1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУғИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телефон алоқаси тармоғи операторлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, норматив ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидаги ҳуқуқий экспертизаси асосида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинган «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари» тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун ўтгандан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари» кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1997 йил 25 апрелдаги 154-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1997 йил 15 майда 339-сон билан рўйхатга олинган) «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий телефон алоқасидан фойдаланиш қоидалари» ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1997 йил 25 апрелдаги 156-сонли буйруғи билан тасдиқланган (1997 йил 15 майда 340-сон билан рўйхатга олинган) «Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасидан фойдаланиш қоидалари» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 16 сентябрдаги «Умумий фойдаланиш тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 260-сонли буйруғининг 1, 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 19 декабрдаги 359-сонли буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши идоравий телекоммуникация тармоқлари томонидан телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш, таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш, шунингдек мобил радиотелефон алоқа тармоқлари, маълумотлар узатиш ва IP-телефония тармоқлари томонидан хизматлар кўрсатишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент — телекоммуникациялар оператори ёки провайдери билан тузилган шартномага асосан телекоммуникациялар хизматларидан бевосита фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент линияси — телефон станциясидан абонентнинг телефон аппаратига борувчи, бутун узунлиги бўйича ўралган симлар жуфти;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент рақами — телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишда абонентга ажратиладиган рақам, телекоммуникациялар тармоғига уланган охирги (терминал) қурилма ушбу рақам бўйича идентификацияланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматларга абонент тўлов тизими — абонентнинг маълум (ҳисоб-китоб қилинадиган) вақт даври (ой, чорак, йил ва б.) учун тўловлари суммаси ҳақиқатда олинган хизматлар ҳажмига боғлиқ бўлмаган доимий миқдор ҳисобланадиган хизматларга ҳақ тўлаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик хизмат кўрсатиш тизими — телефон алоқаси хизматларидан фойдаланувчи томонидан чақирилаётган абонент рақамини мустақил териш йўли билан телефончининг ёрдамисиз ўрнатиладиган телефон боғланиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик телефон станция (бундан кейин — АТС) — телефон боғланишларнинг автоматик равишда ўрнатилишини таъминловчи телефон станция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарификация бирлиги — телекоммуникация оператори томонидан танланган тарификация тизимига боғлиқ бўлган (яхлит минутлар ёки даврий импульслар бўйича ҳисобланади) телефон боғланиш давомийлиги (сўзлашув)нинг ҳақ тўланадиган бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма хизмат кўрсатиш тизими — олдиндан буюртма берган ҳолда телефончи ёрдамида телефон боғланишнинг ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТС таъсир зонаси — ушбу телефон станцияси ёки подстанцияга киритилган магистрал, тақсимлаш тармоқларининг кабель (ҳаво) линиялари ва радиофойдалана олиш воситалари жойлаштирилган ҳамда ушбу ускуна ёрдамида телефонлаштирилиши мумкин бўлган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференц-алоқа — учта ва ундан ортиқ абонентга бир вақтда телефон орқали мулоқот қилиш имконини берувчи хизмат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик авария — сиғими 100 ва ундан ортиқ линияга эга бўлган телефон кабели ёки сиғими 100 ва ундан ортиқ рақамли станция ускунасининг шикастланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонентнинг шахсий ҳисобварағи — абонент томонидан фойдаланиладиган алоқа хизматлари учун ҳақ тўлашга мўлжалланган, алоқа хизматларидан фойдаланишда абонент томонидан киритиладиган ва сарфланадиган пул маблағлари тўғрисидаги пул эквивалентида ифодаланган ахборотдан иборат бўлган телекоммуникация операторининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар тизимидаги таҳлилий электрон ҳужжат;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий телефон алоқа — битта аҳоли пункти ёки маъмурий туман доирасида жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлараро телефон алоқа — Ўзбекистон Республикасининг турли маъмурий туманлари (шаҳар таркибидаги туманлардан ташқари) ҳудудида жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро телефон алоқа — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги телефон алоқаси хизматларидан фойдаланувчи ва бошқа давлат ҳудудидаги телефон алоқаси хизматларидан фойдаланувчи ўртасидаги телефон боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зудлик билан хизмат кўрсатиш тизими — абонентдан буюртмани қабул қилгандан кейин телефончи ёрдамида зудлик билан телефон боғланишнинг ўрнатилиши;
(3-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматларга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизими — маълум (ҳисоб-китоб қилинадиган) вақт даври учун абонент тўловлари суммаси ахборотни узатиш ва бошқа телефон алоқаси хизматларини олиш учун телефон тармоғи линиялари ва иншоотларидан фойдаланилган вақтга боғлиқ бўлган хизматларга ҳақ тўлаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон алоқаси хизматларидан фойдаланувчи (бундан кейин — фойдаланувчи) — телефон алоқаси хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланадиган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар тармоғи — битта ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимиль, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситаларининг жами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан ҳисоб-китоб тизими — ҳисоб-китоб тизими, бунда хизматлар фақат абонентнинг шахсий ҳисобварағида телекоммуникация операторининг тариф режаси билан белгиланган етарли маблағлар бўлганда тақдим этилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) асосан йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон тармоғи — аҳоли, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг телефон алоқаси хизматларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи АТС, коммутация узеллари, линиялари, каналлари, охирги (терминал) ускуналарининг жами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон боғланиш — иккита телефон аппарати ёки охирги қурилмалар ўртасида алоқанинг ўрнатилиши;
(3-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш техник имконияти (бундан кейин — Шартнома тузиш учун техник имконият) — АТСда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган технологик нормаларни ҳисобга олган ҳолда бўш рақамлар, абонент линияларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон алоқаси хизматлари — телекоммуникация оператори ва телекоммуникация хизматлари провайдерининг сўзлашувлар ва қўшимча хизматларни тақдим этишга доир фаолияти маҳсули.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Телефон алоқаси хизматлари телекоммуникация оператори, у томонидан ваколатланган шахс ёки телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан кейин — телекоммуникация оператори) ва абонент ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг шартнома бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари фақат қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда бошқа шахсларга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Телефон алоқаси хизматлари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган имтиёзлар ва афзалликларни ҳисобга олиб барча абонентлар учун хизмат кўрсатишнинг бир хил шароитларини таъминлаган ҳолда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инсон ҳаёти хавфсизлиги, Ўзбекистон Республикасида мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни ўтказишга тааллуқли хабарлар, шунингдек йирик авариялар, ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотиялар ва оммавий фалокатлар тўғрисидаги хабарлар мутлақ устуворликка эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар)да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги ваколатланган орган сифатида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда марказлаштирилган бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Телефон алоқасидан фойдаланиш, маълумот-ахборот ва бошқа хизматларни олиш учун телекоммуникация тармоғига абонент қурилмалари, телефон аппаратлари уланади, шу жумладан рақамни автоматик аниқлаш функцияларига эга телефон аппаратлари, маълумотлар узатиш ва телематик хизматлар ускунаси (телефакс, телетекс, видеотекс ва б.), радиотелефон алоқа воситалари, автожавоббергичлар, сигнализация қурилмалари уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация тармоғига Миллий сертификатлаштириш органи (Ўзстандарт) томонидан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган абонент қурилмасини улашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қурилмаси сифатида радиотелефонлар ёки бошқа радиоэлектрон воситалар (қуввати 10 мВт дан кўп бўлмаган симсиз телефонлар бундан мустасно) уланган ҳолда уларни эксплуатация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан ёки у томонидан ваколатланган органдан рухсат олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қурилмаси абонентлар томонидан ўз ҳисобларидан сотиб олиниши ва уларнинг мулки ҳисобланиши ёки телекоммуникация оператори томонидан шартнома шартларига мувофиқ ижарага берилиши мумкин. Кейинги ҳолатда абонент қурилмаси телекоммуникация операторининг мулки ҳисобланади, бунда абонент ушбу қурилма учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Умумий фойдаланиш тармоғидан кечаю кундуз фойдалана олиш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчилар билан бевосита ўзаро ишлайдиган телекоммуникация операторлари таркибий бўлинмалари (телекоммуникация оператори томонидан ташкил қилинган маҳаллий телефон тармоқларининг абонент бўлимлари ва ривожланиш цехлари, шаҳарлараро телефон станцияларининг абонент участкалари, сўзлашув пунктлари ва жамоа бўлиб фойдаланиш пунктлари, таъмирлаш бюроси, маълумот хизматлари, сервис хизматлари, телекоммуникация хизматларига ҳақ тўлаш пунктлари)нинг иш режимлари телекоммуникация операторининг ўзи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Фойдаланувчиларга кўрсатиладиган телефон алоқа хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Телекоммуникация оператори томонидан кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари универсал (асосий) ва қўшимча хизматларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Универсал телекоммуникация хизматлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Телекоммуникация оператори томонидан фойдаланувчиларга кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари рўйхати телекоммуникация операторига тегишли лицензия ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг техник имкониятлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Универсал телекоммуникация хизматларига тарифлар фойдаланувчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Телекоммуникация оператори томонидан қўшимча пулли ва бепул телефон алоқаси хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пулли қўшимча телефон алоқаси хизматлари қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телефон аппаратлари ва бошқа абонент қурилмаларини қайта ўрнатиш, қайта улаш (улаш схемасини ўзгартириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) параллел телефон аппаратларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғининг алоқа каналларини ва физик занжирларини ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маълумотлар узатиш хизматлари ва телематик хизматлар (электрон почта, факсимиль хабарларни узатиш хизмати, ахборот ресурсларидан фойдалана олиш хизмати ва ш.к.)дан фойдаланиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) телеграммаларни телефон орқали бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) чақирилаётган абонентда рақамни автоматик аниқлаш функцияларига эга телефон аппарати бўлганда маҳаллий телекоммуникация тармоғининг чақираётган абонент рақамини аниқлаш, шунингдек абонент талабига кўра ҳисоб тафсилотларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) абонент илтимосига кўра абонент рақамини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) чақирилаётган шахсга хабар қилган ҳолда шаҳарлараро, халқаро телефон боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) бошқа шаҳар (аҳоли пункти)даги чақирилаётган абонентнинг телефон рақами тўғрисидаги маълумотномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) шартномада белгиланган вақтда телефон боғланишни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) чақирилаётган шахс ҳисобидан шаҳарлараро телефон боғланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) телефонограммани узатган ҳолда абонент ўрнига сўзлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) конференц-алоқа.

14. Телекоммуникация оператори барча абонентларга қарздорлиги сабабли телефон алоқаси хизматлари узиб қўйилганда ҳам фойдаланувчилар томонидан тенг равишда шошилинч тезкор хизматлардан фойдаланувчиларга кечаю кундуз бепул чақириш имкониятини таъминлаш.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ўчириш ёрдами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 200-мх-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-8, 05.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1323-8/3523-сонон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез тиббий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоғининг авария хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бепул қўшимча телефон алоқаси хизматлари қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телефон тармоғининг таъмирлаш бюросини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чақирилаётган мамлакат ва чақирилаётган аҳоли пунктининг халқаро коди тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) автоматик телефон алоқадан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишни буюртма қилиш учун буюртма бериш хизматларини чақириш индекслари тўғрисида маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Қоидаларнинг 13, 15-бандларида кўрсатилган қўшимча телефон алоқаси хизматлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг норматив ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда телекоммуникация операторига тегишли бўлган телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг 15-бандида кўрсатилган бепул хизматлар рўйхати камайтирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартиби ҳамда шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси (бундан кейин — Шартнома)ни тузиш учун жисмоний шахслар телекоммуникация операторига ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ бланкнинг намунавий шаклидаги ёзма аризани, юридик шахслар — ихтиёрий шаклдаги талабнома-хатни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахслар аризани телекоммуникация оператори веб-сайтларининг интерактив хизматлари орқали юборишлари мумкин. Бунда электрон аризалар ёзма аризаларга тенглаштирилади ва белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шартномани тузиш тўғрисидаги ариза:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга тўлиқ лаёқати бўлган, яшаш жойида мунтазам рўйхатда турадиган ёки ушбу турар жойнинг эгаси ёки ижарага олувчи ҳисобланадиган жисмоний шахс томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс, шунингдек унинг филиали ёки ваколатхонаси томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар, болаликка ёки васийликка олганларнинг ёзма розилиги билан ариза ўн олти ёшга тўлган шахс томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ариза ушбу ҳудудда телекоммуникация тармоқлари хизматларини кўрсатиш лицензиясига эга исталган телекоммуникация операторига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг аризалари икки нусхада тўлдирилади ва телекоммуникация оператори томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризанинг биринчи нусхаси телекоммуникация операторида, иккинчи нусхаси — ариза берувчида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори веб-сайтларининг интерактив хизматлари орқали юбориладиган электрон ариза битта нусхада тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори фуқаронинг аризасини қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташкилотларда умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғига чиқа оладиган 8 дан ортиқ телефонларни ўрнатиш зарур бўлганда телекоммуникация оператори томонидан ариза берувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан муассасавий-ишлаб чиқариш автоматик телефон станция операторининг тармоғига ва уловчи линияларга уланиш учун техник шартлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Юридик шахснинг шартномани тузиш учун аризаси ёки талабнома-хати Шартномани тузиш учун техник имконият бўлганда, қуйидагилар мавжуд бўлганда белгиланган тартибда телекоммуникация оператори томонидан қондирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс учун — ариза берувчининг шахсини ҳамда кўрсатилган манзил бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда туришини (турган жойи бўйича ҳисобга олинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат ёки турар жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс учун — юридик шахснинг эгалик ҳуқуқи ёки ижарага олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза рўйхатга олингандан кундан бошлаб 10 кун ичида телекоммуникация оператори қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар қилиши керак.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир телекоммуникация операторининг ишлаш зонасидаги янги манзил бўйича ёки аввалги манзил бўйича янги шахс номига Шартнома тузилиши тўғрисидаги аризани қайта расмийлаштириш ҳуқуқига ариза берилган вақтда ариза берувчининг яшаш жойи бўйича белгиланган тартибда доимий ёки вақтинча рўйхатда турадиган (турган жойи бўйича ҳисобга олинган) ёки турар жойга ариза берувчи билан тенг эгалик ҳуқуқи бўлган шахслар эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш жойида доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган (турар жойи бўйича ҳисобга олинган) ёки Шартномани тузиш учун аввал берилган ариза рўйхатга олингандан кейин турар жойга эгалик ҳуқуқи берилган шахслар кўрсатилган аризани ушбу ариза рўйхатга олинган сана бўйича қайта расмийлаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган Шартномани янги шахс номига тузиш тўғрисидаги аризани қайта расмийлаштириш ариза берувчининг розилиги билан амалга оширилади, унинг кўчиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчи айнан битта телекоммуникация операторининг ишлаш зонасидан янги манзилга кўчганда унинг янги манзил бўйича навбати аввалги манзил бўйича қондирилмаган бўлса, Шартнома тузиш тўғрисидаги бирламчи аризаси телекоммуникация оператори томонидан қайд қилинган санаси бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шартнома оммавий ҳисобланади ва Шартномани тузиш техник имконияти бўлганда ва ушбу Қоидаларнинг 33-бандини ҳисобга олиб аризаларни бериш навбати тартибида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома икки нусхада тузилади ва томонлар тарафидан имзоланади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома томони сифатида намоён бўладиган ариза берувчи абонент мақомига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Абонент ва телекоммуникация оператори ўртасидаги шартнома муддатсиз ҳисобланади, агар Шартномада бошқаси белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жисмоний шахс билан Шартнома тузиш учун техник имкониятнинг йўқлиги кўрсатилган Шартномани тузиш учун техник имконият бўлган, аризани кечроқ берган бошқа жисмоний шахс билан Шартнома тузиш учун тўсиқ бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Телефон алоқа кабелларида бўш абонент линияларининг йўқлиги Шартномани тузишга тўсқинлик қилса, етишмайдиган алоқа линияларини ўтказиш бўйича қурилиш ишлари ариза берувчининг маблағлари ҳисобидан (у рози бўлганда), шу жумладан телекоммуникация оператори томонидан берилган техник шартлар асосида пудрат шартномасини тузиш йўли орқали ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тўлиқ ёки қисман ариза берувчининг ҳисобидан қурилган телекоммуникация воситалари ва иншоотлари техник хизмат кўрсатиш, беғараз фойдаланиш ёки мулкига телекоммуникация операторига берилиши мумкин. Телекоммуникация воситалари ва иншоотларини бериш тартиби ва эксплуатация қилиш шартлари ариза берувчи ва телекоммуникация оператори ўртасидаги шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қурилган телекоммуникация воситалари ва иншоотлари техник хизмат кўрсатиш, фойдаланишга ёки мулкига берилмаган бўлса, у ҳолда уларни эксплуатация қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ абонент томонидан мустақил амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ариза берувчи 27-бандда кўрсатилган ишларни унинг ҳисобидан бажарилишига рози бўлганда, ариза берувчи телекоммуникация операторига техник шартларни олиш учун ариза беради. Техник шартларни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан техник шартларнинг бажарилиши бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник шартларни сўралаётган параметрларда бериш имконияти бўлмаган ҳолларда телекоммуникация оператори 3 иш куни ичида асосланган рад жавоби ва рад этишнинг аниқ сабаблари ҳамда қонун ҳужжатларининг нормалари кўрсатилган ёзма жавобни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи телекоммуникация операторидан ёки телекоммуникация воситалари ва иншоотларини лойиҳалаштириш лицензиясига эга бўлган бошқа ташкилотдан олинган техник шартлар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларига буюртма бериш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи лойиҳа-смета ҳужжатларининг мустақил экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Томонларнинг келишувига кўра ариза берувчига телефон тармоғидан фойдалана олиш ишнинг бир қисмини ёки ҳаммасини бажариш учун техник шартлар берилиши мумкин, бунда Шартномада қурилишдан ташқари ишлар учун тўлов кўзда тутилади. Қурилишдан ташқари ишлар учун тўлов телефон тармоғидан фойдалана олиш учун тўловда кўрсатилган нормадан ошадиган материаллар сарфланганда телефон тармоғидан фойдаланилганлик учун тўловдан ташқари ундирилади. Бу ишлар учун ҳақ ариза берувчи томонидан материалларнинг нархи ва бажарилган ишлар бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Телефон тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш ишлари бажарилганидан кейин телекоммуникация оператори ариза берувчи билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Телефон тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш ишларини бажариш муддатлари техник имконият бўлганда ариза берилган кундан бошлаб 30 кунгача, техник имконият бўлмаганда, етишмайдиган алоқа линияларини ариза берувчининг ҳисобидан ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда — пудрат шартномаси тузилган санадан бошлаб 180 кунгача бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини телефон тармоғидан фойдалана олишларини таъминлаш ишлари 10 кун давомида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Фуқаролар, мансабдор шахслар, ташкилотларнинг айрим тоифалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникация тармоғидан фойдаланишни таъминлаш навбати ва хизматлардан фойдаланиш тартиби қисмида устунликлар белгиланиши мумкин. Фуқаролар, мансабдор шахслар, ташкилотлар айрим тоифаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Шартномани тузиш учун техник имконият бўлганда Шартномада айнан битта манзил ёки турли манзиллар бўйича бир нечта абонент рақамларининг ажратилиши кўзда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Абонентга унинг илтимосига кўра абонент қурилмасини техник имконият бўлганда ва қўшимча ажратилган тармоқ ресурслари учун тўлов киритилганда бошқа таъсир зонасидаги АТСга улаш имконияти тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Абонент худди ўша АТСнинг таъсир зонасидаги янги турар жойга кўчиб ўтганда унинг аризасига кўра ва Шартномани тузиш учун техник имконият мавжуд бўлганда абонент кўчиб ўтган уй бўйича қондирилмаган аризалар, шу жумладан бундай Шартномани навбатдан ташқари тузиш имтиёзларига эга шахслардан олинган қондирилмаган аризалар бўлишидан қатъи назар аввал ажратилган абонент рақамидан фойдаланиб Шартнома қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент АТС таъсир зонасидан ташқарида бўлган худди ўша телекоммуникация операторининг ишлаш зонасидаги янги яшаш жойига кўчганда унинг аризаси бўйича ва Шартномани тузиш учун техник имконият мавжуд бўлганда Шартнома янги абонент рақамини ажратган ҳолда қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган Шартномаларни қайта расмийлаштириш собиқ абонент сифатидаги тариф бўйича бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонентнинг янги турар жойи бўйича кўрсатилган Шартномани бажариш Шартномасини тузиш учун техник имконият мавжуд бўлмаганда Шартнома бекор қилинади, телекоммуникация оператори томонидан абонентга ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотнома берилади, ушбу маълумотнома кейинчалик янги яшаш жойи бўйича телефон тармоғидан собиқ абонент сифатидаги тариф бўйича фойдалана олиш тақдим этилиши учун ҳақ тўлашга асос бўлиб ҳисобланади. Унинг янги яшаш жойи бўйича навбати маълумотномада кўрсатилган телефонни топшириш санаси бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Абонент кўчиб кетган ҳолда абонент кўчиб кетгунча унинг яшаш жойи бўйича белгиланган тартибда доимий ёки вақтинча рўйхатда турадиган (турар жойи бўйича ҳисобда турадиган) ёки турар жойга абонент билан тенг эгалик ҳуқуқига эга бўлган исталган шахс, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган абонентлар Шартномани қайта расмийлаштириш ҳуқуқига эгадирлар. Юридик шахс билан Шартномани қайта расмийлаштириш юридик шахснинг номи ва/ёки реквизитлари ўзгарган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ворислик ҳуқуқи билан қайта ташкил қилинган (қўшилган, бирлаштирилган, ажратилган, ўзгартирилган) ҳолларда, шунингдек банк ёки юридик шахс ўзининг ташаббуси билан банк ва бошқа реквизитлари ўзгарган ҳолда амалга оширилади. Шартномани ўзгартириш ёки қайта расмийлаштириш тўғрисидаги келишув Шартномага ўхшаш шаклда бажарилади, агар қонун ҳужжатлари ёки Шартномадан бошқаси келиб чиқмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Телефонлаштирилган турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда ушбу турар жойда рўйхатга олинмаган ёки ушбу турар жойнинг абонент билан тенг мулкдорлари бўлмаган шахсларга ўтганда турар жойнинг собиқ эгаси бўлган абонент билан тузилган Шартнома бекор қилинади, янги мулк эгаси билан белгиланган тартибда Шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Телефонлаштирилган уй-жой жисмоний ёки юридик шахс томонидан юридик шахсга ижарага берилган ҳолда бир ой ичида ижарага берувчи билан Шартнома бекор қилинади ва ижарачи билан Шартнома тузилади, айни дамда ижарачи ҳар бир абонент рақами учун фойдаланганлиги учун ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартлар бажарилмаганда ижарага берувчининг телефони Шартномани бекор қилган ҳолда узиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара муддати ёки ижарага олиш шартномаси бекор қилинганда Шартнома тўлов тўламасдан ижарачининг номидан ижарага берувчининг номига қайта расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Телефонлаштирилган турар жой ижарага (иккиламчи ижарага) берилган ҳолда абонентнинг аризасига асосан Шартноманинг амал қилиш муддати ижарага (иккиламчи ижарага) бериш муддатига тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда телефонлаштирилган турар жойни ижарага (иккиламчи ижарага) олувчининг аризасига кўра у билан ижарага (иккиламчи ижарага) олиш муддатига Шартнома тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Абонентнинг аризасига кўра абонент рақамини бронь қилган ва аризада кўрсатилган бутун вақт даври учун абонент тўловини тўлаган ҳолда абонент қурилмаси телекоммуникация тармоғидан вақтинча узиб қўйилади ёки автоматик шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқадан фойдаланиш чекловлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Абонент телекоммуникация оператори томонидан кўрсатилган хизматлар учун ушбу телекоммуникация оператори олдидаги қарздорлигини тўлаш шарти билан исталган вақтда Шартномани бажаришдан воз кечишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Томонлардан бирининг талабига кўра Шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Янги АТС ишга туширилиши ва маҳаллий телефон тармоқларини реконструкция қилиш муносабати билан абонент рақамларини алмаштириш абонентларга автоматик қўнғироқ қилиш ёки ёзма хабарнома билан уларни камида 10 кун олдин ҳамда ахборотни 15 кун олдин телекоммуникация операторининг расмий веб-сайтида олдиндан жойлаштириш йўли орқали бепул бажарилади. Абонент рақамларини алмаштиришда имкон қадар рақамнинг АТС индексини белгиловчи биринчи рақамлари ўзгартирилиши ва эски абонент рақамида фойдаланилган кейинги рақамлар сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент рақамлари оммавий ўзгартирилганда телекоммуникация оператори камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш йўли билан абонентларни бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент рақамини алмаштириш Шартномага тегишли ўзгартиришларни киритиш йўли билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Мини-АТС, шунингдек бир нечта фойдаланувчилар томонидан бир вақтда фойдаланиш имконини берадиган бошқа абонент қурилмалари техник шартларга мувофиқ абонент ва телекоммуникация оператори ўртасидаги Шартнома асосида телекоммуникация тармоғига уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланиш автоматик хизмат кўрсатиш тизими, буюртма хизмат кўрсатиш тизими ва дарҳол хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Телекоммуникация оператори автоматик алоқа йўналишларининг борлиги, шаҳарлар кодлари тўғрисида ва автоматик телефон алоқадан фойдаланиш тартиби тўғрисида фойдаланувчиларни хабардор қилишга мажбур (оммавий ахборот воситалари, маълумот-ахборот хизматлари орқали, сўзлашув пунктларида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Буюртма хизмат кўрсатиш тизимида чақираётган шахсга буюртмани қабул қилиш вақтида шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишга берилган буюртмани бажариш муддати хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма чақираётган шахснинг ихтиёрига кўра ёки буюртманинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Буюртма бўйича шаҳарлараро телефон боғланиш тақдим этилиши керак бўлган вақт телекоммуникация оператори томонидан мустақил равишда белгиланади, аммо буюртма қабул қилинган пайтдан бошлаб ёки чақираётган шахс томонидан сўзлашув учун белгиланган вақтдан бошлаб бир соатдан ошмаслиги керак. Кўрсатилган вақт тугаши билан чақираётган шахснинг розилиги билан бажарилмаган буюртма ушбу Қоидаларнинг 54-бандига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади ёки бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртма бўйича халқаро телефон боғланиш тақдим этилиши мумкин бўлган вақт телекоммуникация оператори томонидан мустақил равишда белгиланади ва буюртмани қабул қилиш вақтида фойдаланувчига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақираётган шахснинг талаби бўйича буюртма хизмат кўрсатиш тизимида шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишлар буюртма қабул қилинган вақтдан бошлаб 30 минут (шошилинч буюртма) ичида тақдим этилиши мумкин. Шошилинч буюртмалар қабул қилинадиган йўналишлар рўйхати телекоммуникация оператори томонидан белгиланади ва фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишга буюртма хизмат кўрсатиш тизимида буюртманинг амал қилиш муддати чиқувчи станция учун маҳаллий вақтнинг соат 08 да тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телефон аппаратидан телефон аппаратига телефон боғланишлар учун — буюртма берилган кундан кейинги кунга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахсий телефон боғланишлар ва конференц-алоқа учун — буюртма берилган кундан кейин иккинчи кунга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро телефон боғланиш учун буюртманинг амал қилиш муддати яна 8 соатга узайтирилиши мумкин, агар бу тегишли станциялар ёки эксплуатация қилиш ва трафикнинг ўтиш вақтидаги фарқ сабабли зарур деб тан олинган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Шаҳарлараро телефон алоқа технологик жараёнларида ягона ҳисобга олиш-ҳисобот (технологик) вақт — маҳаллий вақт қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро телефон алоқада ҳисобга олиш-ҳисобот вақти Миллий алоқа маъмуриятларининг халқаро келишувлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Фойдаланувчиларга шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш техник имконияти бўлмаганда телекоммуникация оператори сўзлашувлар сони ва уларнинг давомийлигига чекловларни киритади, буюртма ва дарҳол хизмат кўрсатиш тизимида алоқа тўлиқ бўлмаганда — буюртмаларни қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига чекловлар киритилганлиги тўғрисида фойдаланувчи буюртмани қабул қилиш вақтида ёки буюртма ва дарҳол хизмат кўрсатиш тизимларида телефон боғланиш тақдим этилаётган вақтда хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқадан фойдаланишда узоқ муддатли чекловлар юзага келган ҳолда телекоммуникация оператори бу ҳақда оммавий ахборот воситалари, маълумот хизматлари ёки телекоммуникация хизматларидан оммавий фойдаланиш пунктларида эълон беришдан фойдаланиб фойдаланувчиларни хабардор қилиш чораларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Буюртма хизмат кўрсатиш тизимида телефон боғланишни тақдим этиш навбати сўзлашув тоифасига, буюртманинг шошилинчлигига ва келиб тушиш вақтига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телефончи ёрдамида тақдим этиладиган шаҳарлараро телефон сўзлашувларнинг қуйидаги тоифалари белгиланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай навбатдан ташқари ва алоҳида пароллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳукуматга оид;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оддий.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. «Ҳар қандай навбатдан ташқари» тоифаси бўйича сўзлашувлар фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ, амалдаги оддий тариф бўйича ҳақ тўлаган ҳолда абонент томонидан кўрсатилган исталган телефон бўйича бундай сўзлашувларни олиб бориш ҳуқуқидан фойдаланадиган мансабдор шахсларга тақдим этилади. Абонентнинг талабига кўра сўзлашувлар алоқанинг ишлаш жадвалини бузган ва қуйи тоифадаги бўлиб ўтаётган сўзлашувни узиб қўйган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. «Ҳар қандай навбатдан ташқари» тоифасидаги буюртмалар билан бир қаторда «Фалокат» пароли бўйича сўзлашувларга буюртмалар бажарилади. Ушбу пароль бўйича сўзлашувлар амалдаги оддий тариф бўйича ҳақ тўлаган ҳолда фойдаланувчи томонидан кўрсатилган исталган телефондан, шунингдек сўзлашув пунктидан тақдим этилади. Ҳалокатга учраган денгиз, дарё ва ҳаво кемаларидан хабарларни узатиш учун шаҳарлараро телефон сўзлашувларга тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Телекоммуникация операторларига шартнома асосида тўланган вақтинча амал қилувчи паролларни киритиш ҳуқуқи берилади. Пароллар бўйича буюртмалар оддий тоифадаги буюртмалардан олдин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. «Ҳукуматга оид» тоифасидаги шаҳарлараро телефон сўзлашувлари «Ҳар қандай навбатдан ташқари» сўзлашувларидан кейин алоқанинг ишини бузмасдан ва бўлиб ўтаётган сўзлашувларни узиб қўймасдан амалдаги оддий тариф бўйича тақдим этилади. Сўзлашувлар фақат бундай сўзлашувларни олиб бориш ҳуқуқи берилган мансабдор шахсларга ва фақат рўйхатга олинган телефонлардан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ҳеч бир бошланган сўзлашув телекоммуникация оператори томонидан узиб қўйилиши мумкин эмас, «Ҳар қандай навбатдан ташқари» тоифасидаги ва «Фалокат» пароли бўйича сўзлашувни тақдим этиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. Сўзлашув тугаганидан кейин фойдаланувчига узиб қўйилган сўзлашувни тугатиш имкони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Буюртма бўйича билдиришномали телефон боғланишлар сўзлашув учун белгиланган вақтни ҳисобга олиб. Сўзлашув учун белгиланган вақтни ҳисобга олган ҳолда тарифидан қатъи назар ушбу (буюртма) тоифадаги буюртмалар ичидан энг биринчи навбатда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишга буюртмани қабул қилишда дарҳол хизмат кўрсатиш тизимида абонент телефон гўшагини қўймасдан, шу заҳоти, амалдаги оддий тариф бўйича чақирилаётган абонент билан телефон орқали боғланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дарҳол хизмат кўрсатиш тизими техник воситаларнинг тайёрлик даражасига қараб киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Телекоммуникация операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) абонент қурилмасини телефон алоқа тармоғидан вақтинча узиб қўйиш йўли билан абонентнинг телефон алоқа тармоғидан фойдалана олишини тўхтатиб туриш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўланмаганда, бу ҳақда абонентни узиб қўйишдан камида 5 кун олдин телефон, ёзма ёки электрон хабар билан E-mail ёки SMS орқали хабардор қилган ҳолда;
(66-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент томонидан телекоммуникация операторига тегишли телекоммуникация ускунаси нормал ишлашининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган абонент қурилмасини эксплуатация қилиш қоидалари бузилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонентнинг телефон тармоғидан фойдаланишининг вақтинча тўхтатиб қўйилишига олиб келган бузилишлар бартараф этилгандан ва кўрсатилган хизматлар учун абонент томонидан тўлов киритилгандан, шунингдек абонент айби билан абонент қурилмаси ишламай турган вақт учун абонент тўлови киритилгандан кейин сутка давомида фойдаланишни тиклаш амалга оширилади. Бунда телефон алоқа тармоғидан фойдаланиш тикланганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қўйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ бир томонлама тартибда Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда оператор абонентга мазкур банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисида белгиланган усуллардан бири орқали камида 10 кун олдин хабар бериши керак;
(66-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фойдаланувчиларнинг айби билан телекоммуникация тармоқларида юз берган ҳодисалар натижасида унга етказилган зарар ўрнини қоплашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳаллий телефон тармоғи абонентлари ва шаҳарлараро телефон алоқа кодларининг маълумотномасини нашр қилишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Телекоммуникация оператори абонент розилигисиз алоҳида тўлов эвазига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар тақдим этилишини талаб қилиб туриб олишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Телекоммуникация оператори телекоммуникация воситалари ва иншоотларидан фойдаланиб у томонидан кўрсатилган, аммо айни дамда телефон алоқаси хизматлари бўлиб ҳисобланмаган хизматлар (масалан, қўриқлаш сигнализацияси, Интернет тармоғи хизматлари ва б.)га ҳақ тўланмаган ҳолда абонентнинг телекоммуникация тармоғидан фойдалана олишини тўхтатиб туришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Телекоммуникация оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз фаолиятини лицензия шартлари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) телекоммуникация тармоқлари бўйлаб узатиладиган телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарларнинг сирини сақлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фойдаланувчиларга телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартлари ва тартиби, шу жумладан хизматлар учун тарифлар ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) телекоммуникация тармоқларидан рухсатсиз фойдалана олиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) абонентларга Шартнома бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги, шунингдек хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ зарар ўрнини тўлдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Шартномада белгиланган муддатларда телефон алоқаси хизматларини кўрсатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) телефон алоқаси абонентнинг айби билан бузилмаган ҳолларда абонент томонидан таъмирлаш бюросига талабнома берилган вақтдан бошлаб талабнома ёпилган пайтгача абонент қурилмасининг бутун ишламаган вақти учун ҳар ойлик тўлов ҳисобланадиган барча телефон алоқаси хизматлари учун қайта ҳисоб-китоб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) буюртма бўйича шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқадан фойдаланганда ҳамда сўзлашувлар учун вақтбай тўлов тизими жорий қилинганда сўзлашувнинг минимал ҳақ тўланадиган давомийлигини абонентлар эътиборига етказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) абонентларни телефон тармоқларидаги йирик авариялар, уларни реконструкция қилиш тўғрисида ва ишларни тугатишнинг тахмин қилинган муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ўзининг расмий веб-сайтида хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) техник сабабларга кўра абонент рақамини алмаштириш тўғрисида камида 10 кун олдин абонентни тегишли тарзда хабардор қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) маҳаллий телефон алоқаси хизматларининг нархини ҳисобга олиш тизимининг ўзгарганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида камида уч ой олдин эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида янги тарифлар кучга киришидан камида 15 кун олдин универсал телефон алоқаси хизматларига тарифларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни нашр қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) абонент қурилмасининг узилишига олиб келган бузилишлар бартараф этилгандан, телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш қарздорлиги тугатилганда ва абонент айби билан абонент қурилмаси ишламаган вақти учун абонент тўлови киритилгандан кейин телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўланмаганлиги ёки абонент қурилмасини эксплуатация қилиш қоидалари бузилганлиги учун ўчирилган абонент қурилмасини бепул тармоққа улашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) фойдаланувчи билан муомала қилиш этикасига риоя қилиш, телефон орқали сўзлашувда ўз лавозимини, фамилияси ёки шахсий рақамини (таъмирлаш бюроси оператори, буюртма ёки дарҳол хизмат, маълумот хизмати ва ҳ. телефончиси) айтишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) ушбу Қоидаларни фойдаланувчилар эътиборига етказиш, шунингдек уларни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация операторининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Телекоммуникация оператори томонидан тақдим этиладиган ахборотда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телекоммуникация операторининг номи ва унинг таркибий бўлинмаларининг номи, улар жойлашган жой (почта манзили), боғланиш учун телефон рақамлари, расмий веб-сайти ва иш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фойдаланувчиларга кўрсатиладиган универсал (асосий) ва қўшимча (пулли ва бепул) телефон алоқаси хизматлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартлари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) телефон алоқаси хизматларини кўрсатишдаги чекловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар ва бу хизматларни кўрсатиш ҳамда ҳақ тўлашдаги имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) янги АТСни эксплуатацияга киритиш муддатлари ва мавжуд АТСлар абонент сиғимини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) маълумот, шошилинч тезкор хизматлар ва таъмирлаш бюросининг телефон рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) фойдаланувчи ушбу Қоидалар билан танишиши мумкин бўлган жой тўғрисидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ахборот шартномаларни тузишда оммавий ахборот воситалари, маълумот-ахборот хизматлари ёки телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш жойларида мижозлар билан ўзаро ишлар хизматлари орқали кўргазмали ва фойдаланиш қулай бўлган шаклда бепул абонентлар эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори шахсан мурожаат қилганда ҳамда телефон орқали сўзлашганда фойдаланувчининг талабига кўра телефон алоқаси хизматлари учун пулли ҳисоб-китоблар билан боғлиқ ахборотни бепул тақдим этишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
701. Телекоммуникация оператори ўз веб-сайтлари орқали тақдим этиладиган ахборотни ўз вақтида янгилашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Абонентларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Абонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз абонент қурилмасини ушбу Қоидалар ва қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда тармоққа улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрнатилган Қоидалар ва Шартномага мувофиқ телекоммуникация оператори томонидан ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) телекоммуникация оператори томонидан Шартномада келишилган шартлар бузилган ҳолда телефон алоқаси хизматларидан воз кечиш ва телекоммуникация оператори билан Шартномани бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) телефон алоқаси хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки тегишли сифатга эга бўлган хизматлар кўрсатилмаслиги натижасида етказилган зарарни қоплашга, маънавий зарар ўрни тўлдирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган имтиёзлар ва афзалликлар берилишини талаб қилиш, имтиёзлар ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб имтиёзлар ва афзалликлар амал қилади, шунингдек Шартномага тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) абонентнинг айбисиз алоқа бўлмаган даврда таъмирлаш бюросида унинг талабномаси мавжуд бўлганида, шунингдек фойдаланувчининг аризасисиз қўшимча пулли хизматлар ва бошқалар тақдим қилинганда телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни қайта ҳисоблашни ёки ушбу хизматлардан фойдаланганлик учун пул маблағларининг қайтарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Шартномада кўзда тутилмаган ва абонент томонидан талаб қилинмаган хизматлар учун ҳақ тўлашни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) агар хизматни кўрсатиш муддатларига риоя қилмасликка енгиб бўлмайдиган куч сабаб бўлган бўлса, телекоммуникация оператори билан келишиб хизматни бажаришнинг янги муддатини белгилаш, бу ҳақда хизматни бажариш учун белгиланган муддат тугагунига қадар абонентга хабар қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) маҳаллий телефон алоқаси хизматлари учун вақтбай тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда тўланган давр учун ҳисоб тақдим этилганда алоҳида тўлов эвазига бўлиб ўтган телефон боғланишлар расшифровкасини (ҳисобнинг батафсил тавсифини) талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) уларнинг ҳуқуқлари бузилганда ваколатланган давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) белгиланган тартибда телекоммуникация операторининг веб-сайтларида рўйхатдан ўтиш ва тақдим этилаётган интерактив хизматлардан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Абонент қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Қоидаларга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган стандартларга мувофиқлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абонент қурилмасидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) унга тегишли бўлган абонент қурилмаси ёрдамида кўрсатиладиган маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси хизматлари учун, телефон орқали узатилган телеграммалар учун ва бошқа телефон алоқаси хизматлари учун Шартномада белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда тўловни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) телекоммуникация тармоқлари иш сифатининг пасайишига ёки телекоммуникация тармоқларининг шикастланишига олиб келадиган ҳаракатларни бажармаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) телекоммуникация оператори билан тузилган Шартномага мувофиқ телефонлаштирилган турар-жойдан кўчиш, сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, ижарага (иккиламчи ижарага) олиш, фамилия, турар-жой манзили, реквизитлари, корхона номининг ўзгариши, телефон алоқаси хизматларига тўлаш ва кўрсатиш бўйича имтиёзларни олиш ёки йўқотган ҳолларда бир ой муддат ичида телекоммуникация оператори билан Шартномани қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) абонент линиясини ва абонент қурилмасини ўз уйида яхши ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) телефон алоқаси хизматини олиш учун фойдаланиладиган абонент қурилмасининг типини телекоммуникация операторига хабар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Якка тартибда фойдаланадиган телефонга эга абонент, шунингдек ташкилотлар (шу жумладан меҳмонхоналар, ётоқхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, чет эл ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар)даги телефон эгалари уларнинг телефонларидан амалга оширилган маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишларга ҳақ тўлаш учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Телефон алоқаси хизматларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилади ва тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари учун телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш ва телефон алоқа тармоғидан фойдаланишни тақдим этиш бўйича имтиёзлар белгиланади. Кўрсатилган имтиёзлар шартномани тузишда абонентга ажратилган битта абонент рақамининг «Асосий абонент тўлови» хизмати учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Телефон алоқа тармоғидан фойдаланишни тақдим этиш хизматининг нархига коммутация станциясидан абонентнинг телефон розеткасигача абонент линияларининг ташкил этилиши ҳисобга олинган станция ва линия ускунасининг нархи киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон тармоғидан фойдаланишнинг тақдим этилиши тўловида охирги тақсимлаш қурилмасидан телефон розеткасигача бўлган шаҳар телефон тармоғида узунлиги 20 м дан кўп бўлмаган ва қишлоқ телефон тармоғида узунлиги 40 м дан кўп бўлмаган абонент линиясининг нархи ҳисобга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Олдин телекоммуникация тармоғининг абонентлари ҳисобланган, ҳақ тўламаганлик ёки кўчиб кетганлиги учун Шартнома бекор қилиниши натижасида эндиликда абонент бўлмаган шахслар ўн икки ой давомида техник имконият мавжуд бўлганда, фойдалана олиш тақдим этилиши учун тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўловни тўлаган ҳолда ва Шартнома бекор қилинган вақтда абонент зиммасидаги қарздорликни тўлаш шарти билан аввалги манзил бўйича телекоммуникация оператори билан янги Шартномани тузиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Телефонлаштирилган турар жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда ушбу турар жойда рўйхатга олинмаган шахсларга ўтганда Шартнома тузилган ҳолда фойдалана олиш тақдим этилганлиги учун тўловлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Аввал абонентлар бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан телефонлаштирилган хоналар банд қилинганда телефон станциясидан телефон розеткасигача абонент линиясини ташкил қилиш ишларининг нархига камайтирилган миқдорда фойдаланиш тақдим этилганлиги учун тўлов амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Маҳаллий телефон боғланишлар хизматлар учун абонент тўлов тизимини ёки хизматлар учун вақтбай тўлов тизимини қўллаган ҳолда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий телефон боғланишларни вақтбай ҳисобга олиш техник имконияти бўлмаганда хизматлар учун абонент тўлов тизимидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий телефон боғланишларни вақтбай ҳисобга олинишини таъминлаш техник воситаларининг тайёр бўлишига қараб хизматлар учун вақтбай тўлов тизими киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтбай тўлов тизимида телефондан фойдаланганлик учун тўлов миқдори телефон боғланишларнинг маълум давомийлиги учун белгиланган қайд қилинган катталикдан ва қайд қилинган катталикдан ташқари телефон боғланишнинг давомийлигига боғлиқ бўлган ўзгарувчан катталикдан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Автоматик маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқадан фойдаланганлик учун хизматларга вақтбай тўлов тизимида абонент томонидан фақат унга тегишли бўлган абонент қурилмасидан чиқадиган телефон боғланишлар учун тўланади, чақирилаётган абонент ёки телекоммуникация операторининг ҳисобидан кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Телефончи ёки автоматик усул билан тақдим этилган шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишларга телефон боғланишнинг давомийлигига боғлиқ ҳолда амалдаги тарифлар бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Шаҳарлараро ва телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шошилинчлигига боғлиқ ҳолда буюртма хизмат кўрсатиш тизимида тарифларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч буюртма бўйича шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишни тақдим этиш муддати бузилганда тўлов оддий буюртма бўйича амалдаги тариф бўйича амалга оширилади, бунда фойдаланувчига тўловдаги фарқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Маҳаллий (хизматларга вақтбай тўлов тизимида), шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишда телефон боғланишлар давомийлигини ҳисобга олиш телекоммуникация оператори томонидан қабул қилинган тарификация бирлигига мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишларнинг тарификация бирлиги миқдори ва тўлиқ бўлмаган тарификация бирлигини тўлаш тартиби фойдаланилаётган коммутацион техниканинг техник имкониятларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Бунда тарификация бирлиги 1 минутдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Автоматик маҳаллий (хизматларга вақтбай тўлов тизимида), шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишдан фойдаланганда телефон боғланиш давомийлиги исталган шахс ёки абонент қурилмасининг жавоб бериш пайтидан чақираётган ёки чақирилаётган шахс ёки абонент қурилмасининг «отбой» вақтигача ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлараро телефон боғланишлар давомийлиги 6 секунддан кам бўлганда ушбу боғланиш тарификация қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Жавоб сигнали чақирилаётган шахснинг жавобига тенглаштириладиган ва телефон боғланиш давомийлигини ҳисоблаш боши бўлиб хизмат қиладиган абонент қурилмасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар узатиш аппаратураси (модем ва б.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факсимиль аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автожавоббергич билан таъминланган абонент қурилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамни автоматик аниқловчи телефон аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент йўқ бўлганда унинг ўрнига жавоб берадиган ва ахборот билан алмашишни таъминлайдиган (ёки имитация қиладиган) бошқа абонент қурилмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Агар абонент линияси йўқ бўлган абонентлар хизматига ўтказилган ёки абонент бўлмаганда унинг ўрнига фойдаланиладиган (ва, эҳтимол, хабарларни ёзиб олувчи ёки маълумотлар билан алмашиш учун хизмат қиладиган) қурилма билан уланганда, бу хизмат ёки бу қурилмага абонентнинг илтимосига кўра у учун жавоб берадиган шахс сифатида қаралади. Бундай ҳолда телефон боғланиш ўрнатилади ва тўлов оддий тартибда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(89-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. «Конференц-алоқа» хизматининг давомийлиги барча чақирилаётган шахслар чақираётган шахс билан телефон боғланиш ўрнатилгандан кейин ҳисобланади, чақираётган шахснинг «отбой» сигнали бошланиш пайтидан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Боғланиш учун буюртма (телефончи орқали) шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланишлар тақдим этилганда тўланиши керак бўлган телефон боғланишнинг минимал давомийлиги белгиланади. Бунда минимал давомийликдан кам давом этган телефон боғланишга минимал давомийликдаги телефон боғланиш сифатида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон боғланишнинг кўрсатилган минимал давомийлиги 1 минутдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Маҳаллий (хизматлар учун вақтбай тўлов тизимида), шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланиш учун тўлов телефон боғланиш ўрнатилишидан бошлаб жорий суткада амал қиладиган тариф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Чақираётган шахс у томонидан буюртма берилган олдинроқ ўрнатилган шаҳарлараро ёки халқаро телефон боғланишни рад этганда бундай телефон боғланиш тақдим этилган вақтда абонентдан боғланишга буюртма қилинган тариф бўйича сўзлашув минутининг нархи ва телефон боғланиш пайтига телефончи томонидан бажарилган хизматларнинг тўлиқ қиймати миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Агар чақирилаётган шахс билан билдиришномали шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланиш кўрсатилган манзил бўйича чақирилаётган шахснинг турмаслиги сабабли билдиришнома бу шахсга топширилмаганлиги ёки топшириш имконияти йўқлиги сабабли бўлиб ўтмаган бўлса, чақирилаётган шахсдан хизмат нархи миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чақирилаётган шахс билан билдиришномали шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланиш чақирилаётган ёки чақираётган шахснинг сўзлашув пунктига келмаганлиги ёки чақирилаётган шахснинг кўрсатилган телефон рақами бўйича бўлмаганлиги сабабли телефон боғланиш учун тайинланган вақтдан кейин бир соат ичида бўлиб ўтмаса, тўлов хизматнинг нархи миқдорида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Агар билдиришнома телекоммуникация операторининг айби билан ёки ўз вақтида етказилмаган бўлса, шунингдек шаҳарлараро ва халқаро телефон боғланиш бунинг учун тайинланган вақтдан кейин бир соат ичида телекоммуникация оператори томонидан тақдим этилмаган бўлса, кўрсатилган хизмат учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Агар чақираётган шахс шаҳарлараро ёки халқаро телефон боғланишга буюртма бераётганда чақирилаётган абонент қурилмасининг нотўғри абонент рақамини кўрсатган бўлса, у ҳолда у ушбу буюртма учун амалдаги тарифлар бўйича ўрнатилган телефон боғланишнинг ҳақиқий давомийлигига ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Буюртма хизмат кўрсатиш хизматида табиий офатлар (сув тошқинлари, вайрон қилувчи зилзилалар, ёнғинлар ва ҳ.) ҳолатида оддий тариф ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган барча халқаро телефон боғланишлар Ўзбекистон Республикасида тўланади, чақирилаётган шахс ҳисобидан тўланадиган халқаро телефон алоқаси хизматлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилаётган шахс ҳисобидан телефон боғланишга буюртма қилинганда чақираётган шахсдан фақат қўшимча хизмат учун тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Автоматик хизмат кўрсатиш тизими бўйича тақдим этилган маҳаллий (хизматлар учун вақтбай тўлов тизими), шаҳарлараро ёки халқаро телефон боғланишда абонентга ҳисобни тақдим этиш учун магнит ташувчи (магнит тасмалар, дисклар)га ёзилган қийматни ҳисоблаш аппаратурасининг маълумотлари, телефончи ёрдамида шаҳарлараро ёки халқаро телефон боғланиш тақдим этилганда — телефончи томонидан буюртма бланкига киритилган ёки автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар тизимининг, шунингдек электрон коммутаторларнинг магнит ташувчилари (магнит тасмалар, дисклар)га ёзилган маълумотлар асос бўлиб ҳисобланади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Телефон алоқаси хизматлари учун абонентлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш шакли ва тартиби Шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун ҳисоб-китобларни бу хизматларни кўрсатган телекоммуникация оператори ёки Шартнома асосида улар томонидан ваколатланган шахс олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқаси хизматлари учун барча тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш воситаси сифатида пластик карточкалардан, шу жумладан олдиндан тўланган телефон карточкалари, кредит карточкалари ва бошқалар, шунингдек электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни қабул қилиш тўловларни қабул қилишга ваколатланган телекоммуникация оператори, почта алоқаси бўлимлари, банклар, электрон тўлов тизимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Телефон алоқаси хизматлари учун абонентга — юридик шахсга қуйидагилардан иборат ҳисоб тақдим этилади:
(102-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телекоммуникация операторининг номи, банк реквизитлари ва боғланиш учун телефон;
(102-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисоб-китоб даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) абонентнинг шахсий ҳисоб рақами;
(102-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга уларнинг талабига кўра қўшимча тўловларни ундирмасдан ҳисоб тақдим этилганда шаҳар коди, телефон боғланиш санаси ва унинг давомийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) телефон боғланишларнинг умумий давомийлигини кўрсатган ҳолда ҳисоб-китоб даврида ўтказилган телефон боғланишларнинг умумий сони (маҳаллий телефон алоқаси хизматлари учун вақтбай тўлов тизимидан фойдаланилган ҳолда ҳисоб тақдим этилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳар бир хизмат тури учун тўлашга тақдим этиладиган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тўлаш учун тақдим этиладиган умумий сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) шахсий ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма;
(102-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ҳисоб тақдим этилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ҳисобни тўлаш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) агар абонент белгиланган муддатда ҳисобни тўламаганда, телекоммуникация оператори кўрсатилган ҳисоб-китоб муддати тугаганидан кейин абонент қурилмасини ўчириш йўли билан абонентнинг телефон алоқа тармоғидан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент — жисмоний шахсга унинг талабига асосан ҳисоб-китоб қилинган хизматлар ва тўловлар тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун тўлов нақд пул ва нақд бўлмаган тўловлар орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телефон алоқа хизматлари учун тўлов қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатилганидан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан тўлов тўлаш билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Телекоммуникация оператори телефон алоқаси хизматлари учун ҳисоб-китоб даврини мустақил равишда белгилайди, бунда ҳисоб-китоб муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Маҳаллий телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун абонент тўлови Шартномага мувофиқ киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Тўлов хизматлар кўрсатиш вақтида амал қиладиган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифларни ўзгартириш тўғрисидаги ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб, янги тарифлар киритиладиган давр учун абонент тўлови ўзгартирилган тарифларга мувофиқ киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абонент ўз хоҳишига кўра телефон алоқаси хизматларидан фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга, тариф ўзгарганда абонент тўлови суммасини қайта ҳисобламасдан олдиндан тўлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар абонент, абонент тўловидан ташқари, бошқа шаҳар телефон алоқаси хизматларидан фойдаланса ёки бир ой мобайнида абонент тўловига киритилган сўзлашиш вақтининг лимитини сарфлаган бўлса, кўрсатилган хизматлар учун тўлов абонентнинг олдиндан тўлаган тўлови ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ойлик телефон алоқаси хизматларини ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб (жорий) ойининг биринчи саналарида амалга оширилади. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларини ҳисоблаш, маҳаллий сўзлашувларни вақтбай ҳисобга олиш ва бошқа бир марталик тўловлар (масалан, пулли маълумотнома хизмати ва ҳ.к.) хизмат кўрсатишни тугатиш ва коммуникация ускунаси орқали маълумотларни қайта ишлаш факти бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан ҳисоб-китоб тизимида ҳар ойлик хизматлар бўйича ҳисоблаш фақат абонентнинг шахсий ҳисобварағида телекоммуникация операторининг тариф режаси билан белгиланган етарлича маблағлар бўлганда амалга оширилади. Абонентнинг шахсий ҳисобварағида етарлича маблағлар бўлмаганда, телекоммуникация оператори абонентни мазкур Қоидаларнинг 66-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисида берилган усуллардан бири орқали огоҳлантириб, абонентнинг телекоммуникация операторининг тармоғидан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб тугагач, абонентларга барча хизматларнинг тўлови учун битта ҳисоб тақдим этилади. Ҳисобланган телефон алоқаси хизматлари учун тўлов ҳисоб-китобда кўрсатилган санадан кечиктирилмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар 15 кунлик тўлов муддати тугаганидан кейин тўлов амалга оширилмаса, абонентларга мазкур Қоидаларнинг 66-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисида берилган усуллардан бири орқали кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш зарурлиги тўғрисида хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабар берилгандан сўнг абонент ҳисобланган хизматлар учун 5 кун ичида тўловни амалга оширмаса, телекоммуникация оператори абонент қурилмасини ўчириш йўли билан абонентнинг телефон алоқа тармоғидан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори ва абонент ўртасида тўловни ундириш бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, келишмовчиликлар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация тармоғидан рухсатсиз фойдаланиш йўли орқали бегона шахслар томонидан телефон алоқаси хизматларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган келишмовчиликларда бажарилган сўзлашувларнинг кимга тегишлилигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширилиши керак. Текширув натижалари билан рози бўлмаса, абонент судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Абонент олдиндан тўловни амалга оширганда олдиндан тўланган маблағлар ҳисобидан қўшимча кўрсатилган телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлашга йўл қўйилади. Кўрсатилган қўшимча телефон алоқаси хизматлари учун абонент билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби Шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Сўзлашиш пунктларидан шаҳарлараро, халқаро телефон сўзлашувларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари нақд пул билан ва пластик карточкалар орқали сўзлашув пунктларидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Боғланиш учун буюртма қилишда фойдаланувчи буюртма қилинаётган телефон сўзлашувининг давомийлиги ва буюртмада кўрсатилган қўшимча пулли хизматлар учун олдиндан тўлаши керак. Компьютер билан жиҳозланган сўзлашув пунктида телефон орқали сўзлашувдан кейин тўловни амалга оширишга йўл қўйилади. Олдиндан тўловни тасдиқлаш учун фойдаланувчига мажбурий тартибда буюртма бланкидан йиртиб олинадиган талон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Буюртма бланкидан йиртиб олинадиган талонда тақвим штемпелининг ёки талонни берган телекоммуникация оператори касса аппаратининг изи бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Агар сўзлашув буюртмада кўрсатилган вақтдан кам давом этса ёки умуман бўлиб ўтмаган бўлса, фойдаланувчига пулнинг қолган қисми ёки бутун тўланган сумма қайтарилади. Ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланувчи йиртиб олинадиган талонни қайтариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулнинг қолган қисми берилганда йиртиб олинадиган талон фойдаланувчидан олиб қўйилади ва бу талон ўрнига ундан ундирилган сумма учун квитанция берилади. Квитанция ҳар бир сўзлашув учун бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Томонлар жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Телекоммуникация оператори шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш муддатларини ва шикастланишларни бартараф этиш муддатларини бузганлиги, телефон алоқаси хизматлари тўғрисидаги ва қонун ҳужжатлари ҳамда Шартномада кўзда тутилган тартибда ушбу хизматларнинг бажарувчиси тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш муддатлари бузилганда абонент ўз танловига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телекоммуникация операторига шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш кераклиги давомида янги муддатни тайинлаш ва ушбу хизматнинг нархини пасайтиришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Шартномани бекор қилиш ва зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Агар телекоммуникация оператори телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш жараёнида камчиликларга йўл қўйса, абонент ўз хоҳишига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телефон алоқаси хизматларининг камчиликларини бепул бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) телефон алоқаси хизматларини қайта тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телефон алоқаси хизматларининг нархларини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) етказилган зарарларни қоплаш билан Шартномани бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Телекоммуникация тармоғидаги шикастланишлар абонент талаблари тақдим этилган кундан бошлаб белгиланган муддат ичида телекоммуникация оператори томонидан бартараф этилиши керак. Телекоммуникациялар тармоғида шикастланишларни бартараф этиш муддатлари 20 кундан ортиқ бўлмаслиги керак, агар янада қисқа муддатлар Шартномада белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат муддатида шикастланишлар бартараф қилинмаган ҳолда, телекоммуникация оператори абонент талабига биноан унга назорат муддатидан ортиқ бўлган ҳар бир кун учун абонент тўлови нархидан 1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, аммо абонент тўлови нархидан ортиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Ушбу Қоидалар ва Шартномада кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бир-бирлари олдида жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини бекор қилиш тартиби ва шартлари абонент ва телекоммуникация оператори ўртасида тузиладиган Шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Низоли масалалар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. А. АБДУРАШИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 17 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фамилия, исми, шарифи __________________________________________________________________________ 2. Манзил ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ 3. Телефонлаштирилиши керак бўлган турар жой ________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (хонадон, шахсий уй ва ш.к.)
4. Ариза берувчининг ушбу турар жойга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар____________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(ижарага (иккиламчи ижарага) олиш шартномаси), ________________________________________________________________________________________________ (эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат) ёки турар жой бўйича рўйхатда туриши ________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ________________________________________________________________________________________________ паспорт маълумотлари ёки бошқа ҳужжат маълумотлари)
5. Ариза берувчида имтиёзлар борлиги
________________________________________________________________________________________________ (имтиёз тоифаси, имтиёз учун ҳуқуқни тасдиқловчи ________________________________________________________________________________________________ ҳужжат рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
6. Ариза берувчининг телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоси ______________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (хизматлар турини, ариза берувчи телефон алоқаси хизматларини олиш учун фойдаланмоқчи бўлган ________________________________________________________________________________________________ абонент қурилмасининг типи кўрсатилсин)
Телекоммуникация операторининг хизматга оид қайдлари Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинди _______________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(ариза қабул қилинган сана ва рўйхат рақами)
Телекоммуникация операторининг ариза берувчи билан телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш имконияти тўғрисидаги қарори__________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(қабул қилинган қарор моҳияти)
Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар қилинди____________________________________________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзили_________________________________________________________________________________________ Телефон_________________________________________________________________________________________ шу ҳақдаки, у ҳақиқатда ҳам телефон тармоғи абоненти бўлганлиги тўғрисида. Телефон ____________________________________________________________________________га топширилди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)