08.05.2026 йилдаги ПФ-83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишни рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг тоғ ва тоғ олди, қир-адир ҳамда чўл минтақаларидаги лалми ва яйлов ер участкаларини (кейинги ўринларда — лалми ва яйлов ер участкалари) фойдаланишга киритишга хусусий секторни жалб қилишнинг янги механизмларини жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда чорва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026 — 2030 йилларда 938 минг гектар лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишнинг янги механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 938 минг гектар лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш тадбирларига бириктирилган масъуллар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 — 2030 йилларда лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш режа-графиги 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026-2027 йилларда юқори тезликдаги темир йўл участкалари атрофидаги яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш режа-кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш режа-графиги 2б-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 2026 — 2028 йилларда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан лалми ва яйлов ер участкаларида саноатлашган интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш режа-графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Фармонга 2-иловадаги лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асос (кейинги ўринларда — ТИА)га мувофиқ амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудга бириктирилган масъуллар билан биргаликда ҳар йили ер участкаларини фойдаланишга киритиш дастурини тасдиқлайди, ер тузиш лойиҳаси ва ТИА ишлаб чиқиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига буюртманома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер тузиш лойиҳаси ва ТИА ишлаб чиқилиши, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил қилинади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва ҳудудга бириктирилган масъуллар томонидан тасдиқланади. Бунда ТИАда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ер участкаларининг таҳлили, уларни фойдаланишга киритишнинг ҳар бир босқичидаги чора-тадбирлар, масъуллар, муддатлар, харажатлар, молиялаштириш манбалари, лойиҳа самарадорлиги, назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) чора-тадбирларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган инструментлар ҳамда давлат томонидан тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ер участкалари (ер тузиш лойиҳаси ва ТИА билан биргаликда) қонунчиликда белгиланган қийматда «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ер участкаларини фойдаланишга киритиш муддати у ўрнатилган тартибда ажратилган кундан бошлаб кўпи билан икки йилгача этиб ТИАда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ТИАда кўзда тутилган ишлар сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва ҳудудга бириктирилган масъуллар томонидан мониторинг қилинади ҳамда якуни бўйича ер участкаси фойдаланишга киритилганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) ер участкаси ўрнатилган муддатда фойдаланишга киритилмаганлиги ер участкасидан оқилона фойдаланилмаган деб баҳолаш учун асос бўлади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва уни кейинчалик қайта аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) имтиёзли кредитлар тижорат кредити шартларига ўтказилади ҳамда бир йўла ундиришга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) берилган субсидиялар ва имтиёзлар бекор қилинади ҳамда улардан фойдаланилган қисми қайтариб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ТИАда белгиланган чора-тадбирларни бажариш лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишга олиб келмаганда ташаббускорларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди ва улар томонидан қилинган харажатлар ТИАни ишлаб чиқишда иштирок этган масъул ташкилотлар томонидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармонга мувофиқ фойдаланишга киритиладиган лалми ва яйлов ер участкаларидаги ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида тенг миқдорда дарахт ва бута экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбуриятини юклаш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишни молиялаштириш учун жами 300 миллион АҚШ доллари йўналтирилсин, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Агробанк» АТБга унинг буюртманомалари асосида 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан (ҳисобланган фоизлар учун 2 йил имтиёзли давр белгиланади, ушбу даврдаги фоизлар 8 йил давомида тенг улушларда ундирилади) йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026-2027 йилларда «Агробанк» АТБ хорижий молия институтларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Агробанк» АТБ томонидан мазкур Фармоннинг 6-банди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «а» кичик бандидаги маблағлар ҳисобидан лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш учун кредитлар 10 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада ҳар бир гектарга 20 миллион сўмгача миқдорда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «б» кичик бандидаги маблағлар ҳисобидан бериладиган кредитларга «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан миллий валютада 14 фоиздан юқори, бироқ 27 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютада 8 фоиздан юқори, бироқ 12 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда компенсация тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ томонидан мазкур банд доирасида ажратиладиган кредит бўйича кафиллик бериш йўлга қўйилади. Бунда таъминотнинг камида 20 фоизига қарз олувчи томонидан гаров тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини амалга ошириш учун электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига 5-иловага мувофиқ молиявий қўллаб-қувватлаш пакети тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бульдозер ҳамда зовурларни тозалашга мўлжалланган экскаваторлар хариди учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш харажатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ҳудудга тенг улушларда жами 50 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳудудга бириктирилган масъуллар билан биргаликда бир ой муддатда 2026 йил учун лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маҳаллий бюджетларнинг 2026 йил I ва II чораклари якуни бўйича даромадларнинг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 4 миллиард сўмдан ажратиб, бульдозер ва зовурларни тозалашга мўлжалланган экскаваторларни харид қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур Фармон доирасида харид қилинган техникаларни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий сув хўжалиги бўлинмалари) ажратиб, улар томонидан ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини амалга ошираётган ташаббускорларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдураҳмонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) икки ҳафта муддатда Вазирлик тизимидаги «Маъмурий хўжалик хизмати» ДМ балансидаги 6-иловага мувофиқ бурғилаш техникаларини ҳудудий сув хўжалиги бўлинмалари балансига беғараз ўтказиб берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 3-банди «б» кичик банди талаблари асосида лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича ТИАнинг намунавий шаклини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) икки ой муддатда ваколатли органлар билан биргаликда 2026 йилга мўлжалланган лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш дастурига мувофиқ ер тузиш лойиҳаси ва ТИА ишлаб чиқилиши ҳамда ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев) техник-иқтисодий асосларга асосан мазкур Фармонга мувофиқ фойдаланишга киритиладиган лалми ва яйлов ер участкаларига зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси яратилиши ва экин майдонларининг сув таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳал қилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, ҳудудга бириктирилган масъуллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур Фармонга мувофиқ лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга шахсан жавобгар этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар ой лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказсин, юзага келаётган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев ва Бош прокуратура (Тўхтабоев) мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, жумладан, ер участкалари режа-график бўйича аукцион савдоларига чиқарилиши, лойиҳа ташаббускорларига қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши ва ер участкалари белгиланган муддатларда фойдаланишга киритилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича «йўл харитаси» 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж. Ходжаев ва Ж. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-83-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 938 минг гектар лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш тадбирларига бириктирилган масъуллар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Фойдаланишга киритиладиган ер участкалари

Бириктирилган масъуллар

 

Жами

(гектар)

Ўзлаштириш

Ҳолатини тиклаш

Республика

Маҳаллий

 

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

70 000

70 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Абдузухуров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Рахимов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

 

2.

Андижон вилояти

6 000

6 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(У. Шералиев)

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдурахмонов)

 

3.

Бухоро вилояти

78 931

8 931

70 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Б. Зарипов)

 

4.

Жиззах вилояти

35 578

25 578

10 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Абдузухуров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(М. Каримов)

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(У. Мустафоев)

 

5.

Қашқадарё вилояти

269 372

209 372

60 000

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(З. Ишпўлатов)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

 

6.

Навоий вилояти

358 087

8 087

350 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов)

 

7.

Наманган вилояти

555

555

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Шукуров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(У. Шералиев)

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдураззоқов)

 

8.

Самарқанд вилояти

46 752

16 752

30 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(А. Бобоев)

 

9.

Сурхондарё вилояти

54 560

24 560

30 000

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(У. Қосимов)

 

10.

Сирдарё вилояти

1 653

1 653

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(М. Каримов)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

 

11.

Тошкент вилояти

10 622

10 622

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Шукуров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(М. Каримов)

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

 

12.

Фарғона вилояти

6 004

6 004

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Шукуров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(У. Шералиев)

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

 

Жами

938 114

318 114

620 000

* * *

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

гектар

Т/р

Ҳудудлар номи

Фойдаланишга киритиладиган ерлар

шундан йиллар кесимида

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

Жами

Ўзлаштириш ҳисобига

Ҳолатини тиклаш ҳисобига

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

70 000

70 000

8 400

8400

12 600

12600

15 400

15400

17 500

17500

16 100

16100

2.

Андижон вилояти

6 000

6 000

1 217

1 217

1 300

1 300

1 100

1 100

1 083

1 083

1 300

1 300

3.

Бухоро вилояти

78 931

8 931

70 000

13 700

5 300

8 400

13 700

1 100

12 600

16 531

1 131

15 400

18 300

800

17 500

16 700

600

16 100

4.

Жиззах вилояти

35 578

25 578

10 000

25 040

23 840

1 200

3 538

1 738

1 800

2 200

2 200

2 500

2 500

2 300

2 300

5.

Қашқадарё вилояти

269 372

209 372

60 000

28 673

21 473

7 200

58 800

48 000

10 800

60 312

47 112

13 200

60 980

45 980

15 000

60 607

46 807

13 800

6.

Навоий вилояти

358 087

8 087

350 000

50 087

8 087

42 000

63 000

63 000

77 000

77 000

87 500

87 500

80 500

80 500

7.

Наманган вилояти

555

555

555

555

8.

Самарқанд вилояти

46 752

16 752

30 000

20 352

16 752

3 600

5 400

5 400

6 600

6 600

7 500

7 500

6 900

6 900

9.

Сурхондарё вилояти

54 560

24 560

30 000

11 203

7 603

3 600

9 800

4 400

5 400

10 900

4 300

6 600

11 700

4 200

7 500

10 957

4 057

6 900

10.

Сирдарё вилояти

1 653

1 653

1 653

1 653

11.

Тошкент вилояти

10 622

10 622

10 622

10 622

12.

Фарғона вилояти

6 004

6 004

1 684

1 684

1 400

1 400

1 200

1 200

1 100

1 100

620

620

Жами

938 114

318 114

620 000

173 186

98 786

74 400

169 538

57 938

111 600

191 243

54 843

136 400

208 163

53 163

155 000

195 984

53 384

142 600

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-2027 йилларда юқори тезликдаги темир йўл участкалари атрофидаги яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

гектар

Т/р

Ҳудудлар номи

Фойдаланишга киритиладиган ер майдони

шундан, сув манбалари бўйича

Ер усти суғориш тизими орқали

Ер ости сувларидан фойдаланиш орқали

1.

Бухоро вилояти

931

931

 

2.

Жиззах вилояти

4 469

588

3 881

3.

Қашқадарё вилояти

2 397

60

2 337

4.

Навоий вилояти

1 450

 

1 450

5.

Самарқанд вилояти

2 139

2 131

8

6.

Сирдарё вилояти

166

166

 

7.

Тошкент вилояти

66

66

 

Жами

11 617

3 941

7 677

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари томонидан лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Илмий-тадқиқот муассасалари

Ўсимлик қопламаси тикланадиган яйловлар

Шундан, йиллар кесимида

2026 йил

2027 йил

2028 йил

Жами

3 000

800

1 100

1 100

1.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

400

100

150

150

2.

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

400

100

150

150

3.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

400

100

150

150

4.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

400

100

150

150

5.

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

300

100

100

100

6.

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

300

100

100

100

7.

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

200

50

75

75

8.

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

200

50

75

75

9.

Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

200

50

75

75

10.

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

200

50

75

75

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2028 йилларда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан лалми ва яйлов ер участкаларида саноатлашган интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Барпо этиладиган саноатлашган боғ ва узумзорлар майдони,

га

Шундан, йиллар кесимида

Шундан

2026 йилда

2027 йилда

2028 йилда

боғ, га

узумзор, га

1.

Андижон вилояти

Асака, Қўрғонтепа

300

100

150

50

200

100

2.

Жиззах вилояти

Бахмал, Зарбдор, Фориш, Ғаллаорол

300

200

100

100

200

3.

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ, Шаҳрисабз

400

150

200

50

300

100

4.

Навоий вилояти

Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа

300

95

205

130

170

5.

Наманган вилояти

Поп, Тўрақўрғон

300

19

138

143

300

6.

Самарқанд вилояти

Булунғур

463

100

363

463

7.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой

327

127

200

50

277

8.

Тошкент вилояти

Паркент

443

443

443

9.

Фарғона вилояти

Қува

300

50

100

150

300

Жами

3 133

519

1 010

1 604

1 843

1 289

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, ҳудудга бириктирилган масъуллар

1. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш дастурини тасдиқлайди.

2. Дастурдаги ер участкалари бўйича ер тузиш лойиҳаси ва техник иқтисодий асос ишлаб чиқиш бўйича «E-ijara» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига буюртма беради.

Келгуси йил учун ҳар йили октябрда

(2026 йил учун май ойида)

2-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

1. Буюртмага мувофиқ ер участкалари бўйича ер тузиш лойиҳаси ва техник иқтисодий асос лойиҳасини ишлаб чиқади.

2. Ер тузиш лойиҳаси ва техник иқтисодий асос лойиҳасини келишиш учун «E-ijara» АТ орқали Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборади. Бунда қўшимча равишда қуйидагилар билан келишилади:

ирригация-мелиорация тадбирларини бажариш орқали фойдаланишга киритиш бўйича — Сув хўжалиги вазирлиги;

ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобига фойдаланишга киритиш бўйича — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги;

ер текислаш ва агротехник тадбирларни бажариш орқали фойдаланишга киритиш бўйича — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси

10 иш кунида

3-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

ваколат доирасида:

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси

Ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни «E-ijara» АТ орқали келишади.

Бунда:

ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

ер ости сувларига тик қудуқлар бурғилаш ишлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан, насос агрегатларини ўрнатиш ишлари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

ер участкаларини текислаш, экин экишга тайёрлаш, экиш ва агротехника тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси томонидан белгиланади;

ер участкаларига бириктирилган чорва моллари сони, ўсимлик қопламаси миқдори каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

5 иш кунида

4-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда ҳудудга бириктирилган масъулларга «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун юборади.

3 иш кунида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудга бириктирилган масъуллар

1. Ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни «E-ijara» АТ орқали тасдиқлайди.

2. Ушбу ер участкасини ер тузиш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асос билан бирга электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаришни ташкил қилади.

5 иш кунида

6-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдони ташкил этади.

2. Электрон онлайн аукцион савдо ғолибини эълон қилади, баённома расмийлаштиради ва бу ҳақда ғолибга хабарнома юборади.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Электрон онлайн аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлайди.

10 иш кунида

8-босқич

Кадастр агентлиги

1. Электрон онлайн аукцион савдо ғолибининг ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради.

5 иш кунида

2. Электрон онлайн аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

3. Реестрдан кўчирмани «E-ijara» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

10 кунда

9-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Реестрдан кўчирмани электрон онлайн аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

2. Электрон онлайн аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради.

Уч иш кунида

10-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, ҳудудга бириктирилган масъуллар

1. Ер участкаларида техник-иқтисодий асосда белгиланган вазифалар ижросини ўрганади. Бунда:

(а) ер участкаси фойдаланишга киритилганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилади;

(б) ер участкаси белгиланган муддатда фойдаланишга киритилмаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва уни кейинчалик қайта аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.

Белгиланган муддатларда

ТИАни ишлаб чиқишда иштирок этган масъул ташкилотлар

2. ТИАда белгиланган чора-тадбирларни бажариш лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишга олиб келмаганда ташаббускорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди ва у томонидан қилинган харажатлар қоплаб берилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини амалга ошириш учун электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига давлат томонидан тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш пакети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қўллаб-қувватлаш тури

Миқдори

I. Имтиёзли кредит

1.

«Агробанк» АТБ томонидан ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини молиялаштириш учун 10 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада миллий валютада кредитлар ажратиш.

Ҳар бир гектарга 20 миллион сўмгача

2.

«Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ томонидан «Агробанк» АТБнинг ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини молиялаштиришга ажратиладиган кредитлари бўйича кафиллик тақдим этиш.

Таъминотнинг 20 фоиздан ортиқ қисмига

3.

«Агробанк» АТБнинг халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ер участкаларини фойдаланишга киритиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этиш.

Миллий валютада 14 фоиздан юқори, бироқ 27 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютада 8 фоиздан юқори, бироқ 12 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда

II. Субсидиялар

i

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

1.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш.

БҲМнинг 50 баробари

ii

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш

2.

Дуккакли, мойли, озуқабоп ва доривор экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

2,5 млн сўм

(гектар)

3.

Картошка, сабзавот, кўкатлар ва карам етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

8 млн сўм

(гектар)

4.

Полиз экинлари етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

1,3 млн сўм

(гектар)

5.

Янги интенсив боғ ва токзорларда сув тежамкор технологияни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

8 млн сўм

(гектар)

iii

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш

6.

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.

100 минг

(1 метр ун)

7.

Янги интенсив боғ ва токзорларда бурғиланган қудуқ қазиш ва сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

120 млн сўм

8.

Доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланадиган қудуқ қазиш мақсадида насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

120 млн сўм

9.

Яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга молиявий ёрдам бериш.

120 млн сўм

iv

Пахта ва бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

10.

Бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

100 млн сўм

11.

Бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

30 млн сўм

12.

Картошка етиштирувчилар томонидан ер майдонларини суғоришда фойдаланиладиган насос агрегатларини ишлатишда қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

50 млн сўм

100 млн сўм

v

Мевали ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

13.

Дала четлари ва каналлар атрофидаги майдонларга экиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

бир кўчатга

25 минг сўм

vi

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

14.

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш.

1 млн сўм

(гектар)

15.

Хоразм вилоятининг шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари ҳамда шоли экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускунаси учун субсидия ажратиш.

1 млн сўм

(гектар)

vii

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш

16.

Агробанк томонидан сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган тижорат кредити фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш.

Тижорат кредитининг 14 фоиздан ошган қисми

17.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия билан таъминлаш мақсадида қуёш панелларини ўрнатиш учун тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратилган ёки келгусида ажратиладиган тижорат кредитларининг бир қисмини субсидия сифатида қоплаш.

Тижорат кредитининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисми

III. Солиқ имтиёзлари

1.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига камайтирувчи коэффициент қўллаш.

0,5

2.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ёки суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига камайтирувчи коэффициент қўллаш.

0,7

3.

Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ер участкалари (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар) учун беш йил муддатга камайтирилган солиқ ставкасини қўллаш.

Солиқ ставкасининг 50 фоизи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташаббускорлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа қўллаб-қувватлаш чораларидан ҳам фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига ўтказиб бериладиган техникалар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Техника сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

2.

Андижон вилояти

1

3.

Бухоро вилояти

5

4.

Жиззах вилояти

4

5.

Қашқадарё вилояти*

15

6.

Навоий вилояти

4

7.

Наманган вилояти

1

8.

Самарқанд вилояти

5

9.

Сурхондарё вилояти

5

10.

Сирдарё вилояти

1

11.

Тошкент вилояти

2

12.

Фарғона вилояти

1

13.

Хоразм вилояти

1

Жами

49

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги «Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-96-сон қарорига асосан ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларда янгидан фойдаланишга киритиладиган ерларда тупроқ бонитети, унумдорлик даражаси, кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш бўйича комплекс тупроқ-агрокимёвий тадқиқотларни босқичма-босқич ташкил этиш.

1. Тадқиқот объекти бўлган ҳудудларни танлаш ва уларнинг географик ҳамда табиий хусусиятларини ўрганиш.

2. Тупроқ намуналарини олиш, таҳлил учун лаборатория шароитида кимёвий ва физик таҳлилларни босқичма-босқич амалга ошириш.

3. Тупроқ унумдорлигини баҳолаш, бонитет балларини аниқлаш ва агрокимёвий хариталарни тузиш.

4. Ҳудуд бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш — қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтзорлар учун энг мос тупроқ типларини белгилаш.

2027 — 2030 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида мазкур соҳага ажратилган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

2.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, рельеф ва сув билан таъминланганлик даражасига кўра ёнғоқзорлар, шифобахш ўсимликлар ҳамда бошқа кўп йиллик экинлар учун энг мақбул майдонларни хариталаш.

1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг иқлим шароити, рельефи хусусиятлари ва сув манбалари билан таъминланганлик даражасини ўрганиш.

2. Геоахборот тизими (GIS) асосида уларнинг харитасини тузиш.

3. Хариталарда белгиланган ер участкаларининг тупроқ-иқлим шароитига мос ёнғоқ мевали ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар турларини жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва маҳаллий ҳокимликларга тақдим этиш.

2026 йил июль

Ижрочиларнинг маблағлари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Сунъий сув омборлари тагидаги тупроқларни (лойқа ва чўкмалар) экин майдонларида қўллаш самарадорлигини ўрганиш.

1. Сунъий сув омборлари тагидаги тупроқларни экин майдонларида қўллашнинг унумдорлик ва ҳосилдорликка таъсирини ўрганишга қаратилган мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаси танловини эълон қилиш ва молиялаштириш тадбирларини амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Мазкур йўналишдаги мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаси белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш.

2026 — 2028 йиллар

3. Мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаси натижаларига мувофиқ тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун сунъий сув омборлари тагидаги тупроқлардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган ечимларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2028 йил декабрь

4.

Ёнғоқчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари учун давлат грантларини жорий этиш (илмий лабораториялар, амалий синовлар, ҳосилдорликни моделлаштириш ва бошқалар).

1. Ёнғоқчилик соҳасидаги илмий лойиҳаларни, шу жумладан, селекция ва агротехнологиялар бўйича тадқиқотлар учун мақсадли грантларни қўллаб-қувватлаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида фундаментал ва амалий ишларни амалга ошириш учун ихтисослаштирилган тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш.

3. Ҳосилдорликни прогноз қилиш ва экинларни иқлим ўзгаришига мослаштириш учун агрономлар, биотехнологлар ва иқлимшуносларни бирлаштирган фанлараро лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

4. Лойиҳаларни танлов асосида танлаб олиш ва кейинчалик давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

Доимий

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Биотехнологиялар, in vitro (микроклонал кўпайтириш) усулларини жорий этиш, шунингдек, экиш материалларининг маҳсулдорлиги ва барқарорлигини ошириш.

1. Биотехнологик усулларни (in vitro, микроклонал кўпайтириш ва ҳ.қ.) жорий этиш.

2. Замонавий кўпайтириш ва селекция усуллари бўйича мутахассислар учун таълим дастурлари ва амалиётларни ташкил этиш.

3. Ёнғоқ экинларининг шўрланиш ва иқлим стрессларига чидамли янги навларини яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича тажриба лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

4. Биотехнологиялар соҳасида давлат институтлари, хусусий компаниялар ва халқаро тадқиқот марказлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш.

5. Маслаҳат бериш, сертификатлаш ва кадрларни ўқитиш функцияларига эга биотехнологик уруғчилик бўйича компетенциялар марказини ташкил этиш.

2026 — 2028 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг тоғ ва тоғолди ҳудудлари шароитига мослашган ёнғоқ ва бошқа кўп йиллик экинларни юқори сифатли экиш материаллари билан таъминлаш.

1. Сертификатланган кўчат ва пайвандтаглар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва янги қувватларни ташкил этиш чораларини кўриш.

2. Сифатни автоматлаштирилган назорат қилиш ва экиш материалининг келиб чиқишини кузатиш тизимларини жорий этиш.

3. Экиш материалларини вақтинча сақлаш ва тарқатиш учун логистика хаблари ва совутиш қувватларини яратиш.

4. Давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб қилиш.

2026 — 2028 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

7.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини экиш материаллари билан таъминлаш мақсадида ёнғоқчиликни ривожлантириш дастури амалга оширилаётган тоғли ва тоғолди ҳудудлардаги ўрмон хўжаликлари ерларида минтақавий кўчатхоналар тармоғини ривожлантириш.

1. Тупроқ-иқлим шароитлари ва ёнғоқ экинларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кўчатзорларни зоналаштиришнинг ягона схемасини шакллантириш.

2. Питомникларни экологик барқарорлик талабларига жавоб берадиган замонавий ускуналар ва суғориш тизими билан таъминлаш.

3. Кичик ва ўрта кўчатзорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини, шу жумладан, имтиёзли кредитлаш ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

8.

Экиш материалининг юқори сифати ҳамда давлат ва халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун уни сертификатлаш ва стандартлаштириш тизимини жорий этиш.

1. Халқаро амалиётлар (OECD, FAO ва бошқалар) асосида ёнғоқ экинлари экиш материаллари сифатининг миллий стандартини ишлаб чиқиш.

2. Сертификатлаштириш ва фитосанитария назорати бўйича мустақил аккредитациядан ўтган марказларни ташкил этиш ва мавжудларини молиявий қўллаб-қувватлаш.

3. Сертификатланган экиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг электрон реестрини жорий этиш.

2027 йил май

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

9.

Кўп йиллик экинларни етиштириш ва парвариш қилиш масалаларида фермер ва деҳқон хўжаликларини техник ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлаш.

1. Ёнғоқзорлар барпо этиш ва уларни парвариш қилиш масалалари бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ташкил этиш.

2. Тажриба хўжаликлари базасида ўқув семинарлари, дала мактаблари ва кўргазмаларни мунтазам ўтказиб бориш.

3. Ёнғоқчиликнинг илғор технологиялари бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш.

2026-2027 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

10.

3 гектаргача бўлган ер участкаларини юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига ижарага бериш.

1. Ёнғоқ ва бошқа анъанавий кўп йиллик дарахтларни етиштириш учун 3 гектаргача бўлган ер участкаларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалигига ижарага беришни ташкил қилиш.

2. Деҳқон хўжаликларининг эгалари участкадан фақат ернинг мақсадли вазифаси назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун фойдаланиши ҳамда барча талабларга (агротехник тадбирлар, ижара ҳақини тўлаш ва ҳ.қ.) амал қилишини назарда тутиш.

3. Ер участкаларини бириктириш механизмини амалга ошириш ва тартиб-таомилларни (буюртманома бериш, танлаш, шартнома тузиш, рўйхатдан ўтказиш, мониторинг қилиш) «E-ijara» ахборот тизимига интеграция қилиш, фойдаланувчиларга ўз шартномалари ва кадастр маълумотларини электрон тарзда олиш имкониятини бериш.

2026 йил декабрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Кадастр агентлиги

11.

Ноқулай иқлим шароитларига чидамлиликни оширишга қаратилган агротехник усулларни қўллаш.

1. Экстремал об-ҳаво шароитлари таъсирини камайтириш учун тупроқни мулчалаш, ўсимликларнинг мослашган навларини экиш, шамол ва қордан ҳимоя қилувчи усулларни жорий этиш.

2. Ўсимликларнинг қурғоқчилик, совуқ, кучли шамол ва бошқа ноқулай омилларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган мавсумий агротехник тадбирларни, жумладан, қўшимча озиқлантириш, кесиш ва тупроққа ишлов бериш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тавсия этиш.

3. Семинарлар, амалий машғулотлар ва масофавий таълим платформалари орқали маҳаллий фермер ва деҳқонларга замонавий агротехника усулларини ўргатиш.

4. Ҳар бир минтақанинг иқлим шароитларига қараб агротехника усулларининг самарадорлигини баҳолаш ва усулларни ўзгартириш мақсадида уларнинг жорий этилишини мониторинг қилиш.

2026-2027 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

12.

Тупроқ эрозиясига қарши курашиш ва тупроқ структурасини яхшилаш тадбирларини ўтказиш.

1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида тупроқнинг унумдор қатламини сув ювиб кетишининг олдини олиш учун ёнбағирларни террасалашни режалаштириш ва амалга ошириш.

2. Тупроқни барқарорлаштириш ва унинг унумдорлигини ошириш учун агроўрмонмелиоратив экинларни, шу жумладан, шамол ва сувдан ҳимояловчи полосаларни, дарахтзор ва бутазорларни ташкил этиш.

3. Тупроқ структурасини яхшилаш ва унинг нам сиғимини ошириш учун органик ўғитлаш, кўкат ўғитлаш ва компостлаш усулларидан фойдаланиш.

4. Агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғрилаш мақсадида тупроқ ҳолатини мунтазам кузатиб бориш, шу жумладан, намлик, структура ва эрозияга чидамлиликни назорат қилиш.

5. Фермер ва деҳқонларга тупроқни муҳофаза қилиш ва барқарор хўжалик юритишнинг самарали усулларини, шу жумладан, ерларнинг ҳолатини таҳлил қилишнинг замонавий технологик воситаларидан фойдаланишни ўргатиш.

2026 йил давомида

Ижрочиларнинг маблағлари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги,

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

13.

Марказий Осиё тупроқлари намуналарини тўплаш ва улар ҳақидаги маълумотларни шакллантириш.

Марказий Осиё тупроқлари музейи ва маълумот марказини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг экологик хавфсиз воситаларидан фойдаланиш.

1. Экологик барқарорликни сақлаш учун кимёвий пестицидлар ва инсектицидлардан фойдаланишни минималлаштирган ҳолда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва интеграциялашган усулларини қўллаш.

2. Маҳаллий фермерлар, деҳқонлар ва боғбонлар ўртасида сертификатланган хавфсиз ҳимоя воситаларини етказиб бериш ва тарқатишни ташкил этиш.

3. Технологик воситалар, шу жумладан мобил иловалар, сенсорлар ва дронлардан фойдаланган ҳолда ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига замонавий ташхис қўйиш усуллари бўйича фермерларни ўқитиш ва маслаҳат бериш.

4. Ўз вақтида чора кўриш ва ҳимоя тадбирларини режалаштириш учун «E-ijara» ахборот тизими билан интеграциялашган ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари мониторинги тизимларини жорий этиш.

5. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик, механик ва агротехник усулларини уларнинг самарадорлиги ва дарахтзорларнинг барқарорлигини ошириш учун биргаликда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

15.

Фермерлар учун мунтазам ўқув дастурлари тизимини ташкил этиш (вебинарлар, кўчма семинарлар, аграр коллежлар ҳузуридаги «ёнғоқчилик мактаблари»).

1. Мавсумий агротехник ишлар ва ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фермер ва деҳқонларни ўқитишнинг йиллик режасини ишлаб чиқиш.

2. Кўп йиллик дарахтларни экиш, парваришлаш ва ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини намойиш этиш учун масофавий вебинарлар ва онлайн курслар, шунингдек, сайёр амалий семинарлар ўтказиш.

3. Аграр коллежлар ва ўқув марказлари қошида «ёнғоқчилик мактаблари»ни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, ўқув участкаларида амалий машғулотлар ўтказиш орқали деҳқонларнинг малакасини тизимли равишда ошириш.

2026 йил август

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

16.

Ўзбекистон ҳудудларига мослаштирилган ҳолда ёнғоқ экинлари агротехникаси миллий маълумотномасини тайёрлаш.

1. Мамлакатнинг турли минтақаларининг иқлим ва тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёнғоқ ва бошқа кўп йиллик экинларни етиштиришнинг агротехник усуллари батафсил баён этилган маълумотномани ишлаб чиқиш.

2. Маълумотнома чоп этилиши, фермерлар, деҳқонлар ва аграр муассасалар ходимлари ўртасида бепул тарқатилишини таъминлаш.

3. Илмий тадқиқотлар, янги технологияларни жорий этиш ва маҳаллий хўжаликларнинг амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маълумотномани ҳар 3-5 йилда янгилаб туриш.

2026 йил сентябрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

17.

Уюшмалар ёки кластерларнинг буюртманомалари бўйича фермерларни ўқитиш ва технологиялар трансфери учун хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиш.

1. Ёнғоқчилик ва кўп йиллик дарахтлар агротехникаси соҳасида халқаро экспертлар ва консультантлар билан ҳамкорлик регламентини ишлаб чиқиш.

2. Маҳаллий фермерларга илғор тажриба ва янги технологияларни етказиш учун хорижий мутахассислар билан қўшма сайёр семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш.

3. Билимлар ва технологияларнинг тизимли трансферини таъминлаш, шу жумладан, услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш.

4. Хорижий мутахассислар ҳамда интенсив боғдорчиликда катта тажрибага эга маҳаллий агро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда маҳсулдорликни ошириш ва янги боғлар барпо қилиш.

2026 йил сентябрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

18.

Ёнғоқ ва бошқа кўп йиллик экинларни дастлабки ва чуқур қайта ишлаш (қуритиш, калибрлаш, тозалаш, пресслаш, ёғ, паста, ун, концентратлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш) бўйича замонавий корхоналарни ишга тушириш учун шарт-шароитлар яратиш.

1. Ёнғоқ ва кўп йиллик мевали экинларни қайта ишлашга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш.

2. Қуритиш, тозалаш, калибрлаш, пресслаш ва бошқа қайта ишлаш жараёнлари учун технологик ускуналарни олиб кириш ва ўрнатишни рағбатлантириш.

3. Корхоналарни сертификатлаш, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва ички бозордаги рақобатбардошликни ошириш бўйича чоралар кўриш.

2026 йил июль

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

19.

Маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва қадоқлаш инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Совуткичли омборхона ва сақлаш мажмуаларини барпо этиш бўйича бизнес-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

2. Маҳсулотларни қадоқлаш, сортлаш ва сақлаш учун замонавий технологияларни жорий этиш.

3. Тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш учун логистика йўналишларини зарур жиҳозлар ва техника воситалари билан таъминлаш.

4. Сақлаш ва ташиш жараёнларида сифат ва хавфсизлик стандартларига риоя этилишини таъминлаш.

2026 йил давомида

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Савдо-саноат палатаси,

Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

20.

Тоғ ва тоғолди, қир-адир ҳамда чўл минтақаларида лалми-яйлов ерларда тутзорлар барпо қилиш орқали ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш.

1. Тоғ ва тоғолди, қир-адир ҳамда чўл минтақаларидаги лалми ва яйлов ер участкаларида тутзорлар барпо этиш имкониятини ўрганиш.

2. Тутзорлар барпо қилиш учун аҳоли хонадонларига яқин ҳудудлардан ер майдонларини тавсия этиш ва манзилли рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тутзорлар барпо этиш учун лойиҳаларнинг ҳудуд тупроқ-иқлим шароитларига мос техник шартларни ишлаб чиқиш ва лойиҳа ташаббускорларига тақдим этиш.

4. Ажратилган ер участкаларида механизациялашган тутзорларни ташкил этишга устуворлик бериш, барг ҳосили юқори тут навларини экин ва суғориш қудуқларини бурғилаш ҳамда ишга тушириш.

2026 йил давомида

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

21.

Тоғ ва тоғолди, қир-адир ҳамда чўл минтақаларида лалми-яйлов ерларда боғ ва узумзорлар барпо этиш имкониятларини ўрганиш.

1. Тоғ ва тоғолди, қир-адир ҳамда чўл минтақаларида лалми-яйлов ерларда боғ ва узумзорлар барпо этиш бўйича тавсия этилган майдонларни ўрганиб чиқиш.

Бунда резавор мевали (малина, голубика, маймунжон, қорағат ва қулупнай) боғларни барпо этишга мос ерларни танлаб олишга алоҳида эътибор қаратиш.

2. Ушбу ерларда боғ ва узумзор барпо этиш ҳамда уларнинг кўчатчилигини йўлга қўйиш учун лойиҳаларнинг ҳудуд тупроқ-иқлим шароитларига мос техник шартларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа ташаббускорларига тақдим этиш.

2026 йил июнь

Ижрочиларнинг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

22.

Балиқчилик хўжаликлари, очиқ кўл ва сув ҳавзаларининг юзасида шоли етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Сув юзасида шоли етиштириш тажрибаси ўтказиладиган майдонларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

2026 йил май

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Танлаб олинган майдонда сув юзасида шоли етиштириш тажрибасини синовдан ўтказиш.

2026 йил июнь — октябрь

3. Тажриба натижалари асосида сув юзасида шоли етиштиришни бошқа ҳудудларга татбиқ этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2026 йил ноябрь

4. Сув юзасида шоли етиштириш бўйича агротехник тадбирларни олиб бориш бўйича илмий асосланган қўлланма ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

23.

Уй шароитида суяк хомашёсидан минерал (фосфор-кальцийли) органик ўғит тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Уй шароитида суяк хомашёсидан минерал (фосфор-кальцийли) органик ўғит тайёрлаш тизими йўлга қўйиладиган хонадонларнинг ҳудудлар кесимида тақсимотини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Суякдан органик ўғит тайёрлаш бўйича ўқув қўлланма ва видеоматериалларни ишлаб чиқиб, томорқа хўжаликларига етказилишини таъминлаш ҳамда томорқа хўжаликларида амалий дала семинарларини ташкил этиш.

2026 йил июнь

3. Тақсимот асосида уй шароитида суяк хомашёсидан минерал органик ўғит тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил июль

24.

Резавор мевали экинларнинг абиотик омилларга чидамли навларини яратиш.

1. Резавор мевали экинларнинг абиотик омилларга чидамли навларини яратиш, янги агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловига таклифлар тақдим қилиш.

2. Резавор мевали экинлар етиштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий ва амалий лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича соҳа олимларини жалб қилган ҳолда унинг янги юқори ҳосилдор навларини яратиш, экиш ва илмий асосланган агротехник тадбирларини ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш.

3. Ушбу қўлланмалар асосида агротехник тадбирларни ўтказиш, етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш бўйича кўргазмали семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш.

2026 йил давомида

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

25.

Республика ҳудудидаги шўрланган ва деградацияга учраган ер участкаларини ўзлаштириш.

Республика ҳудудидаги шўрланган ва деградацияга учраган ер участкаларини босқичма-босқич ўзлаштириш ва қайта тиклаш бўйича дастурни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил август

Ижрочиларнинг маблағлари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

26.

Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишларини мониторинг қилиш.

1. Лалми ва яйлов ер участкаларининг техник-иқтисодий асосларини улар тасдиқлангандан кейин 3 кун ичида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига тақдим этиш.

Доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритиш ишлари техник-иқтисодий асосларга мувофиқ амалга оширилаётганлиги юзасидан космик мониторинг ўтказиш ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиш.

Ҳар чорак

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-83-сон Фармонига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармонига 3-илованинг 13-позицияси «ТИФ ТН коди» устунидаги «94 100 0» рақамлари «94 100 9» рақамлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-157-сон Фармони 9-бандининг «а» кичик бандидаги «тааллуқли бўлган» сўзлари «тааллуқли бўлган ҳамда «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали кўрсатиладиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/83/0480-сон)