16.05.2026 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни мақсадли йўналтириш, етук ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-252-сон Фармонига мувофиқ, халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида мамлакатимизда давлат аудити йўналишида етук ва малакали кадрлар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-252-сон Фармонига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иқтидорли ёшларни давлат аудити соҳасига мақсадли йўналтириш, соҳада таълим ва илмий-тадқиқот интеграциясини таъминлаш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида ҳуқуқий мақоми олий таълим ташкилоти факультетига тенглаштирилган Давлат аудити олий мактаби ташкил этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишига қабул параметрлари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишининг ўқув дастурлари дунёнинг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) ташкилотлари рейтингларида соҳалар бўйича биринчи 300 талик рўйхатдаги олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши ҳамда таълим шаклларини танлаш жараёнида давлат олий таълим ташкилотларининг «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишини танлаган талабгорлардан миллий ёки халқаро даражада тан олинадиган қуйидаги сертификатларга эга бўлиш талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тили бўйича — В2 ва ундан юқори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
математика фанидан — В ва ундан юқори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сертификатларга эга абитуриентлар тегишлича чет тили ва математика фанлари бўйича тест синовларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда озод этилади ҳамда барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий бўлган учта фандан фақат иккитаси — она тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишига ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади, ушбу банднинг «а» кичик бандида белгиланган қоидалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналишининг ўқув дастурлари дунёнинг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) ташкилотлари рейтингларида соҳалар бўйича биринчи 300 талик рўйхатдаги олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилиб, Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналиши, ушбу йўналиш талабалари учун яратилган шароитлар, ўқиш даврида ва ўқишни тамомлагандан сўнг тақдим этиладиган имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2026 й., 09/26/248/0493-сон)