдириладиган сўровномадаги маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, номувофиқлик аниқланган тақдирда, уни бартараф этиш бўйича автоматик тавсия бериш назарда тутилади. | 2027 йил январь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Адлия вазирлиги (Ташқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юборилган аризаларни кўриб чиқиш жараёнига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш. | 2027 йил июль | |||
19. | Қурилиш объектларида сифатсиз қурилиш материаллари қўлланилишининг олдини олиш. | 1. Пудратчи томонидан юритиладиган кириш журналини «Шаффоф қурилиш» МАТда рақамлаштириш орқали объектга олиб кириладиган бетон ва пўлат прокати маҳсулотлари (конструкциялари) ҳамда тўлдирувчи элементларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини (сертификат, паспорт ва бошқалар) электрон шаклда юритиш тизимини жорий қилиш. Бунда объектга олиб кирилган бетон ва пўлат прокати маҳсулотлари (конструкциялари) ҳамда тўлдирувчи элементларнинг сифати ўрганилади. 2. Идоравий норматив ҳужжат лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш. | 2026 йил октябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов) |
20. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш. | Қонунчилик ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш: объектларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасиз қурганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш; қурилиш объектларида техник регламент ва (ёки) стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилмаган бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини қўллаганлик учун жавобгарликни белгилаш; ўзбошимчалик билан тўсиқ конструкцияларга ўзгартириш киритган ва туташ ер участкаларига қурилма қурган шахсларга нисбатан тўғридан-тўғри жарима қўллаш бўйича жавобгарликни белгилаш; эксплуатация муддати эллик йилдан ошган кўп квартирали уй-жойларнинг ихтисослашишини ўзгартириш ва реконструкция қилишни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш; кўп квартирали уйлардаги жойларни тоифасини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун қонунга зид рухсатнома берган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш. | 2026 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бош прокуратура (Самадов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | Сув йўқотилиши нормалари миқдорини камайтириш чораларини кўриш. | 1. Сув таъминоти ташкилотлари томонидан сув йўқотилишига оид ҳисоботларни рақамлаштириш ҳамда «Қурилишда давлат назорати» электрон платформасига интеграция қилиш. 2. Сув сарфи ва йўқотишлари ҳисобини юритишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш мақсадида сув иншоотлари ва асосий тармоқларига (кириш, чиқиш) электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларини ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | «Ўзсувтаъминот» АЖ (Суванкулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов) |
22. | Ўз биноларига эга бўлмаган ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларини замонавий бинолар билан таъминлаш. | 1. Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг бинога бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва таклиф ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
2. Ҳудудий бошқармалар учун бино қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида назарда тутиш. | 2027 йил январдан бошлаб | |||
23. | Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ҳисобварақ-фактураларда қурилиш материалларини ягона ўлчов бирлигига келтириш (конвертир) амалиётини жорий қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | Солиқ қўмитаси (Пулатов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
24. | Лойиҳа-қидирув, қурилиш-пудрат ва экспертиза ташкилотлари фаолиятини инсон омилисиз лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини жорий этиш. | 1. «Лицензия» ахборот тизими билан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ва бошқа тегишли ахборот-дастурий тизимларини ўзаро интеграция қилиш. Бунда қуйидагиларни кўзда тутиш: «Лицензия» АТ томонидан талабгор ташкилотга оид маълумотлар (юридик шахснинг тўлиқ номи, мутахассислар ҳақидаги маълумотлар, танланган лицензия тоифаси ва бошқалар)ни «Шаффоф қурилиш» МАТга интеграция орқали юбориш; «Шаффоф қурилиш» МАТда аризалар инсон омилисиз кўриб чиқилиб (зарур маълумотларни тегишли ахборот-дастурий тизимларидан интеграция орқали олган ҳолда), натижаси бўйича қабул қилинган қарорни талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юбориш. 2. Лойиҳа-қидирув, қурилиш-пудрат ва экспертиза фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия ва рухсатга эга бўлган ташкилотларнинг белгиланган талаб ва шартларга риоя этишини инсон омилисиз ўрганиш тизимини жорий этиш. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги (Шарипов), Солиқ қўмитаси (Пулатов) |
25. | Лойиҳа-қидирув фаолиятини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш техник топшириқларни тайёрлаш, лойиҳа ишлари қийматини белгилаш ва муаллифлик назоратини юритиш тартибларини такомиллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
26. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш. | Соҳада узоқ йилдан буён фаолият юритиб келаётган ходимларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги мутахассисликлари бўйича ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини Компетенцияни ривожлантириш институтида жорий этиш. Бунда ушбу дастурларни амалий кўникмаларга асосланган ҳолда ташкил этиш (таълимнинг турли шаклларида) ва белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом бериш. | 2027 йилдан бошлаб | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги (Шарипов), тегишли вазирлик ва идоралар |
27. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциясини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бинолар ажратиб берилишини таъминлаш. | Тошкент шаҳридаги бўш турган биноларни аниқлаш ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциясини жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил июль | Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов) |
28. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, ичимлик ва оқова сув, табиий газ ва электр энергияси таъминотига оид давлат хизматларини кўрсатиш бўйича натижадорликни таҳлил қилиш. | 1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, ичимлик ва оқова сув, табиий газ ва электр энергияси таъминотига оид давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ҳолатини таҳлил қилиш. | 2026 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев), «Ўзтрансгаз» АЖ (Исаков), «Ўзсувтаъминот» АЖ (Суванкулов), Кадастр агентлиги (Мирмаксудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Таҳлил натижалари асосида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ҳолати, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда бу борадаги мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини танқидий муҳокама қилиш. 3. Таҳлиллар ва муҳокамалар якунлари бўйича ҳисоботларни, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда бу борадаги мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июль | |||
29. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, жараёнларни рақамлаштиришни кенгайтириш ва бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида хизматларини кўрсатиш ва рухсат бериш жараёнларига оид масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари (буюртмачи хизматлари, девелоперлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари) вакиллари билан учрашув ва мулоқотларни ташкил этиш. | 2026 йил давомида (ҳар чоракда камида бир марта) | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Савдо-саноат палатаси (Вахабов), Бош прокуратура (Самадов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Кадастр агентлиги (Мирмаксудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тегишли ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан аниқ асосланган таклифларни умумлаштириб, тизимини янада такомиллаштириш, жараёнларни рақамлаштиришни кенгайтириш ва бюрократияни қисқартириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Мулоқот ва муҳокама якунларига кўра | |||
30. | Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий штаблар фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш. | 1. Республика ва ҳудудий штаблар фаолиятини танқидий муҳокама қилиш ҳамда унинг фаолият йўналишларининг аниқ чегараларини белгилаб олиш. Бунда асосий эътиборни тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва параллел лойиҳалаштириш асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган объектлар смета қийматининг асоссиз ошиб кетмаслик ҳолатларига қаратиш. 2. Республика ва ҳудудий штаблар фаолиятини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий қилиш. Шунингдек, уларнинг топшириқларига оид баёнларини ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2026 йил июль | Бош прокуратура (Самадов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
31. | Ҳудудларда автомобиль йўллари ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида фойдаланиладиган инерт материалларни (қум, шағал ва б.) яқин атрофдаги карьер ва дарё (сой) ўзанларидан олиш тартибини соддалаштириш. | Ҳудудларда автомобиль йўллари ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида фойдаланиладиган инерт материалларни (қум, шағал ва б.) яқин атрофдаги карьер ва дарё (сой) ўзанларидан олиш тартибини соддалаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил июнь | Вазирлар Маҳкамаси (Раматов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Турсунов), Экология ва иқлим ўзгаришлари миллий қўмитаси (Абдухакимов) |
32. | Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлари (жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар (кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно) бўйича босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни йўлга қўйиш. | Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлари (жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар (кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно) бўйича босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан тартибни белгилаш (тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни кўзда тутиш: қурилиш-монтаж ишларини объектнинг ҳар бир босқичи (қисми) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилгандан ва Инспекция томонидан рўйхатга олингандан сўнг режа-график асосида бошлаш; қурилиш-монтаж ишларини белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ олиб бориш жараёнларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан «Қурилишда давлат назорати» электрон платформасида мониторинг қилиб бориш; белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинмаган тақдирда, объектларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш ҳамда мутасадди шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини белгилаш. | 2026 йил июль | Бош прокуратура (Самадов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
33. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида аҳолига ва тадбиркорлар учун интеллектуал ёрдамчи вазифасини бажарувчи платформани (сунъий интеллект тизимида) яратиш. | Соҳа учун интеллектуал ёрдамчи вазифасини бажарувчи «Шаффоф AI» платформасини тўлиқ ишга тушириш. Шунингдек, тизимдаги барча тарқоқ сунъий интеллект лойиҳаларини ягона платформага бирлаштириб, қуйидаги асосий йўналишда фаолият юритишни таъминлаш: қурилиш ҳужжатларини интеллектуал таҳлил қилиш; фасадлар ва қурилиш майдонларини автоматик назорат қилиш; смета ҳужжатлари ва қурилиш ҳажмларини автоматик ҳисоблаш; фуқаролар ва тадбиркорлар учун 24/7 режимида ишловчи AI-маслаҳат хизмати. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) |
34. | Рухсат берувчи ҳужжатларнинг ва муҳандислик тармоқларига уланиш учун техник шартлар муддатини мураккаблик тоифаларидан келиб чиқиб белгилаш. | Рухсат берувчи ҳужжатларнинг ва муҳандислик тармоқларига уланиш учун техник шартлар муддатини мураккаблик тоифаларидан келиб чиқиб белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (Эшқувватов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев), «Ўзсувтаъминот» АЖ (Суванкулов), тегишли вазирлик ва идоралар |
35. | Банк кафолатини тақдим этиш тизимини соддалаштириш. | Халқаро тендерларда иштирок этиш учун оферентларга (маҳаллий лойиҳачи ва пудратчи) тегишли тижорат банкидан банк кафолати тақдим этиш тизимини танқидий таҳлил қилиб, ушбу жараёнларни соддалаштириш ва автоматлаштириш ҳамда талабларни енгиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил июль | Марказий банк (Ишметов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норкулов) |
2-ИЛОВА
« | |||||
4. | Инспекция тизимидаги синов лабораторияларини тўлиқ рақамлаштириш, уларни объектлар конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмларини халқаро стандартларга мувофиқ тўлақонли синовдан ўтказишни амалга оширувчи замонавий ускуналар билан таъминлаш. | 1. Синов лабораторияларининг иш фаолиятини, бериладиган синов баённомаларини ва барча ҳисоботларни рақамлаштириш. 2. Талаб этиладиган ускуналар рўйхатини шакллантириш. | Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2025 йил сентябрь | Инспекция (Эшқувватов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
3. Ҳудудий инспекцияларни замонавий синов лаборатория ускуналари билан таъминлаш. | 2026-2027 йиллар | ||||
». |