25.05.2026 йилдаги ПҚ-201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда баҳор-ёз мавсумидаги сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кўламини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йилдан бошлаб республика ҳудудларида 5 та сел-сув омборларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сел-сув омборларини қуриш ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ерларни ўзлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, «Агробанк» АТБ ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида илмий тавсия ва хулосалар асосида республика бўйича кичик сув захираларини барпо қилиш имконияти мавжуд бўлган 60 та ҳудуд аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2027 — 2030 йилларда қуриладиган сел-сув омборларининг манзилли дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, сел-сув омбори ва унинг иншоотлари, карьерлар ва қурилиш майдонига тушган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастур доирасидаги лойиҳаларга зарур ер участкаларини ажратиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Дастур доирасидаги лойиҳалар учун ер участкалари жамоат эҳтиёжлари мақсадида олиб қўйилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар белгиланган тартибда қоплаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ҳафта муддатда Оқтепасой сел-сув омбори қурилишини лойиҳалаштириш учун 2,0 млрд сўм миқдоридаги маблағлар жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарорининг 1а-иловасига асосан келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Дастур доирасида қурилиш ишлари учун зарур маблағларни тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан 2027 йил ва кейинги йиллар ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув хўжалиги вазирлиги Дастур доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) лойиҳа-қидирув ишларини сифатли ташкил этиб, лойиҳалаштиришда техник ечимлар халқаро тажриба ва илмий ёндашув асосида аниқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қурилиш ишларини қурилиш ҳудуди ён-атрофида яшовчи аҳолининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда замонавий талаблар асосида ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилояти Бахмал туманидаги Тангатопдисой ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Оқсоқотасой сел-сув омборлари қурилишини «Агробанк» АТБ буюртмачилигида ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қурилган сел-сув омборлари Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги фойдаланувчи ташкилотлар балансига беғараз топширилишини инобатга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар кўзда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сел-сув омборлари хусусий шерик ҳисобидан қурилади ҳамда хусусий шерик учун қуйидагиларга рухсат берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) сел-сув омборлари ҳимоя зоналарида белгиланган тартибда тасдиқланган мастер режа асосида туристик-рекреацион зоналарни ташкил этишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу ҳудудлар 49 йилга кейинчалик узайтириш шарти билан фойдаланиш учун тўловсиз асосда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) сел-сув омборлари сув ҳавзасида балиқчилик хўжалигини ташкил этишга ҳамда иншоотлар хавфсизлигига таъсир қилмайдиган бошқа даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат шериги сифатида сел-сув омборларини эксплуатация қилиш ҳамда улардаги сув ресурсларини бошқариш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Дастур доирасида Сув хўжалиги вазирлиги ташаббускорлигида давлат-хусусий шериклик асосида қуриладиган сел-сув омборларининг ҳимоя зоналарида барпо қилинадиган туристик-рекреацион зоналарни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари Давлат бюджети ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда республика ҳудудларида илмий тавсия ва хулосалар асосида аниқланган кичик сув захираларининг иқтисодий самарадорлиги ҳамда уларнинг қурилиш муддатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев — қарор ижросини самарали ташкил қилишга, лойиҳаларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилишига ҳамда натижадорлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари С. Садуллаев — Дастур доирасида зарур маблағлар белгиланган муддатларда ажратиб борилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари С. Самадов — маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-201-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 майдаги ПҚ-201-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 — 2030 йилларда қуриладиган сел-сув омборларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект номи

Дастлабки ҳисобий сиғими,

млн м3

Дастлабки ҳисобий қиймати,

млрд сўм

Молиялаштириш манбаси

Буюртмачи ташкилот

Лойиҳа ишлари бўйича

Қурилиш ишлари бўйича

Лойиҳа ишлари бўйича

Қурилиш ишлари бўйича

ЖАМИ

38,1

997

1.

Жиззах вилояти Бахмал туманида Тангатопдисой сел-сув омборини қуриш

2,4

202

«Агробанк» АТБ маблағлари

ДХШ асосида хусусий сектор маблағлари

«Агробанк» АТБ

Сув хўжалиги вазирлиги

2.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Ғиждувонсой сел-сув омборини қуриш

1,5

90

Республика бюджети

Республика бюджети

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

3.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Чоштепасой сел-сув омборини қуриш

0,6

65

Республика бюджети

Республика бюджети

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

4.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида Оқтепасой сел-сув омборини қуриш

26

365

Республика бюджети

Республика бюджети

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

«Самарқандсув-қурилишинвест» ДМ

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Оқсоқотасой сел-сув омборини қуриш

7,6

275

«Агробанк» АТБ маблағлари

ДХШ асосида хусусий сектор маблағлари

«Агробанк» АТБ

Сув хўжалиги вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-қидирув ва лойиҳа ҳужжатларига асосан объектларнинг қувватига, қийматига ва амалга ошириш муддатига аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» АТБ буюртмачилигида объектларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилади, ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича масъул давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда келишувга кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳудудлари табиий мерос объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер майдонларига кирган ёки уларнинг муҳофаза зонасида жойлашган тақдирда, ушбу лойиҳа тегишли ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда мазкур иловага тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 07/26/201/0537-сон)