ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ҲУҚУҚИ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 8 апрелда 1336-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 346-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1336-1, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 27 октябрдаги ПФ–3342-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин..
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 март,
6/17-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 176-модда)