18.05.2026 йилдаги 250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-308-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижий давлатларда ўзбек тилида таълим олаётган ўқувчиларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини ва ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-308-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини (кейинги ўринларда — халқаро олимпиада) ҳар йили ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада ғолибларини республика олий таълим ташкилотларининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти» таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

халқаро олимпиаданинг дастури ва логотипини ишлаб чиқиш ҳамда ғолибларга бериладиган медаллар эскизини тасдиқлаш;

халқаро олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;

халқаро олимпиада ўтказиладиган жой, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва халқаро олимпиадани ўтказиш муддатларини белгилаш;

маҳаллий ва халқаро экспертларни шартнома асосида жалб этган ҳолда, халқаро олимпиаданинг Ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси таркибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш.

4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Фан олимпиадалари маркази Ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадада 14 — 18 ёшдаги чет элда истиқомат қиладиган ватандошлар иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадада иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ва жамоа раҳбарларини кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, овқатлантириш, шаҳарда ҳаракатланиш учун транспорт воситаларидан фойдаланиш, экскурсиялар ташкил этиш, халқаро олимпиада иштирокчилари ва ғолибларига бериладиган сертификатлар, медаллар ва дипломлар, эсдалик совғаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар «Ватандошлар» жамоат фонди, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада ҳар йили октябрь ойига қадар ўтказилади ҳамда ғолиблар тантанали тарзда тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб халқаро олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар сметасини Ташкилий қўмитага киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлар ҳайъати томонидан халқаро олимпиада учун назорат материаллари базасини шакллантириш ҳамда экспертизадан ўтказишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда халқаро олимпиада иштирокчиларини рўйхатга олиш, халқаро олимпиада, тадбирлар ўтказиладиган ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари тўғрисида маълумотларни олиш имконини берувчи махсус платформани ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига маҳаллий ва хорижий волонтёрларни жалб этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита томонидан тақдим этилган халқаро олимпиада ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасаларига етказган ҳолда, халқаро олимпиадани хорижий давлатларда тарғиб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадада иштирок этувчи ватандошлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, заруратга кўра, И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда халқаро олимпиада жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 майдаги 250-сон қарорига
1-ИЛОВА

Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини (кейинги ўринларда — халқаро олимпиада) ташкил этиш, ўтказиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро олимпиадада 14 — 18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари якка тартибда ёки терма жамоа сифатида ўз хоҳишларига кўра, ихтиёрий равишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчи — мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб берувчи ва платформа орқали рўйхатдан ўтган ўқувчи ёки терма жамоа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат материаллари — халқаро олимпиада давомида иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш учун ишлатиладиган ёзма иш ва тест топшириқлари тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш мезони — халқаро олимпиада иштирокчиларининг натижаларини аниқлашда қўлланадиган талаблар ва кўрсаткичлар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг халқаро олимпиада иштирокчиларини рўйхатга олиш, маълумотларни қабул қилиш ва маълумот алмашишга мўлжалланган махсус электрон тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро олимпиада ягона илмий-услубий ёндашув, адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро олимпиада ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Халқаро олимпиаданинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро олимпиаданинг мақсади хорижий давлатларда ўзбек тили ёки хорижий тилларда таълим олаётган мактаб ўқувчилари ўртасида ўзбек тилини ўрганишни кенг тарғиб қилиш ва хорижий давлатларда ўқувчиларнинг ўзбек тилини чуқур ўрганишга қизиқишларини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқаро олимпиаданинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги таълим ташкилотларида ўзбек тили фанини замонавий талаблар даражасида ўқитишга эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда таълим олаётган ватандош мактаб ўқувчилари орасида ўзбек тилини ўрганишга бўлган иштиёқни ошириш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда ўзбек тили фани ўқитилаётган таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ўқувчиларнинг халқаро миқёсда билимини синовдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқаро олимпиаданинг белгиланган талаблар асосида ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Фан олимпиадалари маркази (кейинги ўринларда — Марказ), «Ватандошлар» жамоат фонди (кейинги ўринларда — Фонд) ҳамда тегишли давлат ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда тузиладиган Ташкилий қўмита томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ташкилий қўмитанинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиаданинг дастури ва логотипини ишлаб чиқиш ҳамда ғолибларга бериладиган медаллар эскизини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада ўтказиладиган жой, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва халқаро олимпиадани ўтказиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиаданинг Ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси таркибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита халқаро олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ва Фонд биргаликда Ташкилий қўмита томонидан белгиланган халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган манзилларни (имтиҳон бўлиб ўтадиган жой ва меҳмонхоналар) тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳакамлар ҳайъати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқаро олимпиада ғолибларини аниқлашда холислик, адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъати ташкил этилади ва унинг таркиби Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасидан ҳайъат раиси сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳакамлар ҳайъатининг фаолияти Марказ томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳакамлар ҳайъати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада жараёнида бериладиган назорат материалларини ишлаб чиқади ва экспертизадан ўтказади, топшириқларнинг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчилар томонидан бажарилган ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида текширади, баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларга халқаро олимпиаданинг тартиб-қоидалари тўғрисида тушунтириш беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиаданинг бошланиши ва тугаш вақтини эълон қилади ҳамда халқаро олимпиада жараёнини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада жараёнида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаган иштирокчиларни халқаро олимпиададан далолатнома тузиб, четлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада якунлари юзасидан белгиланган тартибда қарорларни тайёрлайди ва расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада натижаларини халқаро олимпиада иштирокчилари ва жамоа раҳбарлари иштирокида эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада натижалари ҳақида Ташкилий қўмитага батафсил ҳисобот беради ва зарур ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари халқаро олимпиада ғолибларини холисона аниқлашда ва назорат материалларининг махфийлигини таъминлашда шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Халқаро олимпиадани ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташкилий қўмита халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган муддатлар ҳамда жойни белгилайди ва бу ҳақида эълон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Халқаро олимпиада иштирокчилари платформа орқали рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рўйхатга олиш давомида иштирокчилар қуйидаги маълумотларни платформага юклайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиадада иштирок этувчи ўқувчи ёки терма жамоа таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терма жамоа аъзолари ҳақида маълумотлар (туғилган кун, ой, йил, таълим ташкилоти, таълим тили, фуқаролиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг шахсий эҳтиёжлари ҳақида маълумотлар (соғлиғи, овқатланиш ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Халқаро олимпиада ҳар йили октябрь ойига қадар икки босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Халқаро олимпиадада иштирокчилар жамоавий ёки якка тартибда оффлайн ва онлайн шаклда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Халқаро олимпиадада хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади. Халқаро олимпиадада битта давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Биринчи босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини 120 дақиқа ичида бажарадилар. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқларининг дастлабки 10 таси оддий қийинчилик даражасидаги ёпиқ тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 0,9 балл билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги 10 таси ўрта қийинлик даражасидаги ёпиқ тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган 10 таси юқори қийинлик даражасидаги ёпиқ тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,6 балл билан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Иштирокчиларнинг тест топшириқларига берган жавоблар варағида битта саволга икки ва ундан ортиқ жавоблар тўғри деб белгиланган бўлса, уларнинг биронтаси ҳам инобатга олинмайди ҳамда ушбу саволнинг жавоби учун 0 балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иккинчи босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган битта мавзу асосида ижодий иш ёзадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма иш бажариш учун 180 дақиқа вақт ажратилади ва умумий 50 балл билан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Иккинчи босқичда иштирокчилар томонидан ёзилган ишлар мазкур Низомга 2-иловада келтирилган ёзма иш бўйича баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Икки босқич якунларига кўра совринли ўринлар учун бир нечта иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, ёзма иш (иккинчи босқич) бўйича кўп балл тўплаган иштирокчига устунлик берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма иш бўйича баллар тенг бўлганда, тест топшириқларининг юқори қийинлик даражасидаги топшириқлар бўйича кўп балл тўплаган иштирокчига устунлик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзда тутилган барча ҳолатлар бўйича ғолиб ўринлар учун иштирокчиларнинг натижалари тенг бўлган тақдирда, Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча тест саволлари бериш орқали ғолиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Халқаро олимпиада ўтказиладиган аудиториялар видеокузатув камералари билан жиҳозланади. Аудиторияда телефон ва турли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари вакилларига халқаро олимпиада жараёнига халақит қилмаган ҳолда кузатишларига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Халқаро олимпиадада оффлайн иштирок этиш имконияти бўлмаган иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб берадиган жойларда халқаро олимпиадада иштирок этишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ овозли видеокузатув остидаги хонада жойлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган муддатда мазкур хонанинг овозли видеокузатувларини онлайн шаклда марказлашган ҳолда халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган манзилда узатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро олимпиада жараёнлари якунлангандан сўнг иштирокчиларнинг бажарган ишларини видеокузатув остидаги хонанинг ўзида сканер қилиш ва Ташкилий қўмита томонидан белгиланган электрон манзилга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Халқаро олимпиада ўтказиладиган жараёнда иштирокчиларнинг ўзаро гаплашиши, алоқа воситалари ва қўшимча манбалардан фойдаланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатлар учун иштирокчи халқаро олимпиададан четлаштирилади, бажарган ишлари текширилмайди ва баҳоланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Халқаро олимпиада якунида иштирокчиларнинг тўплаган балларига кўра ғолиблар аниқланади ва ғолиблар улуши иштирокчиларнинг 60 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро олимпиада ғолибларига олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда тегишли диплом ва сертификатлар топширилади. Медаллар сони мос равишда 1:2:3 нисбатда бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ташкилий қўмита халқаро олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси Ҳакамлар ҳайъати таркибига кирмаган уч нафаргача мутахассислардан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляция комиссияси томонидан халқаро олимпиада иштирокчиларининг аризалари халқаро олимпиада натижалари эълон қилинган куннинг ўзида қабул қилинади. Апелляция жараёнида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари, иштирокчи ва жамоа раҳбари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Апелляцияга халқаро олимпиада иштирокчиларининг фақатгина ўзлари томонидан бажарилган ишларини қайта кўриб чиқиш бўйича аризалари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция комиссияси иштирокчилар аризаларини мазкур Низом талаблари ҳамда баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқади ва Ҳакамлар ҳайъати қарорини ўзгартириш, бекор қилиш ёки ўзгартиришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Апелляция комиссияси Ҳакамлар ҳайъати қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу қарор бўйича Ҳакамлар ҳайъатига изоҳ беради. Бунда Ҳакамлар ҳайъати қарори қайта тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор ариза билан мурожаат этган иштирокчи, жамоа раҳбари ва Ҳакамлар ҳайъатига қарор қабул қилинган кунда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ташкилий қўмита Ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси қарорлари асосида шаклланган якуний натижаларни халқаро олимпиада бўлиб ўтган кунда эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Халқаро олимпиада ғолибларини тақдирлаш ва молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Халқаро олимпиада иштирокчилари сертификатлар, ғолиб ва совриндорлари Ташкилий қўмита томонидан олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда халқаро олимпиада ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларига ташкилотчилар ёки ҳомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Халқаро олимпиадада олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритган ғолиблар республика олий таълим ташкилотларининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти» бакалавриат таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёздан уч йил мобайнида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Халқаро олимпиадада иштирок этадиган иштирокчилар ва терма жамоа раҳбарларини кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, овқатлантириш, шаҳарда ҳаракатланиш учун транспорт воситаларидан фойдаланиш, экскурсиялар ташкил этиш, халқаро олимпиада иштирокчилари ва ғолибларига сертификатлар, медаллар ва дипломлар, эсдалик совғаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Фонд маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташкилий қўмита

Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси (кейинги ўринларда — халқаро олимпиада) Ҳакамлар ҳайъатини шакллантиради, халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган муддатлар ҳамда жойни белгилайди ва бу ҳақида эълон беради.

Ҳар йили 1 майга қадар

2-босқич

Иштирокчилар (14 — 18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари)

Махсус платформада рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили июль — август ойларида

3-босқич

Ҳакамлар ҳайъати

Халқаро олимпиада назорат материалларини тайёрлайди.

Ҳар йили 1 августга қадар

4-босқич

Фан олимпиадалари маркази,

«Ватандошлар» жамоат фонди

Халқаро олимпиада бўлиб ўтадиган манзилларни (имтиҳон бўлиб ўтадиган жой ва меҳмонхоналар) тайёрлайди.

Ҳар йили 1 сентябрга қадар

5-босқич

Ташкилий қўмита,

Фан олимпиадалари маркази,

«Ватандошлар» жамоат фонди

Халқаро олимпиадани юқори савияда ташкил этади, ўтказади ва ғолибларни аниқлайди.

Ҳар йили октябрь ойига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси иккинчи босқичи (ёзма иш) бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

4 балл

3 балл

2 балл

1 балл

0 балл

Топшириқ талабларининг бажарилганлиги

Эссе тўлиқ публицистик услубда ёзилган.

Айрим ўринларда публицистик услубдан чекинилган.

Эссе қисман публицистик услубда ёзилган.

Эссе тўлиқ бадиий услубида ёзилган.

Эссе тўлиқ сўзлашув услубида ёзилган.

Вазият юзасидан ҳар иккала қараш ҳамда талабгорнинг шахсий қарашлари тўла ёритилган.

Вазият юзасидан ҳар иккала қараш ёритилган, талабгорнинг шахсий фикри ёритилмаган.

Вазият юзасидан қарашларнинг биттаси тўла ёритилган.

Вазият юзасидан қарашларнинг фақат биттаси қисман ёритилган.

Вазият юзасидан қарашлар ёритилмаган.

Берилган вазият юзасидан ҳар иккала қарашлар ҳаётий мисоллар билан далилланган.

Фақат битта қараш далилланган.

Ҳар иккала қараш учун келтирилган айрим далиллар вазиятга мос эмас.

Ҳар иккала қараш учун келтирилган далиллар вазиятга мос эмас.

Ҳар иккала далилланмаган қараш.

Матн яхлитлиги (нутқ композицияси, нутқнинг мантиқийлиги)

Кириш, асосий қисм ва хулоса тўла ёритиб берилган.

Кириш икки-уч жумладан иборат. Берилган вазият матни айнан кўчирилмаган.

Асосий қисм камида учта хатбошидан иборат.

Хулоса икки-уч жумладан иборат.

Кириш қисми мавжуд. Асосий қисм икки хатбошидан иборат, қисман ёритилган.

Хулоса ёзилган, мезонга мос.

Кириш қисми мавжуд. Асосий қисм икки хатбошидан кам, мавзу етарлича ёритилмаган. Хулоса ёзилган, мезонга мос эмас.

Кириш қисмида берилган вазият. айнан кўчирилган. Асосий қисм икки хатбошидан кам, мавзу етарлича ёритилмаган.

Хулоса ёзилмаган.

Кириш қисми ёзилмаган. Асосий қисм талабга мутлақо мос келмаган.

Хулоса ёзилмаган.

Мантиқий-қурилиш (матн қисмлари ёки гап қурилиши)да хатолик кузатилмаган. Эссе хатбошиларга тўғри ажратилган.

Мантиқий-қурилиш (матн қисмлари ёки гап қурилиши)да ёки Эссени хатбошиларга ажратишда (1-2-ўринда) хатоликка йўл қўйилган.

Мантиқий-қурилиш (матн қисмлари ёки гап қурилиши)да ёки Эссени хатбошиларга ажратишда (3-4-ўринда) хатоликка йўл қўйилган.

Мантиқий-қурилиш (матн қисмлари ёки гап қурилиши)да ёки Эссени хатбошиларга ажратишда (5-6-ўринда) хатоликка йўл қўйилган.

Мантиқий-қурилиш матн қисмлари ёки гап қурилиши)да 7 ва ундан кўп ўринда хатоликка йўл қўйилган.

Эссе хатбошиларга умуман ажратилмаган.

Мантиқий-мазмуний изчилликка тўлиқ риоя қилинган. Фикрлар такрори кузатилмаган.

Фикрлар такрори учраган (1-2-ўринда), мантиқий-мазмуний изчиллик узилмаган.

Фикрлар такрори учраган (3-4-ўринда), мантиқий-мазмуний изчиллик бузилган.

Фикрлар такрори учраган (5-6-ўринда), мантиқий-мазмуний изчиллик бузилган.

Фикрлар такрори 7 ва ундан ортиқ ўринда учраган, мантиқий- мазмуний изчиллик бузилган.

Саводхонлик (нутқнинг тўғрилиги)

Имло билан боғлиқ хатолик умуман учрамаган.

Имло билан боғлиқ хатолик 1-2-ўринда учраган.

Имло билан боғлиқ хатолик 3-4-ўринда учраган.

Имло билан боғлиқ хатолик 5-6-ўринда учраган.

Имло билан боғлиқ хатолик 7 ва ундан ортиқ ўринда учраган.

Пунктуацион хатолик умуман учрамаган.

Пунктуацион хатолик 1-2-ўринда учраган.

Пунктуацион хатолик 3-4-ўринда учраган.

Пунктуацион хатолик 5-6-ўринда учраган.

Пунктуацион хатолик 7 ва ундан ортиқ ўринда учраган.

Тил бирликлари услубияти (нутқнинг жўялилиги)

Қўшимча қўллаш билан боғлиқ хатолик умуман учрамаган.

Қўшимча қўллаш билан боғлиқ хатолик 1-2-ўринда учраган.

Қўшимча қўллаш билан боғлиқ хатолик 3-4-ўринда учраган.

Қўшимча қўллаш билан боғлиқ хатолик 5-6-ўринда учраган.

Қўшимча қўллаш билан боғлиқ хатолик 7 ва ундан ортиқ ўринда учраган.

Сўз қўллаш билан боғлиқ услубий хатолик кузатилмаган.

Сўз қўллаш билан боғлиқ услубий хатолик 1-2-ўринда кузатилган

Сўз қўллаш билан боғлиқ услубий хатолик 3-4-ўринда кузатилган.

Сўз қўллаш билан боғлиқ услубий хатолик 5-6-ўринда кузатилган.

Сўз қўллаш билан боғлиқ услубий хатолик 7 ва ундан кўп ўринда кузатилган.

Луғат бойлиги (нутқнинг бойлиги, ифодалилиги ва софлиги)

Лексик хилма-хиллик кузатилган: тасвирий ифодалар, вазиятга мос махсус лексик бирликлар ва бошқа барқарор бирикма (мақол, матал ҳикматли сўзлар ва ибора)лардан унумли фойдаланилган.

Лексик хилма-хиллик кузатилмаган: тасвирий ифодалар, вазиятга мос махсус лексик бирликлар ва бошқа барқарор бирикмалардан айрим ўринларда фойдаланилган.

Лексик хилма-хиллик кузатилган: тасвирий ифодалар, вазиятга мос махсус лексик бирликлар ва бошқа барқарор бирикмалардан фойдаланилган айрим ўринларда ноўрин фойдаланилган.

Лексик хилма-хиллик кузатилмаган: тасвирий ифодалар, вазиятга мос махсус лексик бирликлар ва бошқа барқарор бирикмалардан ноўрин фойдаланилган.

Лексик хилма-хиллик кузатилмаган: тасвирий ифодалар, вазиятга мос махсус лексик бирликлар ва бошқа барқарор бирикмалардан фойдаланилмаган.

Ноўрин қўлланган шевага оид сўз ёки қўшимчалар, вульгаризм, варваризм, паразит сўзлар учрамайди.

Шевага оид сўз ёки қўшимчалар, вульгаризм, варваризм, паразит сўзларнинг қўлланишига оид хатоликлар 1-2-ўринда учраган, аммо услубий ғализлик юзага келмаган.

Шевага оид сўз ёки қўшимчалар, вульгаризм, варваризм, паразит сўзларнинг қўлланишига оид хатоликлар 3-4-ўринда учраган, услубий ғализлик юзага келган.

Шевага оид сўз ёки қўшимчалар, вульгаризм, варваризм, паразит сўзларнинг қўлланишига оид хатоликлар 5-6-ўринда учраган, услубий ғализлик юзага келган.

Шевага оид сўз ёки қўшимчалар, вульгаризм, варваризм, паразит сўзларнинг қўлланишига оид хатоликлар 7 ва ундан кўп ўринда учраган, услубий ғализлик юзага келган.

Ҳуснихат

2 балл

1,5 балл

1 балл

0,5 балл

0 балл

Эссе ҳуснихат талабида ёзилган, тузатишлардан холи бўлса.

Эссе ҳуснихат талабида ёзилган, 1-2-ўринда тузатишлар мавжуд бўлса.

Эссе ҳуснихат талабида ёзилган, 3-4-ўринда тузатишлар мавжуд бўлса.

Эссе ҳуснихат талабига мос келмаса, 5-6-ўринда тузатишлар мавжуд бўлса.

Эссе ҳуснихат талабига мос келмаса, ёзув тушунарсиз, 7 ва ундан ортиқ тузатишлар мавжуд бўлса.

ЖАМИ: 50 балл

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Қуйидаги ҳолларда ёзма иш текширилмайди ва иштирокчи 4 балл билан баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эссе ёзилган, лекин мавзуга мос бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эссенинг ҳажми 100 та сўздан кам бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эссе бошқа манбадан кўчирилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эссени ёзиш учун ажратиладиган умумий вақт — 180 дақиқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эссе матни таркибий қисмлар кесимида: кириш 15 — 25 та сўз, асосий қисм 200 тагача сўз, хулоса 15 — 25 та сўз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эссе матнининг белгиланган сўз ҳажмидан ортиқ қисми баҳоланмайди (жумла якуни бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эссе ёзилмаган бўлса, 0 балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 майдаги 250-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

О.Б. Саттаров

«Ватандошлар» жамоат фонди бошқаруви раиси, Ташкилий қўмита ҳамраиси

3.

Э.Э. Адилов

соғлиқни сақлаш вазири

4.

С.Б. Раджабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Б.Ж. Аълоев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

8.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

9.

С.Б. Шакирова

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори

10.

Т.Ю. Шерматов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Фан олимпиадалари маркази директори, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2026 й., 09/26/250/0494-сон)