Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУғИ
Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 февралда 1313-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон ва «Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорларига асосан буюраман:
1. Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари залини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 28 январь,
23-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 91-модда)