Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2021 11.05.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 924
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тушунтириш хати, 11.05.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 924
Кучга кириш санаси
21.05.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

2000 йил 27 апрелда

48-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси томонидан

2000 йил 24 апрелда

2000-51-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотларни сотиш пайтида товарга илова қилинган ҳужжатларда акциз маркаларининг рақамланишини акс эттириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш хати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 924]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тушунтириш хати Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссиянинг 2000 йил 3 февралдаги мажлиси 1-сон баённомаси 5-бандига биноан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона акциз маркаларини тегишлича сақлаш ва сарфлаш мақсадида махсус буйруқ чиқариб, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида моддий жавобгар шахсларни белгилайди ва улар зиммасига акциз маркалари тартиб рақамларининг навбатига риоя этган ҳолда ҳисоб юритиш юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий жавобгар шахс акциз маркалари ҳаракати (сақланиши ва сарфланиши) бўйича махсус журнал* (3-иловага* биноан) юритади ва унга қуйидагиларни қайд этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз маркалари тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдори ва қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган туркумда акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Акциз маркалари олинганда моддий жавобгар шахс махсус журналда* акциз маркаларини олиш квитанцияси ва буюртманома — ҳисоб-китоб (ДСИ масъул ходими тасдиқлаган ва банк ходими имзолаган) асосида тегишли ёзувни қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Акциз маркалари ишлаб чиқаришга (қуйиш цехига) топширилганда моддий жавобгар шахс ана шу журналда* акциз маркалари миқдори ва қиймати кўрсатилган талабномага (1-иловага* биноан) асосан, акцизланадиган маҳсулотни маркалаш учун ишлаб чиқаришга топширилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишлаб чиқаришда моддий жавобгар шахс ҳар бир иш сменасининг бошланишида ҳар куни махсус журналда* қуйидагиларни қайд этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришда (қуйишда) иш сменаси мобайнида ишлатилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич рақамини, иш сменаси охирида эса — пировард тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш сменаси охирида акциз маркалари қолдиқларининг бошланғич ва пировард тартиб рақамларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикастланган акциз маркаларининг тартиб рақамларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш жараёнида акциз маркаларидан фойдаланишда тартиб рақамларининг навбатига албатта риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш чоғида моддий жавобгар шахс ўша журналда* топширилган алкоголли маҳсулотнинг миқдорини ҳам, шишаларга ёпиштирилган акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини ҳам қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тайёр маҳсулот омбори мудири алкоголли маҳсулотни омборга кирим қилади ва махсус журнални* юритади, унда қабул қилиш санаси, маҳсулот миқдори, шишаларга ёпиштирилган акциз маркалари ҳар бир тури (номи)нинг бошланғич ва пировард тартиб рақами қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулот истеъмолчиларга юклаб жўнатилганида тайёр маҳсулот омборининг мудири ўша журналда*, шунингдек истеъмолчиларга топшириладиган юкхатда (2-иловага* биноан), хусусан, сана, истеъмолчининг номи, юклаб жўнатилган маҳсулот миқдорини, юклаб жўнатилган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир тури (номи)нинг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари, шунингдек, алкоголли маҳсулотни сотишни амалга оширувчи савдо корхоналари ишлаб чиқарувчи корхоналардан алкоголли маҳсулотни олганларида, бухгалтерия ҳужжатларида келиб тушиш санаси, етказиб берувчининг номи, сотилган маҳсулот миқдорини, олинган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этадилар. Шундай маълумотларни омбор мудири (моддий жавобгар шахс) махсус журналда* қайд этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулот истеъмолчиларга ишлаб жўнатилганида омбор мудири ўша журналда*, шунингдек харидорга топшириладиган юкхатда (2-иловага* биноан) юклаб жўнатиш санаси, истеъмолчининг номи, юклаб жўнатилган маҳсулот миқдорини, юклаб жўнатилган алкоголли маҳсулот шишаларидаги акциз маркалари ҳар бир турининг бошланғич ва пировард тартиб рақамини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: барча махсус журналлар рақамланиши (ҳар бир саҳифада), ип билан тикилиши ва ДСИ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус журналга хўжалик фаолиятининг ўзига хос жиҳатларига доир талабларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча устун ва сатрлар киритилиши мумкин.