Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021 13.05.1998 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли ««Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича кадрлар тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган билимли, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг босқичли бўғини сифатида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компанияларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар, қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида, ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, бошқа таълим муассасалари негизида ва янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва уларга тенглаштирилган таълим муассасалари негизида, шунингдек янги қурилиш ҳисобига ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тамомлашлари ушбу ўқув юртлари негизида ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 июнга қадар — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва олий таълим билан узлуксизлик ва изчиллик принципини амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифати ва мазмунига талабларни белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейда билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда касб-ҳунар коллежида мутахассислар тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув фанларини, таълим дастурларини ва махсус дастурларни, ўқув соатлари ҳажмларини шакллантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига нисбатан малака талабларини белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишни назарда тутсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти синаб кўрилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 1 июлга қадар — синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартини пухта ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 1 сентябргача — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандарти асосида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин, уларга умумтаълим мактабларининг 10-11 синфлари ўқув юкламалари ва дастурлари бир қисмининг ўтказилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — кўрсатиб ўтилган ўқув дастурларини ишлаб турган ҳамда ташкил этиладиган академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида тажриба тариқасида синаб кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 1 июлгача — тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва халқ таълими тизими ўқитувчилари, мутахассислари, раҳбарларининг хулосаларини умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай комиссиялар тузилсин. Комиссияларга вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, компаниялар ва корхоналарнинг зарур мутахассисларини ишга жалб қилишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси тадбирлар иш режасини тайёрласин ҳамда тажрибанинг тўпланган натижаларини, махсус ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, 2000 йил 1 августгача академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар тайёрлаш дастур-топшириқлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарсликларни тайёрлаш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари ва Давлат матбуот қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш тест усулларининг тажриба синовини босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни 1999 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Устоз жамғармаси билан биргаликда Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан таъминлаш дастурини икки ой муддатда тайёрласин, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли тариф сеткаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларидан, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларидан бўшаб қолаётган ўқитувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ишлашга жалб қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий таълим ва илм-фан марказларида тайёргарликдан ўтган педагог ходимларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига юборилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан, олий таълим, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва маданият соҳасидан амалиётчи мутахассисларнинг педагогик фаолиятга фаол жалб этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — таянч педагогика институтлари ва университетлар талабаларини тайёрлаш дастурига янги таълим, касб-ҳунар дастурлари ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш услубиёти бўйича махсус курслар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашда фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг моддий-техника базаси ва услубий имкониятларидан кенг фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи ва улардан фойдаланувчи таянч олий таълим муассасаларида, илғор таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибини, педагоглар ва муҳандис-педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам курслар ташкил этилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 13 май.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)