20.05.2026 йилдаги ПҚ-193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштирилган хавфларни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳисобига бир йилда ўртача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) карантин остидаги маҳсулотларнинг бутлиги (идентификация) текширувлари сонини 30 фоизгача қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олиб кирилаётган фитосанитар хавф даражаси ўрта товарлар назоратига вақт сарфини ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқартириш ва хавф даражаси паст бўлган товарлар бўйича хавф профиллари асосида автоматик равишда карантин кўриги далолатномасини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) тадбиркорлик субъектларининг юкларини кўрик учун йўналтириладиган омборларда сақлаш харажатларини 60 миллиард сўмгача қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фитосанитария хавф даражаси қайта баҳоланган 119 та ТИФ ТН код остидаги товарларни карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мева-сабзавот маҳсулотларини ҳудудлараро ташишда сунъий тўсиқларга чек қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида жозибадорликни ошириш, маҳсулотларнинг хом узилиши ва сараланмаслигининг олдини олиш, сифатли қадоқлашга ўтиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига мослаштириш мақсадида карантин инспекторининг ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришдаги айрим функцияларини бажаришга кўмаклашувчи жамоатчи инспектор фаолиятини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан 2026 йил 1 августдан бошлаб карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария назоратини амалга оширишда хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизми (кейинги ўринларда — хавфларни бошқариш тизими) жорий қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) алоҳида ёндашув асосида ҳар бир давлат ва товарнинг карантин ва фитосанитар ҳолати таҳлил қилиниб, хавфларни бошқариш тизимида карантин остидаги маҳсулотлар доимий янгилаб туриладиган хавфлар профили орқали фитосанитар назорат учун танлаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хавфларни бошқариш тизими Қўмитанинг «E-Fitouz» ААТда шакллантирилади ҳамда Божхона қўмитасининг «Ягона дарча» БАТ билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади ва амалиётга жорий қилиш бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хавфларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва уни доимий техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) карантин остидаги маҳсулотларни хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олиш қуйидаги асосий мезонларга мувофиқ амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) карантин остидаги маҳсулотларнинг зарарли организмларни ташувчанлик хусусиятидан келиб чиқиб юқори, ўрта ва паст фитосанитар хавф даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) карантин остидаги маҳсулотдан фойдаланиш мақсадлари (экиш, истеъмол қилиш, қайта ишлаш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) маҳсулот ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинаётган давлатнинг фитосанитар ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) маҳсулотга ишлов берилганлик даражаси (хом, ярим тайёр, қайта ишланган ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) маҳсулот импорти назоратида карантин аҳамиятига эга зарарли организмларнинг аниқланганлик ҳолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) фитосанитар назорат ўтказишда хавфни бошқариш тизими фақат ҳужжатли текширувга йўналтирганда карантин остидаги маҳсулотлар учун берилган бир ариза асосида карантин кўриги далолатномаси автоматик равишда расмийлаштирилади. Бунда юк идентификация қилишга ва жисмоний назоратга йўналтирилмайди ва юк эгасининг хоҳишига кўра божхона омборларига жойлаштирилмасдан эркин муомалага чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратининг хавф профиллари ва мезонларига асосланган хавфларни бошқариш тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдан экспортгача бўлган жараёнларни такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2026 йилнинг август ойидан бошлаб синов тариқасида бир йил давомида 1-иловага мувофиқ мева-сабзавотларга ихтисослашган туманларда маҳсулотларни етиштиришдан экспортгача бўлган занжирда фитосанитар назоратни амалга оширишда карантин инспекторининг ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришдаги айрим функцияларини бажаришга кўмаклашувчи жамоатчи инспектор фаолияти йўлга қўйилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жамоатчи инспекторликка талабгорлар «Edukarantin.uz» платформаси орқали онлайн ўқув курсларида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қўмитада ташкил этиладиган танлов комиссияси хулосаси асосида онлайн ўқув курсларини тамомлаган талабгорлар билан Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари билан шартнома тузган талабгорларга Қўмита томонидан гувоҳнома, Қўмитанинг логотипи туширилган нимча, бош кийим (кепка) ва махсус жиҳозлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жамоатчи инспекторлар фаолиятини Қўмитанинг ахборот тизими орқали баҳолаш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) жамоатчи инспекторлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиққан ҳолда ушбу фаолият давом эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) жамоатчи инспекторлар фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда жамоатчи инспекторларнинг хулосаси асосида расмийлаштирилган ҳар бир ички фитосанитария сертификати тўловининг Жамғармага йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи уларга тўлов сифатида йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб олиб кирилаётган фитосанитар хавфи юқори бўлган карантин остидаги уруғлик ва кўчат маҳсулотлари фитосанитар назоратдан ўтказилгунига қадар уларни сақлаш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар (омборлар)га қўйилган фитосанитар талабларга мувофиқ бўлган жойларда сақланади, маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситаларида божхона омборларига туширилмаган ҳолда вақтинча сақлаш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда маҳсулот таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқ миқдорларининг импортчи давлатлар томонидан қўйилган талабларга мувофиқлигини аниқлашда маҳсулот етиштирилган экин майдони ҳамда ҳосил ҳажмидан келиб чиқиб аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса тақдим этилади ёки «Agrokoʻmakchi» мобиль иловасидаги «дала дафтари»га маҳсулотларни етиштириш давомида пестицидлардан фойдаланиш тўғрисидаги киритиб борилган маълумотлар инобатга олинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) аккредитациядан ўтган лабораториялар ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари тўғрисидаги маълумотлар Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маҳсулотлардан намуна олиш учун зарур бўлган сарфлаш материаллари ва намуналарни лабораторияларга етказиб бериш хизматлари хусусий сектордаги лабораториялар билан келишув асосида кўрсатилади ҳамда мазкур хизматларни кўрсатишда юзага келадиган ҳақиқий харажатлар лабораториялар томонидан белгиланган тартибда қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур банд ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2029 йил 1 январдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2029 йил 1 январга қадар ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган агрологистика марказлари ташкил қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўналишида тадбиркорларга енгилликлар бериш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 апрелдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мажбурий тартибда фитосанитария сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган айрим товарлар турлари белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур йўналишда назорат ва рухсат этиш тартиб-таомилларини халқаро амалиётга мослаштириш чора-тадбирлари доирасида назорат остидаги товарлар рўйхатлари янгиланиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Қўмита томонидан халқаро амалиётдан келиб чиқиб фитосанитария сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган товарлар рўйхати шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 июлга қадар хавфларни бошқариш тизимини жорий қилиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 15 июлга қадар хавфларни бошқариш тизимини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Қўмитанинг «E-Fitouz» ААТда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Божхона қўмитасининг «Ягона дарча» БАТ билан тўғридан-тўғри интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-193-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов тариқасида жамоатчи инспектор фаолияти йўлга қўйиладиган мева-сабзавот маҳсулотларига ихтисослашган туманлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани

2.

Андижон вилояти

Асака тумани

3.

Шаҳрихон тумани

4.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

5.

Вобкент тумани

6.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани

7.

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани

8.

Косон тумани

9.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

10.

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани

11.

Чуст тумани

12.

Самарқанд вилояти

Ургут тумани

13.

Иштихон тумани

14.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани

15.

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

16.

Шеробод тумани

17.

Тошкент вилояти

Паркент тумани

18.

Фарғона вилояти

Олтиариқ тумани

19.

Риштон тумани

20.

Хоразм вилояти

Боғот тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўналишида тадбиркорларга енгилликлар бериш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва аҳоли томонидан «Agrokoʻmakchi» мобил иловасидаги электрон «дала дафтари»ни юритиш тизимини жорий этиш.

Бунда қишлоқ хўжалиги фаолиятида шаффофликни таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот хавфсизлигини ошириш.

1. Халқаро талабларга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва аҳоли томонидан электрон «дала дафтари»ни юритиш бўйича график асосида ҳудудларда кўргазмали семинарлар ўтказиш.

2. Электрон «дала дафтари»га экин майдонларида амалга оширилган ишларини тизимли қайд этиб бораётган фермер, деҳқон, аҳоли ва томорқа хўжаликлари рейтингини юритиш.

2026 йил III чорак

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2.

Ҳудудларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига оид статистикаси юритилишини такомиллаштириш.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти статистикасини юритиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари бажарилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси билан бирдек масъул ҳисобланади ҳамда экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида (KPI) акс эттирилади.

2026 йил 1 июль

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси,

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

3.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларни импортчи давлатлар талаблари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларни маҳсулот таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқ миқдорларига импортчи давлатлар томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш.

2026 йил 1 июлдан бошлаб

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

4.

Сунъий интеллект асосида зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиш белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, ердан фойдаланувчиларга тавсиялар бериш тизимини жорий этиш.

1. Зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиш белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, босқичма-босқич электрон маълумотларни шакллантириш.

2. Зараркунандаларнинг ривожланиш, зарар етказиш, кўпайиш ва қишловга кетишига оид башоратларни ишлаб чиқиш.

3. Шакллантирилган маълумотлар асосида алгоритмлар орқали зараркунандаларни «Agrokoʻmakchi» мобил иловасида сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш тизимини жорий этиш.

2027-2028 йиллар

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Фанлар академияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

илмий-тадқиқот институтлари

5.

Хорижий давлатлар талабига мувофиқ экспортбоп экинлар учун сифатли уруғ тайёрлаш тизимини шакллантириш.

1. Ҳар бир ҳудудда мазкур ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос экспортбоп экинларни етиштириш учун талаб этиладиган экин турлари бўйича уруғларга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини шакллантириш.

2. Сифатли уруғлар ишлаб чиқариш учун инвесторларнинг инвестицияларини ва халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш.

2026 йилдан бошлаб

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

Ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришда жамоатчи инспектор фаолиятини амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришда карантин инспекторининг айрим функцияларини бажаришга кўмаклашувчи жамоатчи инспектор фаолиятини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

жамоатчи инспектор фаолиятини амалга оширувчи талабгорлар рўйхатини шакллантириш;

талабгорларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўқув курслар ташкил этиб, ўқитиш ва малакасини ошириш, уларга сертификат бериш ҳамда ички фитосанитария сертификатини расмийлаштириш учун хулоса бериш бўйича ишончномалар (Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раҳбари томонидан махсус гувоҳнома), QR кодли кийим-бош (нимча, логотипли кепка) бериш;

ҳар бир расмийлаштирилган ички фитосанитария сертификати учун Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилган тўлов суммасининг 50 фоизгача бўлган қисмини жамоатчи инспекторга тўлаб беришни назарда тутиш.

2026 йил 1 август

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

7.

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашган нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда экспортчи корхоналарнинг иштирокини таъминлаш мақсадида миллий стендларни жозибадор локацияларда жойлаштириш ҳамда кўргазмаларда корхоналарнинг самарали иштирок этишига кўмаклашиш.

1. Кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи салоҳиятли корхоналар рўйхатини шакллантириш.

2. Кўргазма ва ярмаркалар ўтказиладиган санадан камида бир ой олдин корхоналар вакиллари учун халқаро кўргазмаларда самарали иштирок этиш бўйича Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси томонидан қисқа ўқув семинар ташкил этиш.

Доимий

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси,

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ,

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда грантлар ҳисобидан асбоблар, техник воситалар ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шу жумладан:

серверлар, коммуникация ва тармоқ ускуналари;

дастурий таъминот;

сунъий интеллект моделлари учун видеокарталар (GPU);

замонавий компьютерлар;

скутерлар;

радио алоқа воситалари;

планшетлар;

лаборатория воситалари;

кинологларни ташиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари учун 2 та махсус автотранспорт воситаси.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси марказий аппаратига грантлар ҳисобидан 1 дона микроавтобус харид қилиш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш.

2026-2027 йиллар

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

9.

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарғиботини ташкил этган ҳолда уларнинг экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш.

1. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан хорижий импортчи корхоналар, дистрибьюторлар, савдо тармоқлари вакилларидан иборат делегацияни шакллантириб, Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. Бунда:

делегация таркиби ва ташриф вақти бўйича маълумотлар камида 10 кун олдин Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штабига тақдим этилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штаби делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи дастурини ишлаб чиқади ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналар билан учрашув ташкил этади.

2026 йилда

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

«Uzbekistan Airports» АЖ,

Савдо-саноат палатаси,

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси,

Озиқ-овқат саноати уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида экспортчи корхоналарга хорижий давлатларда тез кўмак бериш бўйича «call марказ»ларни ташкил этиш.

2026 йил август

3. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари доимий тарзда хорижий давлатларда фаолият юритаётган маҳсулотлар экспортида ҳужжатлар расмийлаштируви билан шуғулланувчи брокерлар рўйхатини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари импорти учун хорижий давлатларда ўрнатилган талаб, нотариф чоралар бўйича маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штабига тақдим этиш.

Доимий

10.

Божхона қўмитаси ва Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ахборот тизимлари интеграциясини янада такомиллаштириш.

1. «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида реэкспорт учун фитосанитария сертификатини расмийлаштириш имкониятини йўлга қўйиш.

Бир ой муддатда

Божхона қўмитаси,

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида экспорт учун фитосанитария сертификатининг электрон аризасини тўлдиришда барча маълумотлар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг «E-fito.uz» ахборот тизимида мавжуд бўлган ички фитосанитария сертификати рақами орқали (экспортчи номи, унинг манзили ва бошқа маълумотлари, импортёр номи, унинг манзили ва давлати, маркировкаси, шартнома рақами ва санаси, маҳсулот номи, миқдори, етиштирилган/ишлаб чиқарилган ҳудуд ва бошқа зарур маълумотлари) автоматик тўлдирилишини таъминлаш.

Доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-146-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига ихтисослаштирилган нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Халқаро кўргазма номи

Ўтказиладиган жойи

Кўргазма мавзуси

1.

«Gulfood»

Дубай

(БАА)

Озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси

2.

«SIAL»

Париж

(Франция)

Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси

3.

«Tutto Food»

Милан

(Италия)

Озиқ-овқат ва ичимликлар, истеъмол товарлари кўргазмаси

4.

«Food Istanbul»

Истанбул

(Туркия)

Озиқ-овқат кўргазмаси

5.

«World Food Moscow»

Москва

(Россия)

Озиқ-овқат кўргазмаси

6.

«Anuga»

Кёльн

(Германия)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси

7.

«IFE London»

Лондон

(Буюк Британия)

Озиқ-овқат кўргазмаси

8.

«Fruit Logistika»

Берлин

(Германия)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси

9.

«Food and Drink Malaysia by SIAL»

Куала-Лумпур

(Малайзия)

Озиқ-овқат кўргазмаси

10.

«Alimentaria Barcelona»

Барселона

(Испания)

Озиқ-овқат кўргазмаси

11.

«Asia Fruit Logistika»

Гонконг

(ХХР)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси

12.

«Americas Food & Beverage Show»

Майами

(АҚШ)

Озиқ-овқат кўргазмаси

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-465-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, мазкур штат бирликлари, истисно тариқасида, 2025 — 2027 йиллар учун жорий этилади ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан сақланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарорига 6-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

6.

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси марказий аппаратида ташкил этилган Марказий экспорт штаби фаолиятини 2025 — 2028 йилларда давом эттириш.

2. Марказий экспорт штабига бириктирилган хорижий тилларни ўзлаштирган фаол ёшларнинг иш ҳақи, республика ҳудудига ва хорижий хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларини қоплашга Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш.

2025 — 2028 йиллар

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-286-сон қарорига 4-илованинг 44 ва 45-позициялари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 21-бандидаги «30 кунгача узайтирилади» сўзларидан кейин «, бир календарь йилга карантин рухсатномаси берилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Фитосанитария хавфлилиги даражаси юқори ва ўрта бўлган карантин остидаги маҳсулотларга карантин рухсатномаси 30 кун муддатга берилади.

Айнан бир хил маҳсулотларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитария хавфлилиги даражаси паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга карантин рухсатномаси бир йилдан ошмаган муддатга бир маротаба берилади.

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 7-позициясидаги «ўн фоизи» сўзлари «йигирма фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 30-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

30.

Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

Қуйидагилардан:

импорт ва транзит карантин рухсатномалари, транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар

70

лаборатория таҳлиллари хизмати учун олинадиган тўловлар

100

зарарсизлантириш (фумигация) ишларини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар

100

кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар

70

халқаро, ички ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар

100

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тушган тушумлар

100

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2026 й., 07/26/193/0519-сон)