12.05.2026 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Лазги ва Авесто» музейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган «Хоразм лазги рақси» санъати ҳамда Авесто мероси тарихини ўрганиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, ноёб экспонатларни намойиш этиш орқали фуқароларда, айниқса, ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданий мерос агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Урганч шаҳри Хонқа кўчаси 7-уй манзилидаги бинода «Лазги ва Авесто» музейини (кейинги ўринларда — музей) Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Музейнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейда халқимизнинг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей фондида сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларини асраб-авайлаш, бойитиб бориш, намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейдаги ноёб экспонатлар орқали фуқароларни, айниқса, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей экспозицияларини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон музейшунослиги тажрибасидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, музейлар билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар музей фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятидан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейни сақлаш, шу жумладан, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги 2026 йил 1 июлга қадар музей биносида таъмирлаш ишларини якунлаш, экспозиция яратиш, моддий-техник базани такомиллаштириш ҳамда музейни фойдаланишга топшириш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданий мерос агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда уни малакали кадрлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, музей фонди ҳамда экспозициясини тегишли музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида музей фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган давлат музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар» бўлимининг 21-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

21.

Ўзбекистон замонавий санъати музейи ва унинг қуйидаги филиаллари:

Урганч шаҳри

«Хоразм тарихи ва маданияти» музейи*

Урганч шаҳри

Комилжон Отаниёзов уй-музейи

Урганч шаҳри

Урганч шаҳар тарихи музейи

Урганч шаҳри

«Лазги ва Авесто» музейи*

Урганч шаҳри

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2026 й., 09/26/241/0483-сон)